Shayx Nuriddin Xoliqnazar
90.5K subscribers
209 photos
1.07K videos
1.63K links
Savollaringizga Fatvo markazining kol-markazi:
781503344 tel. raqami orqali javob olishingiz mumkin.

Ijtimoiy tarmoqlardagi rasmiy kanallari:
https://taplink.cc/muftiynuriddindomla
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#hadis

Одамларни айбламанг!

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Кимки, биродарини тавба қилиб бўлган бирор гуноҳи туфайли айбласа, токи ўзи ҳам ўша гуноҳни қилмагунича вафот этмайди" дедилар (Имом Термизий ривояти).

Шайх Муҳаммад Тақий Усмоний ҳафизаҳуллоҳ айтадилар: "Агар бирор банда гуноҳ иш қилган бўлса, кейин у ўша гуноҳдан тавба қилса, уни "сен шундай гуноҳ қилган эдинг" дея уни қайта-қайта ўша гуноҳда айблашингизни Аллоҳ таоло ёқтирмайди. Аллоҳ таоло айтадики: "Мен унинг гуноҳини беркитдим ва авф қилиб юбордим. Мен унинг гуноҳини номаи аъмолидан ўчирдим. Энди, унга эътироз билдирадиган ва у гуноҳда айблайдиган сен кимсан? Агар сен айбласанг, у ҳолда Биз сени у гуноҳга мубтало қиламиз".

Шунинг учун бирор мусулмоннинг айбини фош қилиш ёки гапириш ва уни тарқатиш жуда оғир гуноҳдир.

🌐https://t.me/+ZgkOZopwJwc3ZWEy
#hadis

Расулуллоҳнинг ﷺ оилалари

Оиша онамиз розияллоҳу анҳо айтадилар: "Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг оиласи бир кунда икки марта егулик емаган, еса ҳам биттаси хурмо бўлган" (Имом Бухорий ривояти).

🌐 https://t.me/+ZgkOZopwJwc3ZWEy
#hadis

Аллоҳ албатта кечиради


Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Кимки гуноҳ қилса яхшилаб таҳорат олиб, икки ракат намоз ўқиб, сўнгра истиғфор айтса, Аллоҳ албатта уни кечиради", деганлар (Имом Аҳмад ривояти).

🌐 https://t.me/+ZgkOZopwJwc3ZWEy
#hadis

Ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу айтадилар: "Агар яхшиликка буришнинг бирорта йўли бўлса ҳам, мўмин биродарингдан чиққан сўз ҳақида фақат яхши гумон қил".

Чунки Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Гумондан четланинглар, чунки гумон сўзларнинг энг ёлғонидир!" деганлар.

🌐 https://t.me/+ZgkOZopwJwc3ZWEy
#hadis

Расулуллоҳ ﷺ кафил бўлган 3 амал

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: "Ҳақ бўла туриб жанжални тарк этган кишига жаннат ёнидаги бир уйга кафилман. Ҳазилдан бўлса ҳам, ёлғонни тарк этган кишига жаннат ўртасидаги бир уйга кафилман. Чиройли хулқли кишига жаннатнинг энг юқорисидаги бир уйга кафилман" (Абу Довуд ривояти).

🌐 https://t.me/+ZgkOZopwJwc3ZWEy
#hadis

Агар ёлғиз қолсалар Аллоҳни унутадилар

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "(Қиёматда) Одамлар Тиҳома тоғи каби (катталикдаги) яхшиликлар билан келишади. Аллоҳ уларнинг амалларини тўзиган чангдек қилиб қўяди (яъни, уларнинг яхшиликларини пучга чиқаради)", дедилар.
Шунда Савбон розияллоҳу анҳу: "Ё, Расулуллоҳ, биз улардан бўлмаслигимиз учун уларни бизга таърифлаб беринг", деди.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Улар cизларнинг биродарларингиз, кўринишлари ҳам cизларга ўхшаган одамлардир. Улар ҳам cиз каби тунлари ибодат қилади. Лекин улар Аллоҳ ҳаром қилган нарса билан холи қолишганда чегарани бузадилар" (яъни, ёлғиз қолган вақтларида Аллоҳ қайтарган ишлардан тийилмайдилар), дедилар (Ибн Можа, Имом Табароний, Абул Фазл ривояти).

🌐 https://t.me/+ZgkOZopwJwc3ZWEy
#hadis

Энг афзал садақа

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Садақаларнинг энг яхшиси Рамазон ойида қилинган садақадир", деганлар.
Расулимиз алайҳиссалом инсонларнинг энг сахийси эдилар. Аммо у зот соллаллоҳу алайҳи васаллам Рамазонда эсган шамолдан ҳам саховатли бўлиб кетардилар.

🌐 https://t.me/+ZgkOZopwJwc3ZWEy
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#hadis

Умматим яхшиликда бардавом бўладилар...

Аллоҳ азза ва жалла айтади: "Мен учун бандаларимнинг энг маҳбуби ифторни тезроқ қиладиганидир" (Имом Термизий ва Имом Аҳмад).

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Умматим модомики, ифторни тезлатар эканлар, яхшиликда бардавом бўладилар", деганлар (Имом Аҳмад ривояти).

Ифторни тезлатиш дейилганда ифтор вақти киргандан сўнг бир неча дона хурмо ва сув билан бўлса ҳам оғиз очиб олиш тушунилади.

🌐 https://t.me/+ZgkOZopwJwc3ZWEy
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#hadis

Ким бир дарахт экса...

Абу Айюб Ансорий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва ъалаа олиҳи васаллам: "Ким бир дарахт экса ва у мева берса, Аллоҳ таоло унинг меваси ададича (савоб) беради", дедилар (Имом Аҳмад ривояти).

🌐 https://t.me/+ZgkOZopwJwc3ZWEy
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#hadis

Рўзадорнинг одоби


Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Ким ёлғон гапиришни ва унга кўра амал қилишни қўймаса, унинг таом ва ичимлигини тарк этишига Аллоҳнинг эҳтиёжи йўқ", деганлар (Имом Бухорий ривояти).

🌐 https://t.me/+ZgkOZopwJwc3ZWEy
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM