#САҲОБАЛАР_ҲАЁТИ
Умар розийаллоҳу анҳу танқид ва қарши фикрдан қўрқмас, шу иккисини ўз ўрнида йўлини ёритадиган машъала сифатида қабул қиларди.
Ҳазрати Умар бир куни минбарга кўтарилганларидан сўнг шундай деди:
- Энди аёллар маҳрини қирқ уқиядан зиёда қилманглар. Кимки шундан зиёда қилса, ортиқчаси байтул молга ўтказилади.
Мусулмонлар орасида ўтирган бир аёл туриб айтди:
- Бундай қилишга ҳаққинг йўқ, эй амирул мўминин.
- Нима учун? Аёл шундай деди:
- Чунки эшитувчи ва Олим Зот Аллоҳ: "Агар бир хотиннн қўйиб, бошқа бир хотинга уйланмоқчи бўлсангизлар, аввалгисига саноқсиз молу дунёни (маҳр қилиб) берган бўлсангиз-да ундан бирон нарсани қайтариб олмангизлар! Уни олиш бўҳтон ва очиқ гуноҳ бўлган ҳолида оласизларми?" (Нисо сураси, 20-оят) деган.
Аёлнинг бу сўзларидан Форуқ ғазабланмади, унга зуғум ҳам қилмади. Балки қатъийлик билан деди:
- Аёл тўғри айтди, Умар хато қилди...
Умар шиддати ва қаттиқ қўллигига қарамасдан, эркак ёки аёлнинг оғзига "қапқоқ" қўймасди. Балки ҳаммасини ўз фикрини шижоат билан билдира олишга қўйиб берарди.
Чошгоҳ вақтида Умар ибн Хаттоб мусулмонлар билан гаплашиб ўтирганларида бир киши Ҳазрати Умарнинг сўзини бўлиб:
- Аллоҳдан қўрқ, эй Умар, - деди. Форуқ унга ҳеч нарса демади. Лекин мажлисда ўтирганлардан бири ҳалиги кишига дўқ қилиб деди:
- Овозингни ўчир, амирул мўмининга ҳам шундай дейсанми?
Оддиллиги ва ҳақиқатпарварлиги билан қиёматгача номи ўчмайдиган буюк Умар танбеҳ берган кишига шундай деди:
- Қўй уни, агар Аллоҳдан қўрқиш ҳақида гапирмасангиз, сиз учун яхшилик бўлмайди, агар у ҳақда эшитмасак, бизда яхшилик бўлмайди.
📕(Абдулазиз Шанавий, "Росулуллоҳнинг издошлари" китобидан)
🍃🌹✔️АЛБАТТА ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!!!☝️
«ШАЙХ МУҲАММАДСОДИҚ САБОҚЛАРИ»
КАНАЛИГА УЛАНИШ УЧУН БОСИНГ!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFEIQ25vbS2C6FFR4Q

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео
#жаннат #саҳобалар
Жаннат башорати берилган саҳобалар ўнтами?
Абдуғофур домла Ниёзқулов
КАНАЛГА УЛАНИШ УЧУН БОСИНГ!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/+UQhDbsfA9dvIeruF
#жаннат #саҳобалар
Жаннат башорати берилган саҳобалар ўнтами?
Абдуғофур домла Ниёзқулов
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази бош мутахассиси
🍃✔️АЛБАТТА ТАРҚАТИНГ!!!☝️КАНАЛГА УЛАНИШ УЧУН БОСИНГ!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/+UQhDbsfA9dvIeruF