@shahrixonpress
1 subscriber
19 photos
4 videos
5 links
@tv_shahrixon uchun postlar...
Download Telegram
Channel created
@tv_shahrixon гуруҳимизни янада оммабоп ва фаолигини оширайликми?
Anonymous Poll
81%
Ҳа, кузатиб бораман
5%
Йўқ, ўзи яхши
14%
Менга фарқи йўқ кузатиб борураман
Ҳурматли гуруҳ аъзолари!

Туманимиз ҳаётига оид информацион ва кўнгилочар гуруҳимиз сиз азизларга
бир кунлик таҳминий

КУН ТАРТИБИНИ тақдим этади.

5:00 - Ҳикмат вақти
6:00 - Саломатлик вақти
7:00 - Кайфият вақти
8:00 - 9:00 - Янгиликлар
12:00 - Тушлик
14:00 - Саводхонлик вақти
16:00 - Тумандаги янгиликлар
18:00 - Кайфият вақти
19:30 - Викторина вақти
21:00 - Янгиликлар вақти
22:00 - Мусиқа вақти
23:00 - Турфа олам

Шунингдек, реклама ва тезкор янгиликлар ўрин олган.

Қўшимча ва таклифлар учун: @shahrixonga_bot

👤Гуруҳга ҳозироқ дўстларни
қўшинг👇
@tv_shahrixon
#ҳикматливақт

САҲАР ТУРИШДА БАРАКА БОР

Мавлоно Жалолиддин Румий ҳазратларидан сўрашди:

— Нимага қўйлар доимий истеъмол ва қурбонлик мақсадида сўйилишига қарамай насли қирилиб кетмайди? Аксинча кўпайгани кўпайган. Ваҳоланки, қўйлар йилига бир ёки икки марта биттадан, баъзан иккитадан туғади. Лекин итлар сўйилмаса ҳам, бирдан ўнта болаласа ҳам кўпаймайди. Қўйлар каби сурув бўлиб кетмайди?

Мавлоно жавоб бердилар:

— Тонгга яқин вақт энг баракотли вақтдир. Бу вақтда қўйлар ҳеч ухламайди. Доим уйғоқ бўлади. Итлар эса кечаси билан санғиб, айни шу вақтда ухлаб қолиб, ғафлатда бўлади. Қўйлар тонг баракотидан баҳраманд бўлишади. Итлар эса бу баракотдан бебаҳра қолишади. Шунинг учун қўйлар кўпайгани кўпайган. Бас, ризқингиз кенг бўлишини хоҳласангиз, сахарлари бедор бўлинг.

Дўстларга юбормиз!
@Tv_Shahrixon
#Саломатликвақти

Агар эрта тонгда уйғонишга қийналсангиз, битта кўм-кўк олма бу ишда бир чашка қаҳвадан ҳам яхшироқ ёрдам беради.

❗️ ҲА, БАДАНТАРБИЯ - ОРГАНИЗМ НОНУШТАСИ буни унутманг!

Сизга энг фойдалиларини илинувчи👇
@Tv_Shahrixon
Она қизига маслаҳат берябди
- Қизим, сен ўзинга шундай йигит топгинки, ҳеч кандай касб--ҳунари бўлмасин. Агар даданга ўхшаган қирқ ҳунарли устага тегсангми, телевизоринг бузилса ҳам тузатади, мебелларинг синса ҳам тузатади. Кир мошинангни, тикув мошинангни ҳам узи тузатаверса , натижада менга ухшаб ҳеч қачон уйинга янги буюм ололмай ўтасан.

Сиз билан,
@Tv_Shahrixon
🇫🇷🇬🇧🇺🇳Франция ва Буюк Британия 30 август куни БМТ Хавфсизлик кенгашининг навбатдан ташқари йиғилишида Кобулда БМТ назоратидаги хавфсизлик зонасини яратиш тўғрисидаги резолюция лойиҳасини тақдим этади — Эммануэль Макрон.

👉 @shahrixonpress
Толибон Панжшер вилоятида интернет ва мобил алоқани чеклаб қўйди

Бу ҳақда BBC журналисти Ялда Ҳаким Twitterda маҳаллий манбаларга таяниб ёзди.

👉 @shahrixonpress
🇹🇷Туркия Афғонистондан қочқинларни қабул қила олмайди – Туркия Ташқи ишлар вазири Мевлут Чавушўғли.

👉 @shahrixonpress
Mustaqillikning 30 yilligi sharafiga Malayziya poytaxti O‘zbekiston bayrog‘i ranglarida yoritiladi.

@shahrixonpress
Ғалаба муборак, Андижон ўғлони

Андижон фарзанди Бобуржон Омонов делегациямиз мукофотлари тўпламига яна бир олтин медални қўшди.

Ўзбекистон паралимпия ўйинларида медаллар учун кечаётган курашларда ўз ўрнини янада мустаҳкамлади.

@shahrixonpress
⚡️Тезкор хабар

ЮРТИМИЗГА ЯНА 90 МИНГ ДОЗА КОРОНАВИРУСГА ҚАРШИ ВАКЦИНА КЕЛТИРИЛДИ

Ҳозиргина "Спутник V" вакцинасининг 90 минг дозалик 2-компоненти юртимизга олиб келинди.

Шундай қилиб, юртимизга келтирилган жами вакцина 17 миллион 946 минг 540 дозани ташкил қилмоқда.

Улардан:
💉460 000 дозаси "Спутник V",
💉986 480 дозаси AstraZeneca,
💉13 500 000 миллион дозаси ZF-UZ-VAC2001,
💉 3 000 060 дозаси Moderna вакцинасидир.

"Спутник V"нинг бу компоненти ушбу вакцинанинг 1-компонентини қабул қилган фуқароларни иккинчи босқичда эмлаш учун мўлжалланган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати


@shahrixonpress
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Диққат_эълон

Андижон шаҳрида бугун, 30 август айрим кўчаларда қатнов вақтинча тўхтайди, булар:

🚧 Алишер Навоий шох

🚧 Чўлпоншох

🚧 Ахмадбек хожи

🚧 Ўзбекистон

🚧 Бобосадин

Барчангизга байрам муборак бўлсин!

@shahrixonpress
⚡️ХУШХАБАР

❗️ Ўзбекистонликлар 2021 йил Сентябрь ойининг охиридан умра зиёратига боришлари мумкин.

🕋 Ниҳоят бир ярим йиллик танаффусдан сўнг ўзбекистонлик зиёратчилар расмий равишда умра ибодатини адо этишлари мумкин. Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идораси бўлим бошлиғи Муҳаммадназар Қаюмов маълум қилди.

Зиёратга ташриф буюришни истаган мусулмонлар қиролликда тасдиқланган Pfizer, Moderna, AstraZeneca вакциналаридан бири билан тўлиқ эмланган бўлиши лозим.

@Shahrixonpress
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Жиззахда Қозон Федерал университети филиали очилди

Президент қарори (ПҚ–5237-сон, 28.08.2021 й.) билан Жиззах шаҳрида Қозон Федерал университети филиали ташкил этилди

🔰 Қарорга кўра, Филиалда қуйидаги бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари бўйича кадрлар тайёрланади:
👉 геология;
👉 дастурий инжиниринг;
👉 иқтисодиёт;
👉 машинасозлик;
👉 даволаш иши;
👉 стоматология;
👉 фармация;
👉 тиббий биокимё.

Филиал Қозон Федерал университетининг (Россия Федерацияси) юридик шахс мақомига эга бўлган таркибий бўлинмаси ҳисобланади.

🎓 Кадрлар тайёрлаш кундузги, сиртқи ва бошқа таълим шаклларида олиб борилади.

🗓 Филиалда таълим фаолияти 2022/2023 ўқув йилидан бошланади.

📌 Қабул параметрлари манфаатдор вазирлик ва идораларнинг кадрларга бўлган реал эҳтиёжини ҳисобга олиб Филиал томонидан тасдиқланади.

💼 Талабаларни ўқишга қабул қилиш давлат гранти ҳамда тўлов-контракт асосида амалга оширилади. Бунда, давлат гранти асосида таълим олган Филиал битирувчилари 3 йилдан кам бўлмаган муддат мажбурий ишлаб бериш шарти билан Ўзбекистоннинг давлат органлари ва ташкилотларига тақсимланади.

🧾 Битирувчиларга Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерациясида олий маълумот сифатида тан олинадиган Университетнинг белгиланган намунадаги дипломи берилади.

☑️ Қарорга кўра, 2021/2022 ўқув йилидан Университет Ўзбекистон Миллий университетининг Жиззах филиали билан ҳамкорликда “Дастурий инжиниринг”, “Фармация” ва “Ахборот тизимлари ва технологиялари” таълим йўналишлари бўйича кадрлар тайёрлашни бошлайди ҳамда мазкур йўналишларда ўқишга қабул қилинган талабалар келгусида ўқишларини Филиалда давом эттиради.

🔬 2022 йил якунигача Филиал таркибида OpenLab илмий-тадқиқот лабораторияси ташкил этилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/shahrixonpress
Президент Шавкат Мирзиёевнинг қатор фармонларига мувофиқ, мамлакатимиз Мустақиллигининг 30 йиллиги муносабати билан бир гуруҳ юртдошларимиз фахрий унвонлар, орден ва медаллар билан тақдирланган эди.

Айни пайтда Кўксаройда ушбу мукофотларни топшириш маросими бўлиб ўтмоқда.

Рядом указов Президента Шавката Мирзиёева в связи с 30-летием независимости страны группа наших соотечественников награждена орденами и медалями, почетными званиями.

В эти минуты в резиденции Куксарой проходит церемония вручения этих наград.

@shahrixonpress
Шавкат Мирзиёев: биз 11 йил тўлиқ ўқимаганмиз, дарсларни катта қисми пахта даласида ўтган

“Илгари пахта сотиш учун квота илтимос қилиб юрардик. Ҳозир бунақа нарсалар йўқ, аксинча бизда ишлаб чиқариш ривожланиб, ўзимиз бошқалардан пахта сотиб олишни бошладик.

Бизни давримизда 11 йил тўлиқ ўқимаганмиз, чунки мактабдаги жуда катта вақтимиз пахта даласида ўтар эди-ку. Бир ўқув йилида неча ой пахтада бўлишимизни бир эслайлик. Кучимиз энг етгани мактаб директори билан шифокорлар эди. Ҳаммани мажбурлаб далаларда ушлар эдик. Битта қарор билан 6 млн теримчини пахта даласидан олдик-ку. Бола меҳнати, мажбурий меҳнатларга барҳам бердик. Мана, ҳеч нарса ўзгармади. Тўғри тизимни йўлга қўйдик, кимга пахта керак бўлса, ўзи териб оляпти”.

@shahrixonpress
Коронавирус ва пневмония: кунлик касалланиш ҳолатлари тузалиш ҳолатларидан юқорилигича қолмоқда

ССВ ахборот хизмати маълум қилишича, 29 август ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 155 639 нафарга етган.

● Янги касалланиш (+795) ҳолатларининг 86 таси — Қорақалпоғистон Республикасида, 30 таси — Андижон, 16 таси — Бухоро, 21 таси — Жиззах, 20 таси — Қашқадарё, 14 таси — Навоий, 23 таси — Наманган, 68 таси — Самарқанд, 25 таси — Сирдарё, 28 таси — Сурхондарё, 85 таси — Фарғона, 33 таси — Хоразм, 115 таси — Тошкент вилояти, 231 таси — Тошкент шаҳрида қайд этилган.

● Кеча 660 нафар бемор коронавирусдан соғайди (жами 147 903 та). 5 нафар бемор вафот этди (жами 1075 та).

〰️〰️〰️
● Кеча 303 кишида пневмония аниқланди (жами беморлар 23 464 та). Уларнинг 291 нафари соғайди (жами 15 988 та). Пневмониядан 2 нафар бемор вафот этди (жами 168 та).

⬆️ Жадвал: касаллик қайд этилиши ва соғайиш кўрсаткичлари вилоятлар кесимида.

https://t.me/shahrixonpress
Жиззахда аёл уч киши томонидан зўрланди

Батафсил
👇👇👇
https://qalampir.uz/n/45141

@shahrixonpress