She’riy lahzalar
1.04K subscribers
1.25K photos
213 videos
156 files
1.76K links
Kanaldan koʻchirganda muallif nomi bilan koʻchiring.
Kanalni qoʻllab-quvvatlash:
https://tirikchilik.uz/sheriylahzalar
Download Telegram
​​​​​​​​▫️▫️▫️


​​Ikki yonoq yuraksuvdan shudgorligi uchun rahmat!
Bu orada ikki kulgich abgorligi uchun rahmat.

Mеn o‘zimni Ibrohimday tashlab kеldim Balx taxtidan,
Yo‘qligimga Yer-u osmon iqrorligi uchun rahmat.

Ishonganim, suyanganim – baytlarimning jilosi ham,
Dudog‘ingda umrim kabi inkorligi uchun rahmat.

Sеvgim rasul yanglig‘ yеtdi, mеn yеtmagan bo‘sag‘angga,
Sog‘inchlarim shu elchiga choryorligi uchun rahmat.

Ko‘ksimdagi childirma, yor, tarang tortdi olovlardan
Chеrtilmagan tuyg‘ularim bеdorligi uchun rahmat.

Sеnsizlikda og‘u ichib, og‘iz yopdim saharlarda,
Qosh qoraygach Iztirobing iftorligi uchun rahmat.


Alibek ANVARIY

https://t.me/sheriylahzalar
​​​​ВАТАНИМГА

Қалбим изҳорини сақлайман пинҳон,
Минбарда ҳайқириб ўқимайман шеър.
Ҳеч қачон баралла айтмайман, ишон,
Майлига, кимсалар мени “душман” дер!

Осмонлардан баланд қутлуғ номингни,
Маддоҳлар куйига солмайман зинҳор.
Мангулик мисқоллаб йиққан шонингни,
Лаҳзалар қошида этмасман ошкор.

Куйлашга юрак бор менинг кўксимда:
Довудий овозим, навқирон ўпкам...
Лекин куйламайман! Асло ўксинма,
Сохта саноларга кўмилган, ўлкам!

Ҳайқириб, қичқириб тоғни ўпирмоқ,
Балки афсонавий илоҳларга хос.
Билки шеър баҳрида ёлғон кўпирмоқ,
Таҳорати синиқ маддоҳларга хос.

Номингни юлдузлар қатига битган,
Не-не шоир ўтди – бобо шоирлар!
Сен учун ҳеч қачон қалам йўнмайман,
Кун келиб улардан ўзмасам агар!

Мени тўғри тушун, ранжима бироқ,
Оловга муҳтождир кўнглим иқлими.
Сени маддоҳлардан фарқли ўлароқ,
Оламга жар солмай севсам майлими?


@Alibek_Anvariy

https://t.me/sheriylahzalar
Forwarded from She’riy lahzalar
1-APREL

Bugun alda, udumga ko‘ra
Yolg‘on bilan boshlansin aprel.
Chin so‘z, axir, qonimni so‘rar,
Jon bag‘ishlar gaplardan gapir.

Taomilga ko‘ra alda, kel,
Bir umrga birgamiz degin.
Qolaman, de – dilga dalda ber,
Kun hikmatin eslatma lekin!

Chalg‘it meni bu qiyl-u qoldin,
Umrim shirin ro‘yoga to‘lg‘iz.
Yolg‘ondakam yonimda qolgin,
Rostan tashlab ketmagin, gulqiz.

Bugun alda udumga ko‘ra...

A.Sabriy

@sheriylahzalar
Дунё ёлғон эмиш,
бу дунё ёлғон...
Жон синглим, ким айтди, чинми бу;
Ёлғонми биз чеккан энг зариф қайғу,
Ёлғонми бизни тарк этмас ҳаяжон?
Жон синглим, қушларга дон сочдинг саҳар,
Эски кўйлагингни дарёга отдинг;
Кўзларинг ҳорғиндир, ҳорғин шу қадар!
Шу кўзлар биланми Кунни уйғотдинг?
Ҳар томон қараймиз, таҳдидкор, совуқ,
Дўст йўқдир, ҳар ким-да ёт каби...
эй худо!..
Дунё сўрамадик, ахир, сўрадик
Ютсак, оҳга дўнмас бир ютум ҳаво.
Сенинг жисминг хаста,
Менинг руҳим хаста.
Тунлари ичимдан қичқирар бир қуш.
Бу бир қичқириқки, ўзимни ҳатто қўрқитар.
Ундадир дунёни хароб айлар куч.
Очилди, очилди бахтиёрликдан
Кўр бўлган кўзларим азоб кечаси.
Йиқилиш кечаси, фарёд кечаси.
Айрилиқ кечаси, сайёд кечаси.
Ҳар ён боқсам кўзимга қулфлар кўринар.
Кўтарилиб келар тўлин ой аста,
Нафас олар оғир, ҳўнграр, куюнар...
Сенинг жисминг хаста,
Менинг руҳим хаста.
Энг охири довур очилмакликка
Қўймаслар... Жувонмарг гулим, бўстоним.
Энг мудҳиш зулм бу...
Балки, о, балки,
Хаста тахайюл бу, ёлғон бу, жоним...

Нодира ОФОҚ

@sheriylahzalar
* * *

Йўқ, менга керакмас нарсанинг ярми,
Бутун осмонни бер, бутун бўлсин ер.
Не бор – бўлишишга эмасман рози,
Дарёлар, денгизлар меники эрур.
Ҳаёт, алқамагин бир улуш билан,
Бари тўла-тўкис бўлсин батамом.
Яримта бахтингни истамагайман,
Ярим дард-аламинг ўзингга инъом.
Учар юлдуз каби ожиз нурини
Кўлингдаги узук тараркан бетин,
Юзингни авайлаб ёстиққа қўй-у...
Фақат шу ёстиқнинг ярмини бергин.

Евгений Евтушенко
Ўроз Ҳайдар таржимаси



@sheriylahzalar
Hasrat (Muzvoy.com)
Mohammad Pourrezaei
#ajoyib_tarona


(Hech sevish mumkinmas so‘zga ham oshiq bo‘lganmisiz?)
🌺

@sheriylahzalar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
* * *

Ўзимни унутиб, чорладим сени,
билмадим бу дунё ўнгимми-ҳушим?
Азизам, кел, менга эслатгин мени,
азизам, кел, мени ёдимга тушир.

Кўнглим синиқларин кўзимдан тергин,
оғриқларим айтиб қўрқит, учунтир;
азизам, кел, мени изоҳлаб бергин,
азизам, кел, мени тушунтир!

Азизам, кел фақат, келсанг бас, тамом,
бус-бутун эгаллаб ол борлиғимни:
бир сен исботлашинг мумкиндир
ҳамон
бу дунёда мен борлигимни.

ⓒ Мансур Жумаев
🎥 Эркин Бозоров

@sheriylahzalar
Mushoira qilamizmi?

Fikrlar soni 50 ta bo‘lsa, ertaga “she’rli kecha” bo‘ladi...

@sheriylahzalar
Kuni kecha va'dalashganimizdek,
agar fikrlar soni 50 ta bo'lsa ,
bu oqshom soat 21:00 da
mushoira qilamiz.
Tayyormisiz ?

@sheriylahzalar
She’riy lahzalar pinned «Kuni kecha va'dalashganimizdek, agar fikrlar soni 50 ta bo'lsa , bu oqshom soat 21:00 da mushoira qilamiz. Tayyormisiz ? @sheriylahzalar»
Live stream scheduled for
Live stream started
Live stream finished (1 hour)
Афсус, тугаб қолди.
Барчага раҳмат!!!
Кейинги мушоираларда кўришгунча соғ-саломат бўлишга мажбурсиз, юртдош!
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
***
Сени тушимда кўрдим.
Ҳаммаси жуда ҳам оддий эди:

лабларингга тегиб кетди лабларим,
кейин кулиб қўйдинг уни сийпалаб,
бир оз қизиллашди юзларинг.

Қизиқ,
ўнгда бундай бўлиши учун
қанча тасодиф керак одамга?
Масофачи?..

Биз бирга бормаган ёқларда
узоқ сайр этдик.
Бир узун кўприк узра
тунги чироқлар ёғдусига чўмилиб
узоқ югурдик.
Нега бунча ҳовлиқдик?
Яшаб бўларми, айт, бахтни ҳовлиқмай,
ухламай яшаб бўларми уни?..

Сени тушимда кўрдим,
жуда ҳам оддий эди ҳаммаси.

Рафиқ Ўзтурк

@sheriylahzalar
Instagrami bor do‘stlar, layk, bosib, obuna bo‘lib, qo‘llab-quvvatlaysiz degan umiddaman, video ostiga "she’riy lahzalardan salom" deb yozsangiz kimlar biz bilan ekanini bilvolamiz!
Rahmat!

https://www.instagram.com/reel/C5nixVkIlkr/?igsh=em95NTIxdGVwd21j

Video tagiga eng yaqin bir do‘stingizni belgilab keting.
Forwarded from She’riy lahzalar (Nurmuhammad Abduzoirov)
УНУТИШ НЕЪМАТМИ

Унутиш неъматми,
жазоми – билмам,
эсингдан оғгудек севган чоғингда.
Унутмайин десанг –
юрак ёрилар,
унутсанг –
армонлар ўсар боғингда.

Ҳаловатсиз кечган кунлар умрингни,
емириб боради,
қилади ғорат.
Сен учун барча ранг тусин йўқотар,
Борлиғинг биргина ундан иборат.

Олис бўлганингда,
ҳар бир лаҳзада,
қандай тура олгунг, ахир, қақшамай?
Кезсанг кўчаларни –
танишлар боқар,
Юрсанг ҳам ўзингга, гарчи ўхшамай.

Бўғриқиб кетасан,
дилда калом йўқ.
Ёлғон бўлган умр туюлар узун.
Маъюс сийпалайсан,
лабинг босасан,
ёш тўкиб ўпасан оёғин изин.

Неъматми, жазоми –
билмадим, лекин,
унутсанг –
жон берар изтироб қуши.
Унутсанг –
барига ясалар якун,
ҳеч гапмас қонингнинг совиб қолиши.


Сирожиддин ИБРОҲИМ
@sheriylahzalar
☆ ☆ ☆

Сарҳисоб қилдим
йилни
маънисиз кунларимдан
қийматга арзирли
ҳодиса изладим
ҳаракатларимдан
натижа қидирдим
ва улкан бўшлиқ аро
дуч келдим ёдингга.

Эришганларим деган устунга
ёздим исмингни
Йўқотганларимга
битдим тағин
ўша исмни
бармоқларим силади уни
қоғозга тўкилди томчилар
қурутмоқ учун
ҳисларим ва қоғозни
илдим қўл етмас
дорга.

Аниф

@sheriylahzalar