Forwarded from MuslimShosh.uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Сабоқ
КИМ БИРОДАРИНИНГ АЙБИНИ АХТАРСА...
Абдуқаҳҳор домла Юнусов
Тошкент шаҳар бош имом-хатиби
✅ Улашинг | @MuslimShosh
КИМ БИРОДАРИНИНГ АЙБИНИ АХТАРСА...
Абдуқаҳҳор домла Юнусов
Тошкент шаҳар бош имом-хатиби
✅ Улашинг | @MuslimShosh
Ғийбат ўзи нима?
Шайх Саъдий бир куни таҳажжуд вақтида ухлаётган одамларни ғийбат қилиб: «Бу одамлар ҳам намоз ўқиса, қандай ҳам яхши бўлар эди», деди. Шунда у кишининг отаси: «Сен ҳам ухлаб, одамларнинг ғийбатидан сақлансанг, ундан ҳам яхшироқ бўлар эди», дея насиҳат қилди.
Муҳаммад Абдулҳай Лақҳнавий
Каналга уланиш👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEE-iJ_MFg-in1NTWg

#Ҳадис
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қуйидагиларни айтганларини эшитдим: «Аллоҳ азза ва жалла: «Агар бирор бандамнинг икки кўзини (кўр қилиш билан) синасам, у банда бунга сабр қилса, Мен эвазига жаннат билан тақдирлайман», деди».
Имом Бухорий ривоятлари.
Риёзус солиҳийн

МАСЖИДЛАРДА АЗОНДАН КЕЙИН ТАКБИР АЙТИЛГУНИЧА ТИК ТУРИШ
❓CАВОЛ: Масжидларда айрим инсонлар муаззин то иқоматни айтгунича тик турганларини кўрамиз. Уларнинг бу иши тўғрими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Масжидга кирган киши иқомат такбиригача тик туриши тўғри эмас. Чунки иқоматни тик туриб эшитиш макруҳ бўлади. Бу ҳақда фиқҳий манбаларда шундай дейилган:
إذَا دَخَلَ الرَّجُلُ عِنْدَ الْإِقَامَةِ يُكْرَهُ لَهُ الِانْتِظَارُ قَائِمًا وَلَكِنْ يَقْعُدُ ثُمَّ يَقُومُ إذَا بَلَغَ الْمُؤَذِّنُ قَوْلَهُ حَيَّ عَلَى الْفَلَاحِ كَذَا فِي الْمُضْمَرَاتِ
“Бир киши масжидга иқомат вақтида кириб келса, тик турган ҳолда кутиб туриши макруҳ саналади. Балки ўтириб, муаззин “Ҳаййа алал фалаҳ” га келганида, ўрнидан туриб, намозга шуруъ қилади.“Музмарот” китобида шундай келган” (“Фатово Оламгирия” китоби). Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

Иймонлашиш умиди
Бир чўпон сурувни серўт ўтлоқда ўтлатиб келиб, совлиқларни соғиб бераркан. Хожаси эса сутга сув аралаштириб сотаркан. Чўпон хожасини огоҳлантирмоқчи бўлса, у «сен менинг ишимга аралашма, қўйларни боқишни бил», деб койиб бераркан. Кунларнинг бирида тоғда жала қуйиб, сел келибди-ю, қўйларни оқизиб кетибди. Кечки пайт чўпоннинг ёлғиз қайтаётганини кўрган хожа «Қўйларим қани?» деб ташвишланиб сўрабди. Чўпон эса хотиржам жавоб берибди:
— Эй хожам, сиз сутга қўшган сувлар тўпланиб, селга айланди-ю, қўйларни катта дарёга оқизиб халок қилди. Ҳаромдан қайтмаганингиз жониворларнинг бошини еди.
Тоҳир Малик

#КУН_ҲАДИСИ
Аллоҳдан умматимнинг ҳисоби бошқа умматлар олдида фош этилиб, уятга қолмаслигини сўрасам, Аллоҳ таоло менга ваҳий қилиб: «Ё Муҳаммад, балки умматингизни Ўзим ҳисоб-китоб қиламан. Агар уларда янглишиш рўй берса, ҳузурингизда фош бўлиб, уялиб қолмаслигингиз учун сиздан уни беркитаман», деди.
Дайламий ривояти.

#Ҳикмат
Шеър (насрий баён) : “Эй фалончи, илм ол! Олий наслингга ва машҳур фазлингга суяниб қолмагил. Жаҳолат қанчадан-қанча асли баландларни пастлатди. Илм қанчадан-қанча асли пастларни юксакка кўтарди”.
Унванул баён

Энг улуғ бахт-саодатинг – Аллоҳнинг қазо ва қадарига иймон келтиришинг ва «Роббим, мен учун яхши деб билган нарсангни ўзимга ихтиёр қил», деб такрор-такрор айтишингдир.
«Ҳикматлар – саодатга етаклар» китобидан
Каналга уланиш👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEE-iJ_MFg-in1NTWg
«Ҳикматлар – саодатга етаклар» китобидан
Каналга уланиш👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEE-iJ_MFg-in1NTWg
ФАРИШТАЛАР УХЛАЙДИЛАРМИ?
❓CАВОЛ: Фаришталар ухлайдими? Дам олишадими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Фаришталарда ухлаш, чарчаш ва дам олиш сингари инсонлар ва бошқа жониворларга хос сифатлар бўлмайди. Бунга қуйидаги оят далолат қилади:
وَلَهُ مَن فِي السَّمَاوَاتِ وَالْأَرْضِۚ وَمَنْ عِندَهُ لَا يَسْتَكْبِرُونَ عَنْ عِبَادَتِهِ وَلَا يَسْتَحْسِرُونَ ﴿١٩﴾ يُسَبِّحُونَ اللَّيْلَ وَالنَّهَارَ لَا يَفْتُرُونَ ﴿٢٠﴾
“Осмонлару ердаги барча жонзотлар Уникидир. Унинг ҳузуридагилар ибодатидан такаббурлик қилмаслар ва малол олмаслар. Улар кечаю кундуз тасбиҳ айтарлар. Чарчамаслар”. (Анбиё сураси, 19-20-оятлар).
Аллома Розий раҳимаҳуллоҳ “Мафотиҳул ғайб” номли китобида қуйидагиларни айтган:
"صفة الملائكة: المسألة السابعة: اتفقوا على أن الملائكة لا يأكلون ولا يشربون ولا ينكحون، يسبحون الليل والنهار لا يفترون، وأما الجن والشياطين فإنهم يأكلون ويشربون، قال عليه السلام في الروث والعظم: «إنه زاد إخوانكم من الجن»
“Фаришталарнинг сифатлари: еттинчи масала: уламолар иттифоқ бўлган масала шуки, фаришталар емайди, ичмайди ва никоҳланмайдилар. Улар кечаю кундуз тасбиҳ айтурлар, чарчамайдилар. Жин ва шайтонлар эса еб-ичади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам тезак ва суяк ҳақида “У жин биродарларингизнинг озуқасидир”, деганлар”. Валлоҳу аълам.

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#ВИДЕО
ЎТГАНЛАРНИ ХОТИРЛАШ, ТИРИКЛАРНИ ҚАДРЛАШ - БАРЧАНИНГ БУРЧИ
9 май - Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан Тошкент шаҳар бош имом-хатиби Абдуқаҳҳор домла Юнусов вакиллик ходимлари билан биргаликда "Шайх Зайниддин" қабристонига бориб, бу охират диёрида ётган барча марҳум-марҳумаларни хотирладилар.
Қуръони карим оятларидан тиловат қилиниб, улар ҳақларига бағишланди.
@MuslimShosh

#Мажолиси_Ҳакимул_умма
Худонинг сақлаши
Айтдиларки, хилофат ҳаракатларида иштирок этмаганим учун кўпчилик одамлар менга мухолиф бўлиб қолдилар. Ўша замонларда катта уйимнинг олдида ҳамиша биттаси бўлмаса битта мажзуб ётар эди. Бири кетса, иккинчиси келар эди. Муҳофаза қилиш учун бу интизом билан Аллоҳ таолонинг Ўзи таъминлаган деб билар эдим.
Муҳаммад Шафиъ Усмонийдан устоз Ёрқинжон домла роҳимаҳуллоҳ таржимаси
Каналга уланиш👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEE-iJ_MFg-in1NTWg
Худонинг сақлаши
Айтдиларки, хилофат ҳаракатларида иштирок этмаганим учун кўпчилик одамлар менга мухолиф бўлиб қолдилар. Ўша замонларда катта уйимнинг олдида ҳамиша биттаси бўлмаса битта мажзуб ётар эди. Бири кетса, иккинчиси келар эди. Муҳофаза қилиш учун бу интизом билан Аллоҳ таолонинг Ўзи таъминлаган деб билар эдим.
Муҳаммад Шафиъ Усмонийдан устоз Ёрқинжон домла роҳимаҳуллоҳ таржимаси
Каналга уланиш👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEE-iJ_MFg-in1NTWg
#Ҳадис
Ато ибн Абу Рабоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Ибн Аббос розияллоҳу анҳу: «Сенга жаннат аҳлидан бўлган бир аёлни кўрсатайми?» дедилар. Мен: «Ҳа», дедим. Ибн Аббос розияллоҳу анҳу: «Мана бу қора хотин бўлиб, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларига келди ва: «Менинг тутқаноқ касалим бор. Ўша касалим келса, баданим очилиб қолади. Аллоҳдан (кетказишини сўраб) менга дуо қилинг», деди. Шунда у зот: «Агар сабр қилишни хоҳласанг, сенга жаннат бўлади. Бўлмаса, Аллоҳга дуо қиламан, шифо беради», дедилар. У аёл: «Сабр қиламан, лекин танам очилиб қолмаслиги хусусида Аллоҳга дуо қилинг», деганида, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унинг ҳаққига дуо қилдилар», дедилар».
Муттафақун алайҳ.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Менга казо ва казо берилса ҳам, бировни ўхшатиб беришни ёқтирмайман», дедилар. Яъни, менга ҳар қанча молу дунё берилса ҳам, бировнинг гапи ёки ишини таҳқирлаш мақсадида ўхшатиб, унга тақлид қилиб беришни ёқтирмайман, демоқдалар.

Авлиёларга эргашмадинг, уларни интизор қилдинг, у ерда ҳам қисмат кунининг кутиши сенга ёр бўлади, кутасан, интизор бўласан.
Қалб кўзингни оч...
Жалолиддин Румий

Унутманг! Мусибатлар ҳар қанча улкан бўлмасин, Аллоҳ буюкдир.
«Ҳикматлар – саодатга етаклар» китобидан
Каналга уланиш👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEE-iJ_MFg-in1NTWg
«Ҳикматлар – саодатга етаклар» китобидан
Каналга уланиш👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEE-iJ_MFg-in1NTWg
#Ҳикмат
Донишманд деди: “Манфаат – муҳаббат ва ошноликни, зарар – нафрат ва душманликни, ростгўйлик – ишончни, омонатдорлик – хотиржамликни, адолат – қалблар жамланишини, зулм ажралишни, гўзал хулқ – дўстликни, ёмон хулқ – (бир-бировдан)узоқлашишни, кенгфеъллик – улфатчиликни, торфеъллик – одамовиликни, кибр – ғазабни, камтарлик – юксакликни, сахийлик – мақтовни, бахиллик – хорликни келтириб чиқаради.

Ҳар бир инсон баъзан онгли равишда, баъзан эса ўзи ҳам билмаган тарзда келажак авлод учун йўл очади. Лекин очаётган йўлининг ҚАНДАЙлигини ва ҚАЁҚҚА етаклаб боришини билмайди. Биз учун ҳам аждодлар қачонлардир йўл ҳозирлаганлар. Кўпларнинг номларини ҳам, очган йўлларини ҳам йиллар шамоли тупроққа кўмиб ташлади. Бизларнинг оқибат тақдирларимиз ҳам бундан ортиқ бўлмас. Шундай экан, керилиш, кибрланиш, мақтаниш кўчаларидан нари юрганимиз маъқул.

Илм талаб қилишда шошилинглар. Ростгўй кишидан ҳадис гапириш дунё ва ундаги олтин ва кумушдан иборат нарсадан яхшироқдир.
Рофеъий ривояти.