Islom.shosh.uz | Расмий канали
1.72K subscribers
7.79K photos
2.6K videos
21 files
15.1K links
Шайхонтоҳур тумани "Мўйи Муборак Уккоша" жоме масжиди веб-сайтининг расмий канали

Telegram
https://t.me/joinchat/AAAAAEE-iJ_MFg-in1NTWg

Facebookbagi manzilimiz:
https://www.facebook.com/ukkosha.shosh.uz/
Download Telegram
Ибн Жавзий раҳимаҳуллоҳ деди: “Кимки анбиёлар меросига ворис бўлишни ва уларнинг экинзорларида ҳосил йиғувчи бўлишни истаса, фойдали илм ўргансин. У илм ҳадисда келганидек дин илмидир: “Уламолар пайғамбарларнинг меросхўрларидир”. Ҳамда уламоларнинг мажлисларида ҳозир бўлсин, албатта у масжлислар жаннат боғларидир".

“Тазкироту фил ваъзи” асаридан

Каналга уланиш👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEE-iJ_MFg-in1NTWg
#Намоз_вақтлари

🗓 🌙   1445 ҳ.й ЗУЛҚАЪДА
19 МАЙ  2024 м.
ЯКШАНБА куни тақвими

⬇️ Т О Ш К Е Н Т ⬇️

ТОНГ -     03:24
ҚУЁШ -    05:00
ПЕШИН - 12:24
АСР -        17:27
ШОМ -      19:41
ХУФТОН -21:14

📖 «Намозни адо этганингиздан сўнг, Аллоҳни турган, ўтирган ва ёнбошлаган ҳолингизда эсланг. Хотиржам бўлганингизда намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир» (Нисо сураси, 103-оят).

Каналга уланиш👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEE-iJ_MFg-in1NTWg
Иймонлашиш умиди

Шогирд устозидан сўради:
— Донишманд инсон бошқа бир одамни ёмон кўриши, ундан нафратланиши мумкинми?
— Мумкин, — деди устоз. — ғийбатчидан нафратланмоғи мумкин. Яна довюрак бўлатуриб одатларга хилоф иш юритувчини, яна қатъийликни фан қилгани ҳолда ўжарлидан чекинмовчилардан нафратланиш айб эмас. Хўш, ўзинг-чи, қандай одамлардан нафратланасан?
Шогирд жавоб берди:
— Мен ўзгалар ақли билан кун кўрувчини, бўйсунмасликни дадиллик ҳисобловчини, чақимчиликни ҳақиқатгўйлик ҳисобловчини ёқтирмайман.


Тоҳир Малик

Каналга уланиш👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEE-iJ_MFg-in1NTWg
#Ҳикмат

Аллоҳ таоло айтди: “Бизнинг йўлимизда жидду жаҳд этган зотларни албатта ўз йўлларимизга ҳидоят қиламиз” (Анкабут, 69-оят).

Унванул баён


Каналга уланиш👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEE-iJ_MFg-in1NTWg
#КУН_ҲАДИСИ

Нарса улашишда фарзандларингизни тенг кўринг. Агар бирор кишини афзал тутганимда аёлларни афзал билган бўлар эдим.


Табароний ривояти.

Каналга уланиш👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEE-iJ_MFg-in1NTWg
Олий чўққини забт этишда муваффақиятсизликка учрасангиз, нарвонни ва оёқларингизни ўзгартиришнинг кераги йўқ, ниятларингизни ўзгартирсангиз кифоя. Зеро, ниятларингизга қараб ризқланурсиз.

«Ҳикматлар – саодатга етаклар» китобидан


Каналга уланиш👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEE-iJ_MFg-in1NTWg
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🎥🎤 Илҳомжон домла Умаржон ўғли
📜 ФАРОСАТНИНГ БИРИНЧИ ТУРИ: ИЙМОНИЙ ФАРОСАТ
🕌 Мўйи муборак Уккоша жоме масжиди

TikTok|Facebook|YouTube|Telegram|Instagram
Juma maruzasi
Ilhomjon domla
🎤 Илҳомжон домла Умаржон ўғли
📜 ФАРОСАТНИНГ БИРИНЧИ ТУРИ: ИЙМОНИЙ ФАРОСАТ
🕌 Мўйи муборак Уккоша жоме масжиди

TikTok|Facebook|YouTube|Telegram|Instagram
НАФЛ ТАВОФНИ ЕТТИ АЙЛАНАДАН КАМ ҚИЛИШ

CАВОЛ: Нафл тавофларни етти айлана билан қилиш шартми? Ундан кам бўлса, нима бўлади?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Нафл тавофга киришиш билан охирига етказиш, яъни етти айланани тўлиқ тугатиб қўйиш вожиб бўлади. Уламолар бу тавофни видолашув тавофига қиёслаганлар. Яъни видолашув тавофи вожиб бўлганидек, нафл тавофга киришиш туфайли у вожибга айланиб қолади. Шунга кўра нафл тавофни ҳам бошлаган зиёратчи тугатиб қўйиши вожиб бўлади. Бу ҳақида “Раддул муҳтор” китобида қуйидаги ибораларни ўқишимиз мумкин:
لم يصرحوا بحكم طواف القدوم لو شرع فيه وترك أكثره أو أقله . والظاهر أنه كالصدر
“Тавофи қудум (бу нафл тавоф)ни бошлаб, аксарини ёки камини тарк қилган инсон ҳақида уламолардан очиқ иборалар келмаган. Лекин қувватли гап шуки, Тавофи қудум видолашув тавофига ўхшайди (бу тавоф вожиб саналади)”.
Шу китобнинг бошқа жойида шундай дейилади:
لو ترك أقله تجب فیه صدقة ولو ترك أکثره یجب فیه دم؛ لأنه الجابر لترك الواجب في الطواف کسجود السهو في ترك الواجب في النافلة، والله تعالی أعلم
“Агар Тавофи қудумнинг озини тарк қилса, (икки кило буғдой ёки унинг қийматини) садақа қилиш, кўпини тарк қилса, жонлиқ сўйиш вожиб бўлади. Чунки жонлиқ сўйиш тавофдаги вожиб амалнинг тарк бўлганини тўлдиради. Бу намоздаги тарк қилинган вожиб амални саждаи саҳв билан тўлдиришга ўхшайди” ("Раддул муҳтор" китоби).
Мазкур ҳолатда тарк қилинган тавофларни бажариб қўйса, жарима соқит бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.


Каналга уланиш👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEE-iJ_MFg-in1NTWg
Ғийбат ўзи нима?

Оят. Аллоҳ таоло:
«Ҳар бир ҳумаза ва лумазага вайл бўлсин» дея хабар беради. Ҳумаза ва лумаза сўзлари маъносида муфассирлар ихтилоф қилганлар. Байҳақий Ибн Журайждан келтирган ривоятда: «Ҳумазадан одамларга кўзи ва қўли билан, лумазадан эса уларга тили билан озор берадиган киши ирода қилинган», дейилади. Имом Суютий «Ад-дурр ул-мансур»да шу ривоятни нақл қилган. Бағавий Суфён Саврийдан: «Ҳумаза тили билан одамларга таъна қиладиган, лумаза эса уларга кўзи билан ишора қилиб озор берадиган кишидир», деган қавлни келтиради. Сулаймон Жамал «Жалолайн» ҳошиясида Ибн Кайсондан: «Ҳумаза суҳбатдошига ёмон сўзи билан, лумаза эса бировга кўзи, қоши ёхуд боши билан кинояли ишора қилиб, озор берадиган кишидир», деган гапни келтирган.

Ҳикоя. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай марҳамат қилдилар: «Мени меърожга олиб чиқилганда, териси ўтли қайчи билан кесилаётган бир неча эркакларни кўрдим ва Жаброил алайҳиссаломдан: «Эй Жаброил, булар кимлар?» − деб сўрадим. Жаброил алайҳиссалом: «Булар зино учун зийнатланганлар», деди. Яна ичидан қаттиқ овозлар эшитилиб турган бадбўй қудуқ ёнидан ўтдим ва Жаброил алайҳиссаломдан: «Эй Жаброил, булар кимлар?» − деб сўрадим. У киши: «Булар зино учун зийнатланган ва ўзига ҳалол бўлмаган ишни қилган аёллар», деб жавоб берди. Сўнг кўксидан осиб қўйилган эркак ва аёллар ёнидан ўтдим ва: «Эй Жаброил, буниси кимлар?» − деб сўрагандим, У киши: «Булар ҳумаза ва лумазалар», деб жавоб берди.

Муҳаммад Абдулҳай Лақҳнавий

Каналга уланиш👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEE-iJ_MFg-in1NTWg
#Мажолиси_Ҳакимул_умма

Меърож ояти ҳақида бир таҳқиқ

Меърож кечасида бир сафар ерда – Масжиди Ҳаромдан Масжиди Ақсогача бўлган. Иккинчи сафар эса Масжиди Ақсодан осмонлар томонига бўлган. Қуръони кариймнинг «Асро биъабдиҳи лайлан, яни Бандасини кечасининг бир оз қисмида сайр қилдирди» оятида аввалги сафар зикр қилинган, осмоний сафар бу ўринда зикр қилинмаган. Сабаби, оятда «лайлан» (кечасида) деган қайд бор. Кечаси ва кундузи бу – ерга тегишли қарама-қарши икки нарсадир. Осмонларда офтобнинг чиқиб-ботишига алоқадор бўлмиш кечаси ва кундузи деган нарса йўқ. Шунинг учун исро ва лайл тақозоси билан, яъни «кечаси сайр қилдирди» деган гапдан келиб чиқиб, бу оятда фақат ердаги сафар зикр қилинган, деймиз. Осмоний сафар эса сураи «Ван нажм»даги «Ъинда сидротил мунтаҳо, яни Сидратул мунтаҳонинг олдида» деган оятда зикр қилинган.


Муҳаммад Шафиъ Усмонийдан устоз Ёрқинжон домла роҳимаҳуллоҳ таржимаси


Каналга уланиш👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEE-iJ_MFg-in1NTWg
#Ҳадис

Ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Ҳунайн куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам тақсимда баъзи кишиларни ортиқ кўрдилар. Ақраъ ибн Ҳобисга юзта туя бердилар. Уяйна ибн Ҳиснга ҳам шунча бердилар. Арабларнинг катталарига ҳам бердилар. Ўша куни тақсимда уларни ортиқ кўрдилар. Бир киши: «Аллоҳга қасамки, бу тақсимда адолат қилинмади, унда Аллоҳнинг розилиги ирода этилмади», деди. Шунда мен: «Аллоҳга қасамки, буни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга хабар қиламан», дедим. У зотнинг ҳузурларига келиб, хабарни айтдим. У зотнинг юзлари ўзгариб, қизилга ўхшаб кетди. Сўнгра у зот: «Аллоҳ ва Унинг Расули адолат қилмаса, ким адолат қилар экан? Сўнгра яна Аллоҳ Мусони раҳматига олсин, унга бундан ҳам кўп азият берилган ва у сабр қилган эди», дедилар». Мен эса қайтиб бундан кейин Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга гап ташимайман, дедим».

Муттафақун алайҳ.

Риёзус солиҳийн

Каналга уланиш👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEE-iJ_MFg-in1NTWg
Ўз ишини яхши қилган, тилини қисқа сўзлаш ила сақлаган, Қуръони тиловатига риоя қилган, ўзининг ҳолига (хато ва гуноҳларидан) йиғлаган, икки саҳиҳ (ҳадис тўпламлари) мутолаасига диққат қилган ва ажал етмасидан аввал Аллоҳга ҳақиқий бандалик қилган кишини Аллоҳ раҳм қилсин”.

Шамсиддин Заҳабийнинг “Тазкиротул ҳуффоз” асаридан.

Каналга уланиш👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEE-iJ_MFg-in1NTWg
#Ҳикмат

Инсонга қўл-канот ақлдир. Одамнинг ақли бўлмаса ўзига бошқа бир ақлни йўлбошловчи қилиши керак. Ё устун бўл, ё устунлик изла, ё фикр соҳиби бўл, ё фикр соҳибини изла.


Қалб кўзингни оч...
Жалолиддин Румий

Каналга уланиш👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEE-iJ_MFg-in1NTWg
#Ҳикмат

Дунёнинг бир ҳолатда турмаслиги ва мудом айланиш – ўзгаришдан холи бўлмаслиги унинг бахтиқаролигидандир. Дунёнинг бир томонни ўнглаши бошқа томонни бузиш билан бўлади. У бир дўстни қувнатиб, бошқасини йиғлатади. Дунё ичра бўлиш – хатар, унга ишониш алданишдир.


Унванул баён

Каналга уланиш👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEE-iJ_MFg-in1NTWg
Иймонлашиш умиди

Бу дунёда текин нарса йўқ. Ҳамма нарса учун ҳақ тўлаш керак. Хусусан киши ўзининг роҳати ва фароғати бадалига ҳамиша тўлов тўлаб туриши зарур. Шундагина фароғат турмуши боқий бўлади. Бу тўловнинг номи — сабр. Одамлар «фароғатли турмуш» дейилганда дарров бойликни кўз олдиларига келтирадилар. Бойлик — роҳат ҳам, фароғат ҳам эмас. Бойлик кўпайгани сайин ташвиш орта боради, гуноҳлар кўпая боради. Баъзан шундай бўладики, киши бир пиёла совуқ сув ичиб, тинч, ҳотиржам яшашни истаб қолади. Кишининг роҳати учун моддий томондан: қорни тўқ, усти бут, бошпанаси мавжуд бўлиши керак. Руҳий томондан: шайтон васвасаларидан ҳоли бўлмоғи зарур. Шунда атрофини яхши одамлар ўрайди. Кишининг қорни тўқ бўлиши учун бир косагина таом кифоя. Устига ўнта эмас, битта кўйлак кияди. Юз хонали уй қургани билан битта хонасида яшайди.

Ривоят қилурларким, Нуҳ алайҳиссаломнинг битта чайлалари бор экан. Чайла кичиклигидан ётганларида оёқлари ташқарига чиқиб тураркан. Вақтики келиб Азроил алайҳиссалом юзланганларида Нуҳ алайҳиссалом Аллоҳга шундай муножот қилган эканлар:
-Йа Аллоҳим, менга беш юз йил умр бериб эдинг, бу умрнинг бу қадар тез ўтиб кетишини билганимда овора бўлиб шу чайлани қуриб ўтирмасдим...
Бу ҳикматлардан ибрат олиш вақти ўтиб кетяптимикин...


Тоҳир Малик

Каналга уланиш👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEE-iJ_MFg-in1NTWg
Агар ҳаёт(нинг ободлиги) учун бирор нарса қўшиб бормасанг, демак, ўзинг унда ортиқчасан!

Рофеъий.

«Ҳикматлар – саодатга етаклар» китобидан

Каналга уланиш👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEE-iJ_MFg-in1NTWg
#КУН_ҲАДИСИ

Сафларингизни текисланг. Чунки сафни текис тутиш намозни адо этишдаги амаллардандир.


Анас (розияллоҳу анҳу)дан. Бухорий ва Муслим ривояти.

Каналга уланиш👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEE-iJ_MFg-in1NTWg
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🎥🎤 Илҳомжон домла Умаржон ўғли
📜 ФАРОСАТНИНГ ИККИНЧИ ТУРИ: РИЁЗИЙ ФАРОСАТ
🕌 Мўйи муборак Уккоша жоме масжиди

TikTok|Facebook|YouTube|Telegram|Instagram
Juma maruzasi
Ilhomjon domla
🎤 Илҳомжон домла Умаржон ўғли
📜 ФАРОСАТНИНГ ИККИНЧИ ТУРИ: РИЁЗИЙ ФАРОСАТ
🕌 Мўйи муборак Уккоша жоме масжиди

TikTok|Facebook|YouTube|Telegram|Instagram
#Мажолиси_Ҳакимул_умма

Ажмири шариф

Айтдиларки, Мавлоно Халил Аҳмад Саҳаранпурий билан бирга Аҳмадободга кетаётганимда Ажмири шарифга ҳозир бўлдик. Маънавий назар билан қараганда шоҳона даргоҳга ўхшаб кўринди. Ҳар эшик ва девори нурлар билан обод эканини кўрдим.


Муҳаммад Шафиъ Усмонийдан устоз Ёрқинжон домла роҳимаҳуллоҳ таржимаси


Каналга уланиш👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEE-iJ_MFg-in1NTWg