КАФФОРАТ РЎЗАСИНИ ТУТАЁТГАНДА ҲАЙИТ КУНИ КЕЛИБ ҚОЛИШИ
❓CАВОЛ: Каффорат рўзасини тутаётган вақтда ҳали олтмиш кун бўлмай туриб, қурбон ҳайити келиб қолса, қандай йўл тутади? Ҳайит куни рўза тутиш мумкин эмаску.
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Каффорат рўзаси олтмиш кун муттасил тутилади. Шунинг учун каффорат рўзасини тутмоқчи бўлган инсон рамазон, икки ҳайит, ташриқ кунларини ҳисобга олиб кейин бошлаши керак. Каффорат рўзасини тутишни бошлаб, олтмиш кун тўлмай туриб, рамазон, икки ҳайит, ташриқ кунлари келиб қолса, қайтадан бошлайди. Чунки рамазон ойи шундоқ ҳам рўза тутиш фарз бўлган ой. Ҳайит ва ташриқ кунлари рўза тутиш тақиқланган кун ҳисобланади. Бу ҳақида фиқҳий манбаларимизда жавоб берилган. Жумладан “Ҳидоя” китобида бундай дейилган:
فَكَفَّارَتُهُ صَوْمُ شَهْرَيْنِ مُتَتَابِعَيْنِ لَيْسَ فِيهِمَا شَهْرُ رَمَضَانَ وَلَا يَوْمُ الْفِطْرِ وَلَا يَوْمُ النَّحْرِ وَلَا أَيَّامُ التَّشْرِيقِ ) أَمَّا التَّتَابُعُ فَلِأَنَّهُ مَنْصُوصٌ عَلَيْهِ وَشَهْرُ رَمَضَانَ لَا يَقَعُ عَنْ الظِّهَارِ لِمَا فِيهِ مِنْ إبْطَالِ مَا أَوْجَبَهُ اللَّهُ وَالصَّوْمُ فِي هَذِهِ الْأَيَّامِ مَنْهِيٌّ عَنْهُ فَلَا يَنُوبُ عَنْ الْوَاجِبِ الْكَامِلِ
“Унинг каффорати икки ой узлуксиз рўза тутишдир. Икки ой ичида рамазон ойи, рўза ва қурбон ҳайити ва ташриқ кунлари бўлмаслиги керак. Узлуксиз бўлиши бу оятда шундай буйруқ келгани учундир. Рамазон ойи бўлмаслиги керак дейилишига келсак, чунки агар бу ойда каффорат рўзасини тутса, Аллоҳ таоло унинг зиммасига фарз қилган рўзани тутишни йўққа чиқариб қўяди. Кейинги кунлар эса рўза тутиш қайтарилган кунлар саналади. Шунинг учун бу кунларда тутса ҳам зиммага комил вожиб бўлган рўзанинг ўрнига ўтмайди”.
ثُمَّ إذَا كَفَّرَ بِالصِّيَامِ وَأَفْطَرَ يَوْمًا لِعُذْرِ مَرَضٍ أَوْ سَفَرٍ فَإِنَّهُ يَسْتَأْنِفُ الصَّوْمَ وَكَذَا لَوْ جَاءَ يَوْمَ الْفِطْرِ أَوْ يَوْمَ النَّحْرِ أَوْ أَيَّامَ التَّشْرِيقِ فَإِنَّهُ يَسْتَأْنِفُ فَإِنْ صَامَ هَذِهِ الْأَيَّامَ وَلَمْ يُفْطِرْ فَإِنَّهُ يَسْتَأْنِفُ أَيْضًا ؛ لِأَنَّ الصَّوْمَ فِيهَا عَمَّا وَجَبَ فِي ذِمَّتِهِ لَا يَجُوزُ
“Сўнгра каффорат рўзасини тутаётиб, беморлик ёки сафарга чиқиш сабабидан бир кун тутмаса, қайтадан бошлайди. Шунингдек, агар рўза, қурбон ёки ташриқ кунлари бўлиб қолса ҳам қайтадан тутишни бошлайди. Агар мазкур кунларда рўза тутиб, очиб юбормаса ҳам қайтадан бошлайди. Чунки бу кунларда зиммага вожиб бўлган рўзани тутиш мумкин эмас”. (“Жавҳаратун наййира” китоби).
Шунга кўра, кимдир каффорат рўзасини бошлаб, олтмиш кун бўлмай, ҳайит келиб қолса, қайтадан бошлайди. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
Каналга уланиш👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEE-iJ_MFg-in1NTWg

#Ҳикмат
Шеър (насрий баён): “Киши ўз лаззатларидан бир тарафини тўла қилгунча, бошқа тарафдан унга чалалик эргашади”.
Унванул баён

Иймонлашиш умиди
Аллоҳ ҳар бир бандасига бахтни мўл-мўл беради. Бу худди ёмғир томчиларига ўхшайди. Биров томчиларга кафтини тутади, бошқаси тадбир ишлатиб кўпроқ тўплайди. Худо ёғдираётган бахтга эга бўлиш учун киши Ҳақ талабидаги фазилатларига эга бўлиши керак. Ҳалоллик, поклик, атрофидагиларга меҳр-муҳаббатда бўлиш... каби фазилатларсиз бу бахтга эга чиқиш мушкул.
Тоҳир Малик

#КУН_ҲАДИСИ
Овқатланаётганда Аллоҳнинг номини зикр қил, ўнг қўл билан ва ўзингнинг олдингдан егин.
Бухорий ва Муслим ривояти.

Ўтиб кетган нарса учун қайғурган одам янчилган унни яна тегирмонда майдалаган кишига ўхшайди.
«Ҳикматлар – саодатга етаклар» китобидан
Каналга уланиш👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEE-iJ_MFg-in1NTWg
«Ҳикматлар – саодатга етаклар» китобидан
Каналга уланиш👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEE-iJ_MFg-in1NTWg
#Ҳикмат
Икки денгиз мисол кўзларим марваридларга тўлиши учун ғам тупроғини кўзимга сурмадек тортмоқдаман.
Қалб кўзингни оч...
Жалолиддин Румий

#Мажолиси_Ҳакимул_умма
Уламоларнинг ўзаро фикрдаги ихтилофлари
Мавлоно Абдулҳақ Хайрободий билан Мавлоно Абдулҳай Лакҳнавийнинг ораларида бир неча масалаларда илмий ихтилоф бўлган. Баъзи одамлар мавлоно Абдулҳайнинг олдида мавлоно Абдулҳақни ёмонлик билан зикр қилишганида уларга танбеҳ бериб туриб, гапиртирмай қўйганлар.
Муҳаммад Шафиъ Усмонийдан устоз Ёрқинжон домла роҳимаҳуллоҳ таржимаси

#Мутафаккирлар
Имом Ғаззолий раҳимаҳуллоҳ айтади: “Нусратни кутиш билан ўзларингизни машғул қилиб олманглар. Албатта у (ғалаба) бошларнинг устида Аллоҳнинг “Бўл!” – деса бас, у (иш) бўлур” деган калимасини кутиб турувчидир. Балки сизлар ҳақ ва ботилнинг ўртасидаги мавқеинглар, ўрнинглар қаерда экани билан машғул бўлинглар. Аллоҳим, ваъда берганингдай Сенинг ёрдаминг аниқ келгувчидир”.
Изоҳ: Аллоҳ таоло айтади: “Бас, қачон бирор ишни ҳукм қилса, унга фақат: “Бўл!” – деса бас, у (иш) бўлур”, Ғофир сураси, 68-оят.

#Ҳадис
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Одамларни куч билан енгадиган киши кучли эмас, балки жаҳли чиққанида ғазабини боса оладиган киши ҳақиқий кучлидир», дедилар.
Муттафақун алайҳ.
Риёзус солиҳийн

#ЖУМА_ШУКУҲИ
Тошкент шаҳар, Шайхонтоҳур тумани, "Мўйи муборак - Уккоша" жоме масжидида жума шукуҳи!