Sherobod tumani hokimligi Axborot xizmati
3.63K subscribers
50.7K photos
4.89K videos
6 files
16.1K links
Murojaat uchun telefon:
+998763223033
+998763221033

Rasmiy web sayt:
https://www.sherobod.uz/
ҳокимга мурожаат
@Sherobodpressbot
youtube:
https://www.youtube.com/channel/UCsGqfLEvOzqvYIIzz4XYn4A?view_as=subscriber;
Download Telegram
Президент янги бозорларга сифатли ва рақобатбардош маҳсулот билан кириш масаласига тўхталди.

Бир нарсани тўғри тушуниш керак. Биз айрим мамлакатлар каби нефть-газ ресурсларини сотиш ҳисобига юқори иқтисодий ўсишни таъминлай олмаймиз.

Бизнинг “нефтимиз” ҳам, “газимиз” ҳам бу
– сиз каби ташаббускор ва ишбилармон тадбиркорлар хом ашёддан яратаётган юқори қийматли ва сифатли маҳсулотлардир
”, - деди давлатимиз раҳбари.

Маҳсулотлар ташқи бозорларда сифатли, талабгорлиги юқори ва рақобатбардош бўлиши учун ишлаб чиқаришни мутлақо янги босқичга олиб чиқиб, кескин ўсиш қилиш зарурлиги таъкидланди.

Халқаро майдондаги вазият ҳисобига логистика харажатлари 3-4 баравар ошиб кетганини ҳисобга олиб, давлат экспортчи корхоналарни қўллаб-қувватлашни изчил давом эттиради. Улар учун молиявий имкониятлар янада кенгайтирилади.

Логистика харажатларини компенсация қилишга қўшимча 100 миллион доллар йўналтирилади. Шунингдек, маҳсулотларни хорижда сертификатлаш, халқаро стандартларни жорий қилиш ва бу борада мутахассис тайёрлашга яна 25 миллион доллар ажратилади.

“Янги Ўзбекистон – рақобатбардош маҳсулотлар юрти” дастури жорий йилда ҳам давом эттирилади ва дастур билан қамраб олинадиган корхоналар сони 500 тага етказилади. Улар учун дастурдаги барча имтиёзлар давом эттирилади.

Facebook|Instagram|Twitter
Президент экспортни кенгайтириш бўйича яна бир катта имконият – бу нуфузли хорижий брендларни мамлакатимизга жалб қилиш эканини таъкидлади.

Йиллик бозори 100 миллиард доллардан ошадиган дунёнинг энг машҳур 50 та бренди корхоналаримиз билан ишлашга катта қизиқиш билдирмоқда. Испания, Германия, Польша, Туркиянинг йирик брендлари билан музокаралар ўтказилган. Улар маҳаллий корхоналаримизга 3 миллиард долларлик буюртма беришга ҳозирнинг ўзида тайёр.

Бунинг 3 та энг катта масала ҳал қилинади. Жумладан:

- ишлаб чиқаришга халқаро стандартлар, экология ва сертификатлаш талаблари жорий қилинади. Бунинг учун маҳаллий корхоналарнинг мутахассислари уларнинг талаби асосида ўқитилади;

- маҳаллий корхоналардаги ишчиларга муносиб меҳнат шароитлари яратиб берилади;

- брендларнинг маҳсулотларини олиб кириш ва экспорт қилиш учун қулай божхона режими жорий қилинади.

Йирик брендларни жалб қилган корхоналарга 50 миллион сўмдан грант ажратилади.

Президентимиз Германиянинг “Дизель” брендини жалб қилган Намангандаги “Фазман текстил” корхонасига ҳамда АҚШнинг “Найк” брендини жалб қилган Андижондаги “Сино интернейшнл” корхонасига биринчи бўлиб ушбу грантни беришни таклиф қилди.

Facebook|Instagram|Twitter
Президентимиз юқори даромадли корхоналарни кўпайтириш мақсадида янги ташаббусни илгари сурди.

Халқаро консультантларни жалб қилган ҳолда электротехника, тўқимачилик, чарм-пойабзал, заргарлик, қурилиш материаллари, мебелсозлик, полимер, кимё ва озиқ-овқат саноати бўйича 140 та тайёр лойиҳа ишлаб чиқилди.

Бугун очиқ мулоқотда иштирок этаётган тадбиркорларга “140 та илғор саноат корхонаси” лойиҳалари тақдимот қилинди.

Ушбу лойиҳаларнинг жами қиймати 10 миллиард долларга тенг бўлиб, уларда 60 мингта иш ўринларини яратиш, йилига 5 миллиард долларлик маҳсулот ишлаб чиқариш ҳамда 2,5 миллиард долларлик экспорт қилиш кўзда тутилган.

Мазкур 140 та лойиҳа электрон платформага қўйилиб, тадбиркорларга очиқ-ошкора шартлар асосида таклиф қилинмоқда.

Давлатимиз раҳбари тадбиркорларни ушбу дастурда иштирок этишга чақирди. Улар қизиқиш билдирса, ҳозирдаёқ шартнома тузилиши мумкинлигини, жойи ҳам, маблағи ҳам, инфратузилмаси ҳам ҳозирнинг ўзида ҳал қилиниши таъкидланди.

Дастурга кирган корхоналарга Саноатни ривожлантириш жамғармаси ҳисобидан 10 йил муддатга паст фоизли кредитлар ажратилади.

Facebook|Instagram|Twitter
Президент содда солиқ маъмурчилиги ва бюрократиясиз қулай муҳит яратиш борасида муҳим ташаббусларни илгари сурди.

Сиздек шижоатли, ишбилармон, ташаббускор ва фидойи тадбиркорларимиз сафи карра-карра кенгайишидан барчамиз бирдек манфаатдормиз.

Шу боис биз тадбиркорларга солиқ юкини кўпайтириш эмас, балки уларни қўллаб-қувватлаш орқали солиқ базасини кенгайтириш ҳисобига бюджетга тушумларни ошириш йўлидан бораяпмиз.

Ўтказилган сўровларда 62 фоиз тадбиркорлар солиқ соҳасидаги ислоҳотларни ижобий баҳолаган.

Лекин бизнес вакиллари солиқ тизимидан, солиқчилар фаолиятидан қанчалик рози?

Мураккаб солиқ маъмурчилиги, бизнесга ортиқча аралашиш
ва тизимдаги коррупция ҳолатларининг барчасидан хабарим бор
”, - деди давлатимиз раҳбари.

Солиқ тизими тубдан ислоҳ қилиниб, солиқ идоралари ходимларининг ёндашувлари бутунлай ўзгартирилиши таъкидланди. Солиқ маъмурчилиги ҳам соддалашади.

Facebook|Instagram|Twitter
Ҳозирги тадбиркорларни хавф гуруҳига киритиш тизими ёпиқ бўлиб, интизомли солиқ тўловчилар ҳам қайсидир ҳамкори қачонлардир хато қилган бўлса, унинг учун ҳам жавоб бермоқда.

Ўтказилган сўровларда қўшилган қиймат солиғи тўловчиларнинг 70 фоизи ушбу солиқни қайтаришда солиқ узилиши коэффициентини қўллаш, яъни “tax gap” тизими адолатсиз эканини билдирган.

Солиқ тизимидаги коррупция билан боғлиқ шикоятлар ҳаддан ташқари кўпайиб кетгани ҳам айнан “tax gap” билан боғлиқ.

Эндиликда, 1 октябрдан бошлаб, қўшилган қиймат солиғини қайтаришда солиқ узилиши коэффициентини қўллаш амалиёти, яъни “tax gap” бекор қилинади.

Шу билан бирга, Савдо-саноат палатаси, Бизнес-омбудсман соҳа вакиллари билан бирга тадбиркорларнинг очиқ-ошкора рейтингини жорий қилади.

Бунда, келгуси йил 1 январдан бошлаб рейтинги юқори корхоналар:

- барча турдаги солиқ текширувларидан озод қилинади;

- уларга қўшилган қиймат солиғининг ортиқча қисми бир кунда қайтариб берилади;

- қўшилган қиймат солиғи тўловчиси гувоҳномасини вақтинчалик тўхтатиб туриш амалиёти бекор қилинади.

Facebook|Instagram|Twitter
Президент ҳозирда камерал назорат тўлақонли солиқ текширувига айланиб кетгани ва бу коррупцияга ҳам йўл очиб бераётганини кўрсатиб ўтди.

Эндиликда камерал назоратда тадбиркордан ҳужжат талаб қилиш ёки уни идорага чақириш қатъиян тақиқланади.

Шунингдек, алоҳида очиқ-ошкора платформа яратилиб, солиқчилар кўрсатган хизматлар сифатига тадбиркорларнинг ўзи баҳо берадиган тизим йўлга қўйилади.

Шунингдек, ҳозирда солиққа оид битта ҳуқуқбузарлик учун тадбиркор сифатида молиявий жарима, жисмоний шахс сифатида маъмурий жарима қўлланмоқда. Бундай амалиёт бекор қилиниши таъкидланди.

Тадбиркорларга қўлланаётган жарималар улар фаолиятининг тўхтаб қолишига сабаб бўлмаслиги зарурлиги қайд этилди. Шу нуқтаи-назардан уч ойда барча молиявий санкциялар қайта кўриб чиқилиб, адолатли меъёрлар белгиланади.

Facebook|Instagram|Twitter
Тадбиркорнинг солиқ идоралари билан бўладиган барча низолари маъмурий суд ваколатига ўтказилади. Шунингдек, тадбиркорларнинг тўғридан-тўғри судга шикоят қилишидаги ҳар қандай чекловлар олиб ташланади.

Солиқ бўйича тадбиркорларга нисбатан даъво киритиш муддати ҳозирги 5 йилдан 3 йилга туширилади.

Бундан ташқари, солиқ ёки кредит қарзини ундириш бўйича суд қарори чиқарилганда, пеня ва фоизлар ҳисоблаш тўхтатилади.

Ҳозирги кунда тадбиркорлар 140 дан ортиқ ҳисобот доирасида 8 мингга яқин кўрсаткичларни 16 та давлат идорасига топширишга мажбур. Оқибатда 500 минг тадбиркор ҳар йили бундай турли ҳисоботларни тайёрлашга 300 миллиард сўм сарфламоқда.

Шу боис 2024 йил 1 январдан бошлаб:

- бир-бирини такрорловчи ва эскирган ҳисоботлар тугатилади;

- барча ҳисоботларни ягона электрон тизим орқали тақдим этиш йўлга қўйилиб, уларнинг қоғоз шакли бекор қилинади (ҳозирда 15 фоиз ҳисоботлар қоғозда топширилади).

Facebook|Instagram|Twitter
Кластер тизимига ўтилгани натижасида қисқа вақт ичида қишлоқ хўжалигида кескин ўзгаришлар қилишга замин яратилди.

Хусусан, ўтган олти йил ичида бир гектардан олинадиган пахта ҳосили 26 центнердан 34 центнерга етди.

Пахта толасини қайта ишлаш 2,5 баробар ошиб, 100 фоизга етказилди, ип-калава ишлаб чиқариш – 2,2 баробар, тайёр маҳсулот – 5 баробарга ортди.

Келгуси йилда соҳадаги экспортни 1,5 баробар кўпайтириб, 5 миллиард долларга етказиш мақсад қилинган.

Ҳозирда пахта тўқимачилик кластерларида 600 мингга яқин аҳоли доимий даромад олиб, меҳнат қилмоқда.

Шу муносабат билан кластерларни молиявий қўллаб-қувватлаш механизмлари янада кенгайтирилади.

Жумладан, кластерларнинг айланма маблағлари учун бир ярим йил муддатга 3 триллион сўм кредит ажратилади.

Бундан ташқари:

- пахта ва сунъий толани олиб келишда транспорт харажатларининг 50 фоизи қоплаб берилади;

- хом-ашё, бўёқ ва кимёвий воситалар, фурнитура, совутиш тизимлари ва аксессуарлар уч йил муддатга божхона божидан озод қилинади.

Facebook|Instagram|Twitter
Тадбиркорлар билан очиқ мулоқотда Президент ёшларга мотивация берди.

“Тадбиркорлик жуда оғир. Улар билан гаплашсангиз, экспорт қилиш, бозор топиш азоб дейди. Улар кўп ўз устида ишлайди. Дунёни кезиб, ўрганиб келади. Уларга таъзим қилиб, раҳмат дейман.

Сиз тадбиркорларга ҳавас қилиб, ҳар куни ўз устингизда ишланг. Мотивация фақат билим. Изланишдан, ўзингизни қийнашдан чарчаманг. Шунда Президент сизни ҳар доим қўллаб- қувватлайди.”

Facebook|Instagram|Twitter
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ижтимоий ролик | Оилаларда энергия тежамкорлиги ва фойдаланилган энергия учун тўловларни вақтида амалга ошириш

“Сурхондарё ҲЭТК” АЖ электр энергиясидан фойдаланиш самарадорлиги ва тежамкорлигини ошириш бўйича тавсиялар берди

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Каналга уланиш:
t.me/axborot_xizmati
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site | Twitter
Ўзбекистон Республикаси Президентининг тадбиркорлар билан очиқ мулоқоти доирасида уларни давлатимизнинг юксак мукофотлари билан тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

В рамках открытого диалога Президента Республики Узбекистан с предпринимателями состоялась церемония вручения им высоких государственных наград.

#Mirziyoyev #muloqot #tadbirkorlar #mukofot

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
“Умумтаълим мактабларида тарбиявий ишлар самарадорлигини ошириш, тизимли муаммолар ва уларни бартараф этиш, истиқболдаги режалар” мавзусида семинар ташкил этилди.

Шеробод туманидаги 56-умумий ўрта таълим мактабида ўқув семинар ташкил этилди, ўқув семинарда туман ҳокими Ёшлар масалалари бўйича ўринбосари М.Чориев, Ёшлар ишлари агентлигининг туман кенгаши раиси Қ.Абдурахмонов, Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси раҳбари У.Норов, Ахборот кутубхона маркази директори М.Улуғбердиева сўзга чиқиб, ўз маърузалари билан иштирок этишдилар.

Кун тартибидан ўрин олган “Янги Ўзбекистон Республикаси Конституциясида таълим-тарбия ва ёшлар масалалари” бўйича маъруза қилиниб, таълим муассасаларида соғлом муҳитни таъминлашда ота-оналар билан ҳамкорликнинг аҳамияти ҳақида сўз юритилди.

Семинар давомида ҳамкор ташкилотлар томонидан кун мавзусига оид маърузалар эшитилиб, янги ўқув йилида амалга ошириладиган устувор вазифа ва режалар белгилаб олинди.

Telegram Facebook Web-site YouTube Instagram