Islom.shosh.uz | Расмий канали
1.72K subscribers
7.79K photos
2.6K videos
21 files
15.1K links
Шайхонтоҳур тумани "Мўйи Муборак Уккоша" жоме масжиди веб-сайтининг расмий канали

Telegram
https://t.me/joinchat/AAAAAEE-iJ_MFg-in1NTWg

Facebookbagi manzilimiz:
https://www.facebook.com/ukkosha.shosh.uz/
Download Telegram
#ЖУМА_ШУКУҲИ

Тошкент шаҳар, Шайхонтоҳур тумани, "Мўйи муборак - Уккоша" жоме масжидида жума шукуҳи!

Каналга уланиш👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEE-iJ_MFg-in1NTWg
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Жума_суҳбати

📜 Мавзу: МЎМИНЛАРНИНГ ҚУРЪОНИ КАРИМДА ЗИКР ҚИЛИНГАН ЧИРОЙЛИ СИФАТЛАРИ

🎥🎙 Илҳомжон домла Умаржон ўғли
“Мўйи Муборак Уккоша” жоме масжиди имом-хатиби


TikTok|Facebook|YouTube|Telegram|Instagram
#Мутафаккирлар

Муҳаммад ибн Фазл қуддуса сирруҳу деди:
Исломнинг кетиши тўрт иш сабабидан бўлади:
1. Биладиган нарсаларига амал қилмайдилар.
2. Билмайдиган нарсаларига амал қиладилар.
3. Билмайдиган нарсаларини таълим олмайдилар.
4. Инсонларни таълимдан, ўрганишдан ман қиладилар.


Каналга уланиш👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEE-iJ_MFg-in1NTWg
Қуръони карим ҳақида маълумотлар

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Сизларнинг яхшиларингиз Қуръонни ўрганиб, бошқаларга ўргатганларингиздир”, дедилар. Имом Бухорий ривояти.

🔹Қуръони каримдаги суралар адади - 114 та.
🔹Қуръони каримдаги жуз(пора)лар адади - 30 та.
🔹Қуръони каримдаги ҳизблар адади - 60та.
🔹Қуръони каримдаги оятлар адади - 6236 та
🔹Қуръоннинг энг ўртасидаги сўз -“валйаталаттофу” وَلْيَتَلَطَّفْ сўзидир. (Каҳф сураси, 19 оят)
🔹Қуръони каримдаги сажда оятлари -15 та
🔹Маккий суралар адади - 86 та
🔹Маданий суралар адади -28 та
🔹Қуръони каримдаги энг узун сура - Бақара сураси
🔹Қуръони каримдаги энг қисқа сура - Кавсар сураси
🔹Қуръони каримдаги энг улуғ сура - Фотиҳа сураси
🔹Қуръони каримдаги энг улуғ оят - Оятал курсий, (Бақара сураси, 255-оят)
🔹Бақара сураси шайтонни қувади
🔹Ёсин сурасини Қуръоннинг қалби дейилади
🔹Мулк сураси қабр азобидан тўсади
🔹Ихлос сураси Қуръоннинг учдан бирига тенгдир.

🕌 Қўшимча: Қуръони карим оятлари 13 йил Маккада, 10 йил Мадинада нозил бўлган. Қуръони карим 240 та рубъга бўлинган. Қуръони каримда 77439 та сўз бор. Қуръони каримда 321350 та ҳарф бор. Қуръони каримдаги энг қисқа сўз - “То ҳо - طه” сўзидир.

Манба: arabicuz

Каналга уланиш👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEE-iJ_MFg-in1NTWg
ДЕҲҚОН БЎЛМАГАН КИШИНИНГ САЛАМ САВДОСИНИ ҚИЛИШИ

CАВОЛ: Мен шоли, буғдой экиш каби деҳқончилик ишлари билан шуғулланмайман. Тижорат соҳасида иш юритаман. Шу ҳолатда одамлардан кейинчалик уларга буғдой, шоли етказиб бериш шарти билан шу каби маҳсулотларга пул олсам бўладими? Пул керак бўлган вақтда бир танишим шундай қилишни маслаҳат берди.

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Деҳқончилик маҳсулотларини кейинчалик етказиб бериш шарти билан савдо қилувчи шахс деҳқон бўлиши шарт эмас.
Маҳсулотни маълум муддатдан кейин етказиб бериш шарти билан савдо қилишни салам савдоси дейилади. Салам савдонинг бир қанча шартлари бор(https://t.me/diniysavollar/398). Мана шуларга риоя қилган ҳолатда пул олсангиз бўлади. Бу шартларнинг ичида пул олаётган кишининг ўзида мазкур маҳсулот бўлиши керак деган шарт йўқ, балки маҳсулот икки томон келишган вақтдан бошлаб, топшириладиган кунгача одамларда ёки бозорларда мавжуд бўлиши лозим. Чунки тўлаш муддати келганда сотувчи уни топиб бера олиши керак. Бу ҳақида фиқҳий манбаларимизда шундай дейилади:
وَلَا يَجُوزُ السَّلَمُ حَتَّى يَكُون الْمُسْلَمُ فِيهِ مَوْجُودًا مِنْ حِينِ الْعَقْدِ إلَى حِينِ الْمَحِلِّ
“Салам савдоси, сотиб олинаётган маҳсулот келишув вақтидан бошлаб, топшириш вақтигача бўлган муддат давомида мавжуд бўлсагина жоиз бўлади” (“Жавҳаратун наййира” китоби). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.


Каналга уланиш👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEE-iJ_MFg-in1NTWg
#Мажолиси_Ҳакимул_умма

Аллоҳ таолнинг дўстларини таҳқир қилишда дину-дунёнинг хатари бор

Ҳазрат бир кишининг табиатига хилоф бир гап гапирган эдилар Таҳонабавандан қайтгач қуйидаги мазмунда хат ёзиб жўнатди: «Сиз менга қаттиқ таҳқир қилиб, пастга урдингиз. Агар илмнинг одоби тўсқинлик қилмаса эди сиздан ўч олган бўлардим». Кейин унинг иккинчи хати келди. Унда шундай ёзилган эди: «Сизга хат ёзган кунимдан бошлаб кўзимнинг кўриш қуввати пасайиб кетяпти. Кўр бўлиб қолмай деб қўрқяпман. Худо учун мени кечиринг». Ҳазрат жавобига ёздилар: «Сенинг биринчи, яъни мени пастга урдингиз деган хаёлинг ҳам бир ваҳм (гумон), эди холос. Кўриш қувватингни менга хат ёзганинг учун камаймоқда деб ўйлашинг ҳам гумондир. Лекин қандай бўлса ҳам, мен сени кечираман, сен учун дуо ҳам қиламан».


Муҳаммад Шафиъ Усмонийдан устоз Ёрқинжон домла роҳимаҳуллоҳ таржимаси

Каналга уланиш👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEE-iJ_MFg-in1NTWg
Ғийбат ўзи нима?

Саҳобийлар розияллоҳу анҳум бир аёлнинг бахил эканини зикр қилдилар. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Ундай бўлса, унда нима яхшилик бор?!» − дедилар.
Демак, саҳобалар бир аёлнинг бахиллигини айтиш орқали бахил кишида умуман яхшилик бўлмаслигини билиб олдилар. Яхшилик ва эзгуликдан бутунлай холи бўлган инсоннинг жан- натга кира олмаслиги эса ҳаммага маълум.


Муҳаммад Абдулҳай Лақҳнавий

Каналга уланиш👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEE-iJ_MFg-in1NTWg
#Намоз_вақтлари

🗓 🌙   1445 ҳ.й ЗУЛҲИЖЖА
23 ИЮНЬ  2024 м.
ЯКШАНБА куни тақвими

⬇️ Т О Ш К Е Н Т ⬇️

ТОНГ -     03:05
ҚУЁШ -    04:50
ПЕШИН - 12:30
АСР -        17:41
ШОМ -      20:02
ХУФТОН -21:43

Каналга уланиш👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEE-iJ_MFg-in1NTWg
#Ҳикмат

Ризқингни шу акл билан қўлга киритасан. Бошқа ақлга келсак: у билан етти қават осмонни қуйида қолдиришинг мумкин. Аллоҳ ишқида ёнсанг, ақл билан иш тутсанг Аллоҳ сенга бу ақлдан жуда кўпини, ҳатто етти юзтасини эҳсон қилади.


Қалб кўзингни оч...
Жалолиддин Румий

Каналга уланиш👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEE-iJ_MFg-in1NTWg
#Ҳадис

Абу Суфён Сахр ибн Ҳарб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Ҳирақл қиссасидаги узун ҳадисда келтирилишича, Ҳирақл: «Сизларга пайғамбарингиз, яъни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам нима буюряпти?» деганида, Абу Суфён: «У Пайғамбар: “Якка Аллоҳга ибодат қилинглар, бирор нарсани ширк келтирманглар, оталарингиз айтган нарсаларни тарк қилинглар”, деб ва бизни намоз ўқиш, рост сўзлаш, иффатли бўлиш ва қариндош-уруғларга боғланишга буюради», деди.
Муттафақун алайҳ.

Риёзус солиҳийн

Каналга уланиш👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEE-iJ_MFg-in1NTWg
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🎥🎤 Илҳомжон домла Умаржон ўғли
📜 АЛЛОҲНИНГ ҲУКМЛАРИДА ҲИССИЁТГА БЕРИЛМАЙЛИК!
🕌 Мўйи муборак Уккоша жоме масжиди

TikTok|Facebook|YouTube|Telegram|Instagram
Maruza
Ilhomjon domla
🎤 Илҳомжон домла Умаржон ўғли
📜 АЛЛОҲНИНГ ҲУКМЛАРИДА ҲИССИЁТГА БЕРИЛМАЙЛИК!
🕌 Мўйи муборак Уккоша жоме масжиди

TikTok|Facebook|YouTube|Telegram|Instagram
#ТАЪЗИЯ_БИЛДИРАМИЗ !

🕌 Ўзбекистон мусулмонлари идораси ,Тошкент шаҳар вакиллиги жамоаси Тошкент шаҳридаги "Султон ҳожи" жоме масжиди имом-хатиби Абдуллоҳ домла Раҳимовнинг вафоти муносабати билан марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур таъзия изҳор этади.

🤲 Устоз Абдуллоҳ домла роҳимаҳуллоҳ жуда ажойиб самимий камтар фазилатли инсон эдилар! Ҳаж амалларини бажариб Аллоҳни хузурига сафар қилдилар.
Ҳадиси шарифда: “Мабрур Ҳажнинг мукофоти фақат Жаннатдир” деб таъкидланган ваъдалардан Домламизга ҳам насиб этсин! Аллоҳ жойларини Фирдавс Жаннатларда қилсин! Оила аҳлларига гўзал сабр берсин!

Ўзбекистон мусулмонлари идораси,Тошкент шаҳар вакиллиги Шайхонтоҳур тумани масжидлари жамоаси, уламолари, имом-домлалари номидан Абдуллоҳ домланинг оила аъзоларига Аллоҳдан сабру жамил тилайдилар.

«Мусибат етганда «Албатта, биз Аллоҳникимиз ва албатта, биз Унга қайтувчимиз», деган сабрлиларга хушхабар беринг».

@shoshuz
Kahf qiroati
Abdulaziz qori
🎤 Абдулазиз қори
📜 ЖУМА ҚИРОАТИ: КАҲФ СУРАСИ!
🕌 Мўйи муборак Уккоша жоме масжиди

TikTok|Facebook|YouTube|Telegram|Instagram
#ДОЛЗАРБ

1 - Республикамиз ҳудудидаги диний мазмундаги рисолалар,китоб ва бошқа турдаги материаллар қайси ҳужжат асосида тартибга солинади ?

2- 🪦Қабристонга туташ масжидларда намоз ўқиш жоизми?

3 - ❗️Қидирув

4 -👳‍♂️ Ислом ниқоби остидига терорчилик ҳаракатларидан огоҳ бўлайлик

https://t.me/shoshhanafiy