Forwarded from OQMASJID.UZ️ (Турғунов Иззатуллох домла)
ҚАЙТА ТИРИЛИШ BA ҚИЁМАТ КУНИНИНГ ДАҲШАТЛАРИ (2-қисм )
❗Қиёмат тўсатдан, кутилмаганда содир бўлади.
📚 Ҳадисларда айтилишича, Қиёматдан олдин мағриб тарафдан қалқонга ўхшаш қора булутлар келади. Улар осмонга кўтарила-кўтарила, кенг ёйилиб, осмонни тўлдиради.
Сўнг: «Эй инсонлар! Аллоҳнинг амри Қиёмат келди. Унинг тезроқ бўлишини сўрамай қўя қолинглар», деб нидо қилинади.
📚 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар: «Жоним қўлида бўлган Зотга қасамки, икки киши бир мато ёзиб турган бўлса, уни тахлашга улгурмайди. Бир киши ҳовузини сувоқ қилиб, бутлаб турган бўлса, ҳовузидан ҳеч нарсани сув ичиришга улгурмайди. Бир киши туясининг сутини соғиб турган бўлса, ундан ичишга улгурмайди» (Имом Табароний ривояти).
📚 Ҳадисларда сурга пуфлагувчи фаришталар ҳақида шундай дейилган: «Улар иккинчи осмонда бўлади, бошлари машриқда, оёқлари мағрибда бўлади (ёки «боши мағрибда, оёқлари машриқда»). Улар сурга пуфлаш учун қачон буйруқ берилишини кутиб туришади. Буюрилган заҳоти пуфлашади» (Имом Аҳмад ривояти).
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Қиёмат куни инсонлар ялангоёқ, яланғоч, хатна қилинмаган ҳолда тирилишини, уларнинг тери оқиб, оғизларию қулоқларигача етиб боришини айтганлар. Буни эшитган Умму Салама ва Оиша розияллоҳу анҳумо: «Биз бир-биримизга қандай қараймиз?» деб сўрашди.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ҳолат бундан ҳам муҳимроқ бўлади, ҳамма ўзи билан овора бўлиб қолади. У кунда ҳар бир кишининг ўзига етарли иши бўлади» (Имом Табароний ривояти).
“Энг шарафли уммат” китобидан.
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
✅ #Каналимизга аъзо бўлиб, яқинларингизга ҳам улашинг.
👇👇👇👇👇👇👇
@Oqmasjid_uz

Forwarded from OQMASJID.UZ️ (Иззатуллох домла Турғунов)
ҚАЙТА ТИРИЛИШ BA ҚИЁМАТ КУНИНИНГ ДАҲШАТЛАРИ (3-қисм ).
❗Кофирлар Қиёматда юзтубан судраб олиб келинади.
Аллоҳ таоло «юзтубан ҳолларида жаҳаннам томон жам қилинурлар», деган (Фурқон сураси, 34-оят).
Анас розияллоҳу анҳу бу ҳақда сўраганида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Дунёда икки оёғида юргизиб қўйган Зот юзи билан юргизишга қодир эмасми?» дедилар. Қатода бу сўзни эшитиб, «Ҳа, Роббимизнинг иззатига қасамки, қодир», деди (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривояти).

ҚАЙТА ТИРИЛИШ BA ҚИЁМАТ КУНИНИНГ ДАҲШАТЛАРИ
(4-қисм )
Қиёмат куни одамларнинг аҳволи турли хил бўлади.
Баъзиларни фаришталар юзтубан дўзахга судраса, баъзилар югуртириб олиб келинади. Баъзилар қурт-қумурсқа (чумоли) шаклида тирилтирилади, бошқалар уларни оёғи билан босиб олади. Шунда: «Қурт-қумурсқа суратида тирилганларга нима бўлган?» деб сўралади. «Булар дунёда кибр қилган», дейилади.
Яна бир ривоятда шундай дейилган: «Кибр қилувчилар Қиёмат куни жуда кичик ҳолатда тирилтирилади, уларни ҳар тарафдан хорлик ўраб олади. Улар жаҳаннам зиндонларига ташланади, у ерда уларни дўзах олови қамраб олади. Уларга дўзах аҳлидан сиқиб чиқариладиган, одамнинг ақлини кетказиб юборадиган нарсалардан ичирилади» (Имом Насоий ривояти).
«Қиёмат кунида одамлардан қуйилган тер ерга оқиб, етмиш зирогача етади. Одамлар юра олмай қолади, ҳатто қулоқларигача терга ботади» (Имом Бухорий ривояти).
Ҳадисда бу ҳақда яна шундай дейилган: «Қуёш инсонларга яқин келиб, уларнинг терлатади. Тер баъзи одамларнинг товонигача, баъзиларнинг болдиригача, баъзиларнинг тиззасигача, баъзиларнинг думбасигача, баъзиларнинг белигача, баъзиларнинг елкасигача, баъзиларнинг томоғигача етади, баъзиларнинг тери уни бутунлай кўмиб юборади». Ровий айтади: «У зот қўллари билан ишора қилиб, бунинг қандай бўлишини кўрсатиб бердилар – бармоқ учларини бошнинг ўнг ва чап томонларига теккизмай, бошларининг устидан юргиздилар» (Имом Аҳмад, Имом Табароний, Имом Ибн Ҳиббон ва Имом Хоким ривояти).

ЖАНОЗА НАМОЗИДА ТАКБИРНИ УЧТА АЙТИШ
#жаноза #намоз
❓1306-CАВОЛ: Имом жаноза намозида уч такбир айтгандан кейин салом бериб қўйиб, кейин эсига тушиб, тўртинчи такбирни айтиб, кейин салом бериб намозни тугатди. Бу ҳолатда намоз тўғри бўлганми?
✔️ ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Жаноза намозининг иккита шарти бор: бири тўрт такбир, иккинчиси қиём, яъни тик туриб ўқиш. Ҳар бир такбир шарт ҳисобланади. Агар бирортаси тарк қилинса, намоз бузилган ҳисобланади. Агар имом учинчи такбирдан кейин адашиб кетиб, салом берган бўлса ва дарҳол, бошқа ҳатти-ҳаракат қилмасдан тўртинчи такбирни айтиб, қайта салом берган бўлса, намоз тўғри бўлган бўлади.
Агар учинчи такбирдан кейин салом бериб, шу билан намозни тугатса, намоз бузилган бўлиб, қайта ўқилади.
Бу борада “Фатовои Оламгирия” китобида қуйидаги маълумотлар келтирилган:
وصلاة الجنازة أربع تکبیرات، فإن ترک واحدة منها لم تجز صلاته
“Жаноза намози тўрт такбирдан иборат. Агар имом улардан бирини тарк қилса, намози жоиз эмас”.
ولو سلم الإمام بعد الثالثة ناسيًا كبر الرابعة ويسلم، كذا في التتارخانية
“Агар имом унутиб, учинчи такбирдан кейин салом бериб юборса, тўртинчи такбирни айтади ва салом беради. “Татархония”да шундай келган”. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
☘️#Каналимизга аъзо бўлиб, яқинларингизга ҳам улашинг.

👍 Batafsil
Нима учун чақалоқнинг қулоғига азон айтилади?
🤲Субҳаналлоҳ! Бунинг ажойиб сабаби бор экан. Пайғамбаримиз алайҳиссалом фарзанд туғилганда боланинг ўнг қулоғига азон, чап қулоғига такбир айтишни буюрганлар. «Хўш, бу азон билан такбирдан кейинги намоз қани?» деган савол туғилади. Бу ҳақда бироз фикрлаб кўринг. Жавоб шуки, бу намоз – жаноза намозидир. Нима учун жаноза намозида азон ҳам, такбир ҳам айтилмайди? Чунки бу намознинг азон билан такбири инсон туғилганидаёқ айтиб қўйилган бўлади. Бир инсон вафот қилганда ўқиладиган жаноза намозининг яна бир ибрати шу эканки, инсоннинг ҳаёти такбир билан намоз орасича қисқа фурсат экан.
☝️Чақалоқнинг қулоғига азон ва такбир айтилишининг яна бир муҳим ҳикмати шуки, унинг биринчи эшитган овози Аллоҳнинг ибодатига чақириқ бўлишидир.
📱☘️#Каналимизга аъзо бўлиб, яқинларингизга ҳам улашинг.

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗Отаси қарғаса бола ”оқ бўлади”
Отасини сўккан инсонни боласи уради!!!
➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖
❗Жуда ҳам оғир маъруза!!! Ота-она билан муомала қилаётганда жуда ҳам эҳтиёткор бўлайлик!!!
➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖
☘️#Каналимизга аъзо бўлиб, яқинларингизга ҳам улашинг.
👇👇👇👇👇👇👇
@Oqmasjid_uz
Отасини сўккан инсонни боласи уради!!!
➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖
❗Жуда ҳам оғир маъруза!!! Ота-она билан муомала қилаётганда жуда ҳам эҳтиёткор бўлайлик!!!
➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖
☘️#Каналимизга аъзо бўлиб, яқинларингизга ҳам улашинг.
👇👇👇👇👇👇👇
@Oqmasjid_uz
Forwarded from OQMASJID.UZ️ (Иззатуллох домла Турғунов)
ЎТГАНЛАР ҲАҚИДА “РАҲМАТЛИ” ДЕЙИШ ЖОИЗМИ?
#ўтганларни_дуо_қилиш
🟢❓CАВОЛ: Марҳумлар ҳақида гапирганда ҳозир кӯп кишилар "раҳматли бӯлиб кетган", деб айтишмоқда. Шунда мен бундай дейиш хато десам, ким айтди буни, деб сӯрашяпти. Шунга бир изоҳли жавоб берсангиз?
🟢✔️ЖАВОБ: Вафот этган мўмин-мусулмонларнинг ҳаққига мазкур сўзлар билан дуо қилиш ва ўтганларга Аллоҳнинг раҳмат ва мағфиратини умид қилиш мустаҳаб-савобли ишлардан биридир.
Мусулмон инсоннинг мусулмон устидаги ҳақларидан бири вафотидан кейин уни яхшилик билан эслаш, хотирлаш ва ҳаққига хайрли дуо қилишдир.
وَالَّذِينَ جَاءُوا مِنْ بَعْدِهِمْ يَقُولُونَ رَبَّنَا اغْفِرْ لَنَا وَلِإِخْوَانِنَا الَّذِينَ سَبَقُونَا بِالْإِيمَانِ وَلَا تَجْعَلْ فِي قُلُوبِنَا غِلًّا لِلَّذِينَ آَمَنُوا رَبَّنَا إِنَّكَ رَءُوفٌ رَحِيمٌ
“Улардан кейин (дунёга) келган зотлар айтурлар: “Эй, Раббимиз! Ўзинг бизларни ва биздан илгари иймон билан ўтганларни мағфират этгин ва қалбларимизда иймон келтирган зотларга нисбатан гина пайдо қилмагин! Эй, Раббимиз! Албатта, Сен меҳрибон ва раҳмли зотдирсан!” (Ҳашр сураси, 10 оят).
Аллоҳ таоло ушбу ояти каримада мусулмонларга ўзларидан аввал иймон билан ўтган зотларнинг ҳаққига дуо ва мағфират сўраб дуо қилишларини таълим бермоқда. Мусулмонлар асрлар оша ушбу таълимотга содиқ қолиб келмоқдалар.
Ўтганларни хотирлаш ва уларнинг ҳақларига дуо қилиш турли халқларда турлича ибора ва сўзлар билан ифода қилинади. Бизнинг халқимизда ўтганларни “марҳум”, “мағфур” “раҳматли”, “раҳматли бўлиб кетган” ва шу каби дуо маъносидаги сўзлар билан ёдга олиш урф бўлган ва бу савобли амалдир.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•

МАЙЙИТНИНГ ТИЛЛА ТИШЛАРИНИ ОЛИБ ҚЎЙИЛАДИМИ?
CАВОЛ: Вафот этган инсоннинг тишлари тилладан бўлса, дафндан олдин уларни чиқариб олиш жоизми?
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Агар вафот топган инсоннинг тишлари тилла ва шунга ўхшаш қимматбаҳо нарсадан ясалган бўлиб, протез шаклида бўлса ва уларни олиб қўйишда маййитга озор етмайдиган бўлса, зоеъ ва исроф бўлмаслиги учун протез тишларни олиб қўйиш лозимдир. Чунки Аллоҳ таоло мол-дунёни исроф ва зое қилишдан қайтарган. Аммо маййитнинг тишлари мустаҳкам ўрнатилган тишлар бўлса, уларни олинмайди. Чунки бу ишда маййитга озор беришлик бор.
Оиша онамиздан ривоят қилинган ҳадисда шундай дейилади:
عن عائشةَ رَضِيَ اللهُ عنها قالت: قال رسولُ اللهِ صلَّى الله عليه وسلَّم كَسْرُ عَظْمِ المَيِّت ككَسْرِه حيًّا
Пайғамбаримиз алайҳиссалом айтдилар: “Ўлган инсоннинг суягини синдириш худди ҳаёт (тирик) инсонни суягини синдириш кабидир”. Ушбу ҳадисга уламолар изоҳ бериб, гуноҳкорликда ҳар иккиси бир ҳукмдадир, деганлар.
Динимиз ҳукмларига кўра ўлган инсоннинг ҳурмати тирик инсоннинг ҳурмати билан бир хилдир. Ҳанафий мазҳабининг фиқҳий мўътабар манбаларидан бири “Раддул муҳтор” китобида шундай дейилади:
والآدمي مكرم شرعا وإن كان كافرا، فإيراد العقد عليه وابتذاله به وإلحاقه بالجمادات إذلال له أي وهو غير جائز وبعضه في حكمه،
“Одамзот шаръан мукаррамдир. Гарчи у ғайридин бўлса ҳам. Унинг устида битим тузиш, уни ҳурматсиз қилиш, унга нисбатан жонсиз нарсаларнинг муомаласини қилиш уни таҳқирлаш ҳисобланади. Бу иш жоиз эмас. Унинг бир қисми ҳам ўзининг ҳукмидадир”. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
Фахрий имом Иззатуллоҳ домла Турғунов.

➖📚➖
ҚАБР УСТИГА СУВ СЕПИШ
➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖
CАВОЛ:❓Қабр зиёратига борганда қабр устидаги тупроқларни юмшатиб, сув сепса бўладими?
ЖАВОБ✔️ Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Қабрга сув сепишни уламолар мустаҳаб дейишган. Сув сепишнинг фойдаларидан бири қабрдаги тупроқларни шамол учириб кетишини олди олинади. Бу борада фиқҳий китобларимизда иборалар келган:
وَلَا بَأْسَ بِرَشِّ الْمَاءِ عَلَيْهِ بَلْ يَنْبَغِي أَنْ يُنْدَبَ لِأَنَّهُ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ فَعَلَهُ بِقَبْرِ سَعْدٍ كَمَا رَوَاهُ ابْنُ مَاجَهْ وَبِقَبْرِ وَلَدِهِ إبْرَاهِيمَ كَمَا رَوَاهُ أَبُو دَاوُد فِي مَرَاسِيلِهِ وَأَمَرَ بِهِ فِي قَبْرِ عُثْمَانَ بْنِ مَظْعُونٍ كَمَا رَوَاهُ الْبَزَّارُ
“Қабрга сув сепишнинг зарари йўқ. Балки мустаҳабдир. Чунки Ибн Можа Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Саъднинг қабрига сув сепганларини ривоят қилган. Абу Довуд қилган ривоятда У зот алайҳиссалом ўғиллари Иброҳимнинг қабрига шундай қилганлар. Баззор қилган ривоятда У зот алайҳиссалом Усмон ибн Мазъуннинг қабрига шундай қилишни буюрганлар”. (“Раддул муҳтор” китоби).
Лекин шуни ҳам таъкидлаш жоизки, қабр устига сепиладиган сув ҳаддан зиёд кўп бўлиб, унинг чўкишига олиб келмаслиги керак. Валлоҳу аълам.

ЎЛИМТИКНИНГ СУЯГИДАН ИМПЛАНТ ТИШ УЧУН ФОЙДАЛАНИШ ЖОИЗМИ?
➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖
❓CАВОЛ: Шариатда тиш даволатиш, пломба ёки ясама тиш қўйдириш жоиз. Ҳозирда имплант тиш учун турли металлар билан бирга, ҳайвонларнинг суякларидан ҳам фойдаланилмоқда. Бунда ўлимтик ҳайвоннинг суяги, шунингдек, чўчқа ва одамнинг суягидан фойдаланиш динимизда мумкинми?
✔️ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Имплант тиш деганда металл винт ёрдамида суякка жойлаштириладиган ва тиш илдизи вазифасини бажарадиган мослама тушунилади. Ушбу мослама чўчқа ва одам суягидан бошқа ўлимтик ҳайвоннинг суягидан бўлиши шариатимизга кўра жоиз саналади. Чунки барча ҳанафий фуқаҳоларимиз ҳамда моликий уламолардан Аллома Ибн Ваҳб ҳайвонлар гарчи ўлимтик бўлса ҳам уларнинг суягидан фойдаланиш мумкин эканига фатво беришган. Аллома Ибн Нужайм бу борада Имом Муҳаммаднинг қуйидаги гапларини келтирадилар:
قال محمد في السير الكبير لا بأس بالتداوي بالعظم إذا كان عظم شاة أو بقر أو بعير أو فرس أو غيره من الدواب إلا عظم الخنزير والآدمي فإنه لا يمكن التداوي بهما ولا فرق فيما يجوز بين أن تكون ذكيا أو ميتا رطبا أو يابسا .
“Имом Муҳаммад “Сиярул кабир”да айтадилар: “Суяк билан даволаниш жоиз. Бунда суяк қўй, мол, туя ёхуд бошқа ҳайвонларнинг суяклари бўлиши керак. Лекин чўчқанинг ва одамнинг суяги бундан мустасно. Чунки бу иккисиники билан даволаш мумкин эмас. Суяк билан даволашда ҳайвон шаръий сўйилган ёки ўлимтик, ҳўл ёки қуруқ бўлишининг фарқи йўқ” (“Баҳрур роиқ” китоби).
Чўчқанинг гўшти, ёғи ва суяги нажосат экани ва ундан фойдаланиш жоиз эмаслигига барча фуқаҳолар ижмо қилишган. Одамнинг суягидан фойдаланиш жоиз эмаслиги, унинг мукаррамлиги, улуғлигига, қадр-қиммати сабаблидир.
Демак, ҳанафий мазҳабига кўра, одам ва чўчқанинг суягидан бошқа ҳар қандай ҳайвоннинг, гарчи ўлимтик бўлса ҳам, фойдаланиш ёки даво сифатида ишлатиш жоиз. Чунки суякда ҳаёт бўлмагани сабабли у пок ҳисобланади. Демак, одам ва чўчқадан бошқа жонзотларнинг суягидан имплант тиш учун фойдаланиш жоиз. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси.Фатво маркази.
📚Фахрий имом Иззатуллоҳ домла Турғунов.
📚#Каналимизга аъзо бўлиб, яқинларингизга ҳам улашинг.