#tafakkur
Яхшиликка банд бўлмасангиз, ёмонликка банд қилинасиз
Имом Шофеъий раҳимаҳуллоҳ айтадилар: "Агар сен ўзингни ҳақ билан машғул қилмасанг, ботил сени банд қилиб қўяди".
Чунки нафс ҳеч қачон жим турмайди. Агар у тезда яхшилик, тиришқоқлик ва доимий натижага эришиш устида ишламаса, тез орада бетайин фикрлар уни эгаллаб олади ҳамда у хом хаёл ва беъманиликлар ичида қолиб кетади.
Инсон ҳаётини муҳофаза этишининг энг яхши йўли бу – ўзи учун бутун вақтини қамраб оладиган режа тузиш ва шайтон ўз васвасаларини қўллаши ёки йўлдан оздиришига имконият бермасликдир.
Нафсга ботил нарса билан машғул бўладиган бўш муддат қолдирмаслик керак, чунки у бундан олдин ҳам ҳақ билан машғул бўлмаган.
Инсон иш билан банд пайтида безовталикни ҳис қилмайди, лекин бўш вақтлари энг хафвли муддатдир. Дам олаётган вақтда инсонни безовталик аталмиш "шайтон" васвасага солади.
Агар биз бирор юмуш билан банд бўлмасак, миямиз бўш (вакуум) ҳолатга яқинлашади. Физика билан шуғулланувчилар яхши биладики, табиат бўшлиққа асло тоқат қила олмайди.
Сизга тажриба керакми? Агар лампочкага тешик ҳосил қилинса табиат унга ҳавони зарб билан юбориб, у ердаги назарияда айтилган бўшлиқни тўлдиради. Табиат бекор турган мияни ҳам худди шу тарзда шошилинч равишда тўлдиришга интилади. Нима билан? Ҳиссиётлар билан, албатта.
Нега? Чунки безовталик, қўрқув, нафрат ва ҳасад каби ҳиссиётлар мисоли чангалзорнинг тизгинсиз кучи ва қуввати билан ҳаракатга келади. Бундай ҳиссиётлар шу даражада кучлики, улар бизнинг руҳимиздан барча хотиржам, хуш ўй-фикрлар ва ҳисларни йўқ қилади.
©️ Шайх Муҳаммад Ғаззолий
🌐 https://t.me/+ZgkOZopwJwc3ZWEy

Гуноҳнинг кичиги бўлмайди
Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: “Гуноҳларни кичик санашдан сақланинг, чунки улар тўпланиб, кишини ҳалок қилади”.
Саъд ибн Жунода розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан саҳрога бордик. Шунда Пайғамбаримиз алайҳиссалом: "Тўпланглар! Ким бирор нарса топса, олиб келсин. Ким суяк ёки тиш топса ҳам олиб келсин", деб буюрдилар.
Ровий айтади: "Бир соатдан кам вақт ичида улкан уюм пайдо бўлди. Шунда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Кўряпсизми, худди ҳозир йиғаётганингиздек, гуноҳлар ҳам шундай йиғилади. Аллоҳдан қўрқинг! Бирор киши катта ҳам, кичик ҳам гуноҳ қилмасин, чунки ҳаммаси ёзиб (ҳисоблаб) қўйилади" (Табароний ривояти).
Ақлли инсонлар ўз таржибаларидан яхши билишадики, одам ўзи аҳамият ва эътибор бермаган ҳолатда кичик хатоларга йўл қўяди. Аммо бунга бошқалар эътибор қаратишади ва турли фикрларга боришади. Гоҳида эса булар даҳшатли натижаларга олиб келиши ҳам мумкин.
Шунинг учун инсон қилаётган ҳар бир ишига эътиборли бўлиши керак. Чунки гоҳида у кичик деб аҳамият қаратмаган нарсалари улкан ёмонликларга олиб бориши мумкин.
Кичик нарсаларнинг тўпланиши инсон ҳаёти учун хавфли бўлади. Арзимас хатоларнинг бирортасини қилинган барча яшиликларни ювиб юборадиган даражада катта қилиб кўрсатиш ҳам инсофдан эмас.
Аллоҳ таоло мўминларнинг кичик хато ва гуноҳларини кечиради: “Агар сизлар ман этилган гуноҳларнинг катталаридан сақлансангизлар, қилган кичик гуноҳларингизни ўчирурмиз ва сизларни улуғ манзил — жаннатга киритурмиз” (Нисо сураси, 31-оят).
Аллоҳ таоло одамларнинг феъл-атворидаги хато ва тойилишларини кечиради. Шундай экан, инсонларнинг ҳам бир-бирлари билан муносабатларда кечиримлик тамойилига риоя қилишлари жуда гўзал бўлади.

Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#tafakkur
Майда ишлар улкан зарарларга олиб бормасин
Эр аёлининг бирор камчилигидан ғазабланса, унинг яхши фазилатини эсга олсин. Агар қайсидир жиҳатидан хафа бўлса, бошқа тарафидан хурсанд бўлсин. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Мўмин эркак мўмина аёлни ёмон кўрмасин. (Чунки) у агар бир жиҳатини ёмон кўрса, бошқасидан мамнун бўлади", деганлар (Имом Муслим ривояти).
Афсуски, кўпгина аҳамиятсиз майда нарсалар миллионлаб одамларни тўғри йўлдан чиқариб юборган, оилаларини бузган, дўстлик ришталарини узган, уларни адаштириб ва саросимада қолдирган. Шифокорлардан бири айтади: "Юрак ҳасталикларининг ярми - оилавий ҳаётдаги айрим кичик нарсалар сабабли келиб чиқади".
Хорижлик судя қирқ минг никоҳни бекор қилишга оид жараёнда қатнашиб, бундай хулосага келади: "Бахтсиз оилаларга арзимас майда икир-чикирлар сабаб бўлади".
Хўш, бунинг ечими қандай? Ечим – ҳаётда содир бўладиган воқеаларни ўз суратида, муболаға қилмай ва нафс-ҳавога берилмай ақл кўзгуси билан сайқаллашдир. Воқеаларга кенг нуқтаи назардан қараш орқали қарор қабул қилиш, барча нарсани бир қолипга солиш хатосидан қутилиш, ёмон ҳислар алангаланганда, яхшиликни унутмаслик ҳам муаммонинг ечимидир. Шундагина инсон ичидаги бахтсизлик туйғуларидан ва хатоларга олиб келадиган кескинликлардан халос бўлади.

Кўп ақлга эга бўлишинг етарли эмас, муҳими ўша ақлни ўз ўрнида ишлата олишингдир.

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#tafakkur
Ота дегани фақат фарзанднинг дунёга келишига сабаб бўлишнинг ўзини англатмайди. Бу ишни бошқа жонзотлар ҳам қила олади. Лекин ота фарзандга ғамхўрлик қилиш, уни яхшилаб тарбия этишни ҳам англатади.

Баландроқ бино қуриш учун унинг пойдеворини чуқурроқ кавлашинг керак.

Қазо ва қадар
Кўп одамлар ўзларига етган хафагарчиликнинг ўзи билангина эмас, ундан ташқари яна келажакда келишини кутаётган ва фараз қилаётган хаёлий мусибатлар сабабли ҳам безовта бўлиб, қўрқадилар. Хаёллари уларни узоқларга олиб кетади ҳамда ҳаётларини ўлим ва ҳалокат қўрқувларига тўлдиради, қачондир қайсидир тарафдан ҳужум ва хиёнатга учраш хавфи билан чўчитади.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: “Банда тақдирнинг яхши ва ёмони Аллоҳдан эканига иймон келтирмагунича ва ўзига етган нарса хато қилмаслигини, хато қилгани эса етмаслигини билмагунига кадар мўмин бўла олмайди” (Имом Термизий ривояти).
Бундай ҳис-туйғу кўп қийинчиликдан озод этади ва оғир ғамларни кетказади. Шунинг учун ҳам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Аллоҳнинг ҳукмига рози бўлмоғи Одам боласининг саодатидандир. Аллоҳнинг истихорасини тарк қилмоғи одам боласининг бадбахтлигидандир. Аллоҳнинг ҳукмидан ғазабланмоғи одам боласининг бадбахтлигидандир”, деганлар (Имом Термизий ривояти).
Баъзилар дангасалик, ҳаракатсизлик, сусткашлик ва бепарволикни Аллоҳга таваккул қилиш ва Унга таслим номи остига яширишга уринишади. Бу ношукурлик бўлиб, иймон ва ақлга ҳеч қандай алоқаси йўқ.
Айримлар савдогар каби ризқига қайғуради, моллари кўприкдан ўтаётганда кўприк қулаб тушиши ва бозорни бой беришдан қўрқади. Бошқалар эса қаттиқ уйқуга кетган ва ҳатто тирикчилик учун ҳам ҳаракат қилишнинг ҳожати йўқ, чунки барча ризқ тақсимланган, деб билади.
Ҳақиқат эса ушбу қарама-қарши иккита қутбнинг ўртасини топа билишдадир. Шундай экан, ўз бурчимиз ва мажбуриятларимизни бажариб, қалбимиздаги барча шубҳа ва ташвишларни бир четга суриб қўяйлик. Аллоҳ бизга берадиган нарсадан мамнун бўлайлик, чунки Роббимиз бизга фақат яхшиликни ирода қилади. Тақдир ҳақидаги ҳадислар қайғу ва ёмон гумонларнинг ечими бўлиб, дангасалик ва сусткашлик воситаси эмас.

Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлманг!
Аллоҳнинг тақдирига розилик қандай бўлишини Ёқуб алайҳиссаломнинг ҳаёт йўлларида кўришингиз мумкин. У зотнинг ўғиллари ўзлари тўқиб чиқарган ҳолда Юсуф алайҳиссаломни бўри еб қўйгани учун йўқотганларини айтиб йиғлаб келишганида фарзандини йўқотган зот айтадилар: “Энди (менинг ишим) чиройли сабр қилмоқдир. Сизлар сўзлаётган бу нарса (айрилиқ-мусибат) устида мадад сўраладиган Зот ёлғиз Аллоҳдир” (Юсуф сураси, 18-оят).
Ёқуб алайҳиссалом тириклиги ёки ўлгани аниқ бўлмаган ўғлини йиллар давомида кутишда давом этдилар. Йиллар ўтиб йўқолган ўғлини кутаётган бу умидвор қария тўсатдан яна бир ўғлини йўқотди ва эски жароҳат ўрни янада катталашди.
Энди у нима қилади? Бор кучи билан қичқириб, жазавага тушадими? Йўқ, у зот иккинчи марта ҳам шундай дейди: “Энди (менинг ишим) чиройли сабр қилмоқдир. Шоядки, Аллоҳ уларнинг барчаларини бағримга қайтарса. Албатта, Унинг Ўзи билгувчи ва ҳикматли Зотдир” (Юсуф сураси, 83-оят).
У зот биринчи мусибатни қандай кайфиятда қабул қилган бўлсалар. Иккинчисини ҳам шундай қабул қилдилар ҳамда Аллоҳнинг марҳаматига ишониб, келажакка умид билан қарадилар. Чунки қалбларида мусибатлар ўчира олмайдиган умид олови бор эди.
Ёқуб алайҳиссалом ўғилларига дедилар: “(Эй ўғилларим), боринглар, Юсуф ва унинг биродарини изланглар ва Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлманглар. Зеро, Аллоҳнинг раҳматидан фақат кофир қавмгина ноумид бўлур” (Юсуф сураси, 87-оят).
Биз бу улуғвор услубдан ўзимиз учун гўзал намуна оламиз ва кучли бўронлар қаршисида сабр-тоқат қандай бўлишини ўрганамиз.

Кўзи ожиз одам дарёдан сув ичгани йўлга чиқди. Атроф қоронғу эди. У қўлида чироқ кўтариб олганди. Йўловчилардан бири ундан “Нега чироқ кўтариб олдингиз. Ахир сиз барибир кўрмайсиз-ку?!” деб сўради. Шунда у: “Кўзи кўрадиганлар менга урилиб кетмасликлари учун чироқ кўтариб олдим” деб жавоб берди.
Хулоса ўзингиздан.

Одамлар бахтсизлигининг ярми ўзларида бўлмаган нарсани бор қилиб кўрсатишга уринишларидан келиб чиқади.

Неъматларнинг яхшиларидан бири – ақлдир.
Мусибатларнинг ёмонларидан бири – жоҳилликдир.

Яхши номга эга бўлиш учун йигирма йил керак бўлса, шу номни булғаш учун беш дақиқа етарли.

Мусибатларни табассум билан енгиб ўтинг
Мусибат гоҳида мудроқ иймонни уйғотиши ва инсонни Аллоҳга қайтариши мумкин. Натижада касалликни давога, қийинчиликни эса совғага айлантиради.
Қийинчиликларга дош бериш Аллоҳга бўлган одоб ва Унинг тақдирини мамнуният билан қабул қилиш белгисидир.
Ҳикматларда айтилади: "Мен юмшоқликни ҳам, қилични ҳам синаб кўрдим. Билдимки, юмшоқ – мулойимлик кескирроқ экан".
Бардошли мўмин ҳодисаларга нисбатан заиф ва мунофиқларча эмас, худди рақибига жанг тактикасини сездирмайдиган паҳлавон баҳодир каби ҳаракат қилади.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: "Мўмин янги экилган ниҳол дарахтига ўхшайди. Қайси тарафдан шамол эсса, у ана шу тарафга оғади ва шамол тўхтаган пайтда яна тик туриб олади. Худди шундай, мусулмон ҳам ҳар хил бало ва қийинчиликларга дучор бўлади (лекин у, Аллоҳ унинг қийинчиликларини кўтаргунича, сабр қилади). Ва фосиқ (ёмон) одам эса қарағай дарахтига ўхшаб қаттиқ ва тикка бўлиб тураверади, Аллоҳ уни Ўзи хоҳлаган пайтда узиб (синдириб) ташлагунича" (Имом Муслим ривояти).
Ҳаётнинг ёқимсиз воқеаларига дуч келишда бардошли бўлиш гоҳида уларга нисбатан табассум билан боқишга ва хотиржамлик билан қабул қилишга имкон беради. Сиз шундай давом этишини хоҳлаганингиз учун эмас, улардан безовта бўлиб, қайғуга тушишни енгиллатиш учун шундай табассум керак бўлади.

Иймон кўрсатган йўл - хотиржамликдир
Инсон борки, хато қилади, маъсумлик ундан умид қилинмайди ва бу нарса унинг табиати ҳам эмас. У қўл урган хатолари сабабли аҳмоқона алангали ҳиссиётларни бошдан кечиради. Бу ҳолатда энг афзал йўл содир бўлган ишни унутиш ҳамда ҳолсизлик уни янада ёмонроқ ҳолатга ва бунданда қалинроқ зулматга олиб боришига йўл қўймасликдир.
Сиз имкон қадар ёмон йўлга юрмасликка ҳаракат қилинг. Агар қандайдир бир сабаб туфайли хатога йўл қўядиган бўлсангиз, унга чуқур кириб кетмасликка интилинг ҳамда энг яқин ва тез фурсатда келган жойингизга қайтинг.
Гоҳида ўзингиз ўйлаганингиздек бирор бало-офатга йўлиқишингиз ва у сабабли тебраниб кетишингиз мумкин. Майли, шундай бўлсин, лекин тезда сабот ва хотиржамликни қайтариш, ғазабланиш ва сиқилаверишдан келиб чиқадиган қийинчиликларни камайтириш ақлли инсоннинг иши саналади.
Баъзи инсонлар кўрган зарари ёки қаттиқ нафрати сабабли мия фалажлигига дучор бўлади. Бундай ҳолат иймон белгиси ёки яхшилик аломатими? Йўқ, алсо!
Хўш, нафрат ва қасос ҳисларига эргашишдан нима топамиз? Биз улардан кўрадиган зараримиз топадиган фойдамиздан анча кўп бўлади.
Агар иймон кўрсатган йўлдан юрадиган бўлсак, у бизни жуда кўп қийинчиликлардан халос этади. Аллоҳнинг розилиги ва буйруқларини бажаришни кўзлаган кунимизда ушбу қийинчиликларнинг оғирлигидан қутуламиз.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтганларидек: "Аллоҳ сен учун тақсимлаган нарсага рози бўл, одамларнинг энг бадавлати бўласан!".

Ким ҳам кўр бўлиб қолишни яхши кўрарди?
Буюк Пайғамбар алайҳиссалом ҳам ўзларига бу нарса етишини истамаганлар ва Аллоҳдан барча аъзоларини соғлом қилишини сўраганлар.
Ҳар бир мўмин, йўқ, ҳар бир инсон то вафот этгунига қадар офият ичида, соғлом ҳолатда яшашни истайди. Аммо баъзилар кўзларини йўқолиши билан синовдан ўтадилар. Энди, бундай одам ўзига ачинавериб, қайғудан эриб кетиши керакми? Йўқ, ҳеч қачон!
Ана шундай ҳолатда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Роббидан ривоят қилган сўзлари келади: "Мен бандамнинг икки қимматбаҳо аъзоси (кўзлари)ни олиб, уларга муҳтожликда қолдирсам, модомики улар сабабли менга ҳамд айтар экан, унга Жаннатдан пастроқ мукофотга рози бўлмайман (яъни, Жаннатни бераман)" (Имом Аҳмад ривояти).
Бу сўзлар жуда ёқимли тасалли ва юпанчдир. Мазкур хушхабар орқали қайғуга тўлган одамнинг азоблари енгиллашади ва ғам-андуҳ булутлари арийди.
Дунё муаммолари савоб олишни истаганлар ва Жаннатни севувчилар йўлиқиши керак бўлган юксак даражадир...

Юқорига эмас, пастга қаранг
Агар банда Роббисига Унинг ўзидангина тўғри йўл кўрсатишини сўраб юзланса, Аллоҳ унинг асабларини тинчлантириб, азобларини аритадиган йўлга йўллаб қўяди. Қайғуга нуқта қўйишнинг яна бир усули бу – инсон ўзидаги яхши нарсаларини ундан маҳрум бўлган минглаб одамлар билан солиштиришидир.
Диққат билан атрофга назар ташласангиз жонингиз ва молингизда улардан устун бўлган, сиздан кўра анча қийинроқ синовларга учраган инсонларни кўрасиз.
Бу борада Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қуйидаги мазмунда айтган ҳадислари мавжуд: “Ўзингиздан пастдагиларга қаранг, ўзингиздан юқоридагиларга қараманг! Зеро, шу иш (яъни ўзингиздан пастдагиларга қарашингиз) Аллоҳнинг сизга берган неъматини камситмаслигингиз учун яхшироқ (йўлдир)” (Имом Муслим ривояти).

Мўминларнинг энг оқили
Майли, ўлимни арзимас ва хурофий нарса ёки боқий яшаш ва ўлмаслик мумкин, деган фикрларни ҳам ҳисобга олайлик. Аммо агар ўлим ҳақиқатан ҳам рост бўлса, унда нима бўлади? Бизга ёқмаса ҳам, тўсатдан ўлим келиб, ҳаётимизни тубдан ўзгартириб юборса, нима қиламиз? Бу аниқ факт, яъни ўлимни эсда тутишимиз керак эмасми? Агар биз уни эслаб турсак, беҳуда ташвишланадиган аҳмоқона ҳолатларимиз, мағрурлигимиз ва кераксиз нарсаларга чек қўйишимиз мумкин бўлади.
Пайғамбаримиздан соллаллоҳу алайҳи васалламдан сўрашди: “Қайси мўмин ақллироқ?”. У зот алайҳиссалом бундай жавоб бердилар: “Ўлимни кўпроқ эслайдиган ва унга яхшироқ тайёргарлик кўргани (энг ақллисидир)” (Имом Табароний ривояти).
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам кулиб турган бир жамоа олдидан ўтаётганда бундай дедилар: “Лаззатларни кесадиган нарсани эслашни кўпайтиринг”.
Ровий айтади: “Ўйлашимча яна: “Агар кимдир кўнгли сиқилган пайтида у (ўлим)ни эсласа, уни кенгайтиради. Агар у кенглик (хурсандчилик, шод ҳуррамлик) вақтида эсласа, (кўнгли)ни торайтиради (яъни икки ҳолатни ҳам мўътадиллаштиради), дедилар” (Имом Баззор ривояти).
Ўлимни эслаш ҳаётни заҳарлаш ва дунёдан чекиниш дегани эмас. Аксинча, бу нарса дунё ташвишларини енгиллаштириш ва чалғитувчи нарсалардан қочиш учундир. Агар тафаккур мўътадил ҳолатда бўлса, кенглик бекорчиликка, торлик эса дўзахга айланмайди.

Амални яшириш, уни қилишдан қийин
Уламолардан бири айтадилар: "Ибодат худди буғдойга ўхшайди, уни экиш, йиғиб олиш ўзига яраша оғир меҳнат. Аммо уни сичқон еб кетишидан сақлаб қолиш эса ундан ҳам мушкул машаққатдир. Ҳудди шунингдек, банда бирор ибодатни бажариш учун вақтини кетказиб, саъй-ҳаракат ва харажат қилади. Аммо ибодатининг савобини сақлаб қолиши қилган ҳаракатидан кўра оғирроқ машаққатдир. Чуни риё, хўжакўрсин ибодатнинг савобини йўқ қилиб юборади".
Ҳеч кимга билдирмай қилган, фақат ёлғиз Аллоҳ таоло биладиган бирорта хайрли амалингиз борми?