SHARQDAN XABARLAR
3.81K subscribers
26.3K photos
3.38K videos
123 files
5.14K links
YOSHLAR BILAN ISHLASH, MA'NAVIY-MA'RIFIY, ADABIY-BADIIY, IJTIMOIY-SIYOSIY MAVZULARGA BAG'ISHLANGAN TDSHU USTOZ VA TALABALARINING ONLAYN MULOQOT MAYDONIGA XUSH KELIBSIZ!

Murojaat uchun:
@Rukhsara_Talibjanovna
Download Telegram
Forwarded from Edu.uz
2020/2021 ўқув йилидан бошлаб олий таълим муассасалари талабаларига тўлов-контракт миқдорларини ўқув йили давомида тенг улушларда тўрт бўлиб тўлаш имконияти берилди

2020/2021 ўқув йилидан
бошлаб олий таълим муассасаларида тўлов-контракт асосида таҳсил олаётган талабалар ўқиш учун тўловларни тенг улушларда тўрт бўлиб, қуйидаги муддатларда амалга оширишлари мумкин.

Жумладан:

белгиланган тўлов миқдорининг камида 25 фоизини талабаликка тавсия этилган абитуриентлар учун 15 сентябргача ёки Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси томонидан белгиланган муддатгача ҳамда иккинчи ва ундан кейинги босқич талабалар учун 1 октябргача ёки олий таълим муассасаси ректори (филиал директори) томонидан узайтирилган муддатгача;

белгиланган тўлов миқдорининг камида 50 фоизи 1 январгача, 75 фоизи 1 апрелгача ва 100 фоизи 1 июлгача ёки олий таълим муассасаси ректори (филиал директори) томонидан узайтирилган муддатларгача;

хорижий фуқаролар учун олий таълим муассасаси ректори (филиал директори) томонидан белгиланган муддатларгача;

табақалаштирилган тўлов-контракт асосида талабаликка тавсия этилган абитуриентларга ўқув йилининг биринчи ярми учун тўловларни амалга ошириш муддати ва миқдорлари Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси томонидан ва қолган қисми олий таълим муассасаси ректори (филиал директори) томонидан белгиланган муддатларгача амалга оширилади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги
Ахборот хизмати

Вазирлик телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
Ўзбек тили байрами Нью-Йоркда ҳам нишонланди

➡️ https://bit.ly/3jjutG4

Каналга қўшилиш ⬇️
https://t.me/joinchat/AAAAAEHi_Tk-4p_xI26gIw
Forwarded from Edu.uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#ona_tilim_faxrim

Кореялик Ли Джи Ин Тошкент давлат шарқшунослик университети докторантурасида таҳсил олган. Ҳозирда у Ханкук чет тиллар университетининг Марказий Осиё кафедрасида ўзбек тилидан сабоқ бериб келмоқда.

Яқинда Ли Джи Ин янги “Ўзбек тили” дарслигини яратди. Эндиликда Корея Ҳукумати кўмагида Кореяда тан олинадиган ўзбек тилидан босқичма-босқич имтиҳон ўтказиш тизимини ишлаб чиқишни режалаштирган.

Вазирлик телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
⚡️⚡️⚡️

📢Шарқдан янгиликлар

Шарқ филологияси ва таржимашунослик факультети томонидан 5 ташаббус доирасида 23 октябрь куни “Спорт-саломатлик гарови” шиори остида Ўзбекистон Таэквондо ИТФ Миллий Ассоциацияси билан ҳамкорликда онлайн учрашув бўлиб ўтди.
Учрашувни кириш сўзи билан факультет хотин-қизлар қўмитаси раиси Ш.Зайнутдинова очиб, берди. Тадбир давомида. бош мураббий Р.Туйчиев талабаларга Таэквондо ИТФ турини қандай пайдо бўлганлиги, унинг ўзбекистонга кириб келиши ва бизнинг спортчиларнинг ўтган давр мобайнида эришган ютуқлари ҳақида сўзлаб берди. Шундан сўнг бош мураббий Дмитрий Пак, спортчилардан М.Пя, К.Евгений ва В.Ли онлайн иштирокчилар учун мастер-класс ўтиб бердилар. Тадбир сўнгида талабалар ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожат қилиб, керакли маълумотларни олдилар.

➡️ @sharq_xabar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бугун соат 20:20 да “O‘zbekiston 24” телеканали ва Президент матбуот хизматининг Facebook ва Youtube'даги расмий саҳифаларида "Сардоба. Янги тонг" ҳужжатли фильмини томоша қилинг.

Фильмда Сардоба фалокатидан сўнг давлат ва халқ бирдамлиги билан амалга оширилган ишлар ҳақида реал тақдирлар мисолида баён қилинади.

Смотрите сегодня, в 20:20 документальный фильм "Сардоба. Янги тонг" на телеканале “O‘zbekiston 24” и официальных страницах пресс-службы Президента в Facebook и Youtube.

В фильме на реальных примерах рассказывается о проделанной после Сардобинской трагедии созидательной работе и сплоченности, проявленной нашим народом.

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Forwarded from MTRK ǀ Rasmiy kanal
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Факт 24 | Кореяда «ўзбек тили» дарслиги ишлаб чиқилди
#23oct #uzbekiston24

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram
Forwarded from MTRK ǀ Rasmiy kanal
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Янгиликлар 24 | Тошкент давлат шарқшунослик университетида давра суҳбати ўтказилди
#23oct #uzbekiston24

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram
Ўзбекистон – Миср: Шавкат Мирзиёев ва Абдулфаттоҳ ас-Сисий ҳамкорликнинг янги даврини бошлаб берди

➡️ https://bit.ly/3op85i3

Каналга қўшилиш ⬇️
https://t.me/joinchat/AAAAAEHi_Tk-4p_xI26gIw
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон Қаҳрамони, шоир Эркин Воҳидовнинг “Инсон қасидаси” БМТ ташкил топганлигининг 75 йиллик тантаналарида янгради.

Ўзбекистон Қаҳрамони, шоир Эркин Воҳидовнинг “Инсон қасидаси” Бирлашган Миллатлар Ташкилоти тузилганлигининг 75 йиллигига бағишланган "UN75" онлайн-тадбирда саккиз тилда (ўзбек, қозоқ, турк, араб, инглиз, рус, итальян ва тожик тилларида) дунёнинг машҳур санъаткорлари ижросида янгради.
Матни “Инсон қасидаси”га асосланган ажиб ва беназир қўшиқ қуйидаги дунёнинг машҳур санъаткорлари томонидан ижро қилинди.

Дилафруз Рустамова (Ўзбекистон)
Олег Газманов (Россия)
Омирқул Айниязов (Қозоғистон)
Зафар Абдуалимов (Тожикистон)
Рафет эл-Роман (Туркия)
Аҳмад ал-Хурайбий (Қувайт)
Алессандро Сафина (Италия)
Озодбек Назарбеков (Ўзбекистон)

@voqif_uz
Forwarded from Edu.uz
#Muhokama

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига «Мамлакатимиз таълим-тарбия тизимини янада такомиллаштириш, илм-фан соҳаси ривожини жадаллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент фармони лойиҳаси жойлаштирилди.

Фармон лойиҳасига кўра, 2021/2022 ўқув йилига қадар барча ОТМларнинг ахборот-ресурс марказлари базасида мавжуд адабиёт, дарслик, ўқув-услубий ва бошқа қўлланмалар рақамли форматга ўтказилиб, уларнинг электрон платформаси шакллантирилади ҳамда улар бўйича рақамли ягона ахборот қидирув тизими жорий этилади.

👉 Ҳужжатнинг тўлиқ матни: https://regulation.gov.uz/ru/document/23678

Мазкур ҳужжат лойиҳаси муҳокамасида иштирок этинг ва ўз таклиф-мулоҳазаларингизни билдиринг.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEj41EOgo4JF8DB1sQ
💥 ТАБРИКЛАЙМИЗ💥

Тошкент давлат шарқшунослик университети "Кечки ва сиртқи бўлим" бошлиғи, "Шарқ мамлакатлари сиёсати ва халқаро муносабатлар" кафедраси устози Битураев Ўктамжон Базарбаевич 1986 йилнинг 27 октябрь санасида таваллуд топган. У киши талабаларимизга Шарқ мамлакатлари сиёсати ва тарихи билан боғлиқ фанлардан сабоқ бериб келмоқдалар.

Ҳурматли ЎКТАМЖОН БАЗАРБАЕВИЧ‼️

Сизни таваллуд айёмингиз билан чин қалбимиздан университет жамоаси номидан муборакбод этамиз. Яқинларингиз бахтига доимо соғ-омон бўлиб юринг!

Кўнглингиз туб-тубидан жой олган барча эзгу истакларингиз ушалсин.

Машаққатли меҳнатларингиз роҳатини кўриб юринг!
Илмий ишингизни тез кунларда ҳимоя қилиб олиб, олимлар қаторида юришингиз тилакдошимиз!

Юзингиздан табассум ҳеч қачон аримасин. Дунёдаги барча яхши ниятларни йўллаб қоламиз!

➡️ @sharq_xabar
Ижтимоий соҳага ажратиладиган харажатлар камида 15 фоизга ошади

➡️ https://bit.ly/2TpsEg8

Каналга қўшилиш ⬇️
https://t.me/joinchat/AAAAAEHi_Tk-4p_xI26gIw
#Кун_тарихи

Бухоро қозикалонининг қадимий қўлёзмалари

Ватанимиз тарихидаги 27 октябрь санаси билан боғлиқ айрим воқеалар баёни.

➡️ https://bit.ly/2TsAl5g

Каналга қўшилиш ⬇️
https://t.me/joinchat/AAAAAEHi_Tk-4p_xI26gIw
Тонги матбуот

"Ўзбекистон адабиёти ва санъати" газетасининг бугунги сонида Тошкент давлат шарқшунослик университети Мумтоз филология кафедраси профессори, филология фанлари доктори Боқижон Тўхлиевнинг “Ўзбек тилига қўйилган ҳайкал” номли мақоласи чоп этилди.

Ушбу мақолани ўқиб чиқишингизни тавсия қиламиз

➡️ @sharq_xabar
ЎзАС 42-son.pdf
3.1 MB
«Ўзбекистон адабиёти ва санъати» газетасининг 2020 йил 27 октябрь кунги 42-сони мутолаа учун ҳавола қилинади.

➡️ @sharq_xabar