Islom.shosh.uz | Расмий канали
1.72K subscribers
7.79K photos
2.61K videos
21 files
15.2K links
Шайхонтоҳур тумани "Мўйи Муборак Уккоша" жоме масжиди веб-сайтининг расмий канали

Telegram
https://t.me/joinchat/AAAAAEE-iJ_MFg-in1NTWg

Facebookbagi manzilimiz:
https://www.facebook.com/ukkosha.shosh.uz/
Download Telegram
#КУН_ҲАДИСИ

Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): «Тўғри йўлга бошланглар, яқинлашинглар ва хурсандлик хабарини беринглар, билингларки, сизлардан бирортангизни амали жаннатга кирита олмайди», деганларида, саҳобалар: «Сизнинг амалингиз ҳамми, ё Аллоҳнинг Расули?» дейишди. Шунда у зот (алайҳиссалом): «Менинг ҳам амалим кирита олмайди, лекин Аллоҳнинг мағфирати ва раҳмати ўраб олса, ундай эмас. Албатта, Аллоҳга амалларнинг энг яхшиси оз бўлса ҳам, давомли бўлганидир», дедилар.


Бухорий, Муслим ва Насоий ривояти.

Каналга уланиш👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEE-iJ_MFg-in1NTWg
#Мутафаккирлар

Имом ибн Жавзий раҳимаҳуллоҳ: “Иблиснинг авом одамлар устидаги алдовларидан бири, улар гуноҳ-маъсиятлар қилишади, кейин бу ишлари учун айблашса, “Робб таоло карамлидир, авфи мағфирати кенгдир (барибир кечириб юборади)” дейишларида бўлади”.


“Талбийсил иблийс” асаридан.

Каналга уланиш👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEE-iJ_MFg-in1NTWg
Розилик мақоми Буюк Аллоҳнинг эшиги, дунёнинг жаннати, орифларнинг бўстонидир!

«Ҳикматлар – саодатга етаклар» китобидан


Каналга уланиш👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEE-iJ_MFg-in1NTWg
#Мажолиси_Ҳакимул_умма

Каромат ва хавориқ (одатга хилоф иш)лар нима учун мутаахир (кейинги)ларда кўп бўлган?

Айтдиларки, Имоми Аҳмад раҳматуллоҳ алайҳдан биров: «Нима учун саҳобаи киромларда кароматлар жуда кам, кейинги авлиёуллоҳлардан эса жуда кўп содир бўлган? Бунинг сабаби нима?» деб сўради. У киши айтдиларки, саҳобаларнинг замонаси ва аввалги асрлар нубувват замонасига яқин бўлгани сабабли қалбларда динга нисбатан кучли салоҳият мавжуд бўлган. Далиллар ‒ барчаси уларнинг кўз ўнгиларида турган. Шунинг учун уларга ажойиботларни кўрсатишга зарурат бўлмаган. Кейинги даврларда эса иймонда заифлик кўпайгач, бунга зарурат пайдо бўлган.
Хожа Азизул Ҳасан Мажзуб ўша мажлисда ҳозир эди. У киши шундай савол берди: «Ҳазрат, ундай бўлгач, бугун каромат ва хавориқлар янада кўпроқ зоҳир бўлиши керак эмасми?». Ҳазрат айтдиларки, ҳар бир вақтнинг ҳикматлари турлича бўлади, бугун кароматларнинг камлигида қандайдир ҳикмат бўлса керак.
Улуғларнинг ёди анча давом этгач ўтириш тугади. Хожа Азизул Ҳасан айтдиларки, бу зотларни эслашда ҳам ажиб дилкашлик (дилни ўзига тортиш) борда. Ҳазрат айтдиларки, қанақа дилкашлик? Дил ўт олади. Менинг бутун жисмимда ҳарорат пайдо бўлади.
Дарҳақиқат, ўша пайтда ҳам Ҳазратнинг баданларидан тер оқиб турган эди.


Муҳаммад Шафиъ Усмонийдан устоз Ёрқинжон домла роҳимаҳуллоҳ таржимаси

Каналга уланиш👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEE-iJ_MFg-in1NTWg
#Ҳикмат

Замона қутбининг сўзига қарши нақлий илмни қўллаш сув борлигида таяммум килишга ўхшайди!


Қалб кўзингни оч...
Жалолиддин Румий

Каналга уланиш👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEE-iJ_MFg-in1NTWg
ДАМ СОЛДИРИШ ЖОИЗМИ?

CАВОЛ: Бир ҳадисда: “Менинг умматимдан ҳисобсиз жаннатга кирадиганлари бўлади. Улар бемор бўлсалар, дам ҳам солдирмайдилар”, дейилган экан. Шунга дам солдириш ҳам гуноҳми?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм. Сиз сўраган ҳадис машҳур саҳобий ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинган бўлиб, унда Набий алайҳиссалом шундай марҳамат қиладилар:
يدخلُ مِن أمَّتي الجنَّةَ سبعونَ ألفًا بغيرِ حسابٍ همُ الَّذينَ لاَ يسترقونَ ولاَ يكتَوونَ، ولا يَتطيَّرونَ وعلى ربِّهم يتوَكَّلونَ
Яъни: “Умматимдан етмиш минги жаннатга ҳисобсиз кирурлар. Улар шундай кимсаларки, дам солишни талаб қилмайдиганлар ва шумланмайдиганлар ҳамда роббиларига таваккул қиладиганлардир” (Имом Бухорий, Муслим ва Термизийлар ривояти).
Мулла Алий Қорий раҳимаҳуллоҳ ушбу ҳадиснинг шарҳида дам солдириш жоизлигига далолат қиладиган ва дам солишдан қайтарилган ҳадиси шарифларни келтириб, уларнинг ҳар бири ўзига хос маънога эга эканини айтадилар. Яъни дам солдириш Қуръони карим оятлари, Аллоҳ таолонинг исми сифатлари билан араб тилида бўлса ва одамлар шифони Аллоҳ таолодан деб билсалар, бу иш жоиз экани, таваккалга зид эмаслиги, жаннатга ҳисобсиз киришдан тўсмаслигини айтадилар. Лекин дам солдириш жоҳилият одатларига кўра бўлса, одамлар тушунмайдиган бир нарсалар ўқилса, одамлар шифо шу руқядан деб эътиқод қилса, бундай дам солиш жоиз эмаслигини баён қилганлар. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.


Каналга уланиш👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEE-iJ_MFg-in1NTWg
Ғийбат ўзи нима?

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Сен бор жойда бирор киши ғийбат қилинса, сен (тарафини олиш, ҳимоя қилиш ёки мақташ билан) у кишига ёрдамчи бўл ва (ғийбат қилувчи) қавмни ғийбатдан қайтар ва (шунда ҳам улар ғийбатдан тўхтамасалар) ўша ўтиришдан туриб кет».


Муҳаммад Абдулҳай Лақҳнавий

Каналга уланиш👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEE-iJ_MFg-in1NTWg
Ҳакимлардан биридан, содиқ дўстлар ҳақида нима дейсиз, деб сўрашди.
У зот: “Улар турли жисмларда бўлган битта жондирлар”, деди.


“Муҳозаратил адиббаи” асаридан.

Каналга уланиш👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEE-iJ_MFg-in1NTWg
#Ҳадис

Ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларига кирсам, у зот иситмалаб ётган эканлар. Мен: «Эй Аллоҳнинг расули, сиз қаттиқ иситмалаяпсиз-а?» десам, у зот: «Ҳа, мен сизлардан икки киши иситмалагани каби иситма бўламан», дедилар. «Унда сизга икки ажр бўладими?» десам, у зот: «Ҳа шундай, шу сингари бирор мусулмонга азият етса, тиконми ёки ундан каттароғими, у билан Аллоҳ ёмонликларини ўчириб, гуноҳларини худди дарахт баргини тўкканидек унинг гуноҳлари тўкилади», дедилар».

Муттафақун алайҳ.

Риёзус солиҳийн

Каналга уланиш👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEE-iJ_MFg-in1NTWg
Луқмони ҳаким ўғлига деди:
«Дунё чуқур денгиздир. Кўпчилик унга ғарқ бўлди. Сенинг кеманг Аллоҳдан тақво қилиш бўлсин».


«Ҳикматлар – саодатга етаклар» китобидан

Каналга уланиш👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEE-iJ_MFg-in1NTWg
#Ҳикмат

Шеър (насрий баён): “Шошмайдиган киши гоҳо баъзи ҳожатларини бажаришга улгуради, шошқалоқ кимса гоҳо тойилади. Кўпинча сустлиги сабаб улуғ ишлар қавмнинг қўлидан кетади. Ҳолбуки, эҳтиёткорлик уларнинг шошишларида эди”.


Унванул баён

Каналга уланиш👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEE-iJ_MFg-in1NTWg
#КУН_ҲАДИСИ

Фитналар кучайганда ўз уйидан чиқмаслик, яъни фитналарга аралашмаслик кишининг омонда қолишига кафолатдир. Абу Мусо (розияллоҳу анҳу)дан.


Дайламий ривояти.


Каналга уланиш👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEE-iJ_MFg-in1NTWg
Иймонлашиш умиди

Қирқ йил умр кўриб, ён-атрофидагилар меҳр-муҳаббатини қозона олмаганларнинг келажаги йўқдир.

Тоҳир Малик

Каналга уланиш👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEE-iJ_MFg-in1NTWg
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🎥🎤 Илҳомжон домла Умаржон ўғли
📜 ФАҲМ-ФАРОСАТНИНГ ТАЪРИФИ
🕌 Мўйи муборак Уккоша жоме масжиди

TikTok|Facebook|YouTube|Telegram|Instagram
Juma maruzasi
Ilhomjon domla
🎤 Илҳомжон домла Умаржон ўғли
📜 ФАҲМ-ФАРОСАТНИНГ ТАЪРИФИ
🕌 Мўйи муборак Уккоша жоме масжиди

TikTok|Facebook|YouTube|Telegram|Instagram
#Ҳикмат

Бу йўлдаги кўшкни, соябонни, шон-шуҳратни тарк эт... Йўлбошчинг ҳаракат килмагунича ҳаракатланма! Бошсиз ҳаракат қилган дум бўлади... Бундай одамнинг ҳаракати чаённинг қилмишларига ўхшайди!


Қалб кўзингни оч...
Жалолиддин Румий

Каналга уланиш👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEE-iJ_MFg-in1NTWg
ТАСБИҲ НАМОЗИ ҚАНДАЙ ЎҚИЛАДИ?

CАВОЛ: Тасбиҳ намози ҳақида ўқиб қолдим. Унинг ўқилиш тартибини айтиб берсангиз.

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Бу намоз машҳур нафл намозлар сирасига киради ва нафл намоз ўқиш мумкин бўлмаган вақтларда ўқилмайди.
Тўрт ракат ўқилади. Икки ракатдан бўлиб-бўлиб, икки марта ҳам ўқиш мумкин. Чунки ҳар ракатда 75 та, тўрт ракатда 300 та тасбиҳ айтилиши керак.
Зам сурада истаган сурани ўқиш мумкин. Агар билса, биринчи ракатга “Такосур”, иккинчига “Аср”, учинчига “Кофирун”, тўртинчига “Ихлос” сурасини ўқийди.
Бу намознинг ўқилиш кайфиятини Аллома Ибн Обидин раҳимаҳуллоҳ қуйидагича баён қилган:
وَهِيَ أَرْبَعٌ بِتَسْلِيمَةٍ أَوْ تَسْلِيمَتَيْنِ ، يَقُولُ فِيهَا ثَلَثَمِائَةِ مَرَّةٍ { سُبْحَانَ اللَّهِ ، وَالْحَمْدُ لِلَّهِ وَلَا إلَهَ إلَّا اللَّهُ ، وَاَللَّهُ أَكْبَرُ } يَقُولُ ذَلِكَ فِي كُلِّ رَكْعَةٍ خَمْسَةً وَسَبْعِينَ مَرَّةً ؛ فَبَعْدَ الثَّنَاءِ خَمْسَةَ عَشَرَ ، ثُمَّ بَعْدَ الْقِرَاءَةِ وَفِي رُكُوعِهِ ، وَالرَّفْعِ مِنْهُ ، وَكُلٍّ مِنْ السَّجْدَتَيْنِ ، وَفِي الْجَلْسَةِ بَيْنَهُمَا عَشْرًا عَشْرًا بَعْدَ تَسْبِيحِ الرُّكُوعِ وَالسُّجُودِ ، وَهَذِهِ الْكَيْفِيَّةُ هِيَ الَّتِي رَوَاهَا التِّرْمِذِيُّ فِي جَامِعِهِ عَنْ عَبْدِ اللَّهِ بْنِ الْمُبَارَكِ ، وَعَلَيْهَا اقْتَصَرَ فِي الْقُنْيَةِ وَقَالَ إنَّهَا الْمُخْتَارُ مِنْ الرِّوَايَتَيْنِ .
“Тасбиҳ намози бир ёки икки салом билан ўқилиб, унда уч юз марта “Субҳаналлоҳи вал ҳамду лиллаҳи вала илаҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар” ни айтади. Бир ракатда етмиш беш марта айтади. Қулоқ қоқиб санони ўқигандан кейин ўн беш марта айтади. Кейин “Аъузу”, “Басмала”, “Фотиҳа” ва зам сурани ўқигандан кейин ўн марта, рукуда ўн марта, рукудан қайтганда ўн марта, биринчи саждада ўн марта, саждадан қайтиб ўтирганда ўн марта, иккинчи саждада ўн марта айтилади. Мазкур тасбеҳни руку ва саждада “Субҳаана роббиял аъла” ва “Субҳаана роббиял азийм”ни айтгандан кейин ўн марта айтади. Бу кайфиятни Имом Термизий Абдуллоҳ ибн Муборакдан ривоят қилганлар. “Қуня” китобида ҳам шу кайфият айтилган ва уламолар томонидан ихтиёр қилинган сўз мана шу деган” (“Раддул муҳтор” китоби).
Мана шу тартибда тўрт ракат ўқилади ва жами уч юз тасбиҳ айтилган бўлади.
Агар шу намозда саждаи саҳв вожиб бўлиб қолиб, саждаи саҳв қилса, мазкур саждада тасбиҳларни айтмайди, балки сажданинг ўзининг тасбиҳлари билан кифояланади.
Агар қайсидир жойдаги тасбиҳни ташлаб кетган бўлса, бошқа ўринда бўлса ҳам ўшани ўқиб қўйилади. Масалан, биринчи саждадаги ўн тасбиҳни ўқимаган бўлса, орадаги жалсада эмас, иккинчи саждадаги тасбиҳларга қўшиб ўқиб қўяди.
Бир қанча ҳадиси шарифларда тасбиҳ намози фазилатлари айтилиб, уни ўқиган инсон гуноҳлардан фориғ бўлиши, имкони бўлса ҳар куни, бўлмаса, ҳафтада, ойда, йилда, буни ҳам қила олмаса, умрда бир марта бўлса ҳам қилишга тарғиб қилинган.
Тасбиҳ намозида тасбиҳлар ўқиш борасида бошқа кўринишлар ҳам бор. Кўпчилик уламолар маъқуллаган кўринишни келтиришни афзал деб билдик. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.


Каналга уланиш👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEE-iJ_MFg-in1NTWg
#Мажолиси_Ҳакимул_умма

Муҳим бир таълим

Айтдиларки, иш қилиш билан йўл очилади. Олдин йўл очилсин, кейин олға қадам ташлайман, деб интизор бўлиб, кутиб турманг. Унинг мисоли икки четига дарахтлар экилган катта йўлга ўхшайди. Агар йўл бошида туриб қарасангиз, озгина масофадан кейин дарахтлар бир-бирга ёпишиб, йўл беркилиб қолгандек кўринади. Лекин юрган сарингиз сизга йўл очилиб кетаверади. Мавлоно Румий раҳимаҳуллоҳ хўб яхши айтганлар:

Гарчи рахна нест оламро падид,
Хира Юсуф вор мебояд давид.

Маъноси: Оламда бирор туйнук кўринмаса ҳам, Юсуф алайҳиссаломдек журъат билан югуриш керак.
Миср азизининг аёли барча эшикларни қаттиқ ёпиб, Юсуф алайҳиссаломни ёмон ишга даъват қилганида у киши: «Бўлар иш бўлди. Эшиклар ҳаммаси берк бўлса, қаерга ҳам қочардим», деб турмадилар. Балки қўлларидан келганича қочдилар. Аллоҳ таолога у зотнинг имконлари борича гуноҳдан сақланишга қилган ҳаракатлари мақбул бўлди ва Ўз фазли билан ёмон ишдан у кишини сақлаб қолди».


Муҳаммад Шафиъ Усмонийдан устоз Ёрқинжон домла роҳимаҳуллоҳ таржимаси


Каналга уланиш👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEE-iJ_MFg-in1NTWg
Ғийбат ўзи нима?

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳузурларига бир паст бўйли аёл келди. У кетганидан сўнг Оиша розияллоҳу анҳо қўллари билан унинг бўйи паст эканига ишора қилдилар. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Эй Оиша, сен уни ғийбат қилдинг», дедилар.


Муҳаммад Абдулҳай Лақҳнавий

Каналга уланиш👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEE-iJ_MFg-in1NTWg
#ЖУМА_ШУКУҲИ

Тошкент шаҳар, Шайхонтоҳур тумани, "Мўйи муборак - Уккоша" жоме масжидида жума шукуҳи!

Каналга уланиш👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEE-iJ_MFg-in1NTWg