Islom.shosh.uz | Расмий канали
1.72K subscribers
7.79K photos
2.62K videos
21 files
15.2K links
Шайхонтоҳур тумани "Мўйи Муборак Уккоша" жоме масжиди веб-сайтининг расмий канали

Telegram
https://t.me/joinchat/AAAAAEE-iJ_MFg-in1NTWg

Facebookbagi manzilimiz:
https://www.facebook.com/ukkosha.shosh.uz/
Download Telegram
#Ҳадис

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Мўмин киши ва мўмина аёлга нафси, фарзанди ва молига мусибат етиб туради. Ҳаттоки, уларнинг гуноҳлари қолмасдан Аллоҳ таолога йўлиқишади», дедилар.
Имом Термизий ривоятлари. Термизий ҳасан, саҳиҳ, дедилар.

Риёзус солиҳийн

Каналга уланиш👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEE-iJ_MFg-in1NTWg
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Эй инсонлар мени даражамдан юқори кўтариб юборманглар. Зеро, Аллоҳ таоло мени набий этиб танлашидан аввал банда этиб танлаган”, дедилар.

Имом Ҳоким ривояти.

Каналга уланиш👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEE-iJ_MFg-in1NTWg
"Бизга нима бўптики, Аллоҳга таваккул қилмас эканмиз?! Ҳолбуки, У бизни йўлимизга ҳидоят қилди. Ва сиз берган озорларга албатта сабр қиламиз. Таваккул қилувчилар Аллоҳгагина таваккул қилсинлар", Иброҳим сураси, 12- оят.

Изоҳ: «Таваккул дунё ва охират ишларида фойдани жалб ва зарарни даф қилиш бўйича Аллоҳ азза ва жаллага сидқидилдан суянишдир. Ишларнинг барчасини Унга ҳавола қилишдир. Ундан ўзгаси бирор нарсани бера олмаслигига, ман қила олмаслигига, зарар етказа олмаслигига ва фойда бера олмаслигига бўлган иймонни рўёбга чиқаришдир»

Ибн Ражабнинг «Жомеъул улуми вал ҳикам» китобидан

https://telegram.me/joinchat/AAAAAEE-iJ_MFg-in1NTWg
Мусибатларни бартараф этиш қоидалари

1- қоида: Сен ёлғиз эмассан. (яъни, Аллоҳ сен билан ва синову мусибатлар фақат сенинг бошингда эмас).
2- қоида: Аллоҳ нимаики тақдир қилса, ўзига яраша ҳикмати билан тақдир қилган бўлади.
3- қоида: Фойдани жалб қилувчи ва зарарни даф қилувчи Аллоҳдир. Унга ўзгага боғланма.
4- қоида: Нима сени четлаб ўтган бўлса, унинг сенга тегиши (тақдирда) йўқ эди. Сенга етган нарсанинг (тақдири азалда) сени четлаб ўтиши йўқ эди.
5- қоида: Дунёнинг моҳиятини англагин, хотиржамлик топасан.
6- қоида: Роббингга гўзал гумонда бўлгин.
7- қоида: Аллоҳ таолони сенга ихтиёр этгани, сен ўзингга танлаб, ихтиёр қилганингдан хайрли бўлади.
8- қоида: Синовлар шиддатлашгани сайин енгилликнинг келиши яқинлашади.
9 -қоида: Кушойиш қай йўсин келишини ўйлама. Чунки Аллоҳ таоло бирон ишни бўлишини ирода қилса, унинг сабабларини хотирга келмайдиган шаклда пайдо этиб қўяди.
10- қоида: Енгиллик очқичлари қўлида бўлган Зотга дуо қилиш.

Манба: arabicuz

https://telegram.me/joinchat/AAAAAEE-iJ_MFg-in1NTWg
#Ҳикмат

Азизликни хоҳласанг, уни тоат билан, бойлик истасанг, уни қаноат билан талаб қил. Сенга ишонмайдиган кишига насиҳат қилма, сендан қабул этмайдиган кишига маслаҳат берма. Мол-дунёнинг яхшиси – озод кишини қул қилгани (яъни, ўрнига тушган эҳсон олувчини берувчига қулдек мойил қилиб қўяди), амалларнинг яхшиси – кимнидир миннатдор қилишга лойиқ бўлгани. Ёшлар билан улфатчилик қилиш динни бузувчи сабабдир. Мўминнинг нури – тунда ибодат билан бедор бўлишда. Орзуга эришиш – бойликда.


Унванул баён


Каналга уланиш👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEE-iJ_MFg-in1NTWg
#КУН_ҲАДИСИ

Аллоҳнинг тоатида умрнинг узоқ бўлиши саодат устига саодатдир.


Қузоъий ривояти.

Каналга уланиш👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEE-iJ_MFg-in1NTWg
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🎥🎤 Илҳомжон домла Умаржон ўғли
📜 ИСЛОМДА ИНСОН ҲАЁТИ ҚАДРЛИДИР!
🕌 Мўйи муборак Уккоша жоме масжиди

TikTok|Facebook|YouTube|Telegram|Instagram
Maruza
Ilhomjon domla
🎤 Илҳомжон домла Умаржон ўғли
📜 ИСЛОМДА ИНСОН ҲАЁТИ ҚАДРЛИДИР!
🕌 Мўйи муборак Уккоша жоме масжиди

TikTok|Facebook|YouTube|Telegram|Instagram
Эй дўст қидирган киши!
Энг афзал дўст мана шудир!


«Ҳикматлар – саодатга етаклар» китобидан

Каналга уланиш👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEE-iJ_MFg-in1NTWg
#Мажолиси_Ҳакимул_умма

Одамларни ташвишдан сақлашга аҳамият

Айтдиларки, мен сафарда ашёларимни ўзим кўтармас эдим. Сабаби шу эдики, дўстларим бунда қийналишар, югуриб, ташвишга тушар эдилар. Мен гоҳида субҳда жуда эрта ҳонақоҳга келсам, кечаси билан совуқда қоровулчилик қилиб ухлаб қолган одамни то ўзи хотиржам бўлиб уйғонмагунича уйғотмайман. Масжид ташқарисида кутиб ўтираман.


Муҳаммад Шафиъ Усмонийдан устоз Ёрқинжон домла роҳимаҳуллоҳ таржимаси

Каналга уланиш👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEE-iJ_MFg-in1NTWg
#Ҳикмат

Эй яхши дўст! Ошиқ холис ва соф шаробни ўзидан топса, ундан баҳраманд бўлса, бу мақомда ақл барҳам топади (бу сирга акл етмайди). Ақли жузъи сирга соҳибдек кўринса-да, аслида ишқни инкор этади. Малак ҳам йўқ бўлмагунча шайтондир. Ақли жузъи сўзда ва амалда бизнинг дўстимиздир. Аммо ҳол масаласига келганда “ҳеч” ва “йўқ”дан иборатдир.

Қалб кўзингни оч...
Жалолиддин Румий

Каналга уланиш👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEE-iJ_MFg-in1NTWg
Ғийбат ўзи нима?

Али розияллоҳу анҳу одатда, Абу Бакр розияллоҳу анҳу билан кўришганда аввал салом берар эдилар. Бир куни ҳазрат Али одатга хилоф тарзда биринчи салом бермадилар. Балки Абу Бакр розияллоҳу анҳу салом берганларидан сўнг, у киши алик олдилар. Бўлиб ўтган бу ҳолатни биров Пайғамбар алайҳиссаломга: «Ҳамиша Али розияллоҳу анҳу Абу Бакр розияллоҳу анҳуга салом берар эди, бугун у киши Абу Бакр розияллоҳу анҳу билан кўришганда салом бермадилар, балки Абу Бакр салом бергач, у киши алик олдилар», деб етказди. Бу шикоятни эшитган Пайғамбар алайҳиссалом Али розияллоҳу анҳуни чақириб, нимага аввал салом бермаганлари сабабини сўрадилар. У киши: «Мен ҳамиша ҳазрат Абу Бакрга салом берар эдим. Бу кеча тушимда бир боғ кўрдим. Одамлардан: «Бу боғ ким учун?», деб сўрадим, улар: «Бу боғ дўстига биринчи бўлиб салом берган кишига насиб қилади», дейишди. Мен бугун Абу Бакр биринчи бўлиб салом бериб, ўша боғга ҳақдор бўлишлари учун у кишига салом бермай турдим», дея жавоб бердилар.


Муҳаммад Абдулҳай Лақҳнавий

Каналга уланиш👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEE-iJ_MFg-in1NTWg
#Қурбонликка_оид_масалалар

4-МАСАЛА: Шохсиз қўйни қурбонлик қилиш дуруст. Шохининг бир қисми синган қўйни ҳам қурбонлик қилишга рухсат берилган. Аммо шохи таг-тубидан синган бўлса, қурбонликка ярамайди. Мажнун (жинни) қўй айни пайтда ем-хашак еб турган бўлса, қурбонлик қилиш жоиз.
Қўтир қўйни қурбонликка сўйиш учун қўтирлик гўштга ўтмаган ва айни пайтда ем-хашак еб турган бўлиши шарт. Акс ҳолда у қўй қурбонликка ўтмайди (“Фатовои Оламгирийя” китоби).


Каналга уланиш👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEE-iJ_MFg-in1NTWg
ҚАБР УСТИГА СУВ СЕПИШ

CАВОЛ: Қабр зиёратига борганда қабр устидаги тупроқларни юмшатиб, сув сепса бўладими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Қабрга сув сепишни уламолар мустаҳаб дейишган. Сув сепишнинг фойдаларидан бири қабрдаги тупроқларни шамол учириб кетишини олди олинади. Бу борада фиқҳий китобларимизда иборалар келган:
وَلَا بَأْسَ بِرَشِّ الْمَاءِ عَلَيْهِ بَلْ يَنْبَغِي أَنْ يُنْدَبَ لِأَنَّهُ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ فَعَلَهُ بِقَبْرِ سَعْدٍ كَمَا رَوَاهُ ابْنُ مَاجَهْ وَبِقَبْرِ وَلَدِهِ إبْرَاهِيمَ كَمَا رَوَاهُ أَبُو دَاوُد فِي مَرَاسِيلِهِ وَأَمَرَ بِهِ فِي قَبْرِ عُثْمَانَ بْنِ مَظْعُونٍ كَمَا رَوَاهُ الْبَزَّارُ
“Қабрга сув сепишнинг зарари йўқ. Балки мустаҳабдир. Чунки Ибн Можа Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Саъднинг қабрига сув сепганларини ривоят қилган. Абу Довуд қилган ривоятда У зот алайҳиссалом ўғиллари Иброҳимнинг қабрига шундай қилганлар. Баззор қилган ривоятда У зот алайҳиссалом Усмон ибн Мазъуннинг қабрига шундай қилишни буюрганлар”. (“Раддул муҳтор” китоби).
Лекин шуни ҳам таъкидлаш жоизки, қабр устига сепиладиган сув ҳаддан зиёд кўп бўлиб, унинг чўкишига олиб келмаслиги керак. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

Каналга уланиш👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEE-iJ_MFg-in1NTWg
#Ҳадис

Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
Уйайна ибн Ҳисн жияни Ҳурр ибн Қайсникига меҳмон бўлиб тушди. Жияни Ҳурр ибн Қайс Умар розияллоҳу анҳунинг яқин аъёнларидан бири эди. Умар розияллоҳу анҳунинг ҳамсуҳбат ва маслаҳатчилари хоҳ ўрта ёш, хоҳ йигит бўлишсин, қорилардан эди. Уйайна жиянига: «Эй акамнинг ўғли, бу амирнинг ҳузурида сенинг ҳурматинг бор. Менга унинг олдига киришга изн олиб бер», деганида, у изн сўради. Умар розияллоҳу анҳу унинг киришига рухсат бердилар. Уйайна ибн Ҳисн у зот ҳузурларига кириб: «Эй Ибн Хаттоб менга қара, Аллоҳга қасамки, бизга кўп нарса бермайсан. Одиллик билан ҳукм қилмайсан», деганида, Умар розияллоҳу анҳу ғазабланиб, ҳатто уни урмоқчи бўлдилар. Шунда Ҳурр: «Эй мўминлар амири, албатта Аллоҳ таоло пайғамбарига: «Авфни олинг, яхшиликка буюринг ва жоҳиллардан юз ўгиринг», деган. Бу киши ўша жоҳиллардандир», деди. Аллоҳга қасамки, Ҳурр бу оятни ўқиганида, Умар бундан ўтиб кетмадилар. Чунки Умар розияллоҳу анҳу Аллоҳнинг китобида келган нарсада тўхтардилар (яъни, унга амал қилардилар).

Имом Бухорий ривоятлари.

Риёзус солиҳийн


Каналга уланиш👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEE-iJ_MFg-in1NTWg
#Ҳикмат

Шеър (насрий баён): “Замоннинг ҳаммаси бир хил эмас. Кўпинча осмонлар торайиб, сўнгра кенгаяди. Дунё албатта кетувчи, вақтинча фойдаланишга берилган бир нарсадир. Шундай экан, ундан фойдаланишда ўртача бўл, ҳалолини олиб, ҳаромини тарк эт. Ҳақиқатан ҳам яхшиликнинг аниқ ва равшан суврати бор, Оллоҳ кимники яхшилардан қилган экан, уни ўша сувратда шакллантирган. Одамларнинг ахлоқларини синаб, кузатиб, уларнинг бой-бадавлат инсонларга тобеълигини кўрдик ва билдикки, одамларнинг суйган кишиси – уларни едириб тўйдиргани. Албатта инсон борки, ҳаммаси тамаъга гирифтордир”.


Унванул баён

Каналга уланиш👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEE-iJ_MFg-in1NTWg
Дўстларинг соч толаларинг сонича бўлса ҳам зинҳор фахрланма! Уларга ишинг тушганда сочинг йўқлигини биласан

«Ҳикматлар – саодатга етаклар» китобидан


Каналга уланиш👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEE-iJ_MFg-in1NTWg
#КУН_ҲАДИСИ

Бева аёл ва мискинлар ҳолидан хабар олувчи Аллоҳ йўлидаги мужоҳидга ёки кечаси қоим, кундузи рўзадор кишига ўхшайди.

Абу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу)дан. Бухорий ва Муслим ривояти.

Каналга уланиш👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEE-iJ_MFg-in1NTWg
⚡️ҲАЖ ВА УМРАГА ОИД КЎП ТАКРОРЛАНАЁТГАН САВОЛ-ЖАВОБЛАР (1-қисм)

Пиёда Ҳаж қилган афзалми ёки уловдами?
💬 Жавоб: Бу ерда

Рамазон ойида Умра килса, Ҳажни адо килгандек бўладими?
💬 Жавоб: Бу ерда

Эҳромдан чиқишда сочни қанча миқдорда қисқартирилади?
💬 Жавоб: Бу ерда

Битта намоз юз минг намоз ўрнига ўтадими?
💬 Жавоб: Бу ерда

Жума куни арвоҳлар Ҳаж сафарига кетадими?
💬 Жавоб: Бу ерда

Ҳаж ва Умра зиёратига тенг амал борми?
💬 Жавоб: Бу ерда

Умрага олиб бориш маҳрга ўтадими?
💬 Жавоб: Бу ерда

Тирик одамнинг номидан ҳам умра қилса бўладими?
💬 Жавоб: Бу ерда

Умра ибодати қандай амалга оширилади?
💬 Жавоб: Бу ерда

Умрада саъйни таҳоратсиз бажарса қўй сўйиш керакми?
💬 Жавоб: Бу ерда

Умра қилувчи киши бомдод намози вақтида ёки асрдан кейин тавоф қилса, тавоф намозини қачон ўқийди?
💬 Жавоб: Бу ерда

Рамазон ойида ҳарам масжидларида витр намозини жамоат билан ўқиш
💬 Жавоб: Бу ерда

Умра ёки Ҳажга бориб келган аёллар неча кун кўчага чиқмайди?
💬 Жавоб: Бу ерда

Эҳромдаги одам камар тақса бўладими?
💬 Жавоб: Бу ерда

Ҳаж тартиби ва рукнлари
💬 Жавоб: Бу ерда

Ҳаж зиёратчилари муқим ҳукмидами ёки мусофир ҳукмидами?
💬 Жавоб: Бу ерда

Ҳар йили қурбонлик қиладиган одам Ҳаж сафарига кетса
💬 Жавоб: Бу ерда

Ҳажда жиноят сабабли жонлиқни қаерда сўйиш керак?
💬 Жавоб: Бу ерда

Саъйдан кейин икки ракат намоз ўқиш суннатми?
💬 Жавоб: Бу ерда

Эҳромда бошга ўрнатиб олинадиган соябондан фойдаланиш жоизми?
💬 Жавоб: Бу ерда

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.


Каналга уланиш👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEE-iJ_MFg-in1NTWg
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🎥🎤 Илҳомжон домла Умаржон ўғли
📜 ИНСОНГА БЕРИЛГАН ҲАҚЛАРНИНГ ИККИНЧИСИ: ИЛМ ОЛИШ ҲУҚУҚИДИР!
🕌 Мўйи муборак Уккоша жоме масжиди

TikTok|Facebook|YouTube|Telegram|Instagram
Maruza
Ilhomjon domla
🎤 Илҳомжон домла Умаржон ўғли
📜 ИНСОНГА БЕРИЛГАН ҲАҚЛАРНИНГ ИККИНЧИСИ: ИЛМ ОЛИШ ҲУҚУҚИДИР!
🕌 Мўйи муборак Уккоша жоме масжиди

TikTok|Facebook|YouTube|Telegram|Instagram