ШАЙХ САБОҚЛАРИ ️️
205K subscribers
3.36K photos
6.92K videos
17.7K links
Канал Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг илмий-маънавий меросларини ўрганиш мақсадида мухлислар томонидан очилган.
Download Telegram
АШУРО КУНИДА
#САВОЛ:

Ассалому алайкум! Ҳурматли Устозлар! Ашуро кунида қабристонга зиёратга бориш жоизми? Умуман шунга ўхшаш фазилатли кунларда қабристонга зиёратга бориш тўғрисида ҳабибимиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳиҳ ҳадислари келганми? Саволим ноўрин бўлса олдиндан узр сўрайман! Жавобларингиз учун олдиндан раҳмат!

#ЖАВОБ:

Ва алайкум ассалом! “Фатавои оламгирия”да бу ҳақда шундай дейилган:
وَأَفْضَلُ أَيَّامِ الزِّيَارَةِ أَرْبَعَةٌ يَوْمُ الِاثْنَيْنِ وَالْخَمِيسِ وَالْجُمُعَةِ وَالسَّبْتِ وَالزِّيَارَةُ يَوْمَ الْجُمُعَةِ بَعْدَ الصَّلَاةِ حَسَنٌ وَيَوْمَ السَّبْتِ إلَى طُلُوعِ الشَّمْسِ وَيَوْمَ الْخَمِيسِ فِي أَوَّلِ النَّهَارِ وَقِيلَ فِي آخِرِ النَّهَارِ وَكَذَا فِي اللَّيَالِيِ الْمُتَبَرَّكَةِ لَا سِيَّمَا لَيْلَةَ بَرَاءَةَ وَكَذَلِكَ فِي الْأَزْمِنَةِ الْمُتَبَرَّكَةِ كَعَشْرِ ذِي الْحِجَّةِ وَالْعِيدَيْنِ وَعَاشُورَاءَ وَسَائِرِ الْمَوَاسِمِ كَذَا فِي الْغَرَائِبِ.
“(Қабристонларни) Зиёрат қилиш афзал кунлар тўрт кундир. Улар душанба, пайшанба, жумъа, шанба кунлари. Жумъа куни намоздан кейин, шанба куни қуёш чиққунича, пайшанба куни наҳорнинг аввалида ва бир қавлга кўра наҳорнинг охирида (қабристонларни) зиёрат қилиш яхшидир. Шунингдек, муборак кечаларда, хусусан бароат кечасида ва зул ҳижжанинг аввалги ўн куни, икки ийд, ашуро каби муборак вақтларда (қабристонларни)зиёрат қилиш яхши амаллардандир. Бошқа мавсумлар ҳам шу кабидир. “Ғароиб”да шундай дейилган”38.(“fiqh.uz” сайтидан). Валлоҳу аълам.

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати


🍃🌹✔️АЛБАТТА ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!!!☝️

«ШАЙХ МУҲАММАДСОДИҚ САБОҚЛАРИ»
КАНАЛИГА УЛАНИШ УЧУН БОСИНГ!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFEIQ25vbS2C6FFR4Q
АШУРО КУНГИ НАМОЗ

#САВОЛ:

Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, сизлардан Аллоҳ рози бўлсин. “Ашуро куни 4 ракъат намоз ўқиб, ҳар ракъатида “Фотиҳа” сурасидан кeйин 50 мартадан “Ихлос” сурасини ўқиса, аввалги ва кeлажак 50 йиллик гуноҳларини Аллоҳ кeчиради” дeган гап ростми?
Жавоб учун олдиндан раҳмат.

#ЖАВОБ:

Ва алайкум ассалом! Бу гап тўқима гап бўлиб, шариатимизда бу борада ҳеч қандай оят ҳам, ҳадис ҳам йўқ. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

🍃🌹✔️АЛБАТТА ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!!!☝️


«ШАЙХ МУҲАММАДСОДИҚ САБОҚЛАРИ»
КАНАЛИГА УЛАНИШ УЧУН БОСИНГ!
👇👇👇👇👇👇

https://t.me/joinchat/AAAAAFEIQ25vbS2C6FFR4Q
ТЎСИҚЛАРНИ ОЧУВЧИ ДУО

#САВОЛ:Ассалому алайкум! Ҳаётдаги баъзи бир холатларда тўсиқларни очиш, бир ишни бошлашга йўл бермаётган пайтларда қайси дуоларни зикр қилиб юрган яхши?

#ЖАВОБ:– Ва алайкум ассалом! Аллоҳ таоло "Бақара" сурасида марҳамат қилади:
وَاسْتَعِينُواْ بِالصَّبْرِ وَالصَّلاَةِ وَإِنَّهَا لَكَبِيرَةٌ إِلاَّ عَلَى الْخَاشِعِينَ۝
45. Сабр ва намоз ила ёрдам сўранг. Ва албатта, у чин дилдан қўрқувчилардан бошқаларга жуда катта ишдир.Биз «ёрдам сўранг» деб таржима қилган ибора араб тилида «истаъийну» деб келган. Бу сўз бир ишга уриниб туриб, яна қўшимча ёрдам сўраш маъносини англатади. Демак, мусулмон киши ҳар бир ишга астойдил уринади ва шу билан бирга, Аллоҳдан ёрдам сўрайди. Сабр, кўпчилик хаёл қилганидек, салбий маънода, яъни, нима бўлса ҳам сабр қиляпман, деб жим, ҳаракатсиз туриш эмас, балки Аллоҳнинг айтганини бажариш жараёнида дуч келадиган машаққатларни енгишдаги сабрдир. Энг бош сабр ҳавойи нафсни, роҳат-фароғатни, мансабни тарк қилиб, Аллоҳнинг айтганига юришга чидашдир.Намоз эса бандани Аллоҳга боғлаб турувчи нарса бўлиб, инсон намоз орқали қувват, матонат, чидам ва бардошга эришади. Набий алайҳиссалом қачон бошларига қийин иш тушса, намоз ўқишга шошилар эдилар. ("Тафсири Ҳилол" китобидан). Аввал намоз ўқийди, ишга қўл уради ва сабр қилиб кутади. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

🍃🌹✔️АЛБАТТА ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!!!☝️

«ШАЙХ МУҲАММАДСОДИҚ САБОҚЛАРИ»
КАНАЛИГА УЛАНИШ УЧУН БОСИНГ!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFEIQ25vbS2C6FFR4Q
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#САВОЛ:

Иккинчи аёлга уйланган эркак эрлик вазифасини адо этмаяпти, яъни ҳафталаб хабар олмайди, баъзи-баъзида келиб нафсини қондириб кетади.Бундан чарчаган аёл талоғини сўрашига қарамай, эр уни талабини қондираётгани йўқ.Шунда аёл ўзини ўзи талоқ қила оладими?

#ТАЛОҚ #НИКОҲ

#ЖАВОБ: Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ.

🍃🌹✔️АЛБАТТА ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!!!☝️

«ШАЙХ МУҲАММАДСОДИҚ САБОҚЛАРИ»
КАНАЛИГА УЛАНИШ УЧУН БОСИНГ!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFEIQ25vbS2C6FFR4Q
СЕҲРДАН ХИМОЯЛАНИШ

#САВОЛ:

Ассалому алайкум! Онам сеҳрдан кўп азоб чекияпти. Уйимга сеҳр ташлаб кетади. Интернетда кўрдим агар Ёсин сурасидан 9 оятини қўлни сувга ботириб шу оятни ёзиб аралаштириб 70 марта шу оятни ўқиб дам солиб уйни ташқарисига сепса ходими сеҳр келолмас экан ва уйга қилган сеҳрлар таъсир қилмас экан. Шу қачалик рост? Шундай қилсам мумкинми? Уйни тозалаётгон ва ҳимоялаётгон бирон амални ёзинг илтимос.

#ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам муборак ҳадисларида Бақара сураси ўқилинган жойда сеҳр таъсир қилмаслигини айтганлар. Кўпроқ Бақара сурасини ўқинглар. Уламолар тажрибадан келиб чиқиб қуйидагиларни ўқишни тавсия қилганлар.

Эрталаб ва кечқурунда 11марта саловат кейин “Фотиҳа”, “Оятул курсий” ва 4та “Қул” билан бошланган сураларни ва охирида яна 11 марта саловат ўқиб дам солиш керак. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

🍃🌹✔️АЛБАТТА ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!!!☝️

«ШАЙХ МУҲАММАДСОДИҚ САБОҚЛАРИ»
КАНАЛИГА УЛАНИШ УЧУН БОСИНГ!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFEIQ25vbS2C6FFR4Q
ОНАМГА САВОБ ЕТИБ БОРИШНИ ХОХЛАЙМАН

#САВОЛ:Ассалому алайкум! Аллоҳга шукур онам хаётлар шуларга қайси дуоларни ўқисам бўлади?

#ЖАВОБ:– Ва алайкум ассалом! Аллоҳ таоло Қуръони каримда ота-она ҳаққига қандай дуо қилишни таълимини бериб, “Исро” сурасида қуйидагича марҳамат қилган:

وَاخْفِضْ لَهُمَا جَنَاحَ الذُّلِّ مِنَ الرَّحْمَةِ وَقُل رَّبِّ ارْحَمْهُمَا كَمَا رَبَّيَانِي صَغِيرًا۝

24. Икковларига меҳрибонлик ила хокисорлик қанотингни пастлат ва: «Роббим, алар мени кичикликда тарбия қилганларидек, уларга раҳм қилгин», – деб айт.
Фарзанд ота-онанинг ҳузурида ўзини қанчалик хокисор тутса, шунчалик яхши. У бутун меҳрини хокисорлик ила ота-онасига пояндоз қилса ҳам оз. Шу билан бирга, доимо уларга Аллоҳ таолодан раҳм-шафқат тилаб, дуо қилиб туриши лозим.
Ота-онани ҳурматлаш, эъзозлаш масаласида ҳеч бир тузум ёки тарбия воситаси Исломга тенг ҳам, яқин ҳам кела олмайди. Ота-онанинг ҳурмати, фарзанд устидаги ҳаққи тўғрисидаги оятлар ва ҳадислар бу борада дунё тарихида мисли кўрилмаган олиймақом нарсалар экани маълум ва машҳурдир. Хусусан, бу оят ва ҳадисларни, илоҳий кўрсатмалар ва исломий ҳикматларни ҳаётга татбиқ қилган мусулмонларнинг ота-оналарига кўрсатган юксак эҳтиромлари ва фидойиликларига тарих шоҳиддир.
Ҳофиз Абу Бакр Баззор Бурайда розияллоҳу анҳудан, у киши ўз оталаридан қилган ривоятда қуйидагилар келтирилади:
«Бир одам зиёратда онасини кўтариб юриб, тавоф қилдираётган экан. У Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламдан:
– Онамнинг ҳаққини адо қилдимми? – деб сўрабди. Шунда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам:
– Йўқ, бир оҳ тортишининг ҳаққини ҳам адо қилганинг йўқ, – деган эканлар». ("Тафсири Ҳилол" китобидан). Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати


🍃🌹✔️АЛБАТТА ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!!!☝️

«ШАЙХ МУҲАММАДСОДИҚ САБОҚЛАРИ»
КАНАЛИГА УЛАНИШ УЧУН БОСИНГ!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFEIQ25vbS2C6FFR4Q
ДУОЛАР

#САВОЛ:Ассалому алайкум! Айтишларича Қуръони Каримда бахт, омад ва бойлик келтирадиган дуо бор экан. Қайси дуолар.

#ЖАВОБ:– Ва алайкум ассалом! Астағфируллооҳа роббии мин кулли занбин ва атуубу илайҳ деб дуо қилиш керак. Бу оят эмас, лекин қуйидаги оят асосида айтилган. Аллоҳ таоло "Нуҳ" сурасида марҳамат қилади:

فَقُلْتُ اسْتَغْفِرُوا رَبَّكُمْ إِنَّهُ كَانَ غَفَّارًا۝

10. «Роббингиздан мағфират сўранг, албатта, У кўплаб мағфират қилувчидир», – дедим».
«Истиғфор»нинг луғавий маъноси «мағфиратни (гуноҳнинг кечирилишини) сўраш»дир. Амалда банда тилида «астағфируллоҳ» ва шу маънодаги калималарни айтиб, дил билан тасдиқлашидир. Умумий маънода эса истиғфор диндорликни ифода этади. Агар бу оятга амал қилсангиз...

يُرْسِلِ السَّمَاء عَلَيْكُم مِّدْرَارًا۝ وَيُمْدِدْكُمْ بِأَمْوَالٍ وَبَنِينَ وَيَجْعَل لَّكُمْ جَنَّاتٍ وَيَجْعَل لَّكُمْ أَنْهَارًا۝

11. «Шунда устингизга ёмғирни мўл кўл қилиб юборадир.
12. Ва сизга молу мулк ва бола-чақа ила мадад берадир ва сизларга боғу роғлар қилиб берур ҳамда анҳорлар қилиб берадир.
Буюк ватандошимиз имом Абул Баракот Насафий ўзларининг «Мадорик» номли машҳур тафсирларида ушбу ояти карима тафсирига қуйидаги қиссани келтирадилар:
Ҳазрати имом Ҳасан Басрий ўз даврларида бир гуруҳ кишилар билан суҳбатлашиб ўтирганларида, бир одам келиб, қурғоқчиликдан шикоят қилибди. Ҳазрати имом Ҳасан Басрий: «Истиғфор айтинглар», – дея маслаҳат берибдилар. Иккинчиси келиб, камбағалликдан, учинчиси фарзандсизликдан ва ҳоказо шикоятлар қилибдилар ва барчаларига «Истиғфор айтинглар», деган маслаҳатни айтибдилар. Шунда суҳбатдошлардан Робийъ ибн Субайҳ ҳазрати Ҳасан Басрийга мурожаат қилиб: «Эй Имом, сизга турли кишилар турли нарсалардан шикоят қилдилар, сиз эса ҳаммаларига бир хил жавоб бердингиз, бунинг боиси недур?» – дебди. Ҳазрати Имом бу саволнинг жавобига юқорида келтирилган оятларни ўқиб берибдилар.
Мазкур оятда истиғфор билан ризқ бир-бирига боғлиқлигига ишора қилинмоқда. Қуръони Каримнинг кўпгина оятларида қалб поклиги, диндорлик ва ҳидоятда юришдан ризқнинг мўллиги, фаровонлик ва серобчилик келиб чиқиши таъкидланган. Жумладан, «Аъроф» сурасининг 96-оятида: «Агар шаҳар-қишлоқ аҳли иймон келтирганларида ва тақво қилганларида эди, албатта, уларга осмону ердан баракотларни очиб қўяр эдик. Лекин улар ёлғонга чиқардилар, бас, уларни касб қилган нарсалари туфайли тутдик», – дейилади. Шунга ўхшаш оятлар «Моида», «Ҳуд» ва бошқа сураларда ҳам бор.
Демакки, қайси халқ Аллоҳ таолодан қўрқса, яхши амалларни қилса, адолат ва омонликни жорий қилса, Аллоҳ таоло у халқни ер юзида пешқадам қилиб қўяди. У халқ фаровонлик, тараққиёт ва бахтли ҳаётга эришади.
Гоҳида Аллоҳдан қўрқмайдиган, иймонсиз халқлар ҳам фаровонликка етишиши мумкин, лекин бу синов учун бўлади. Кейинроқ ҳақиқий ҳолат зоҳир бўлиб, кўзга кўриниб турган фаравонлик ортидаги муаммолар ошкор бўла бошлайди. Бу Аллоҳ таолонинг Ўзидан қайтган, бандаларига юборган азобининг бошланиши бўлади. ("Тафсири Ҳилол" китобидан). Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

🍃🌹✔️АЛБАТТА ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!!!☝️

«ШАЙХ МУҲАММАДСОДИҚ САБОҚЛАРИ»
КАНАЛИГА УЛАНИШ УЧУН БОСИНГ!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFEIQ25vbS2C6FFR4Q
#РАМАЗОН\_РӮЗАСИ\_НИЯТИ

#Савол: Рамазон рўзасини тутаётган киши ҳар куни тунда ниятини такрорлаб, янгилаб туриши шартми ёки ойнинг бошида қилинган бир ният ҳам етарлими?

#Жавоб: Уламолар ӯртасида бу масалада хилоф бор. Лекин жумҳур уламоларнинг тӯғрироқ фикрига кӯра, рӯзадор кишининг қалбида Рамазон ойининг ҳар бир куни учун алоҳида ният қилиши шарт бӯлади.

#ЭСЛАТМА

Савол: ​Рамазон рӯзаси учун қандай ният қилиб дуо қилинади.
Бу ҳақда суннатда бирор саҳиҳ хабар келганми?

Жавоб: Аслида, Набий соллалоҳу алайҳи васалламдан хоҳ Рамазон рӯзаси, хоҳ нафл рӯзаларга оид саҳарликда айтиладиган муайян дуо келмаган.
Ӯзи, дилимизда: "Мен ҳам, иншаАллоҳ, эртага Рамазон рӯзасини тутаман" деган ният бӯлиши ёки саҳарда туриб нимадир еб-ичишимиз рӯзанинг нияти учун етарлидир. Аллоҳ таоло қалбимиздаги ниятларимизни билиб турган Зот. Ва У бизнинг тилимиз билан баланд товушда ният қилишлимизга асло муҳтож эмас. Зеро, ният қалб амалидандир.
Уламолар ҳам бу ҳақда қуйидаги сӯзларни айтишган: “Агар кишининг ҳаёлидан эртаси куни рўза тутишлик ўтар экан, у ният қилган бўлади”.
Зеро, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам ҳадиси шарифларида: "Албатта, амаллар ниятга боғлиқдир..." деб айтганлар.
(Бухорий ривояти)

Тавфиқ Аллоҳдандир
Дониёр Файз

🍃🌹✔️АЛБАТТА ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!!!☝️

«ШАЙХ МУҲАММАДСОДИҚ САБОҚЛАРИ»
КАНАЛИГА УЛАНИШ УЧУН БОСИНГ!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/+UQhDbsfA9dvIeruF
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#САВОЛ:

Иккинчи аёлга уйланган эркак эрлик вазифасини адо этмаяпти, яъни ҳафталаб хабар олмайди, баъзи-баъзида келиб нафсини қондириб кетади.Бундан чарчаган аёл талоғини сўрашига қарамай, эр уни талабини қондираётгани йўқ.Шунда аёл ўзини ўзи талоқ қила оладими?

#ТАЛОҚ #НИКОҲ

#ЖАВОБ: Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ.

🍃🌹✔️АЛБАТТА ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!!!☝️

«ШАЙХ МУҲАММАДСОДИҚ САБОҚЛАРИ»

КАНАЛИГА УЛАНИШ УЧУН БОСИНГ!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/+UQhDbsfA9dvIeruF
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео
#савол #жавоб #гуноҳ

Асоссиз хабарларни тарқатиш гуноҳ!

Ғуломиддин домла Холбоев

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази директор ўринбосари
Тошкент ислом институти ўқитувчиси

🍃✔️АЛБАТТА ТАРҚАТИНГ!!!☝️

КАНАЛГА УЛАНИШ УЧУН БОСИНГ!

👇👇👇👇👇👇
https://t.me/+UQhDbsfA9dvIeruF
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео
#савол #жавоб #гуноҳ

Асоссиз хабарларни тарқатиш гуноҳ!

Ғуломиддин домла Холбоев

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази директор ўринбосари
Тошкент ислом институти ўқитувчиси

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

КАНАЛГА УЛАНИШ УЧУН БОСИНГ!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/+UQhDbsfA9dvIeruF