SHARQDAN XABARLAR
3.81K subscribers
26.3K photos
3.38K videos
123 files
5.14K links
YOSHLAR BILAN ISHLASH, MA'NAVIY-MA'RIFIY, ADABIY-BADIIY, IJTIMOIY-SIYOSIY MAVZULARGA BAG'ISHLANGAN TDSHU USTOZ VA TALABALARINING ONLAYN MULOQOT MAYDONIGA XUSH KELIBSIZ!

Murojaat uchun:
@Rukhsara_Talibjanovna
Download Telegram
#янги_топилмалар

НАНАЙ ЕРОСТИ ТОПИЛМАЛАРИ

Университетимизнинг Мумтоз филология кафедраси профессори Қосимжон Содиқов Тошкент вилояти Бустонлиқ тумани ҳудудидан топилган янги археологик материаллар устида иш олиб бормоқда.
Суратлар ана шу тадқиқот жараёнида олинган.

“Сирли тош”нинг умумий кўриниши.
Қўрғондан чиққан сопол синиқлари.
Қадимий қўрғондан чиққан ўқ-найзалар.
Тошдан ишланган буюмлар.
Топилмаларни ўрганиш жараёни.

Қуйида ушбу топилмалар билан боғлиқ мақола билан танишинг.

➡️@sharq_xabar
НАНАЙ ЕРОСТИ ТОПИЛМАЛАРИ

Қосимжон СОДИҚОВ,
филология фанлари доктори, профессор

Бир куни кечки пайт касбдошимиз Холида Имамова менга қўнғироқ қилиб қолди: “Сизни суюнтирадиган хабар бор, хўжайиним қишлоққа борган эдилар, ўша ерда бир тош топилибди; ёзуви бор экан. Кўраман десангиз, қишлоққа сизни олиб боришар экан”, – деди.
Холида телеграммдан тошнинг электрон суратини ҳам юборибди. Сурати тиниқ бўлмаса-да, тошга ўйиб битилган чизиқлардан иккиси менга қадимги ёзувларнинг ҳарфларини эслатди.


Мақолани тўлиқ қуйидаги ҳавола орқали ўқиш мумкин:
https://telegra.ph/NANAJ-EROSTI-TOPILMALARI-10-27

➡️ @sharq_xabar
⚡️⚡️⚡️

Ҳар бир соҳа ривожланиши учун таълим тизими «ҳалоллик вакцинаси» билан эмланиши керак‼️

2019 йилнинг охирида бутун дунёда бошланган пандемия мана бир йил муддат ичида дунё аҳолисига жуда кўплаб масалаларда «танбеҳ» беришга улгурди. Коронавирус пандемияси бизнинг мамлакатимизга кириб келгунга қадар эса янги йил учун режани тузиб бўлган эдик: юртимизда 2020 йил – «Илм-маърифат ва рақамли иқтисодиёт йили», деб эълон қилинган эди. Таълимда жуда кўплаб марралар режа қилинган эди. Пандемия маълум маънода режаларни тезлаштириб берди.

Ушбу фикрлар Тошкент давлат шарқшунослик университети «Эрон-афғон филологияси» кафедраси мудири
Ҳулкар Мирзаҳмедованинг Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги расмий сайтида эълон қилинган мақоласидан олинди

Мақола билан қуйидаги ҳавола орқали танишинг:
http://uza.uz/oz/society/ar-bir-so-a-rivozhlanishi-uchun-talim-tizimi-alollik-vaktsin-27-10-2020

➡️ @sharq_xabar
Forwarded from Talaba_VUZ
🎙 Oliy va o'rta maxsus ta'lim vazirligi huzuridagi Ma'naviyat va ma'rifat markazi Iste’dod sarchashmasi audiotanlovini e'lon qiladi!!!

👉 Tanlovning birinchi bosqichi ijtimoiy tarmoqda amalga oshiriladi:
Talabalar so‘zlarni to‘g‘ri talaffuz qilish, shevaga yo‘l qo‘ymaslik, o‘qilayotgan matn xoh u she’r bo‘lsin, xoh biror-bir hikoya ijodkor tomonidan his qilgan holda o‘qishi talab qilinadi.

Ikkinchi bosqichda esa, birinchi bosqichdan o‘ta olgan uchta ijodkor o‘zaro bellashishadi.
Ikkinchi shart Talabalar ijtimoiy media maskani audiostudiyasida bo‘lib o‘tadi. (Viloyatdagi talabalar uchun ikkinchi bosqich onlayn bo‘ladi, ular ijtimoiy tarmoqda berilgan maxsus matnni o‘qishadi va bitta g‘olib aniqlanadi).

📌 Tanlov telegramdagi @Ijodkor_Talaba kanalida tashkil qilinadi. Birinchi va ikkinchi bosqichdan o‘tgan ijodiy ishlar @vuz24_official, @talaba_vuz sahifalariga joylab boriladi.

❗️Birinchi bosqich uchun beriladigan vazifa: Muhammad Yusufning “ Izhor dil” she’rini, O’tkir Hoshimovning “Dunyoning ishlari” qissasidan “ Oq, oydin kechalar” hikoyasini audio shaklda o’qish

👉Audimateriallar @MardayevAzmiddin manziliga yuboriladi.
📞 Murojaat uchun telefonlar: +998712466409 +998919017896
Batafsil ma'lumot: https://telegra.ph/Istedod-sarchashmasi-audiotanlovi-10-27

Kanalimizga ulaning👇:
https://t.me/joinchat/AAAAAFZ8ajtSAWW4btns1A
⚡️⚡️⚡️

📢 Шарқдан чорлов‼️

Эртага 28 октябрь, соат 11:30 да Адиблар хиёбонида Кореяшунослик факультети талабаларининг “Муҳаммадризо Огаҳийни ёд этиб...” мавзуидаги маърифий тадбири бўлиб ўтади.

Сиз азизларни ушбу тадбирга таклиф этамиз.

➡️ @sharq_xabar
Центральная Азия - жемчужина Востока

Как известно, выступление Президента Республики Узбекистан Шавката Мирзиёева на юбилейной 75-й сессии Генеральной ассамблеи ООН было встречено мировым сообществом с большим интересом. Сегодня через СМИ представители политических институтов и международных организаций в нашей стране и во всем мире, влиятельные государственные и общественные деятели выражают свое мнение о глобальном значении этого выступления.

Лаура Азикаева,
Сотрудница Пресс-центра
Научно-исследовательского центра
исследования культуры и наследия востока при ТГУВ

http://uza.uz/ru/society/tsentralnaya-aziya-zhemchuzhina-vostoka-27-10-2020
💥 ТАБРИКЛАЙМИЗ💥

Тошкент давлат шарқшунослик университети "Жанубий ва Жанубий-Шарқий Осиё тиллари" кафедраси устози Самигов Бобуржон Асраржонович 1990 йилнинг 28 октябрь санасида таваллуд топган. У киши талабаларимизга индонез тилидан сабоқ бериб келмоқдалар.

Ҳурматли БОБУРЖОН АСРАРЖОНОВИЧ‼️

Сизни таваллуд айёмингиз билан чин қалбимиздан университет жамоаси номидан муборакбод этамиз. Яқинларингиз бахтига доимо соғ-омон бўлиб юринг!

Кўнглингиз туб-тубидан жой олган барча эзгу истакларингиз ушалсин.

Машаққатли меҳнатларингиз роҳатини кўриб юринг!
Илмий ишингизни тез кунларда ҳимоя қилиб олиб, олимлар қаторида юришингиз тилакдошимиз!

Юзингиздан табассум ҳеч қачон аримасин!

Маълумот учун: Б.Самиговнинг ҳаммуаллифликда Индонезияда “Баҳаса Узбек Баҳаса Саҳабатку” (Ўзбек тили дўстимнинг тили) номли ўқув қўлланмаси дунё юзини кўрди. Ушбу ўқув қўлланма Индонезия Республикаси Таълим ва маданият вазирлиги қошидаги Тилни ривожлантириш ва такомиллаштириш бошқармаси ташаббуси билан нашр этилган.

➡️ @sharq_xabar
#хушхабар

📢Шарқдан чорлов‼️

Саид Аҳмад танланган ҳикоялар китоби тақдимоти ҳамда ТУРКСОЙ ва Тошкент давлат шарқшунослик университети ўртасида ҳамкорлик меморандумини имзолаш маросими.

30 октябрь, 2020 йил, соат 12: 00 да

Маросимни томоша қилиш учун ТУРКСОЙ Facebook саҳифаси орқали киришингиз мумкин.

➡️ @sharq_xabar
#яхши_янгиликлар

Шарқдан янгиликлар‼️

"1 октябрь - Ўқитувчи ва мураббийлар куни" муносабати билан университетимизнинг фидоий, талабалар кўнглига ўз билими билан йўл топган икки устози - Хитой филологияси кафедраси доценти Жасур Зиёмуҳаммедов ҳамда Шарқ филологияси ва таржимашунослик факультети декан ўринбосари Нодир Раҳматуллаев Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг фахрий ёрлиғи билан тақдирланганлигини хабар берган эдик. Бугун эра тонгдан ана шу фахрий ёрлиқлар университетимизга етиб келди.

Фахрий ёрлиқлар муборак, азиз устозлар‼️

➡️ @sharq_xabar