Islom.shosh.uz | Расмий канали
1.72K subscribers
7.79K photos
2.6K videos
21 files
15.1K links
Шайхонтоҳур тумани "Мўйи Муборак Уккоша" жоме масжиди веб-сайтининг расмий канали

Telegram
https://t.me/joinchat/AAAAAEE-iJ_MFg-in1NTWg

Facebookbagi manzilimiz:
https://www.facebook.com/ukkosha.shosh.uz/
Download Telegram
#Намоз_вақтлари

🗓 🌙   1445 ҳ.й ШАВВОЛ
13 МАЙ  2024 м.
ДУШАНБА куни тақвими⌚️

⬇️ Т О Ш К Е Н Т ⬇️

ТОНГ -     03:32
ҚУЁШ -    05:06
ПЕШИН - 12:24
АСР -        17:24
ШОМ -      19:35
ХУФТОН -21:05

📖«Намозни адо этганингиздан сўнг, Аллоҳни турган, ўтирган ва ёнбошлаган ҳолингизда эсланг. Хотиржам бўлганингизда намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир» (Нисо сураси, 103-оят).

Каналга уланиш👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEE-iJ_MFg-in1NTWg
Бир олим ва бир ориф

Ҳазрат Муфтий Илоҳийбахш Кондеҳлавий тақвода маъруф ва машҳур бўлган улуғ уламолардан эди. Бир маротаба беъмор бўлиб ётиб қолдилар. Оғриқ вақтида «оҳ-оҳ» деб инграш ўрнига «Аллоҳ, Аллоҳ» дер эдилар. У кишининг ҳам олим, ҳам ориф бир биродари Муфтий ҳазратнинг «оҳ-оҳ» дейиш ўрнига такаллуф билан, ўзларини қийнаб бўлса ҳам Аллоҳ, Аллоҳ деб зикр қилаётганларини кўриб: «Эй дўстим, «оҳ-оҳ» денг, шунда ором топасиз», дедилар. Дарҳақиқат шундай ҳам бўлди.
Ҳазрат айтдиларки, у кишининг биродари ғолибо такаллуф билан Аллоҳ, Аллоҳ дейишда бир навъи даъво борлигини сезган. Зеро беморлик вақтида Ҳақ таоло инсондан ўз пастлиги ва ожизлигини кўз олдида тутишини истайди. Чунончи Мавлоно Румий айтганлар:
Чунки бар мехат би бандад баста бош,
Чун кушояд чобуку баржаста бош.


Маъноси: Сени михга михлаб қўйсалар, қимираламай тур. Михдан чиқариб юборса, эпчил ва чаққон бўл.

Муҳаммад Шафиъ Усмонийдан устоз Ёрқинжон домла роҳимаҳуллоҳ таржимаси


Каналга уланиш👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEE-iJ_MFg-in1NTWg
Ғийбат ўзи нима?

Бир одам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳузурларидан туриб кетгач, бошқа бир киши уни ғийбат қилди. Шунда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам унга: «Хилол қил (тишинг орасидаги нарсани чўп билан чиқариб ташла)», дедилар. У: «Гўшт емаган бўлсам, нимадан хилол қилайин, яъни тишим орасидан нимани чиқариб ташлайин?» − деди. У Зот: «Сен (ҳозиргина мусулмон) биродаринг гўштини единг», дедилар.


Муҳаммад Абдулҳай Лақҳнавий

Каналга уланиш👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEE-iJ_MFg-in1NTWg
Forwarded from MuslimShosh.uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Ҳикмат

Авлиё ўз-ўзига юзлаб сўзлар айтади, тинглайди, аммо ёнида ўтирган киши ҳидини ҳам ололмайди! Ломакон оламдан кўнглига юзлаб савол-жавоблар келади, манзилига кадар етади!


Қалб кўзингни оч...
Жалолиддин Румий

Каналга уланиш👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEE-iJ_MFg-in1NTWg
ИЖАРАГА ОЛИНГАН НАРСАНИ ИЖАРАГА БЕРИШ

CАВОЛ: Мен олдиндан бир йиллик ижара пулини тўлаб қўйиб, кейин ўзим қимматроқ пулга ижарага берсам бўладими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ижарага олинган нарсани ижарага бериш жоиз. Лекин бир қанча шартлар бор. Бу ҳақда “Фатовои Оламгирия” китобида шундай дейилган:
"وإذا ‌استأجر ‌دارا وقبضها ثم آجرها فإنه يجوز إن آجرها بمثل ما استأجرها أو أقل، وإن آجرها بأكثر مما استأجرها فهي جائزة أيضا إلا إنه إن كانت الأجرة الثانية من جنس الأجرة الأولى فإن الزيادة لا تطيب له ويتصدق بها، وإن كانت من خلاف جنسها طابت له الزيادة ولو زاد في الدار زيادة كما لو وتد فيها وتدا أو حفر فيها بئرا أو طينا أو أصلح أبوابها أو شيئا من حوائطها طابت له الزيادة، وأما الكنس فإنه لا يكون زيادة وله أن يؤاجرها من شاء إلا الحداد والقصار والطحان وما أشبه ذلك مما يضر بالبناء ويوهنه هكذا في السراج الوهاج".
“Бир ҳовлини (бинони) ижарага қабул қилиб олса, сўнг уни бошқага ижарага бермоқчи бўлса, ўзи олган нархга ёки ундан арзонроққа ижарага берса, жоиз бўлади.
Агар ўзи олган нархдан қимматроқ баҳога ижарага берса ҳам жоиз бўлади. Аммо бу ижараси учун олган ҳақи биринчи ижарадаги ҳақнинг жинсидан (масалан, сўмга олиб сўмга берса, долларга олиб долларга берса) бўлса, ортиқча олган пули унга ҳалол бўлмайди, уни садақа қилиши лозим бўлади.
Агар бошқага ижарага берганда иккинчи ижарачи томонидан бериладиган маблағ биринчи ижарачи томонидан бериладиган маблағнинг жинсидан бошқа (масалан, сўмга олиб, долларга берса) бўлса, унда ортиқча олган қиймати ҳам ҳалол бўлади. Агар ижарага олинган ҳовлига бирор қўшимча киритса, масалан қудуқ кавласа, қозиқ ўрнатса, лой билан шуваса, эшикларни тузатса ёки деворларини таъмирласа, шунда ҳам ортиқча олинган қиймат ҳалол бўлади. Аммо ҳовлини супуриб тозалаш қўшимча киритиш ҳисобланмайди.
Ижарага олган бино ёки жойни темирчи, тегирмончи, кир ювувчи каби бинога, жойга шикаст етказадиган ишлар билан шуғулланувчига ижарага бермайди”.
Шунга биноан сиз пулнинг жинсида ўзгариш қилсангиз ёки олган жойингизга матнда келгани каби ўзгартиришлар киритсангиз, олган ҳақингиз жоиз бўлади. Аммо ҳеч қандай ўзгартириш бўлмаса, олган ортиқча сумма ҳалол бўлмайди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.


Каналга уланиш👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEE-iJ_MFg-in1NTWg
#Мутафаккирлар

Ҳасан Басрий раҳимаҳуллоҳ: “Агар Аллоҳ хоҳлаганида ичларингизда фақир қолдирмай, сизларни бой қилиб қўярди. Аллоҳ хоҳлаганида ичларингизда бой қолдирмай, сизларни фақир қилиб қўярди. Лекин, У Зот қандай амал қилишларингизни кўриш учун сизларни бир-бирларингиз билан синайди”, деди.


Каналга уланиш👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEE-iJ_MFg-in1NTWg
#Ҳадис

Абу Саид ва Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Бирор мусулмон кишига заҳмат, беморлик, ташвиш, хафалик, азият, ғам етиб, ҳатто бир тикан санчилса ҳам, Аллоҳ унинг хатоларини ўша сабабли ўчиради», дедилар.

Муттафақун алайҳ.

Риёзус солиҳийн

Каналга уланиш👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEE-iJ_MFg-in1NTWg
#Намоз_вақтлари

🗓 🌙   1445 ҳ.й ЗУЛҚАЪДА
14 МАЙ  2024 м.
СЕШАНБА куни тақвими⌚️

⬇️ Т О Ш К Е Н Т ⬇️

ТОНГ -     03:31
ҚУЁШ -    05:05
ПЕШИН - 12:24
АСР -        17:24
ШОМ -      19:36
ХУФТОН -21:07

📖«Намозни адо этганингиздан сўнг, Аллоҳни турган, ўтирган ва ёнбошлаган ҳолингизда эсланг. Хотиржам бўлганингизда намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир» (Нисо сураси, 103-оят).

TikTok|Facebook|YouTube|Telegram|Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🎥🎤 Илҳомжон домла Умаржон ўғли
📜 БИРОВНИНГ РИЗҚИ АДАШИБ ЎЗГАЛАРГА БОРМАЙДИ!
🕌 Мўйи муборак Уккоша жоме масжиди

TikTok|Facebook|YouTube|Telegram|Instagram
Audio
🎤 Илҳомжон домла Умаржон ўғли
📜 БИРОВНИНГ РИЗҚИ АДАШИБ ЎЗГАЛАРГА БОРМАЙДИ!
🕌 Мўйи муборак Уккоша жоме масжиди

TikTok|Facebook|YouTube|Telegram|Instagram
Иймонлашиш умиди

Донолар демишларким, икки тоифа одам билан муроса қилмоқ оғирдир: бири — хотин, яна бири — ёш бола. Уларни эркаласанг — талтаяди, ўзингга яқин олсанг — ҳаддан ошади. Ўзингдан узоқлаштирсанг — ғазабланишади.


Тоҳир Малик

Каналга уланиш👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEE-iJ_MFg-in1NTWg
#Ҳикмат

Ҳалим, мулойим яшаш билан дўстлик давомли бўлади. Ўзни паст тутиш (камтарлик) билан одамларга ошно бўлинади. Кўп жим туриш билан хайбат ошади. Қўполлик ўз эгасидан қабул кийимини ечиб олади (яъни қўпол гап қабул қилинмайди). Дўстига ато этилган неъматига ҳасад қилиш ҳимматнинг пастлигидандир. Оқибатларга қараш нажотдир. Пушаймонлик шошқалоқлик билан, саломатлик эҳтиёткорлик билан биргадир. Хасис бой сахий камбағалдан кўра қашшоқроқдир.


Унванул баён


Каналга уланиш👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEE-iJ_MFg-in1NTWg
#КУН_ҲАДИСИ

Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): «Тўғри йўлга бошланглар, яқинлашинглар ва хурсандлик хабарини беринглар, билингларки, сизлардан бирортангизни амали жаннатга кирита олмайди», деганларида, саҳобалар: «Сизнинг амалингиз ҳамми, ё Аллоҳнинг Расули?» дейишди. Шунда у зот (алайҳиссалом): «Менинг ҳам амалим кирита олмайди, лекин Аллоҳнинг мағфирати ва раҳмати ўраб олса, ундай эмас. Албатта, Аллоҳга амалларнинг энг яхшиси оз бўлса ҳам, давомли бўлганидир», дедилар.


Бухорий, Муслим ва Насоий ривояти.

Каналга уланиш👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEE-iJ_MFg-in1NTWg
#Мутафаккирлар

Имом ибн Жавзий раҳимаҳуллоҳ: “Иблиснинг авом одамлар устидаги алдовларидан бири, улар гуноҳ-маъсиятлар қилишади, кейин бу ишлари учун айблашса, “Робб таоло карамлидир, авфи мағфирати кенгдир (барибир кечириб юборади)” дейишларида бўлади”.


“Талбийсил иблийс” асаридан.

Каналга уланиш👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEE-iJ_MFg-in1NTWg
Розилик мақоми Буюк Аллоҳнинг эшиги, дунёнинг жаннати, орифларнинг бўстонидир!

«Ҳикматлар – саодатга етаклар» китобидан


Каналга уланиш👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEE-iJ_MFg-in1NTWg
#Мажолиси_Ҳакимул_умма

Каромат ва хавориқ (одатга хилоф иш)лар нима учун мутаахир (кейинги)ларда кўп бўлган?

Айтдиларки, Имоми Аҳмад раҳматуллоҳ алайҳдан биров: «Нима учун саҳобаи киромларда кароматлар жуда кам, кейинги авлиёуллоҳлардан эса жуда кўп содир бўлган? Бунинг сабаби нима?» деб сўради. У киши айтдиларки, саҳобаларнинг замонаси ва аввалги асрлар нубувват замонасига яқин бўлгани сабабли қалбларда динга нисбатан кучли салоҳият мавжуд бўлган. Далиллар ‒ барчаси уларнинг кўз ўнгиларида турган. Шунинг учун уларга ажойиботларни кўрсатишга зарурат бўлмаган. Кейинги даврларда эса иймонда заифлик кўпайгач, бунга зарурат пайдо бўлган.
Хожа Азизул Ҳасан Мажзуб ўша мажлисда ҳозир эди. У киши шундай савол берди: «Ҳазрат, ундай бўлгач, бугун каромат ва хавориқлар янада кўпроқ зоҳир бўлиши керак эмасми?». Ҳазрат айтдиларки, ҳар бир вақтнинг ҳикматлари турлича бўлади, бугун кароматларнинг камлигида қандайдир ҳикмат бўлса керак.
Улуғларнинг ёди анча давом этгач ўтириш тугади. Хожа Азизул Ҳасан айтдиларки, бу зотларни эслашда ҳам ажиб дилкашлик (дилни ўзига тортиш) борда. Ҳазрат айтдиларки, қанақа дилкашлик? Дил ўт олади. Менинг бутун жисмимда ҳарорат пайдо бўлади.
Дарҳақиқат, ўша пайтда ҳам Ҳазратнинг баданларидан тер оқиб турган эди.


Муҳаммад Шафиъ Усмонийдан устоз Ёрқинжон домла роҳимаҳуллоҳ таржимаси

Каналга уланиш👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEE-iJ_MFg-in1NTWg
#Ҳикмат

Замона қутбининг сўзига қарши нақлий илмни қўллаш сув борлигида таяммум килишга ўхшайди!


Қалб кўзингни оч...
Жалолиддин Румий

Каналга уланиш👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEE-iJ_MFg-in1NTWg
ДАМ СОЛДИРИШ ЖОИЗМИ?

CАВОЛ: Бир ҳадисда: “Менинг умматимдан ҳисобсиз жаннатга кирадиганлари бўлади. Улар бемор бўлсалар, дам ҳам солдирмайдилар”, дейилган экан. Шунга дам солдириш ҳам гуноҳми?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм. Сиз сўраган ҳадис машҳур саҳобий ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинган бўлиб, унда Набий алайҳиссалом шундай марҳамат қиладилар:
يدخلُ مِن أمَّتي الجنَّةَ سبعونَ ألفًا بغيرِ حسابٍ همُ الَّذينَ لاَ يسترقونَ ولاَ يكتَوونَ، ولا يَتطيَّرونَ وعلى ربِّهم يتوَكَّلونَ
Яъни: “Умматимдан етмиш минги жаннатга ҳисобсиз кирурлар. Улар шундай кимсаларки, дам солишни талаб қилмайдиганлар ва шумланмайдиганлар ҳамда роббиларига таваккул қиладиганлардир” (Имом Бухорий, Муслим ва Термизийлар ривояти).
Мулла Алий Қорий раҳимаҳуллоҳ ушбу ҳадиснинг шарҳида дам солдириш жоизлигига далолат қиладиган ва дам солишдан қайтарилган ҳадиси шарифларни келтириб, уларнинг ҳар бири ўзига хос маънога эга эканини айтадилар. Яъни дам солдириш Қуръони карим оятлари, Аллоҳ таолонинг исми сифатлари билан араб тилида бўлса ва одамлар шифони Аллоҳ таолодан деб билсалар, бу иш жоиз экани, таваккалга зид эмаслиги, жаннатга ҳисобсиз киришдан тўсмаслигини айтадилар. Лекин дам солдириш жоҳилият одатларига кўра бўлса, одамлар тушунмайдиган бир нарсалар ўқилса, одамлар шифо шу руқядан деб эътиқод қилса, бундай дам солиш жоиз эмаслигини баён қилганлар. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.


Каналга уланиш👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEE-iJ_MFg-in1NTWg
Ғийбат ўзи нима?

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Сен бор жойда бирор киши ғийбат қилинса, сен (тарафини олиш, ҳимоя қилиш ёки мақташ билан) у кишига ёрдамчи бўл ва (ғийбат қилувчи) қавмни ғийбатдан қайтар ва (шунда ҳам улар ғийбатдан тўхтамасалар) ўша ўтиришдан туриб кет».


Муҳаммад Абдулҳай Лақҳнавий

Каналга уланиш👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEE-iJ_MFg-in1NTWg