Sherzod Olimov 🇺🇿
3.03K subscribers
5.11K photos
1.14K videos
23 files
1.22K links
🇺🇿 Olimov Sherzod Murodullayevich rasmiy kanaliga xush kelibsiz.

➡️ instagram.com/olimov__sherzod

➡️ fb.com/profile.php?id=100027911414687
Download Telegram
Sherzod Olimov 🇺🇿
Савол: Амир Темур аскарлари ёнида қайроқ тош олиб юришган. Сизнингча қайроқ тош нимага керак бўлиши мумкин? Olimov Sherzod Murodullayevich - shaxsiy sahifa
Жавоб

Амир Темур аскарлари ёнида қайроқ тош олиб юришининг сабаби, агарда қуёшга қарама қарши бўлиб қолишса, қайроқ тош ёрдамида совутлар ишқаланиб ялтиратилган ва душман аскарлари кўзига қуёш нурлари туширилган. Шу тариқа душман аскарлари Амир Темур қўшинида қанча аскар борлигини ва қандай тактика қўллашини билолмаган.
Forwarded from Sportlashamiz
Real Madrid yutadimi Borussiya D mi?
Anonymous Poll
88%
Real Madrid
12%
Borussiya D
#ибрат

Ушбу расмдаги қиз — Наджад Валло-Белкасем — Франция таълим вазири (2014-2017 йиллар).

Чап тарафда 1987 йилдаги расми, яъни чўпон, камбағал оиланинг қизи. Ўнг тарафда Париж сиёсий тадқиқотлар институтини тамомлаган Франция вазири.

Ушбу сурат бизга бир ҳақиқатни очиб берди, яъни инсон камбағал бўлиб туғилиши айб эмас, балки ҳаракат қилмасдан, илм олмасдан камбағал бўлиб яшаш ҳамда дунёдан камбағал бўлиб ўтиши айбдир. Бугунги кунда юртимизда камбағалликни қисқартириш бўйича ислоҳотлар олиб борилмоқда. Бир нарсани билишимиз керак камбағалликдан чиқишнинг ягона йўли бу — ИЛМдир.

Olimov Sherzod Murodullayevich - shaxsiy sahifa
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
💡 Rubik’s Cube бўйича кўрсатма.

Qiziquvchilar uchun…

Olimov Sherzod Murodullayevich - shaxsiy sahifa
#Кун_саволи

Африкага дори-дармон юборишга қарор қилиб, анча-мунча дори тўплагандик, лекин бир муаммо юракларимизни пора-пора қилди, дорилар йўриқномасидаги бир ёзув бизни йиғлатди...

Савол йўриқномага нима деб ёзилган эди?

Olimov Sherzod Murodullayevich - shaxsiy sahifa
Hech qachon tortishmang!

Vaziyat yuzasidan o’zingiz haqligingizni bilsangiz shu sizning yutug’ingizdir…

Olimov Sherzod Murodullayevich - shaxsiy sahifa
Онаизор ички дунёси

Болам, мен қариб, шундай вақт келибдики, мен эркаловчи она эмас, эркаланувчи боладек бўлиб қолибман. Болам, энди сиз мени отам бўлиб  эркаланг, онам бўлиб алқанг.

Болам бўлиб “Онам жоним” денг, кўзим қувончи, уйга кирсам офтобим, кўчадаги қуёшим, дунёим ичидаги дунёим денг.
Оналар султонни денг
Менинг энг Кучлигим онам”  денг.

Бир дона мен яхши кўрган атиргулни ётоғимга қўйиб , табассумимни кутинг. Оёқ кийимга эгилсам, қаддимни кўтариб “мен борманку онам” денг.

Таомга тўйиб қўл артсам, “самалёт-самалёт” қилиб ош улашинг. Мен эса сизни жажжи болалигингиз таъмини тотиб, яйраб кетай.

Ғамингизни остонада қолдиринг, токи сизни ғамингиз эгилаётган қаддимни янада букиб қўймасин.

– Мен учун шунча пулга бекор олибсизда ўғлим, десам

– Онангизга бўлса пул олмаймиз, дейишди деб “алданг”

Мени шу ширин “ёлғонларга” ишонтиринг.

Сизни туғиб берган Бувимга нима олиб берсамикан деб кулдиринг...

Olimov Sherzod Murodullayevich - shaxsiy sahifa
Ҳаётдаги_ҳақиқатлар

Расмдаги бу йигит бундан 27 йил олдин АҚШнинг Стенфорд университетида ўқиш учун грант ютади. Бироқ Ҳиндистондан у ерга учиб боришга маблағи бўлмайди.
Шунда отаси... ўзининг қарийб бир йиллик маошига тенг пулга унга чипта олиб беради. Йигит умрида биринчи марта самолётга чиқиб, АҚШга учиб кетади.

Ўша йигит - Сундар Пичай - 2015 йилда жаҳоннинг энг бой компанияларидан бири ҳисобланган Google ширкатининг бош директори этиб тайинланади. 2019 йилда унинг йиллик маоши 281 млн долларга тенг бўлган.

Отанинг бир пайтлар қилган катта жасорати кун келиб ўз мевасини берди.

Энг мақбул сармоя - бу фарзанд келажагига сарфланган сармоядир!

Дўстлар, фарзандингизни билим олиши, ўқиши учун пул қизғонманг.

Olimov Sherzod Murodullayevich - shaxsiy sahifa
#ибрат

Араблар хақиқий дўстни қандай аниқлашади?

Аввал арабларда келган меҳмонга ноннинг ичига гўшт солиб беришар экан. Агарда меҳмонлар сони кўпайиб кетса, нонни думалоқ қилиб гўёки ичида гўшт бордек қилиб ўраб энг яқин дўстларига берар эканлар.

Кунлардан бир кун гўшт солинмаган нон эгаси (меҳмон) қуруқ нонни ея туриб, уй эгасига "Ҳей менга гўшт солмабсан-ку" деб ҳамманинг ичида баланд овоз билан бақирганида, уй эгаси (мезбон) шундай жавоб берган экан:
— Мен сени дўстим деб ўйлабман, сенга гўшт керакми? Мана, сенга гўшт ол еявер, — деган экан...

Хулоса:
ҳақиқий дўст биродарининг айбини кўчага чиқиб, бегоналар олдида жар солиб ошкора қилиб устидан кулмайди, аксинча бегоналар олдида дўстининг обрўсини сақлайди...

Olimov Sherzod Murodullayevich - shaxsiy sahifa
ҒАЛАБА ва МАҒЛУБИЯТ

Ғалаба ва мағлубият табиийдир. Бунга ҳар бир инсон йўлиқади. Аммо уларга нисбатан инсонларнинг тутган йўли турличадир.
Ғалаба инсоннинг ғурурга, дангасаликка чақиради. Кўп инсонларнинг ҳалокати чўққига етганида бўлган. Чунки улар чемпионликни чўққига етиш деб ўйлашган. Аслида қаҳрамонлик чўққига етиш эмас, чўққига етгандан сўнг унда қола билиш эканлигини улар унутишган.
Мағлубият тараддудланиш ва хавфга сабаб бўлади. У инсонни эҳтиёткор қилиб қўяди. Зеро инсон икки марта синишдан қўрқиб қолади. Мағлубиятга таслим бўлганларнинг аксарияти биринчи мағлубиятдан кейин эмас, иккинчи мағлубиятдан кейин таслим бўлишган. Чунки биринчи мағлубият кишилар тушунчасида йўлдаги муваффақиятсизликдир. Инсон иккинчи мағлубиятдан кейингина ўзини муваффақиятсиз ҳисоблай бошлайди. Хатарлиси ана шудир!

Муваффақият маст қилади. Кўп чемпионлар чемпионликка эришганларидан кейин машқ қилмай қўйишади. Бошқалар эса унинг ўрнини эгаллаш, уни чемпионлик шоҳсупасидан тушириш учун тинмай машқ қилишади.
Тарихда қулаган барча императорликлар ўзларига қарши турадиган рақиб йўқ деб ўйлашгани учун қулашган. Ҳатто адибларнинг мукофот олишдан олдинги ва мукофотдан кейинги асарлари бир-биридан фарқ қилади. Шунинг учун менинг фикримча, муваффақиятни қўлга киритишдан кўра уни идора қилиш ва сақлаш машаққатлироқдир.
Муваффақиятсизлик кишини муваффақият сари ундаши лозим. Бу йўлда хавотирлар бўлиши табиий. Аммо шарти шуки, бу хавотирлар захарли ханжарга айланмаслиги керак. Инсоннинг йиқилиши оддий бир ҳодиса. Аммо ўрнидан турмаслиги қарордир. Фикримча муваффақиятсизликни бошқаришдаги муваффақиятсизлик қотилдир. Аммо муваффақиятсизликнинг ўзи бир ҳодиса холос!

Тафаккур қилинг!

Olimov Sherzod Murodullayevich - shaxsiy sahifa
#кун_ҳикмати

Тарбия – қалбнинг ақлга бўйсунишидир.

Дарҳақиқат, қалб-кўнгил нималарни тусамайди.

Уни ҳовридан тушириб, ақл етовига бўйсундириш айни тарбияли инсоннинг ишидир.


Olimov Sherzod Murodullayevich - shaxsiy sahifa
#ибрат

• Эркакнинг садоқати аёли касал булганда;
• Аёлнинг садоқати эри камбағал бўлганида;
• Фарзанднинг садоқати ота-онаси қариганда;
• Дўстнинг садоқати дўстининг бошига иш тушганида билинади.

Ана шундай дамларда ёнингизда турган одамларни қадрланг!

Olimov Sherzod Murodullayevich - shaxsiy sahifa
#ибрат

Дунё кучлиларининг кучли фикрлари...

1. ​​Келдим, кўрдим, ғалаба қозондим.

© Цезарь

2. Ҳар доим ўзингиздан кучлилар орасида бўлинг! Қийналасиз, аммо ривожланасиз.

© Уорен Бафет

3. Билгувчилар амал қилсин, тушунганлар сабоқ берсин.

© Конфуций

4. Секин ҳаракат қилишдан қўрқманг, қотиб қолишдан қўрқинг.

© Брюс Ли

5. Имконият музқаймоққа ўхшайди, эриб кетмасидан олдин еб қолиш керак.

© Бодо Шефер

6. Қўрқсанг бажарма, бажаряпсанми қўрқма, бажардингми ачинма!

© Чингизхон

Olimov Sherzod Murodullayevich - shaxsiy sahifa
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Rasmli savol:

Suratga bir qarashda 3 nafar qizni ko'rasiz, aslida ko'zingizni biroz xira qilib rasmga tikilsangiz boshqa manzarani ko'rasiz.

Qani kim nima ko'rdi yoki kimni ko'rdi izohlarda yozamiz.

Olimov Sherzod Murodullayevich - shaxsiy sahifa
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM