Shayx Nuriddin Xoliqnazar
89.6K subscribers
209 photos
1.06K videos
1.62K links
Savollaringizga Fatvo markazining kol-markazi:
781503344 tel. raqami orqali javob olishingiz mumkin.

Ijtimoiy tarmoqlardagi rasmiy kanallari:
https://taplink.cc/muftiynuriddindomla
Download Telegram
#tafakkur

Ёмғирдан қочиб дўлга тутилгандек

Қуръони каримда сакинат сўзи қаерда зикр қилинган бўлса иймоннинг қалбларга хотиржамлик таратишига ишора қилади. Бу хотиржамликнинг асл манбаси эса Аллоҳни севиш, Унинг ҳукмига рози бўлиш ва ҳар сафар ҳолат қийинлашган ёки ҳамма нарса зулматли бўлиб қолганда У Зотдан ёрдам сўрашдир.
Инсон фавқулодда танг ҳолатга тушиб қолганда гоҳида ундан чиқиш учун ўнлаб вариантларга дуч келиши, улар ҳақида яхшилаб ўйлаб кўрганда энг яхши ечим ҳам жуда оғриқли бўлиши ва худди ёмғирдан қочиб дўлга тутилгандек ҳолатга тушиб қолиши мумкин. Шунингдек, чиқиш йўлини тополмай ўзи билан ўзи бўлиб қолиши ёки муаммонинг ечими жуда жиддий қурбонлик талаб қилишини кўриши мумкин.

Бундай тунд фикрлар Аллоҳга ва ўзига ишончи кам бўлган инсонларда кўпаяди. Лекин мўмин инсон сакинат ва ҳақиқатга энг яқин вариантни танлайди, сўнг нима бўлишига эътибор қилмаган ҳолда олдинга интилади. Тилида эса Аллоҳ таолонинг ушбу сўзлари айланади: "Айтинг: "Бизга фақат Аллоҳ биз учун ёзиб қўйган нарсагина етур. У бизнинг ҳожамиздир. Бас, иймонли кишилар фақат Аллоҳгагина суянсинлар!" (Тавба сураси, 51-оят).
Дунёда ёмон хаёллар ва заифлик васвасалари тутун каби ҳаммаёқни тутиб кетган.

Аниқланишича, инсон ҳақиқатлардан кўра шубҳа-гумонлар сабабли кўпроқ қийналади ва ҳаёт воқеалари уни мағлуб этишидан олдин руҳий ҳолатидаёқ мағлубиятга учрайди. Аллоҳ таоло айтади: "Ундай зотларга айрим кимсалар: “Қурайш одамлари сизларга қарши (саноқсиз лашкар) тўплаган, қўрқингиз!” деганларида бу гап уларнинг иймонларини зиёда қилди ва: “Бизга ёлғиз Аллоҳнинг Ўзи кифоя. У Зот энг яхши ишончли вакилдир!” дедилар”. Бас, (у юришдан) бирон нохушлик етмай Аллоҳнинг неъмат ва фазли билан қайтдилар. Улар Аллоҳнинг ризолигини истадилар. Аллоҳ эса улуғ фазлу марҳамат соҳибидир(Оли Имрон сураси, 173-174-оятлар).

©️ Шайх Муҳаммад Ғаззолий

🌐 https://t.me/+ZgkOZopwJwc3ZWEy
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#tafakkur

Улар охират оловидан асрайдилар


Яҳё ибн Муоз розияллоҳу анҳу айтадилар: “Уламолар Расулуллоҳ алайҳиссаломнинг умматларига ота-оналаридан кўра меҳрибонроқдир. Чунки уларнинг ота-оналари, уларни дунё оловидан сақлайдилар, уламолар эса уларни охиратнинг оловидан асраб қоладилар”.

🌐 https://t.me/+ZgkOZopwJwc3ZWEy
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#tafakkur

Агар “ёмон кўриш” деган нарсани электр токига айлантира олганимизда, бутун дунёни чироқ билан ёритиш мумкин бўларди.

🌐 https://t.me/+ZgkOZopwJwc3ZWEy
#tafakkur

Яхшиликка банд бўлмасангиз, ёмонликка банд қилинасиз

Имом Шофеъий раҳимаҳуллоҳ айтадилар: "Агар сен ўзингни ҳақ билан машғул қилмасанг, ботил сени банд қилиб қўяди".
Чунки нафс ҳеч қачон жим турмайди. Агар у тезда яхшилик, тиришқоқлик ва доимий натижага эришиш устида ишламаса, тез орада бетайин фикрлар уни эгаллаб олади ҳамда у хом хаёл ва беъманиликлар ичида қолиб кетади.

Инсон ҳаётини муҳофаза этишининг энг яхши йўли бу – ўзи учун бутун вақтини қамраб оладиган режа тузиш ва шайтон ўз васвасаларини қўллаши ёки йўлдан оздиришига имконият бермасликдир.

Нафсга ботил нарса билан машғул бўладиган бўш муддат қолдирмаслик керак, чунки у бундан олдин ҳам ҳақ билан машғул бўлмаган.
Инсон иш билан банд пайтида безовталикни ҳис қилмайди, лекин бўш вақтлари энг хафвли муддатдир. Дам олаётган вақтда инсонни безовталик аталмиш "шайтон" васвасага солади.
Агар биз бирор юмуш билан банд бўлмасак, миямиз бўш (вакуум) ҳолатга яқинлашади. Физика билан шуғулланувчилар яхши биладики, табиат бўшлиққа асло тоқат қила олмайди.

Сизга тажриба керакми? Агар лампочкага тешик ҳосил қилинса табиат унга ҳавони зарб билан юбориб, у ердаги назарияда айтилган бўшлиқни тўлдиради. Табиат бекор турган мияни ҳам худди шу тарзда шошилинч равишда тўлдиришга интилади. Нима билан? Ҳиссиётлар билан, албатта.

Нега?
Чунки безовталик, қўрқув, нафрат ва ҳасад каби ҳиссиётлар мисоли чангалзорнинг тизгинсиз кучи ва қуввати билан ҳаракатга келади. Бундай ҳиссиётлар шу даражада кучлики, улар бизнинг руҳимиздан барча хотиржам, хуш ўй-фикрлар ва ҳисларни йўқ қилади.

©️ Шайх Муҳаммад Ғаззолий

🌐 https://t.me/+ZgkOZopwJwc3ZWEy
#tafakkur

Гуноҳнинг кичиги бўлмайди

Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: “Гуноҳларни кичик санашдан сақланинг, чунки улар тўпланиб, кишини ҳалок қилади”.

Саъд ибн Жунода розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан саҳрога бордик. Шунда Пайғамбаримиз алайҳиссалом: "Тўпланглар! Ким бирор нарса топса, олиб келсин. Ким суяк ёки тиш топса ҳам олиб келсин", деб буюрдилар.
Ровий айтади: "Бир соатдан кам вақт ичида улкан уюм пайдо бўлди. Шунда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Кўряпсизми, худди ҳозир йиғаётганингиздек, гуноҳлар ҳам шундай йиғилади. Аллоҳдан қўрқинг! Бирор киши катта ҳам, кичик ҳам гуноҳ қилмасин, чунки ҳаммаси ёзиб (ҳисоблаб) қўйилади" (Табароний ривояти).

Ақлли инсонлар ўз таржибаларидан яхши билишадики, одам ўзи аҳамият ва эътибор бермаган ҳолатда кичик хатоларга йўл қўяди. Аммо бунга бошқалар эътибор қаратишади ва турли фикрларга боришади. Гоҳида эса булар даҳшатли натижаларга олиб келиши ҳам мумкин.

Шунинг учун инсон қилаётган ҳар бир ишига эътиборли бўлиши керак. Чунки гоҳида у кичик деб аҳамият қаратмаган нарсалари улкан ёмонликларга олиб бориши мумкин.
Кичик нарсаларнинг тўпланиши инсон ҳаёти учун хавфли бўлади. Арзимас хатоларнинг бирортасини қилинган барча яшиликларни ювиб юборадиган даражада катта қилиб кўрсатиш ҳам инсофдан эмас.

Аллоҳ таоло мўминларнинг кичик хато ва гуноҳларини кечиради: “Агар сизлар ман этилган гуноҳларнинг катталаридан сақлансангизлар, қилган кичик гуноҳларингизни ўчирурмиз ва сизларни улуғ манзил — жаннатга киритурмиз” (Нисо сураси, 31-оят).
Аллоҳ таоло одамларнинг феъл-атворидаги хато ва тойилишларини кечиради. Шундай экан, инсонларнинг ҳам бир-бирлари билан муносабатларда кечиримлик тамойилига риоя қилишлари жуда гўзал бўлади.

©️ Шайх Муҳаммад Ғаззолий

🌐 https://t.me/+ZgkOZopwJwc3ZWEy
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#tafakkur

Майда ишлар улкан зарарларга олиб бормасин

Эр аёлининг бирор камчилигидан ғазабланса, унинг яхши фазилатини эсга олсин. Агар қайсидир жиҳатидан хафа бўлса, бошқа тарафидан хурсанд бўлсин. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Мўмин эркак мўмина аёлни ёмон кўрмасин. (Чунки) у агар бир жиҳатини ёмон кўрса, бошқасидан мамнун бўлади", деганлар (Имом Муслим ривояти).

Афсуски, кўпгина аҳамиятсиз майда нарсалар миллионлаб одамларни тўғри йўлдан чиқариб юборган, оилаларини бузган, дўстлик ришталарини узган, уларни адаштириб ва саросимада қолдирган. Шифокорлардан бири айтади: "Юрак ҳасталикларининг ярми - оилавий ҳаётдаги айрим кичик нарсалар сабабли келиб чиқади".
Хорижлик судя қирқ минг никоҳни бекор қилишга оид жараёнда қатнашиб, бундай хулосага келади: "Бахтсиз оилаларга арзимас майда икир-чикирлар сабаб бўлади".

Хўш, бунинг ечими қандай? Ечим – ҳаётда содир бўладиган воқеаларни ўз суратида, муболаға қилмай ва нафс-ҳавога берилмай ақл кўзгуси билан сайқаллашдир. Воқеаларга кенг нуқтаи назардан қараш орқали қарор қабул қилиш, барча нарсани бир қолипга солиш хатосидан қутилиш, ёмон ҳислар алангаланганда, яхшиликни унутмаслик ҳам муаммонинг ечимидир. Шундагина инсон ичидаги бахтсизлик туйғуларидан ва хатоларга олиб келадиган кескинликлардан халос бўлади.

©️ Шайх Муҳаммад Ғаззолий

🌐 https://t.me/+ZgkOZopwJwc3ZWEy
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#tafakkur

Кўп ақлга эга бўлишинг етарли эмас, муҳими ўша ақлни ўз ўрнида ишлата олишингдир.

🌐 https://t.me/+ZgkOZopwJwc3ZWEy
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#tafakkur

Ота дегани фақат фарзанднинг дунёга келишига сабаб бўлишнинг ўзини англатмайди. Бу ишни бошқа жонзотлар ҳам қила олади. Лекин ота фарзандга ғамхўрлик қилиш, уни яхшилаб тарбия этишни ҳам англатади.

🌐 https://t.me/+ZgkOZopwJwc3ZWEy
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#tafakkur

Кўп ақлга эга бўлишинг етарли эмас, муҳими ўша ақлни ўз ўрнида ишлата олишингдир.

🌐 https://t.me/+ZgkOZopwJwc3ZWEy
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#tafakkur

Баландроқ бино қуриш учун унинг пойдеворини чуқурроқ кавлашинг керак.

🌐 https://t.me/+ZgkOZopwJwc3ZWEy
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM