She’riy lahzalar
1.03K subscribers
1.25K photos
212 videos
156 files
1.77K links
Kanaldan koʻchirganda muallif nomi bilan koʻchiring.
Kanalni qoʻllab-quvvatlash:
https://tirikchilik.uz/sheriylahzalar
Download Telegram
Hasrat (Muzvoy.com)
Mohammad Pourrezaei
#ajoyib_tarona


(Hech sevish mumkinmas so‘zga ham oshiq bo‘lganmisiz?)
🌺

@sheriylahzalar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
* * *

Ўзимни унутиб, чорладим сени,
билмадим бу дунё ўнгимми-ҳушим?
Азизам, кел, менга эслатгин мени,
азизам, кел, мени ёдимга тушир.

Кўнглим синиқларин кўзимдан тергин,
оғриқларим айтиб қўрқит, учунтир;
азизам, кел, мени изоҳлаб бергин,
азизам, кел, мени тушунтир!

Азизам, кел фақат, келсанг бас, тамом,
бус-бутун эгаллаб ол борлиғимни:
бир сен исботлашинг мумкиндир
ҳамон
бу дунёда мен борлигимни.

ⓒ Мансур Жумаев
🎥 Эркин Бозоров

@sheriylahzalar
Mushoira qilamizmi?

Fikrlar soni 50 ta bo‘lsa, ertaga “she’rli kecha” bo‘ladi...

@sheriylahzalar
Kuni kecha va'dalashganimizdek,
agar fikrlar soni 50 ta bo'lsa ,
bu oqshom soat 21:00 da
mushoira qilamiz.
Tayyormisiz ?

@sheriylahzalar
She’riy lahzalar pinned «Kuni kecha va'dalashganimizdek, agar fikrlar soni 50 ta bo'lsa , bu oqshom soat 21:00 da mushoira qilamiz. Tayyormisiz ? @sheriylahzalar»
Live stream scheduled for
Live stream started
Live stream finished (1 hour)
Афсус, тугаб қолди.
Барчага раҳмат!!!
Кейинги мушоираларда кўришгунча соғ-саломат бўлишга мажбурсиз, юртдош!
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
***
Сени тушимда кўрдим.
Ҳаммаси жуда ҳам оддий эди:

лабларингга тегиб кетди лабларим,
кейин кулиб қўйдинг уни сийпалаб,
бир оз қизиллашди юзларинг.

Қизиқ,
ўнгда бундай бўлиши учун
қанча тасодиф керак одамга?
Масофачи?..

Биз бирга бормаган ёқларда
узоқ сайр этдик.
Бир узун кўприк узра
тунги чироқлар ёғдусига чўмилиб
узоқ югурдик.
Нега бунча ҳовлиқдик?
Яшаб бўларми, айт, бахтни ҳовлиқмай,
ухламай яшаб бўларми уни?..

Сени тушимда кўрдим,
жуда ҳам оддий эди ҳаммаси.

Рафиқ Ўзтурк

@sheriylahzalar
Instagrami bor do‘stlar, layk, bosib, obuna bo‘lib, qo‘llab-quvvatlaysiz degan umiddaman, video ostiga "she’riy lahzalardan salom" deb yozsangiz kimlar biz bilan ekanini bilvolamiz!
Rahmat!

https://www.instagram.com/reel/C5nixVkIlkr/?igsh=em95NTIxdGVwd21j

Video tagiga eng yaqin bir do‘stingizni belgilab keting.
Forwarded from She’riy lahzalar (Nurmuhammad Abduzoirov)
УНУТИШ НЕЪМАТМИ

Унутиш неъматми,
жазоми – билмам,
эсингдан оғгудек севган чоғингда.
Унутмайин десанг –
юрак ёрилар,
унутсанг –
армонлар ўсар боғингда.

Ҳаловатсиз кечган кунлар умрингни,
емириб боради,
қилади ғорат.
Сен учун барча ранг тусин йўқотар,
Борлиғинг биргина ундан иборат.

Олис бўлганингда,
ҳар бир лаҳзада,
қандай тура олгунг, ахир, қақшамай?
Кезсанг кўчаларни –
танишлар боқар,
Юрсанг ҳам ўзингга, гарчи ўхшамай.

Бўғриқиб кетасан,
дилда калом йўқ.
Ёлғон бўлган умр туюлар узун.
Маъюс сийпалайсан,
лабинг босасан,
ёш тўкиб ўпасан оёғин изин.

Неъматми, жазоми –
билмадим, лекин,
унутсанг –
жон берар изтироб қуши.
Унутсанг –
барига ясалар якун,
ҳеч гапмас қонингнинг совиб қолиши.


Сирожиддин ИБРОҲИМ
@sheriylahzalar
☆ ☆ ☆

Сарҳисоб қилдим
йилни
маънисиз кунларимдан
қийматга арзирли
ҳодиса изладим
ҳаракатларимдан
натижа қидирдим
ва улкан бўшлиқ аро
дуч келдим ёдингга.

Эришганларим деган устунга
ёздим исмингни
Йўқотганларимга
битдим тағин
ўша исмни
бармоқларим силади уни
қоғозга тўкилди томчилар
қурутмоқ учун
ҳисларим ва қоғозни
илдим қўл етмас
дорга.

Аниф

@sheriylahzalar
* * *

Лабим шивирлади тилло балдоққа,
Балдоғинг имлади қулоқларингга;
Лабим шивирлади момиқ қулоққа,
Қулоғинг имлади қароқларингга;

Лабим шивирлади олов қароққа,
Қароғинг имлади ёноқларингга;
Лабим шивирлади олма ёноққа,
Ёноғинг имлади дудоқларингга;

Шивирлай деганда лабингга лабим,
Ногаҳон бир титраб ўзин йўқотди,
Ўттиз йил асраган сўзин йўқотди.

Беш йил, ўн йил, ўн беш!.. Мана, ё Раббим,
Лабларим ҳар туни лабингни "сиз" лар, –
Йўқотган сўзини ялиниб излар.

Ялта
1990

Абдулла ШЕР

@sheriylahzalar
* * *

Қўполликлар, аччиқ зардалар
Унитилар мисли йўлакай сайл.
Бир умр қалбингни, аммо, бурдалар -
Майингина айтилган хайр!

Ёпиқ деразалар чақирар, судрар,
Таниш, тор кўчага кираман секин.
Намгарчилик. куз кечаси мудрар
қалб шўрлик бегона, етим.

Бу хотира эски куй чалар,
Олисларда эса янграйди чақ-чақ.
Ўша ёмғирли тун, ўша кўчалар,
Ёшлик ҳамон ҳақ!

Асқад Мухтор

@sheriylahzalar
Forwarded from She’riy lahzalar
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📹 ABDULLA ORIPOV — she'rlar. АБДУЛЛА ОРИПОВ — шеърлар.

@sheriylahzalar
АЛДОВ

Масалан мен "бахт" дея туриб,
Бахтсизликни назарда тутдим.
"Томонингиз ҳақ" дея туриб,
Ҳақсизликни назарда тутдим.

Сиз "тўғри" деб танлаган йўлда,
Оёқ тираб турибман, ўжар.
Чунки мени сизлардек, қўллаб,
Бағрига босмади бу кўча.

Кузатаркан, қайтар ҳансираб,
Ўзига-да қараркан обдон —
Фикр қилар: "Муздай қасрда,
Ёлғиз қолдим — демак Озодман!"

30.05.2020


Раҳмиддин АБРАЕВ

@sheriylahzalar
🌹🌹

СЕНИ СОҒИНМАЙМАН

Сени соғинмайман. Қарорим қатъий.
Сабрим ҳали етар сенсиз яшашга.
Сенда ҳам зорлик йўқ, кўзингдан сездим
Мен томон бир бора кулиб қарашга.

Ўртада севги йўқ.
Юраклар бўм-бўш.
Кўзларим сендан ҳам бошқани кўрар.
Юракми...
Юрак ҳам эмас безовта,
Исмингни айтмай ҳам тинчгина урар.

Сенинг ҳам қалбингда менга ўрин йўқ
Юрагингдан ўзга бошпанам бисёр.
Ахир ҳар томони ҳувуллаб ётган
Қақроқ юрагингда менга нима бор?

Битта гап тилимда...
Сукут айлагин
Осмонга бир зум сайр этдиму қайтдим.
Нега кўзларингда ҳалқаланди ёш
Ёлғонни қанчалар чиройли айтдим?...

X. Abdurashid


@sheriylahzalar