@shahrixonpress
1 subscriber
19 photos
4 videos
5 links
@tv_shahrixon uchun postlar...
Download Telegram
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Жиззахда Қозон Федерал университети филиали очилди

Президент қарори (ПҚ–5237-сон, 28.08.2021 й.) билан Жиззах шаҳрида Қозон Федерал университети филиали ташкил этилди

🔰 Қарорга кўра, Филиалда қуйидаги бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари бўйича кадрлар тайёрланади:
👉 геология;
👉 дастурий инжиниринг;
👉 иқтисодиёт;
👉 машинасозлик;
👉 даволаш иши;
👉 стоматология;
👉 фармация;
👉 тиббий биокимё.

Филиал Қозон Федерал университетининг (Россия Федерацияси) юридик шахс мақомига эга бўлган таркибий бўлинмаси ҳисобланади.

🎓 Кадрлар тайёрлаш кундузги, сиртқи ва бошқа таълим шаклларида олиб борилади.

🗓 Филиалда таълим фаолияти 2022/2023 ўқув йилидан бошланади.

📌 Қабул параметрлари манфаатдор вазирлик ва идораларнинг кадрларга бўлган реал эҳтиёжини ҳисобга олиб Филиал томонидан тасдиқланади.

💼 Талабаларни ўқишга қабул қилиш давлат гранти ҳамда тўлов-контракт асосида амалга оширилади. Бунда, давлат гранти асосида таълим олган Филиал битирувчилари 3 йилдан кам бўлмаган муддат мажбурий ишлаб бериш шарти билан Ўзбекистоннинг давлат органлари ва ташкилотларига тақсимланади.

🧾 Битирувчиларга Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерациясида олий маълумот сифатида тан олинадиган Университетнинг белгиланган намунадаги дипломи берилади.

☑️ Қарорга кўра, 2021/2022 ўқув йилидан Университет Ўзбекистон Миллий университетининг Жиззах филиали билан ҳамкорликда “Дастурий инжиниринг”, “Фармация” ва “Ахборот тизимлари ва технологиялари” таълим йўналишлари бўйича кадрлар тайёрлашни бошлайди ҳамда мазкур йўналишларда ўқишга қабул қилинган талабалар келгусида ўқишларини Филиалда давом эттиради.

🔬 2022 йил якунигача Филиал таркибида OpenLab илмий-тадқиқот лабораторияси ташкил этилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/shahrixonpress
Президент Шавкат Мирзиёевнинг қатор фармонларига мувофиқ, мамлакатимиз Мустақиллигининг 30 йиллиги муносабати билан бир гуруҳ юртдошларимиз фахрий унвонлар, орден ва медаллар билан тақдирланган эди.

Айни пайтда Кўксаройда ушбу мукофотларни топшириш маросими бўлиб ўтмоқда.

Рядом указов Президента Шавката Мирзиёева в связи с 30-летием независимости страны группа наших соотечественников награждена орденами и медалями, почетными званиями.

В эти минуты в резиденции Куксарой проходит церемония вручения этих наград.

@shahrixonpress
Шавкат Мирзиёев: биз 11 йил тўлиқ ўқимаганмиз, дарсларни катта қисми пахта даласида ўтган

“Илгари пахта сотиш учун квота илтимос қилиб юрардик. Ҳозир бунақа нарсалар йўқ, аксинча бизда ишлаб чиқариш ривожланиб, ўзимиз бошқалардан пахта сотиб олишни бошладик.

Бизни давримизда 11 йил тўлиқ ўқимаганмиз, чунки мактабдаги жуда катта вақтимиз пахта даласида ўтар эди-ку. Бир ўқув йилида неча ой пахтада бўлишимизни бир эслайлик. Кучимиз энг етгани мактаб директори билан шифокорлар эди. Ҳаммани мажбурлаб далаларда ушлар эдик. Битта қарор билан 6 млн теримчини пахта даласидан олдик-ку. Бола меҳнати, мажбурий меҳнатларга барҳам бердик. Мана, ҳеч нарса ўзгармади. Тўғри тизимни йўлга қўйдик, кимга пахта керак бўлса, ўзи териб оляпти”.

@shahrixonpress
Коронавирус ва пневмония: кунлик касалланиш ҳолатлари тузалиш ҳолатларидан юқорилигича қолмоқда

ССВ ахборот хизмати маълум қилишича, 29 август ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 155 639 нафарга етган.

● Янги касалланиш (+795) ҳолатларининг 86 таси — Қорақалпоғистон Республикасида, 30 таси — Андижон, 16 таси — Бухоро, 21 таси — Жиззах, 20 таси — Қашқадарё, 14 таси — Навоий, 23 таси — Наманган, 68 таси — Самарқанд, 25 таси — Сирдарё, 28 таси — Сурхондарё, 85 таси — Фарғона, 33 таси — Хоразм, 115 таси — Тошкент вилояти, 231 таси — Тошкент шаҳрида қайд этилган.

● Кеча 660 нафар бемор коронавирусдан соғайди (жами 147 903 та). 5 нафар бемор вафот этди (жами 1075 та).

〰️〰️〰️
● Кеча 303 кишида пневмония аниқланди (жами беморлар 23 464 та). Уларнинг 291 нафари соғайди (жами 15 988 та). Пневмониядан 2 нафар бемор вафот этди (жами 168 та).

⬆️ Жадвал: касаллик қайд этилиши ва соғайиш кўрсаткичлари вилоятлар кесимида.

https://t.me/shahrixonpress
Жиззахда аёл уч киши томонидан зўрланди

Батафсил
👇👇👇
https://qalampir.uz/n/45141

@shahrixonpress
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇸АҚШнинг Луизиана штатига "Ида" тўфони ёпирилди

Штатнинг энг гавжум шаҳри Нью-Орлеан бутунлай электр энергиясидан маҳрум бўлди. Бутун Луизиана штатида миллиондан ортиқ одам электрсиз қолди. Кучли шамол ва ёмғир Миссисипи дарёсидаги оқим йўналишини ўзгартирди.

👉 @shahrixonpress
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Тушликвақти

😊Буракдан тандир гўшти🥩

Дўстларга тарқатиб қўямиз!
@TV_Shahrixon
Энг улуғ, энг азиз байрам - мустақиллигимизнинг 30 йиллик айёми муносабати ташкилот, муассасалар томонидан бир қатор ҳайрли ишлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, Шаҳрихон тумани Қизил Ярим Ой Жамияти раҳбари Н.Дадажонова тумандаги Кайроғочгузар МФЙда истиқомат қилувчи кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар хонадонида бўлди.

Мазкур оилаларга байрам арафасида жамият томонидан гигиеник воситалар, кўрпа ҳамда кийим-бошлар тарқатилди.

Гуруҳга аъзо бўлинг
@Tv_Shahrixon
Мустақиллик куни муборак билан, азиз юртдошлар!

@Tv_shahrixon
Forwarded from HOT-DOG CITY 🏙🛵🌭
💥Do‘stim eshitdingizmi???

🔥Shahrixon Fast food olamida yangilik!!!

Har doim bir xil uslubdagi fast fooddan zerikdingizmi?

🌈O‘zingiz uchun yangi ta'mlarni kashf eting

⚡️SHAHRIXONDA HOT-DOG CITY ISH BOSHLADI.

🌭9 xil turdagi hot-doglar siz kutmoqda...

Hoziroq buyurtma bering!!!
📞+998881652000
☎️+998330606363

❗️Shahar bo‘ylab, yetkazib berish xizmati bepul.

📍Manzil: Shahrixon tumani hokimligi, Yoshlik foto yonida.

Kanalga ulanib, san'at asarlarimizdan bahramand bo‘ling👇
@hotdogcity
The account of the user that owns this channel has been inactive for the last 5 months. If it remains inactive in the next 30 days, that account will self-destruct and this channel may no longer have an owner.
The account of the user that owns this channel has been inactive for the last 5 months. If it remains inactive in the next 19 days, that account will self-destruct and this channel may no longer have an owner.
The account of the user that owns this channel has been inactive for the last 5 months. If it remains inactive in the next 8 days, that account will self-destruct and this channel may no longer have an owner.