ШАЙХ САБОҚЛАРИ ️️
249K subscribers
2.19K photos
6.29K videos
14.8K links
Канал Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг илмий-маънавий меросларини ўрганиш мақсадида мухлислар томонидан очилган.

Reklama: @RekIamauchunbot
Download Telegram
БАРМОҚЛАРНИ БУКИБ ЗИКРЛАРНИ САНАШ
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Намоздан кейинги зикрларни бармоқларни қимирлатиб 33 мартадан санашдан кайтарилганми? Менга бармоқлар қимирламаган ҳолда зикрни санаш керак деб айтишди. Шу тўғрими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Тўғри эмас. Намозни ичида бармоқларни букиб оятларнинг сони ёки тасбеҳларни санаш макруҳ. Баъзи одамлар шу гапни намоздан кейинги тасбеҳларга тегишли деб нотўғри тушунган. Намоздан кейинги зикрларни бемалол бармоқлар иштирокида санаш мумкин. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🍃🌹✔️АЛБАТТА ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!!!☝️

«ШАЙХ МУҲАММАДСОДИҚ САБОҚЛАРИ»

🍃✔️АЛБАТТА ТАРҚАТИНГ!!!☝️

КАНАЛГА УЛАНИШ УЧУН БОСИНГ!

👇👇👇👇👇👇
https://t.me/+UQhDbsfA9dvIeruF
САФАРДА 3 КУН БЎЛСА НАМОЗЛАРИНИ ҚАСР ҚИЛАДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Бухоро вилоятиданман. Самарқандда ўқийман, ҳафтада 3 кун ўқийман, душанбадан чоршанбагача. Ҳар ҳафта уйдан қатнаяпман. Йўлда келаётганимда намозларимни қаср қилиб ўқийман. Бир китобда ўқиб қолдим мусофир одам борган жойида 7 кундан 10 кунгача турса, ўша ерда ҳам намозини қаср қилади. Aгар ундан кўпроқ вақт турмоқчи бўлса намозларини ўз ҳолича ўқийверади. Ҳозир мен Самарқандда 3 кун туриб яна уйимга кетаман шу уч кунда ҳам намозларимни қаср қилиб ўқишим керакми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Тўғри ўқигансиз. Сиз Самарқандга уч кунга келганингиз учун қаср ўқийсиз. Инсон сафар масофасига ўн беш кундан кам муддатга борса, қаср ўқийди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🍃✔️АЛБАТТА ТАРҚАТИНГ!!!☝️

КАНАЛГА УЛАНИШ УЧУН БОСИНГ!
👇👇👇👇👇👇

https://t.me/+UQhDbsfA9dvIeruF
ФАРЗАНДЛИ БЎЛГАН АЁЛНИНГ ҚЎЛИДА УЗУК БЎЛИШИ КЕРАКМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Фарзандли бўлган аёлнинг қўлида узук бўлиши керак (қўли билан боланинг иштонларини ювади, овқат қилади, хамир қоради...), қўли ҳалоллиги учун деб эшитганман. Бу динимизда қанчалик тўғри?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Фарзандли бўлган аёлнинг қўлида узук бўлиши керак, деган гап шаръий асосга эга эмас. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

КАНАЛГА УЛАНИШ УЧУН БОСИНГ!

👇👇👇👇👇👇
https://t.me/+UQhDbsfA9dvIeruF
ПАРДОЗ ТАҲОРАТНИ СИНДИРАДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Юздаги пардоз таҳоратни синдирадими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Таҳоратдан кейинги пардозлар таҳоратни синдирмайди.

Лекин таҳорат олишдан аввал бадан, соч, юз ёки тирноғида шу аъзоларга сув етишидан тўсувчи (масалан, тирноқдаги лак каби) моддалар бўлса, уларни кетказиб, кейин таҳорат қилиш керак. Акс ҳолда таҳорати ҳам, ғусли ҳам дуруст бўлмайди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

КАНАЛГА УЛАНИШ УЧУН БОСИНГ!

👇👇👇👇👇👇
https://t.me/+UQhDbsfA9dvIeruF
ҒУСЛ ВОЖИБ БЎЛАДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Уйқудан турганда 2-3 та жойда кичик намлик кўринса бу ҳолатда ғусл вожиб бўладими? Лекин буни мазий эканлиги аниқ. Фақат уйғонганимда шундай ҳолатлар бўлади. Ёшим 20 да уйланмаганман.

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бир киши уйқудан уйғонганда кийими ëки баданида намлик кўрса ва тушида эҳтилом бўлганини эсласа, намликни маний ёки мазий эканлигини аниқ билсин, ёки билмасин ғусл вожиб бўлади. Аммо эҳтилом бўлганини эслай олмаса, намликни аниқ маний эканини билса ғусл вожиб бўлади. Шу ҳолатда намликни мазий эканини аниқ билса, ғусл вожиб бўлмайди. Бордию иккиланиб қолса, бунда уламолар ихтилоф қилганлар. Имоми Аъзам ва Имоми Муҳаммад раҳимаҳумаллоҳ ғусл вожиб бўлади деганлар. ("Фатовойи ҳиндия" китоби). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази
.

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

КАНАЛГА УЛАНИШ УЧУН БОСИНГ!

👇👇👇👇👇👇
https://t.me/+UQhDbsfA9dvIeruFllar
ЖАННАТДА ЕЙИШДАН ҚАЙТАРИЛГАН ДАРАХТНИНГ НОМИ
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Қуръонда Одам алайҳиссалом жаннатда ейишдан қайтарилган дарахтнинг номи зикр қилинмаган. Лекин мен "Қисасул анбиё" китобида унинг буғдой дарахти, деб ўқидим. Бу маълумот тўғрими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Тўғри, шунақа гаплар бор. Баъзи тобеъинлардан унинг у ёки бу дарахт экани ривоят қилинган. Улар олдинги қавмлар - аҳли китобларнинг ривоятига таяниб айтилган гаплар. Лекин ҳадисларда унинг аниқ бир нарса экани собит бўлмаган. Аллоҳ таоло ўз китобида унинг нима эканини аниқ келтирмади, сабаби биз воқеани бошқа тарафига эътибор қаратишимиз керак. Бу воқеадаги муҳим нуқта, шайтон азалдан одамга душман экани, унинг васвасаларига қулоқ солмаслик кераклиги, Аллоҳ таолонинг барча буйруқларига итоатли бўлиш лозимлигидир. Агар унинг қайси дарахт эканини билишнинг инсонларга фойдали жиҳати бўлганда Қуръони карим ёки ҳадиси шарифларда баён қилинган бўлар эди (Табарий тафсири асосида). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🍃🌹✔️АЛБАТТА ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!!!☝️

«ШАЙХ МУҲАММАДСОДИҚ САБОҚЛАРИ»
КАНАЛИГА УЛАНИШ УЧУН БОСИНГ!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/+UQhDbsfA9dvIeruF
АСР ВА ШОМ ОРАСИДА ҚУРЪОН ТИЛОВАТ ҚИЛИШ
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Aср ва шом намози орасида Қуръони каримни тиловат қилиш жоизми ва ўрганаётганларга ҳам жоизми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Аср ва шом намози орасида Қуръон тиловати қилиш, ўрганиш жоиз, бунга бирор шаръий монелик йўқ. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

КАНАЛГА УЛАНИШ УЧУН БОСИНГ!

👇👇👇👇👇👇
https://t.me/+UQhDbsfA9dvIeruF
НАМОЗДАН КЕЙИНГИ ТАСБЕҲЛАРНИНГ ЎРНИ
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Фарз намозидан кейин тасбеҳ айтардим, бу нотўғри амал дейишди. Қайси вақтда тасбеҳ айтган маъқулроқ?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Намоздан кейин тасбеҳларни маълум ададда айтиш суннат амали ҳисобланади. Тасбеҳларни намознинг фарз ва суннатларини ўқиб бўлгандан сўнг айтилади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

КАНАЛГА УЛАНИШ УЧУН БОСИНГ!

👇👇👇👇👇👇
https://t.me/+UQhDbsfA9dvIeruF
УЙДАН МАЙЙИТ ЧИҚҚАН КУНДАН БОШЛАБ
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Уйдан маййит чиққан кундан бошлаб чиннига сув қўйиб беҳи шохи илиниб ҳар куни шуни олдида Қуръон тиловат қилиш керак, шу тўғрими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Динимизда чиннига сув қўйиб, беҳи шоҳини осиш ва шуни олдида тиловат қилиш керак, деган кўрсатма йўқ. Лекин ўзига қулай вақт ва жойда ўтганларга Қуръон тиловат қилиш ва савобини бағишлашда уларга манфаат бор. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

КАНАЛГА УЛАНИШ УЧУН БОСИНГ!

👇👇👇👇👇👇
https://t.me/+UQhDbsfA9dvIeruF
ҚЎШИМЧА ХИЗМАТ ҲАҚИ
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Ошхона, кафе ва ресторанларда сотилган таомлардан ташқари уни устига мижозлардан 10-15-20 фоиз ҳисоблаб пул олишади. Шу иш тўғрими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бу ошхонадаги хизматчилар учун олинадиган қўшимча хизмат ҳақи. Буни кўпинча таомнома остида ёки бирор жойда ёзиб қўйишади. Сиз шу ошхонада таомланишингиз асносида ўша хизматчиларга буюртма беришингиз, сизни бу шартга рози эканлигингизни билдиради ва бу шаръан тўғри ҳисобланади. Агар рози бўлмасангиз, ошхона маъмурияти билан хизмат керак эмас деб келишиб олиб, ўзингиз хизмат қилишингиз мумкин. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

КАНАЛГА УЛАНИШ УЧУН БОСИНГ!

👇👇👇👇👇👇
https://t.me/+UQhDbsfA9dvIeruF