ШАЙХ САБОҚЛАРИ ️️
202K subscribers
3.65K photos
7.06K videos
18.4K links
Канал Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг илмий-маънавий меросларини ўрганиш мақсадида мухлислар томонидан очилган.
Download Telegram
ҲИЖРИЙ-ҚАМАРИЙ ОЙЛАРНИНГ ТАРИХИ ВА ТАРТИБИ
#Ислом_тарихи

214-CАВОЛ: Ҳижрий ҳисобда қайси ойдан кейин қай бири келишини билмайман. Иложи бўлса ҳамма ойларни номи билан билишни хоҳлардим. Олдиндан раҳмат!

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ҳижрий-қамарий ойлар ўн иккита. Улар қуйидаги номлар билан юритилади:

1. Муҳаррам;
2. Сафар;
3. Рабиул аввал;
4. Рабиус соний (ёки Рабиъул охир);
5. Жумодул аввал;
6. Жумодус соний (ёки Жумодул охира);
7. Ражаб;
8. Шаъбон;
9. Рамазон;
10. Шаввол;
11. Зулқаъда;
12. Зулҳижжа
.

Динимизда Рамазон ойи, ҳаж мавсуми каби ибодатларни вақтини белгилашда ҳижрий-қамарий тақвим (календар)дан фойдаланилади. Бу тақвим ойнинг фалакдаги ҳаракатига асосланади. Ҳилол (янги ой) кўринса, эртаси кундузи ойнинг биринчи куни ҳисобланади. Ҳижрий-қамарий ойлар 29 ёки 30 кун бўлади. Шу сабабли бир ҳижрий-қамарий йил 354 кун бўлиб, мелодий йилдан 11 кун кам бўлади. Ҳижрий-қамарий тақвимнинг биринчи куни Муҳаррам ойининг биринчи кунидан бошланади.

Ҳижий-қамарий тақвимдан фойдаланишга иккинчи халифа Умар ибн Хаттоб разияллоҳу анҳу даврида, яъни 16 ҳижрий йилнинг Рабеъул аввал ойида қарор қилинди ва келадиган 1-Муҳаррам 17 ҳижрий йилнинг боши деб ҳисобланди. Ҳижрий-қамарий йилнинг бошланишига Пайғамбаримиз саллалоҳу алайҳи васалламнинг Маккаи мукаррамадан Мадинаи мунавварага ҳижрат қилган йиллари асос қилиб олинди. Бу мелодий 622 йилга тўғри келади. “Ҳижрий”, деган сўз “ҳижрат (кўчиш)га тегишли”, “қамарий” эса “ойга тегишли” деган маънони билдиради.

Қамарий тақвимдан Ислом келишидан аввал ҳам араб қабилалари фойдаланишган. Лекин ойларнинг исмлари ҳар хил бўлган. Мана шу турли хиллик улар учун муҳим тижорат ва ибодат мавсуми бўлган ҳаж вақтини белгилашда мушкиллик туғдирган. Пайғамбаримиз саллалоҳу алайҳи васалламнинг бешинчи боболари Килоб ибн Мурра ҳаётлигида қабила бошлиқлари мажлис қилишиб, ой номларини бир хил қилишга келишадилар. Ой номларини эса воқеъликдан келиб чиқиб қўйишади:
1. Муҳаррам (луғатда “ҳаром қилинган”) – жоҳилият даврида ва Исломнинг аввалида уруш ҳаром қилинган 4 ойдан бири.
2. Сафар (луғ. “сарғайиб қолиш”) – араб қабилалари уруш қилиш учун чиқиб кетишарди, ерлари эса сап-сариқ кимсасиз бўлиб қоларди.
3. Рабиул аввал (луғ. “аввалги баҳор”) – бу ойнинг номланиши баҳорга тўғри келган.
4. Рабиус соний (луғ. “иккинчи баҳор”) – маъносида. Бунинг номи аввалгисига эргаштириб қўйилган.
5. Жумодул аввал (луғ. “аввалги музлаш”) – Бу ойнинг номланиши қишга тўғри келгани учун шундай аталган.
6. Жумодус соний (луғ. “иккинчи музлаш”) – юқоридагига эргаштирилиб ном берилган.
7. Ражаб (луғ. “ўқни ёйдан олиш”, “тўхтаб туриш” маъносида) – бу ой ҳам уруш ҳаром қилинган ойлардан бири эди.
8. Шаъбон (луғ. “икки тоғни бўлиб турувчи дара”, “тарқалиш”) – Ражаб ва Рамазонни бўлиб тургани учун шундай аталган ёки қабилалар Ражаб ойида урушдан тўхтаб қолгандан кейин яна тарқаб кетишар эди.
9. Рамазон (луғ. “қаттиқ қизиш”) – бу ойнинг номланиши йилнинг энг иссиқ пайтларига тўғри келган.
10. Шаввол (луғ. “думнинг кўтарилиши”) – номланиши туялар ориқлаб, сутлари қуриб, думлари кўтарилиб қоладиган вақтга тўғри келган.
11. Зул-қаъда (луғ. “ўтирувчи”) – бу ой уруш ҳаром қилинган ойларнинг биринчиси, одамлар урушдан ўтириб қолгани учун шундай номланган.
12. Зул-ҳижжа (луғ. “ҳаж эгаси”) – қадимдан одамлар мана шу ойда ҳаж қилиш учун чиқишган. Бу ҳам уруш ҳаром қилинган ойлардан.

Ҳижрий-қамарий йил мелодий йилдан 11 кун камлиги ва ҳар йили 11 кун эрта келганлиги сабабли, ойлар йилнинг турли фаслларида айланиб келади. Табиийки, дастлабки номланишидаги маъноларга тўғри келмаслиги мумкин. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.


🍃🌹✔️АЛБАТТА ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!!!☝️

«ШАЙХ МУҲАММАДСОДИҚ САБОҚЛАРИ»
КАНАЛИГА УЛАНИШ УЧУН БОСИНГ!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFEIQ25vbS2C6FFR4Q
ЖАННАТ БАШОРАТИ БЕРИЛГАН САҲОБАЛАР
#Ислом_тарихи

#CАВОЛ:
Ҳаётлик чоғларида жаннат башорати берилган ўн саҳобани айтиб берсангиз?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам баъзи саҳобаи киромларга улар ҳаётлик пайтларидаёқ жаннат башоратини берганлар. Уларнинг баъзилари эркаклардан ва баъзилари аёллардан эди. Бу саодатли зотларнинг ўн нафари
тарихда “Ашараи мубашшара”, яъни “башорат берилган ўнлик” номи билан машҳур бўлганлар. Улар:

Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу;
Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу;
Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳу;
Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу;
Талҳа ибн Убайдуллоҳ розияллоҳу анҳу;
Зубайр ибн Аввом розияллоҳу анҳу;
Абдурраҳмон ибн Авф розияллоҳу анҳу;
Саъд ибн Аби Ваққос розияллоҳу анҳу;
Абу Убайда ибн Жарроҳ розияллоҳу анҳу;
Саид ибн Зайд розияллоҳу анҳу.

Мазкур зотларнинг исми шарифларини Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам бир ҳадиснинг ўзида айтиб ўтганлар.

عَنْ عَبْدِ الرَّحْمَنِ بْنِ عَوْفٍ رضي الله عنه قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: "أَبُو بَكْرٍ فِى الْجَنَّةِ وَعُمَرُ فِى الْجَنَّةِ وَعُثْمَانُ فِى الْجَنَّةِ وَعَلِىٌّ فِى الْجَنَّةِ وَطَلْحَةُ فِى الْجَنَّةِ وَالزُّبَيْرُ فِى الْجَنَّةِ وَعَبْدُ الرَّحْمَنِ بْنُ عَوْفٍ فِى الْجَنَّةِ وَسَعْدٌ فِى الْجَنَّةِ وَسَعِيدٌ فِى الْجَنَّةِ وَأَبُو عُبَيْدَةَ بْنُ الْجَرَّاحِ فِى الْجَنَّةِ" (رَوَهُ الإمَامُ التِّرْمِذِيُّ).

Абдураҳмон ибн Авф розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: “Абу Бакр жаннатда, Умар жаннатда, Усмон жаннатда, Али жаннатда, Талҳа жаннатда, Зубайр жаннатда, Абдураҳмон ибн Авф жаннатда, Саъд жаннатда, Саъийд жаннатда, Абу Убайда ибн Жарроҳ жаннатда бўлади” (Имом Термизий ривояти).

Бу муборак зотлар
Исломга садоқатлари, Аллоҳ таолога ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга чексиз муҳаббатлари боис, шундай олий мақомларга эришдилар. Аллоҳ таоло ваҳий орқали Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга бу зотлар ҳаётлик пайтларидаёқ жаннат хушхабарини берди. Валлоҳу ъалам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.

🍃🌹✔️АЛБАТТА ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!!!☝️

«ШАЙХ МУҲАММАДСОДИҚ САБОҚЛАРИ»
КАНАЛИГА УЛАНИШ УЧУН БОСИНГ!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/+UQhDbsfA9dvIeruF