#КУН_ҲАДИСИ
Сизларга тез кунда шундай замонлар келадики, ўшанда уч нарсадан азизроқ, яъни нодир нарса бўлмайди: 1) ҳалол дирҳам; 2) дўстлашадиган биродар; 3) амал қилинадиган суннат.
Ҳузайфа (розияллоҳу анҳу)дан. Табароний ривояти.
Каналга уланиш👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEE-iJ_MFg-in1NTWg

#фиқҳ
ТАРК ҚИЛИНСА, ҚОН ВОЖИБ БЎЛАДИГАН ВОЖИБ АМАЛЛАР
Ҳажда қайси амални қилиш вожиб бўлса, уни тарк қилиб, қайтадан қила олмаган киши зиммасига жарима сифатида қурбонлик қилиш вожиб бўлади. Ўша ишлардан йигирма учта энг муҳими қуйида келтирилади. Ҳожилар ушбу ишларни яхшилаб ёдлаб олишса, жаримадан қутилиб қолишларига замин бўлади. Улар қуйидагилар:
1. Муздалифада туриш: қурбонлик куни субҳи содиқ билан қуёш чиқиши орасида Муздалифада туриш вожибдир. Уни тарк қилган киши зиммасига қон (жонлиқ сўйиш) вожиб бўлади;
2. Сафо билан Марва тепалигида саъй қилиш: ушбу икки тепалик орасида саъй қилишни тарк қилган киши зиммасига жарима сифатида қурбонлик қилиш лозим бўлади. Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳ наздида икки тепалик орасида саъй қилиш вожибдир. Имом Молик, Имом Аҳмад ва Имом Шофеъий раҳматуллоҳи алайҳим наздида бу ҳажнинг рукни ва фарзи ҳисобланади.
3. Жамарот тошларини отиш: тош отиш ҳажнинг вожибларидан бўлиб, тош отишнинг бир кунини ёки учала кунини ҳам тарк қилган кишига битта қурбонлик вожиб бўлади. Фиқҳ китобларимизда шундай келган: «Агар тош отишнинг барчасини тўртинчи кунга қолдирса, хоҳ у заволдан аввал ёки кейин бўлсин, Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳ наздида қазо ўтаган ҳисобланиб, кечиктиргани учун зиммасига битта қон (жонлиқ сўйиш) лозим бўлади. Агар тўртинчи куннинг қуёши ботгунича ҳам учала куннинг қазосини адо қила олмаса, адо қилиш ҳам, қазосини қилиш ҳам қўлдан кетган бўлиб, барча имомлар наздида зиммасига битта қон вожиб бўлади».
4. Видолашув тавофини қилиш: офоқийнинг (Ҳарам ташқарисидан келган кишининг) ватанига қайтиб кетаётган пайтда видолашув тавофини қилиши вожибдир. Уни тарк қилиш эса қонни вожиб қилади.
5. Соч олдириш: Сочни олдириш ёки қисқартириш вожиб амал ҳисобланади. Агар ҳожи сочни олдирмай ёки қисқартирмай эҳромдан чиқса, зиммасига қон вожиб бўлади.
6. Мийқотдан эҳромга кириш: офоқий кишининг мийқотдан эҳромга кириши вожибдир. Мийқотдан эҳромсиз ўтиш ҳожи зиммасига қурбонликни вожиб қилади. Агар амалларга киришишидан олдин мийқотга қайтиб бориб эҳромга кирса, зиммасидан жонлиқ соқит бўлади.
7. Қуёш ботишидан аввал Арафотдан тушмаслик: қуёш ботгунгача Арафотда туриш вожибдир. Шунинг учун қуёш ботишидан аввал Арафот майдонини тарк қилувчи кишининг вожибни тарк қилгани учун зиммасига қурбонликни вожиб қилади.
8. Тавофни яёв қилиш: қудрати етган кишининг тавофни яёв қилиши вожибдир. Имконияти бўла туриб, тавофни уловда қилиш қурбонликни вожиб қилади.
9. Таҳорат билан тавоф қилиш: таҳорат билан тавоф қилиш вожибдир. Шунинг учун ким таҳоратсиз тавоф қилса, зиммасига қурбонлик вожиб бўлади. Ҳайз, нифос ёки жанобат ҳолатида тавоф қилинса, жаримасига мол ёки туя сўйиш вожиб бўлади.
Агар тавофи зиёратдан бошқа тавофларни, жумладан тавофи қудум, тавофи видоъ, тавофи нафл кабиларни таҳоратсиз ҳолда қилса, қурбонлик вожиб бўлмайди. Балки ҳар бир айланишга биттадан, жами еттита садақаи фитр вожиб бўлади;
10. Тавофда авратни ёпиш: тавоф ҳолатида авратни ёпиш вожибдир. Агар авратни тўсмай тавоф қилса, зиммасига қурбонлик вожиб бўлади.
11. Сафо ва Марва тепалигида яёв саъй қилиш: соғлом одамнинг Сафо ва Марва тепалигида яёв саъй қилиши вожибдир. Агар узрсиз уловда саъй қилса, зиммасига қон лозим бўлади;
12. Қирон ва таматтуънинг қурбонлиги: қирон ёки таматтуъ ҳаж қилувчи зиммасига қурбонлик вожиб бўлади. Шунинг учун қурбонликсиз эҳромдан чиқиб қўйса, жаримасига бир қурбонлик лозим бўлади.
(давоми бор)
"Мўминнинг умр сафари" китобидан
✅ https://telegram.me/joinchat/AAAAAEE-iJ_MFg-in1NTWg

Жаннат башорати берилган ўн саҳобанинг исмлари:
1. Абу Бакр Сиддиқ;
2. Умар ибн Хаттоб;
3. Усмон ибн Аффон;
4. Али ибн Абу Толиб;
5. Зубайр ибн Аввом;
6. Толҳа ибн Убайдуллоҳ;
7. Абдурраҳмон ибн Авф;
8. Саъд ибн Абу Ваққос;
9. Абу Убайда ибн Жарроҳ;
10. Саъид ибн Зайд.
«Ҳикматлар – саодатга етаклар» китобидан
Каналга уланиш👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEE-iJ_MFg-in1NTWg
1. Абу Бакр Сиддиқ;
2. Умар ибн Хаттоб;
3. Усмон ибн Аффон;
4. Али ибн Абу Толиб;
5. Зубайр ибн Аввом;
6. Толҳа ибн Убайдуллоҳ;
7. Абдурраҳмон ибн Авф;
8. Саъд ибн Абу Ваққос;
9. Абу Убайда ибн Жарроҳ;
10. Саъид ибн Зайд.
«Ҳикматлар – саодатга етаклар» китобидан
Каналга уланиш👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEE-iJ_MFg-in1NTWg
#Намоз_вақтлари
🗓 🌙 1445 ҳ.й ЗУЛҚАЪДА
25 МАЙ 2024 м.
ЯКШАНБА куни тақвими
⬇️ Т О Ш К Е Н Т ⬇️
⏰ ТОНГ - 03:15
⏰ ҚУЁШ - 04:55
⏰ ПЕШИН - 12:25
⏰ АСР - 17:31
⏰ ШОМ - 19:47
⏰ ХУФТОН -21:23
📖 «Намозни адо этганингиздан сўнг, Аллоҳни турган, ўтирган ва ёнбошлаган ҳолингизда эсланг. Хотиржам бўлганингизда намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир» (Нисо сураси, 103-оят).
✅ https://telegram.me/joinchat/AAAAAEE-iJ_MFg-in1NTWg
🗓 🌙 1445 ҳ.й ЗУЛҚАЪДА
25 МАЙ 2024 м.
ЯКШАНБА куни тақвими
⬇️ Т О Ш К Е Н Т ⬇️
⏰ ТОНГ - 03:15
⏰ ҚУЁШ - 04:55
⏰ ПЕШИН - 12:25
⏰ АСР - 17:31
⏰ ШОМ - 19:47
⏰ ХУФТОН -21:23
📖 «Намозни адо этганингиздан сўнг, Аллоҳни турган, ўтирган ва ёнбошлаган ҳолингизда эсланг. Хотиржам бўлганингизда намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир» (Нисо сураси, 103-оят).
✅ https://telegram.me/joinchat/AAAAAEE-iJ_MFg-in1NTWg
Telegram
Islom.shosh.uz | Расмий канали
Шайхонтоҳур тумани "Мўйи Муборак Уккоша" жоме масжиди веб-сайтининг расмий канали
Telegram
https://t.me/joinchat/AAAAAEE-iJ_MFg-in1NTWg
Facebookbagi manzilimiz:
https://www.facebook.com/ukkosha.shosh.uz/

Ғийбат ўзи нима?
Обиллаҳм розияллоҳу анҳу ўз қули Умайрга гўшт қуритишни буюрди. Умайр гўшт қуритаётганида бир мискин келган эди, у киши хожасидан берухсат унга гўштдан озроқ бериб юборди. Обиллаҳм бундан хабар топгач, ғуломини урди. Ғулом бу воқеани Пайғамбар алайҳиссаломга (хожасидан шикоят қилиб, у зот унга насиҳат қиладилар деган ниятда) айтиб берди. Расулуллоҳ уни чақириб: «Сен нега Умайрни урдинг?» − дедилар. Обиллаҳм: «Менинг розилигимсиз таомимни фақирга бериб юборди», деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Ажр иккингиз орангизда бўлади», дея марҳамат қилдилар.
Муҳаммад Абдулҳай Лақҳнавий

#Мажолиси_Ҳакимул_умма
Ҳазрат Шоҳ Валийюллоҳнинг гаплари
Ҳазрат Шоҳ Валийюллоҳ «Фуюз ул Ҳарамайн»да айтадиларки, бир неча нарсаларда Ҳазрат пайғамбар алайҳиссалоту вассалом мени табиатимга хилоф нарсаларга мажбур қилдилар. Бири шуки, менга табъий тарзда Ҳазрати Али каррамаллоҳу важҳаҳуни бошқалардан афзал кўриш марғуб эди. Ҳазрат Пайғамбар алайҳиссалоту вассалом икки шайх, яъни Абу Бакр, Умар розияллоҳу анҳумо у кишидан афзал кўришга мени мажбур қилдилар. Иккинчиси шуки, мен табиатан тақлиддан нафрат қилар эдим. Лекин Ҳазрат пайғамбар алайҳиссалом тўрт мазҳабдан чиқиб кетишдан мени маън қилдилар.
Муҳаммад Шафиъ Усмонийдан устоз Ёрқинжон домла роҳимаҳуллоҳ таржимаси

#Ҳикмат
Хурсандчилик ғам боғининг мевасидир. Бу фараҳ яра, у ғам малҳам. Ғамни кўрдингми, ишқ қучоғига отил.
Қалб кўзингни оч...
Жалолиддин Румий

ШУНДАЙ ҲАДИС БОРМИ?
❓CАВОЛ: Танишларимдан бири менга “Кимнинг учта фарзанди бўлса-ю, улардан бирортасига Муҳаммад деб исм қўймаса, аниқ жоҳиллик қилибди, деган ҳадис жўнатди. Ҳақиқатда ҳам шундай ҳадис борми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг муборак исмлари саҳобалар давридан бошлаб ҳозиргача У зот алайҳиссаломга муҳаббат юзасидан фарзандларга қўйиб келинади. Қолаверса, бир қанча ҳадиси шарифларда, уламоларнинг сўзларида бу муборак исмни фарзандларга қўйиш тавсия қилинган ва мақталган. Жумладан Имом Бухорий Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
سَمُّوا باسْمِي ولا تَكْتَنُوا بكُنْيَتِي
“Исмимни қўйинглар, аммо куням билан куняланманглар”, деганлар.
Ундан ташқари мазкур муборак исмга оид бир қанча уйдирма ҳадислар ҳам китобларга кириб қолганини уламолар аниқлаган ва мусулмонларни огоҳ этиш учун уйдирма ҳадисларга оид ёзган китобларига киритганлар. Саволда айтилган ҳадисни ҳам уламолар уйдирма ҳадис эканини айтганлар.
Жумладан, Ибн Жавзийнинг “Ал-Мавзуъот” асарини Шамсуддин Заҳабий раҳимаҳуллоҳ мухтасар тарзда баён қилиб, китоб ёзган. Китобнинг тўлиқ номи “Талхийсу китаб “Ал - Мавзуъот” ли Ибн Жавзий”дир. Мазкур китобда бир қанча уйдирма ҳадислар қаторида саволда сўралган ҳадис ҳам келтирилган. Ундан ташқари “Кимнинг учта фарзанди бўлса-ю, улардан бирортасига Муҳаммад деб исм қўймаса, бу иши фарзандларига нисбатан жафодир”, деган уйдирма ҳадис ҳам киритилган. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

#Ҳадис
Сулаймон ибн Сурад розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга ўтирган эдим, икки киши сўкишиб кетди. Бирининг юзи қизариб, бўйин томирлари шишиб кетди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Мен бир калимани биламан. Агар уни айтса, ундан мана бу топган нарсаси (ғазаби) кетади. Агар «Аъузу биллаҳи минаш шайтонир рожийм», яъни «Лаънати шайтондан Аллоҳнинг номи ила паноҳ тилайман», деса, ундан бу етган нарсалар кетади», дедилар. Саҳобалар у кишига: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам лаънати шайтондан Аллоҳ номи ила паноҳ тилагин, деб айтдилар», дейишди».
Муттафақун алайҳ.
Риёзус солиҳийн

#Мутафаккирлар
Қатода раҳимуллоҳ деди: “Албатта Қуръон дардларингизга ҳам, даволарингизга ҳам далолат қилади. Дардларингиз -гуноҳларингиз бўлса, шифоларингиз эса истиғфорларингиз биландир”.
“Шуъабул иймон” асаридан.

Кун бўйи қилинган зикрни ўзида жамловчи амал
Жувайрия бинти Хорис розияллоҳу анҳо онамиздан ривоят қилинади: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бомдод намозини ўқиганларидан кейин Жувайрия розияллоҳу анҳони зикр билан машғул бўлиб ўтирган ҳолларида тарк қилиб чиқиб кетдилар ва (пешинга яқин) қайтиб келсалар ҳанузгача зикр билан машғул бўлиб ўтирганларини кўриб: “Эй Жувайрия! Сиз мен сизни тарк қилиб кетганимдан бери шу ҳолингизда зикр қилиб ўтирибсизми? У онамиз: “Ҳа” деди.
Мен сиздан кетганимдан кейин 4 калимани ҳар бирини 3 марттадан такрорлаб айтдим. Агар мени айтган бу 4 калимамни сизни кун бўйи айтган зикрингизни тарозида тортилса вазнда тенг келади у калималар ушбу:
سُبْحَانَ اللهِ وَبِحَمْدِهِ، عَدَدَ خَلْقِهِ وَرِضَا نَفْسِهِ وَزِنَةَ عَرْشِهِ وَمِدَادَ كَلِمَاتِه
“Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи Адада холқиҳи, Ва ризо нафсиҳи, Вазината Аршиҳи, Ва мидаада калиматиҳи”
Маъноси: Аллоҳ таоло покдир ва унга ҳамд бўлсин,
яратган махлуқотларининг ададича, Ўзининг розилиги миқдорича, Аршининг оғирлигича, Сўзининг сиёҳи миқдорича ҳамду сано бўлсин!
(Имоми Муслим саҳиҳларида ривоят қилганлар)
Демак ушбу калималар жомиъ амаллардан бўлиб ўзи қисқа бўлсада кўп яхшиликларни ўз ичига олувчи ҳисобланиб бундай амалларни қилишга мусулмон киши ҳарис бўлиб амал қилиши керак.
Каналга уланиш👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEE-iJ_MFg-in1NTWg
Жувайрия бинти Хорис розияллоҳу анҳо онамиздан ривоят қилинади: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бомдод намозини ўқиганларидан кейин Жувайрия розияллоҳу анҳони зикр билан машғул бўлиб ўтирган ҳолларида тарк қилиб чиқиб кетдилар ва (пешинга яқин) қайтиб келсалар ҳанузгача зикр билан машғул бўлиб ўтирганларини кўриб: “Эй Жувайрия! Сиз мен сизни тарк қилиб кетганимдан бери шу ҳолингизда зикр қилиб ўтирибсизми? У онамиз: “Ҳа” деди.
Мен сиздан кетганимдан кейин 4 калимани ҳар бирини 3 марттадан такрорлаб айтдим. Агар мени айтган бу 4 калимамни сизни кун бўйи айтган зикрингизни тарозида тортилса вазнда тенг келади у калималар ушбу:
سُبْحَانَ اللهِ وَبِحَمْدِهِ، عَدَدَ خَلْقِهِ وَرِضَا نَفْسِهِ وَزِنَةَ عَرْشِهِ وَمِدَادَ كَلِمَاتِه
“Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи Адада холқиҳи, Ва ризо нафсиҳи, Вазината Аршиҳи, Ва мидаада калиматиҳи”
Маъноси: Аллоҳ таоло покдир ва унга ҳамд бўлсин,
яратган махлуқотларининг ададича, Ўзининг розилиги миқдорича, Аршининг оғирлигича, Сўзининг сиёҳи миқдорича ҳамду сано бўлсин!
(Имоми Муслим саҳиҳларида ривоят қилганлар)
Демак ушбу калималар жомиъ амаллардан бўлиб ўзи қисқа бўлсада кўп яхшиликларни ўз ичига олувчи ҳисобланиб бундай амалларни қилишга мусулмон киши ҳарис бўлиб амал қилиши керак.
Каналга уланиш👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEE-iJ_MFg-in1NTWg
Telegram
Islom.shosh.uz | Расмий канали
Шайхонтоҳур тумани "Мўйи Муборак Уккоша" жоме масжиди веб-сайтининг расмий канали
Telegram
https://t.me/joinchat/AAAAAEE-iJ_MFg-in1NTWg
Facebookbagi manzilimiz:
https://www.facebook.com/ukkosha.shosh.uz/
Telegram
https://t.me/joinchat/AAAAAEE-iJ_MFg-in1NTWg
Facebookbagi manzilimiz:
https://www.facebook.com/ukkosha.shosh.uz/
Саҳобаи киромларнинг асри асрларнинг энг яхшисидир. Улар умматга Қуръони каримни таълим бердилар ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан у зотнинг суннатлари ва асарларини ривоят қилдилар. Уларнинг тарихлари ақида ва фикр, сақофат, жиҳод, футуҳот ҳаракатлари, ҳалқлар ва миллатлар билан муомалалар борасидаги уммат жамғарган, ҳифз қилган бир хазинадир.
Шайх Али Саллобийнинг “Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу” китобидан.
Каналга уланиш👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEE-iJ_MFg-in1NTWg
Шайх Али Саллобийнинг “Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу” китобидан.
Каналга уланиш👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEE-iJ_MFg-in1NTWg
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Бирон таомни еб ҳамд айтган, бирор ичимлик ичиб ҳамд айтган бандасидан Аллоҳ албатта рози бўлади”, дедилар.
Имом Муслим ривояти.
Каналга уланиш👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEE-iJ_MFg-in1NTWg
Имом Муслим ривояти.
Каналга уланиш👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEE-iJ_MFg-in1NTWg
#Мутафаккирлар
Ибн Жавзий раҳимаҳуллоҳ: “Тасвиф – ишни ортга суриш, кечиктиришдан эҳтиёт бўл. Албатта бу Иблиснинг энг катта қўшинидан биридир”, деди.
“Сойдил хотир”дан.
Изоҳ: “Эй инсонлар, тасвиф - ортга суришдан ҳазир бўлинг. Зотан, мен баъзи солиҳлардан шундай деганини эшитганман: «Биз то тавба қилмагунимизча ўлишни истамас эдик. Сўнгра эса, то ўлгунимизча тавба қилолмас эдик», Ҳасан Басрий.
“Ибодатни кечиктириш, уни ортга суриш – бу нафснинг ёмонлигидандир”, Ибн Атоуллоҳ Сакандарий.

Иймонлашиш умиди
Ҳамиша ўқимоқ тараққий этмоқ харакатида бўлмоқдан зиёдроқ қувонч борми? Узоқдаги дўстнинг ташрифидан ҳам ёқимлироқ яна нима бор? Одамлар орасида машҳур эмасман, деб нолимайдиган инсон доно эмасми?
Тоҳир Малик

Шеър (насрий баён): “Умрингга қасамки, бу дунё доимий қўналға эмас, балки ақл юритувчи киши учун кўчиб кетиладиган жойдир. У бугун кулдирса, эрта йиғлатади, бугун юз очиб келса, эртага орқа ўгириб кетади. Агар дунё бир нарса берса, (билгилки,) унинг кунлари айланиб турувчидир”.
Унванул баён

Қуйидаги истиғфор истиғфорлар саййидидир:
«Аллоҳумма анта роббий ла илаҳа илла анта холақтаний ва ана ъабдука ва ана ъала ъаҳдика ва ваъдика мастатоъту, аъузу бика мин шарри ма сонаъту абуъу лака биниъматика ъалайя ва абуъу бизанбий, фағфир лий фа иннаҳу ла яғфируз зунуба илла анта».
Маъноси: Ё Аллоҳ, Сен Раббимдирсан! Сендан ўзга илоҳ йўқ. Сен мени яратгансан. Мен эса Сенинг қулингман. Мен қодир бўлгунимча аҳдинг ва ваъдангдадирман. Қилиб қўйган нарсаларимнинг ёмонидан Сендан паноҳ тилайман. Менга берган неъматларингга иқрор бўлдим. Мени мағфират қил. Чунки сендан бошқа ҳеч ким гуноҳларни кечирмайди.
Аҳмад ривояти.

Безовталикнинг манбаи қалбнинг тўрида бўлса, хотиржамлик ва ҳаловатга йўл йўқ.