Islom.shosh.uz | Расмий канали
1.72K subscribers
7.79K photos
2.6K videos
21 files
15.1K links
Шайхонтоҳур тумани "Мўйи Муборак Уккоша" жоме масжиди веб-сайтининг расмий канали

Telegram
https://t.me/joinchat/AAAAAEE-iJ_MFg-in1NTWg

Facebookbagi manzilimiz:
https://www.facebook.com/ukkosha.shosh.uz/
Download Telegram
#Мажолиси_Ҳакимул_умма

Худонинг сақлаши

Айтдиларки, хилофат ҳаракатларида иштирок этмаганим учун кўпчилик одамлар менга мухолиф бўлиб қолдилар. Ўша замонларда катта уйимнинг олдида ҳамиша биттаси бўлмаса битта мажзуб ётар эди. Бири кетса, иккинчиси келар эди. Муҳофаза қилиш учун бу интизом билан Аллоҳ таолонинг Ўзи таъминлаган деб билар эдим.


Муҳаммад Шафиъ Усмонийдан устоз Ёрқинжон домла роҳимаҳуллоҳ таржимаси

Каналга уланиш👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEE-iJ_MFg-in1NTWg
#Ҳадис

Ато ибн Абу Рабоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Ибн Аббос розияллоҳу анҳу: «Сенга жаннат аҳлидан бўлган бир аёлни кўрсатайми?» дедилар. Мен: «Ҳа», дедим. Ибн Аббос розияллоҳу анҳу: «Мана бу қора хотин бўлиб, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларига келди ва: «Менинг тутқаноқ касалим бор. Ўша касалим келса, баданим очилиб қолади. Аллоҳдан (кетказишини сўраб) менга дуо қилинг», деди. Шунда у зот: «Агар сабр қилишни хоҳласанг, сенга жаннат бўлади. Бўлмаса, Аллоҳга дуо қиламан, шифо беради», дедилар. У аёл: «Сабр қиламан, лекин танам очилиб қолмаслиги хусусида Аллоҳга дуо қилинг», деганида, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унинг ҳаққига дуо қилдилар», дедилар».

Муттафақун алайҳ.

Риёзус солиҳийн


Каналга уланиш👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEE-iJ_MFg-in1NTWg
Ғийбат ўзи нима?

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Менга казо ва казо берилса ҳам, бировни ўхшатиб беришни ёқтирмайман», дедилар. Яъни, менга ҳар қанча молу дунё берилса ҳам, бировнинг гапи ёки ишини таҳқирлаш мақсадида ўхшатиб, унга тақлид қилиб беришни ёқтирмайман, демоқдалар.


Муҳаммад Абдулҳай Лақҳнавий

Каналга уланиш👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEE-iJ_MFg-in1NTWg
#Ҳикмат

Авлиёларга эргашмадинг, уларни интизор қилдинг, у ерда ҳам қисмат кунининг кутиши сенга ёр бўлади, кутасан, интизор бўласан.


Қалб кўзингни оч...
Жалолиддин Румий

Каналга уланиш👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEE-iJ_MFg-in1NTWg
Унутманг! Мусибатлар ҳар қанча улкан бўлмасин, Аллоҳ буюкдир.

«Ҳикматлар – саодатга етаклар» китобидан


Каналга уланиш👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEE-iJ_MFg-in1NTWg
#Ҳикмат

Донишманд деди: “Манфаат – муҳаббат ва ошноликни, зарар – нафрат ва душманликни, ростгўйлик – ишончни, омонатдорлик – хотиржамликни, адолат – қалблар жамланишини, зулм ажралишни, гўзал хулқ – дўстликни, ёмон хулқ – (бир-бировдан)узоқлашишни, кенгфеъллик – улфатчиликни, торфеъллик – одамовиликни, кибр – ғазабни, камтарлик – юксакликни, сахийлик – мақтовни, бахиллик – хорликни келтириб чиқаради.


Унванул баён

Каналга уланиш👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEE-iJ_MFg-in1NTWg
Иймонлашиш умиди

Ҳар бир инсон баъзан онгли равишда, баъзан эса ўзи ҳам билмаган тарзда келажак авлод учун йўл очади. Лекин очаётган йўлининг ҚАНДАЙлигини ва ҚАЁҚҚА етаклаб боришини билмайди. Биз учун ҳам аждодлар қачонлардир йўл ҳозирлаганлар. Кўпларнинг номларини ҳам, очган йўлларини ҳам йиллар шамоли тупроққа кўмиб ташлади. Бизларнинг оқибат тақдирларимиз ҳам бундан ортиқ бўлмас. Шундай экан, керилиш, кибрланиш, мақтаниш кўчаларидан нари юрганимиз маъқул.


Тоҳир Малик

Каналга уланиш👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEE-iJ_MFg-in1NTWg
#КУН_ҲАДИСИ

Илм талаб қилишда шошилинглар. Ростгўй кишидан ҳадис гапириш дунё ва ундаги олтин ва кумушдан иборат нарсадан яхшироқдир.


Рофеъий ривояти.

Каналга уланиш👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEE-iJ_MFg-in1NTWg
#ЖУМА_ШУКУҲИ

Тошкент шаҳар, Шайхонтоҳур тумани, "Мўйи муборак - Уккоша" жоме масжидида жума шукуҳи!

Каналга уланиш👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEE-iJ_MFg-in1NTWg
#ЖУМА_ШУКУҲИ

Тошкент шаҳар, Шайхонтоҳур тумани, "Мўйи муборак - Уккоша" жоме масжидида жума шукуҳи!

Каналга уланиш👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEE-iJ_MFg-in1NTWg