Sherzod Olimov 🇺🇿
3.03K subscribers
5.11K photos
1.14K videos
23 files
1.22K links
🇺🇿 Olimov Sherzod Murodullayevich rasmiy kanaliga xush kelibsiz.

➡️ instagram.com/olimov__sherzod

➡️ fb.com/profile.php?id=100027911414687
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Ибрат
70 ёшли мардикор қўли меҳнатда тили шукронада. Ҳамма учун ибрат бўладиган видео.

Кўринг кўзингизга ёш келади. Шундай одамлар борки дунё жойида турибди.

Охиригача кўрсангиз рости мазза қиласиз

@sh_olimov 🇺🇿
#ибрат👏

Японияда ишга эрта келадиган ходимлар машинасини «стоянка»да иш жойидан узоқроққа қўйишаркан. Чунки ишга кейин келганлар автомобилини яқинроқда парковка қилишиб ишга кеч қолмай улгуришлари учун.

Бу шу миллат вакилларини бир-бирига бўлган ўзаро ҳурмати белгиси...

@sh_olimov 🇺🇿
#ибрат

Ушбу расмни олган инсон айтади: «Ушбу суратни олишимга туртки бўлган ҳолат қуйидагича эди...

Биз бекатда турар эдик, ўриндиқда ўтирган йигит эса ишга кириш учун суҳбатга кетаёткан экан. Биргина бўйин боғини яхши боғлай олмаганидан жуда қаттиқ ҳаяжонланар эди. Буни эса қизил плаш кийиб олган аёл сезиб қолиб эрига:
- Шу йигитни бўйин боғини яхшилаб боғлаб қўйсангиз, чунки нотўғри боғлаганидан, ёки боғлай олмаганидан ўзини яхши ҳис эта олмаяпти, деди.
Эр шу вақтда ўрнидан туриб йигитниг бўйин боғини тўғирлаб қўяётган вақтда, аёл йигитни уялтирмаслик учун уни тўсиб турди»

Биз инсонмиз, инсонлар эса бошқаларни камчиликларини беркитиб, яхшиликларда доимо ёрдамчи бўлишимиз керакдир!


@sh_olimov 🇺🇿
#ибрат

— Одам учта нарсанинг қадрини доим кечикиб билади. Ёшлик. Соғлиқ. Тинчлик.
— Дўстни хўрлаш – гуноҳ. Умр йўлдошини хўрлаш – юз ҳисса гуноҳ. Ота-онани хўрлаш – минг ҳисса гуноҳ. Гўдакни хўрлаш – чексиз гуноҳ...
— Иш кўплиги-ю, вақт йўқлигидан нолиманг. Вақт кўплиги-ю, иш йўқлигидан қўрқинг. Одамни абгор қиладиган нарса – бекорчилик.
— Ҳатто, булбул ҳам бола очганидан кейин сайрашни бас қилиб, полапонларига емиш ташийди.
— Эрталаб турганингда, кундузи юрганингда, кечаси ухлаганингда ҳеч қаеринг оғримаса шунинг ўзи бахт!
— Ақл билан мансабга эришиш мумкин. Мансаб билан ақлга эришиб бўлмайди.
— Дунёда мукаммал нарса йўқ. Ҳатто Муҳаббат деб аталмиш олий туйғуда ҳам адолатсизлик бор. Ким қаттиқроқ севса, ўша кўпроқ изтироб чекади.
— Инсоннинг баҳоси бу дунёда ўзи олгани билан эмас, ўзидан қолгани билан белгиланади.

©️ Ўткир Ҳошимов

@sh_olimov 🇺🇿
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#ибрат

КEЧИРГИН БОЛАМ...

Бир кун келиб кексайиб қолсам,
Гапиришдан, юришдан толсам,
Сени қийнаб, ташвишга солсам,
Инжиқлигим кечиргин болам.

Уст бошимни булғаласа лой,
Яноғимда қолмаса чирой,
Дастурхонга тўкиб қўйсам чой,
Инжиқлигим кечиргин болам.

Ташвиш бўлсам йил ўтган сари,
Эзмалансам бола сингари,
Юзингни ҳеч бурмагин нари,
Инжиқлигим кечиргин болам.

Ҳасратларим қалашиб кетса,
Инжиқлигим сал ошиб кетса,
Сўзларимдан ҳарф тушиб кетса,
Инжиқлигим кечиргин болам.

Тутдек бўлиб ерга тўкилсам,
Давраларда бошингни эгсам,
Эҳ баъзида жонинга тегсам,
Инжиқлигим кечиргин болам.

Овқатимни чайнолмай қолсам,
Бир коринга яролмай қолсам,
Оёқ тортиб, юролмай қолсам,
Инжиқлигим кечиргин болам.

Кўп гапирсам тутмагин бошинг,
Эзмалансам уймагин қошинг,
Тўкиб қўйсам устимга ошинг,
Инжиқлигим кечиргин болам

Қоматингдан ўзим ўргилай
Кулгуингдан таскинлар терай
Зардаларинг кўрмай жон берай,
Мен шўрликни кечир жон болам.

@sh_olimov 🇺🇿
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ибрат

Ҳеч кимга беписанд қарама. Сен назарга илмаганлар сени йиқитиши мумкин...

Кичкина деманг бизни, кўтариб урамиз сизни дегани шу бўлса керак.

@sherzod_olimov88
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ибрат

Сизни йўқ қилиш учун қилинган ишлар, балки, сизнинг юксалиб кетишингиз учун хизмат қилар...


Olimov Sherzod Murodullayevich - shaxsiy sahifa
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ибрат

⚡️ Умр фақат иш билан ўтиб кетмасин...

Olimov Sherzod Murodullayevich - shaxsiy sahifa
#ибрат

Ёвузлик мавжудми? Университет профессори талабаларга ана шу савол билан мурожаат қилди. 
– Ҳамма мавжуд нарсаларни Тангри яратган-а? 
Бир талаба дадил жавоб берди: 
– Ҳа, Парвардигор яратган. 
– Ҳамма нарсани Худо яратганми? – деб қайта сўради профессор. 
– Ҳа, сэр, - деб жавоб берди талаба. 

Профессор сўради: 
– Агар ҳамма нарсани Тангри яратган бўлса, Парвардигор ёвузликни ҳам яратган экан-да, ахир ёвузлик мавжуд-ку. Ва агар “бизнинг юмушларимиз, хатти-ҳаракатларимиз бизнинг ким эканимизни кўрсатади”, деган ақидага амал қиладиган бўлсак, демак, Худонинг ўзи ҳам ёвузлик экан-да?

Талаба бундай жавобни эшитиб, жим бўлиб қолди. Профессор ўзида йўқ мамнун эди. У Тангрига ишонч афсона эканини яна бир карра исботлаганини айтиб, талабаларга мақтанди. 

Яна бир талаба қўлини кўтарди-да, шундай деди: 
– Профессор, сизга савол берсам майлими? 
– Албатта, - деб жавоб берди профессор.
Талаба ўрнидан туриб, сўради:
– Профессор, совуқ мавжудми?
– Бўлмаса-чи? Албатта, мавжуд. Сен ҳеч қачон совқотмаганмисан?

Талабалар йигитчанинг саволи устидан кула бошладилар. Йигит жавоб берди:
– Аслида, сэр, совуқ мавжуд эмас. Физика қонунларига кўра, биз совуқ деб ҳисоблайдиган нарса, аслида иссиқнинг йўқлиги, мавжуд эмаслигидир. Мутлақ “ноль” (Фаренгейт бўйича -460 даража) – иссиқликнинг умуман йўқлигидир. Бундай ҳароратда барча моддалар ҳаракатсиз бўлиб қолади ва таъсирга жавоб беришга қодир бўлмайди. Совуқ мавжуд эмас. Биз бу сўзни иссиқлик бўлмаган пайтдаги ҳиссиётларимизни ифодалаш учун ўйлаб топганмиз. Талаба давом этди:
– Профессор, қоронғулик мавжудми? 
– Албатта, мавжуд.
– Сиз яна ноҳақсиз, сэр. Қоронғулик ҳам мавжуд эмас. Аслида қоронғулик бу – ёруғликнинг йўқлигидир. Биз ёруғликни ўрганишимиз мумкин, лекин қоронғуликни тадқиқ эта олмаймиз. Биз Ньютоннинг призмаси орқали ёруғликни кўплаб рангларга тизиб қўйишимиз ва ҳар бир ранг тўлқинининг узунлигини ўрганишимиз мумкин. Лекин сиз қоронғуликни ўлчай олмайсиз. Оддийгина ёруғлик шуъласи қоронғулик дунёсига ёпирилиб кириб, уни ёритиши мумкин. Сиз муайян бир макон қанчалик қоронғу эканини била оласизми? Сиз бу маконда қанча ёруғлик борлигини ўлчашингиз мумкин. Шундай эмасми? “Қоронғулик” атамасини инсон ёруғликнинг йўқлигини ифодалаш учун ишлатади. 

Ахийри йигитча профессордан сўради:
– Сэр, ёвузлик мавжудми?

Бу гал бироз қатъиятсизроқ тарзда профессор жавоб берди:
– Албатта, мен айтдим-ку. Биз ёвузлик билан ҳар куни тўқнашамиз. Одамлар ўртасидаги шафқатсизлик, дунёдаги кўплаб жиноятлар ва зўравонлик – ёвузликнинг кўринишларига мисол бўла олади.

Бунга талаба шундай жавоб берди:
– Сэр, ёвузлик мавжуд эмас. Ёвузлик – бу Тангрининг йўқлигидир. Ёвузлик совуқ ва қоронғликка ўхшаш – Парвардигорнинг йўқлигини таърифлаш учун инсон томонидан ўйлаб топилган атама. Тангри ёвузликни яратмаган. Ёвузлик иссиқлик ва ёруғлик каби мавжуд бўлмайди. Ёвузлик бу – иссиқ йўқлигидан келиб чиқадиган совуқ кабидир, ёруғлик йўқлигидан келиб чиқадиган қоронғулик кабидир. Ёвузлик инсон қалбида Тангрига муҳаббатнинг йўқлиги оқибатидир.

Бу талабанинг исми – Альберт Эйнштейн эди. 

Olimov Sherzod Murodullayevich - shaxsiy sahifa
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#ибрат

Агар дўстинг бўлмаса, шер бўлсанг ҳам, шоқолларга ем бўлишинг мумкин. Шунинг учун ҳеч бўлмаганда биттагина содиқ дўстинг бўлинг!

Olimov Sherzod Murodullayevich - shaxsiy sahifa
#ибрат

Ушбу расмдаги қиз — Наджад Валло-Белкасем — Франция таълим вазири (2014-2017 йиллар).

Чап тарафда 1987 йилдаги расми, яъни чўпон, камбағал оиланинг қизи. Ўнг тарафда Париж сиёсий тадқиқотлар институтини тамомлаган Франция вазири.

Ушбу сурат бизга бир ҳақиқатни очиб берди, яъни инсон камбағал бўлиб туғилиши айб эмас, балки ҳаракат қилмасдан, илм олмасдан камбағал бўлиб яшаш ҳамда дунёдан камбағал бўлиб ўтиши айбдир. Бугунги кунда юртимизда камбағалликни қисқартириш бўйича ислоҳотлар олиб борилмоқда. Бир нарсани билишимиз керак камбағалликдан чиқишнинг ягона йўли бу — ИЛМдир.

Olimov Sherzod Murodullayevich - shaxsiy sahifa
#ибрат

Араблар хақиқий дўстни қандай аниқлашади?

Аввал арабларда келган меҳмонга ноннинг ичига гўшт солиб беришар экан. Агарда меҳмонлар сони кўпайиб кетса, нонни думалоқ қилиб гўёки ичида гўшт бордек қилиб ўраб энг яқин дўстларига берар эканлар.

Кунлардан бир кун гўшт солинмаган нон эгаси (меҳмон) қуруқ нонни ея туриб, уй эгасига "Ҳей менга гўшт солмабсан-ку" деб ҳамманинг ичида баланд овоз билан бақирганида, уй эгаси (мезбон) шундай жавоб берган экан:
— Мен сени дўстим деб ўйлабман, сенга гўшт керакми? Мана, сенга гўшт ол еявер, — деган экан...

Хулоса:
ҳақиқий дўст биродарининг айбини кўчага чиқиб, бегоналар олдида жар солиб ошкора қилиб устидан кулмайди, аксинча бегоналар олдида дўстининг обрўсини сақлайди...

Olimov Sherzod Murodullayevich - shaxsiy sahifa
#ибрат

• Эркакнинг садоқати аёли касал булганда;
• Аёлнинг садоқати эри камбағал бўлганида;
• Фарзанднинг садоқати ота-онаси қариганда;
• Дўстнинг садоқати дўстининг бошига иш тушганида билинади.

Ана шундай дамларда ёнингизда турган одамларни қадрланг!

Olimov Sherzod Murodullayevich - shaxsiy sahifa
#ибрат

Дунё кучлиларининг кучли фикрлари...

1. ​​Келдим, кўрдим, ғалаба қозондим.

© Цезарь

2. Ҳар доим ўзингиздан кучлилар орасида бўлинг! Қийналасиз, аммо ривожланасиз.

© Уорен Бафет

3. Билгувчилар амал қилсин, тушунганлар сабоқ берсин.

© Конфуций

4. Секин ҳаракат қилишдан қўрқманг, қотиб қолишдан қўрқинг.

© Брюс Ли

5. Имконият музқаймоққа ўхшайди, эриб кетмасидан олдин еб қолиш керак.

© Бодо Шефер

6. Қўрқсанг бажарма, бажаряпсанми қўрқма, бажардингми ачинма!

© Чингизхон

Olimov Sherzod Murodullayevich - shaxsiy sahifa
#ибрат

УЧ ТОИФА ОНА

Биринчи тоифа – болажонига кийим ёки ўйинчоқ сотиб олса, “Айтчи, ширинтойим, бугун сенга нима олиб келдим? ” дейди ва бола қалбини ўзига боғлайди, ўзига йўналтиради.

Иккинчи тоифа – нуридийдасига нимадир олганида, “Болам, бу нарсани мен олиб келдим, аммо дадажонинг соғ бўлсинлар, у киши ишлаб пул топдилар ва сенга шу нарсани олдик” дейди ва бола кўнглини отасига боғлайди ва отага йўналтиради.

Учинчи тоифа – боласига бир нарса олганида, “Болажоним, буни сенга мен олиб келган бўлсам ҳам, отанг ишлаб топган пулга сотиб олган бўлсам ҳам, буни сенга Аллоҳ берди. Ҳар бир нарсанинг соҳиби Аллоҳ таолодир” дейди ва бола қалбини Аллоҳга боғлайди, Унгагина йўналтиради.           
                                   
Биринчи она – фақат Она
Иккинчи она – вафоли Она
Учинчи она – ақлли Она ва шу билан бирга ҳам муаллимдир.
#ибрат

Уйланиш ташвишида юрган 25 яшар йигит, тинмай йиғлаётган 4 яшар болага деди: "Бунча йиғлайсан, маза қилиб овқатланиб, мультфильм кўриб ётмайсанми? Бирор ўйловинг бўлмаса. Сенга ҳавасим келяпти...".

Маошини у ойдан бу ойга етказаётган 35 яшар эркак, уйланиш ташвишида юрган 25 яшар бўйдоққа деди: "Бунча сиқиласан? Уйланарсанам, жонинга ҳам тегар. Мана, қарагин, аҳволимни. Сенга жуда ҳавасим келяпти...".

Бизнеси ўхшамаган ва банкрот бўлиб боши ташвишдан чиқмаётган 55 яшар киши, 35 яшарга деди: "Борига шукур қилинг. Кам маош олсангизам, қулоғиз тинч. Мана, умрим бўйи боримни берган бизнесим касодга учраб, қулоғимгача қарзга ботиб кетдим. Сизга қанчалик ҳавас қилаётганимни тасаввур ҳам қилолмайсиз..".

Унинг гапини эшитиб турган 70 яшар чол деди: "Бунча сиқиласан? Менга ўхшаб, белинг қақшаб, оёғинг қалтирамаяпти-ку, ўрнингда бўлганимда тоғни уриб, талқон қилардим. Ҳавасимни келтирма...".

Хар бир дақиқамизга шукур келтириб яшайлик!

Olimov Sherzod Murodullayevich - shaxsiy sahifa
#ибрат

Тулки дарёнинг нариги қирғоғида турган туядан сўради:
— Сув сатҳи чуқур эмасми?
Туя жавоб берди:
— Йўқ, елка баробар.
Тулки ўзини сувга отган эди дарё чуқурлигидан уни домига торта бошлади. У гоҳ сув ичига ғарқ бўлиб, гоҳ типирчилаб зўрға бошини сувдан чиқариб, аранг бир тошга тирмашиб жонини сақлаб қолди. Кейин хансираганча туяга бақирди:
— Сен дарёни елка баробар, демаганмидинг?!
Туя яна хотиржам жавоб берди:
— Ҳа, шундай, лекин у менинг елкам баробар.

Бировдан маслаҳат сўрасангиз, у ўз имкониятларидан келиб чиқиб маслаҳат бериши мумкинлигини ҳисобга олинг. Ҳамманинг ҳам кўрсатмалари ёки ҳаёт йўлини тўлиғича ўзингизга йўл тутманг. Йўқса, улар кечиб ўтган йўл, сизни ғарқ қилиши мумкин.

Olimov Sherzod Murodullayevich - shaxsiy sahifa
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ибрат

Инсон матонати

Бу қиз ҳиндистонлик 17 ёшли Шитал Деви. У Париждаги Паралимпиада мусобақаларида иштирок этмоқда.

Шитал Деви иккита қўлсиз туғилганига қарамай, камондан ўқ отиш аралаш мусобақаларида бронза медалини қўлга киритди.

Olimov Sherzod Murodullayevich - shaxsiy sahifa
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ибрат

Хитойда қимматбаҳо машина эгаси ёнилғи қуйилганидан кейин пулни ишчига бериш ўрнига уни ерга ташлаб юборган. Бундан эса аёл йиғлаган.

Ушбу видео чиққандан сўнг, Хитойнинг барча ёнилғи қуйиш шохобчалари ушбу автомобилга ёнилғи қуймасликка қарор қилишибди.

Жамият мана шундай бирлаша олсагина ҳақиқатда инсон қадр топади.

Bizning sahifamiz👇
👉
Olimov Sherzod Murodullayevich - shaxsiy sahifa
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ибрат

Баъзида ўзингникилар ёрдам бермай турганида четдан бегоналар келиб ёрдам бериб кетади...

Olimov Sherzod Murodullayevich - shaxsiy sahifa