Forwarded from “Аkademnashr” nashriyoti
🎉 Китобсеварлар учун ажойиб танлов!
🤓 Бирданига 1 000 000 сўм пул ютуғи, китоблар тўплами ҳамда дипломга эга бўлишни истайсизми? Ундай бўлса, «Йил тақризи» танловида иштирок этишга шошилинг!
Танлов 3 та номинация бўйича бўлиб ўтади. Якунда энг яхши 3 та ўринни эгаллаган жами 9 нафар ғолиб иштирокчилар қуйидаги ютуқларни қўлга киритишади:
Ҳакамлар эътирофи
1-ўрин – 1 000 000 сўм + 📚 + 🥇
2-ўрин – 500 000 сўм + 📚 + 🥈
3-ўрин – 300 000 сўм + 📚 + 🥉
Сайловчилар эътирофи (👍 сони бўйича)
1-ўрин – 300 000 сўм + 📚 + 🥇
2-ўрин – 200 000 сўм + 📚 + 🥈
3-ўрин – 100 000 сўм + 📚 + 🥉
Обуначилар эътирофи (👀 сони бўйича)
1-ўрин – 300 000 сўм + 📚 + 🥇
2-ўрин – 200 000 сўм + 📚 + 🥈
3-ўрин – 100 000 сўм + 📚 + 🥉
Танлов тартиби ва шартлари ҳақида батафсил маълумот олиш учун қуйидаги ҳаволага босинг: https://bit.ly/etanlov

Telegraph
«Йил тақризи» танлови талаб ва шартлари
(Янгиланиш) Қадрли китобхонлар ва танлов иштирокчилари! «Йил тақризи танловини эълон қилганимиздан хабарингиз бор. Иштирокчиларнинг аксари тақризларни қабул қилиш муддатини узайтиришни сўраб, мурожаат қилмоқдалар. Кўп китобхонларда акция учун тасдиқланган…
Нималар бўляпти? Ҳамма бирданига Курантдаги бантга "севги изҳор" қилиб қолди, тинчликми?😂😂😂
@shahnozxon
@shahnozxon
Китоблар байрам кайфиятини улашувчи ажойиб ва муносиб совғадир. Korzinka.uz китоб чоп этибди ва Янги йил совғаси сифатида менга ҳам жўнатибди. Миннатдорман ва хурсандман. Болалар ҳам хурсанд бўладилар, албатта. Китобга дахлдор, уни тарғиб этгувчиларни мен дўстларим деб биламан. Байрам муборак!
@shahnozxon
@shahnozxon
Ишга киришда ўндан ортиқ справкалар сўралиши мумкин: наркодиспансер ва руҳий касалликлар диспансеридан справка, манзил маълумотномаси, судланганлик ҳақида справка ва ҳоказо🤦♀️. Оила қураман ё никоҳни бекор қиламан деб доимий прописка жойига сарсон бўлаётганлар қанча (XXI асрда, бутун дунё мобиллашган даврда-я)🥺
Кераксиз справкалар, югуришлар, увол бўлаётган вақт ва бошқа ресурслар – фуқаролар умрини шуларга сарфлаши тўғрими? Нега улардан воз кечиш мумкин эмас?
Албатта мумкин.
“Аҳоли ва тадбиркорларга енгилликлар яратиш ҳамда бюрократик тўсиқларни тубдан қисқартириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармони лойиҳаси муҳокамага қўйилди. Муҳокамада фаол бўлинг. Ушбу ҳужжат ҳаётимизни енгиллаштириш ва бюрократияни қисқартиришда катта илғор қадам бўлажак, худо хоҳласа.
Муҳокамада қатнашиш:
👉 https://regulation.gov.uz/uz/d/25772
Батафсил маълумот:
https://t.me/huquqiyaxborot/8676

regulation.gov.uz
Аҳоли ва тадбиркорларга енгилликлар яратиш ҳамда бюрократик тўсиқларни тубдан қисқартириш чора-тадбирлари тўғрисида
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Янги йил арафасида – 18-21 декабрь кунлари Тошкентда ёшлар учун катта тадбир – “Тошкент Ёшлар форуми 2020” бўлади.
Айтишларича, шу пайтгача мисли кўрилмаган, ўхшаши бўлмаган ушбу тадбирда таниқли шахслар, сиёсатчилар, вазирлар, ҳокимлар, машҳур блогерлар (тиктокерлар, ютуберлар, телегамерлар, фейсбукерлар, тивиттерчилар...) санъаткорлар, хуллас, ҳамма ўша ерда бўлар экан: суҳбатлар, муҳокамалар, тажриблар билан ўртоқлашув, спорт мусобақаларию галаконцерт!
Тошкент шаҳар ҳокимлиги гаджетларга мук тушган ва виртуал оламда кўпроқ, фаолроқ, қизиқарлироқ яшаётган ёшларни реал ҳаётда ҳам жонлантириб, ижтимоий фаол шахсларга айлантириш йўлида яхши иш бошлабди. Тадбир дастурини кўрдим: қоғоздаёқ мутаассир этди, ҳаётда амалга ошса, нима бўлар экан ҳали – интрига!
Кутамиз ва кузатиб борамиз!

Ёдингизда бўлса, Йўлдош Эшбекнинг лўлилар ҳақидаги шеърини топа олмаётганимни айтгандим. Фейсбукда кимдир ушбу шеърни ҳеч бир нашр чоп этишни истамаяпти деганди. Фақат шоирнинг тўпламида бор дейишди. Фозил Фарҳод шеърни топиб эълон қилибди, ташаккур. Ўқинг ва лаззатланинг. Ватан, озодлик, сотиш-олиш каби қадриятларингизни қайта тафтиш қилишга ундайдиган шеър.
ЛЎЛИ ҚЎШИҒИ
Беҳуда изтироб-ғам,
бусиз яшашга қўймас,
Ўртаб юборар алам,
уни чекмасанг, тўймас –
тўймас дунё, тўймаслар,
ташналарни туймаслар.
Қудуқ каби дилингдан
сув олгани қўймаслар.
Алай-балайлари ҳам,
шайтон малайлари ҳам!..
Шодликни этар таклиф,
севги изҳор этарлар,
Йўлларми бизга махфий?..
Йўллар қайга элтарлар?
Топинсанг эрк келгайдир,
талпинган ҳар кас топмас,
Йўл озод деб елгайдир,
лўлилар ҳам озодмас!
Алай-балайлари ҳам,
шайтон малайлари ҳам!..
Озодлик меҳнатдами,
алдоқдами, билмасмиз,
Бизнинг паст шуҳратдами,
қармоқдами... билмасмиз,
Тузоқ бизнинг ҳиллалар,
алдоқ билан тиллалар,
барчаси – ватан! Камми?!
Эрк ўзи ватандами?
Алай-балайлари ҳам,
шайтон малайлари ҳам!..
Ватандами озодлик,
тўйгунча қийқирмоқми?
Озодликми бедодлик,
бедорлик йиқилмоқми?!
Лўлида мўл изтироб,
чўл яқо, ҳўл изтироб,
Озодлик – қайғу ва ғам,
озод кўнгил – изтироб!
Алай-балайлари ҳам,
шайтон малайлари ҳам!..
Юлдуз киприкда гавҳар,
ой қулоқда уялар,
Ер-осмон бизга дафтар,
кўз ер-кўкка уланар.
Ғам бизнинг озиғимиз,
кўрмаслар ғамимизни,
Гулламас ҳеч оғзимиз,
айтмас ҳеч камимизни,
Алай-балайлари ҳам,
шайтон малайлари ҳам!..
Арзимас матоҳ – дунё,
қисқа бир мотам – дунё,
Биз дунёни алдаймиз,
айёр, бири кам дунё.
Кенглик – маъво, шукуҳдир,
тенглик кўп йироқ олам,
Озодлик озод руҳдир!
Борми ҳеч озод одам?!
Алай-балайлари ҳам,
шайтон малайлари ҳам!..
Сизни-да алдашганда,
ортдан тиғ қадашганда,
Сиз севган эркни қамаб,
қовириб, кўрса баҳам,
Оч қолиб кечаларда,
тош отиб нечаларга,
Бизни айларсиз ҳавас,
ростин айтинг, кетманг паст.
Алай-балайлари ҳам,
шайтон малайлари ҳам!..
Тиланар сиздан, сиз-да...
Алдоқ, ҳилла қилгайсиз,
Эрк-да, ватан – азиз-да,
бир пул! Тилла қилгайсиз,
Зеб берар ва тузатар,
кўкни кезар далли ой.
Эрк – аёлинг узатган
бир пиёла аччиқ чой.
Алай-балайлари ҳам,
шайтон малайлари ҳам!..
Биз ҳам ҳавас қилгаймиз,
қайда иссиқ чой ва жой,
Қайдадир бизнинг макон?
Пул – ватан, деб билгаймиз,
тилла ватандир, оҳа!
Ҳилла ватандир, оҳа,
Асли бепаён жаҳон,
чек эмас унга осмон,
Алай-балайлари ҳам,
шайтон малайлари ҳам!..
Эрк-да сенга ватанмас,
ватанинг эрксиздир, бас –
Шодлик-да бегонамас,
гарчи шодликхонамас,
Олам – аламхонадир,
қабрсиз ғамхонадир,
ё лошсиз соғонадир,
Алай-балайлари ҳам,
шайтон малайлари ҳам!..
Бу ҳаёт кўп ободдир,
майли қувонч, майли ғам,
Мамлакатлар озоддир!
Борми ҳеч озод одам?!
Сиз лўлилик қилганда,
бизлар ҳайрон қоламиз,
Барчангизда минг усул,
бир-бир алдаб толасиз,
Бу алдоқчи дунёдир,
барчамизга ошнодир,
Беримиз ё наримиз,
тиланчимиз баримиз!
Алай-балайлари ҳам,
шайтон малайлари ҳам!..
Йўлдош Эшбек
@shahnozxon
ЛЎЛИ ҚЎШИҒИ
Беҳуда изтироб-ғам,
бусиз яшашга қўймас,
Ўртаб юборар алам,
уни чекмасанг, тўймас –
тўймас дунё, тўймаслар,
ташналарни туймаслар.
Қудуқ каби дилингдан
сув олгани қўймаслар.
Алай-балайлари ҳам,
шайтон малайлари ҳам!..
Шодликни этар таклиф,
севги изҳор этарлар,
Йўлларми бизга махфий?..
Йўллар қайга элтарлар?
Топинсанг эрк келгайдир,
талпинган ҳар кас топмас,
Йўл озод деб елгайдир,
лўлилар ҳам озодмас!
Алай-балайлари ҳам,
шайтон малайлари ҳам!..
Озодлик меҳнатдами,
алдоқдами, билмасмиз,
Бизнинг паст шуҳратдами,
қармоқдами... билмасмиз,
Тузоқ бизнинг ҳиллалар,
алдоқ билан тиллалар,
барчаси – ватан! Камми?!
Эрк ўзи ватандами?
Алай-балайлари ҳам,
шайтон малайлари ҳам!..
Ватандами озодлик,
тўйгунча қийқирмоқми?
Озодликми бедодлик,
бедорлик йиқилмоқми?!
Лўлида мўл изтироб,
чўл яқо, ҳўл изтироб,
Озодлик – қайғу ва ғам,
озод кўнгил – изтироб!
Алай-балайлари ҳам,
шайтон малайлари ҳам!..
Юлдуз киприкда гавҳар,
ой қулоқда уялар,
Ер-осмон бизга дафтар,
кўз ер-кўкка уланар.
Ғам бизнинг озиғимиз,
кўрмаслар ғамимизни,
Гулламас ҳеч оғзимиз,
айтмас ҳеч камимизни,
Алай-балайлари ҳам,
шайтон малайлари ҳам!..
Арзимас матоҳ – дунё,
қисқа бир мотам – дунё,
Биз дунёни алдаймиз,
айёр, бири кам дунё.
Кенглик – маъво, шукуҳдир,
тенглик кўп йироқ олам,
Озодлик озод руҳдир!
Борми ҳеч озод одам?!
Алай-балайлари ҳам,
шайтон малайлари ҳам!..
Сизни-да алдашганда,
ортдан тиғ қадашганда,
Сиз севган эркни қамаб,
қовириб, кўрса баҳам,
Оч қолиб кечаларда,
тош отиб нечаларга,
Бизни айларсиз ҳавас,
ростин айтинг, кетманг паст.
Алай-балайлари ҳам,
шайтон малайлари ҳам!..
Тиланар сиздан, сиз-да...
Алдоқ, ҳилла қилгайсиз,
Эрк-да, ватан – азиз-да,
бир пул! Тилла қилгайсиз,
Зеб берар ва тузатар,
кўкни кезар далли ой.
Эрк – аёлинг узатган
бир пиёла аччиқ чой.
Алай-балайлари ҳам,
шайтон малайлари ҳам!..
Биз ҳам ҳавас қилгаймиз,
қайда иссиқ чой ва жой,
Қайдадир бизнинг макон?
Пул – ватан, деб билгаймиз,
тилла ватандир, оҳа!
Ҳилла ватандир, оҳа,
Асли бепаён жаҳон,
чек эмас унга осмон,
Алай-балайлари ҳам,
шайтон малайлари ҳам!..
Эрк-да сенга ватанмас,
ватанинг эрксиздир, бас –
Шодлик-да бегонамас,
гарчи шодликхонамас,
Олам – аламхонадир,
қабрсиз ғамхонадир,
ё лошсиз соғонадир,
Алай-балайлари ҳам,
шайтон малайлари ҳам!..
Бу ҳаёт кўп ободдир,
майли қувонч, майли ғам,
Мамлакатлар озоддир!
Борми ҳеч озод одам?!
Сиз лўлилик қилганда,
бизлар ҳайрон қоламиз,
Барчангизда минг усул,
бир-бир алдаб толасиз,
Бу алдоқчи дунёдир,
барчамизга ошнодир,
Беримиз ё наримиз,
тиланчимиз баримиз!
Алай-балайлари ҳам,
шайтон малайлари ҳам!..
Йўлдош Эшбек
@shahnozxon
650790153
<unknown>
Каналим ботига ушбу овозли ёзув келиб тушди. Айтишларича, унда Тошкент вилояти Юқори Чирчиқ тумани Кўп тармоқли марказий поликлиника бош ҳамшираси (исми айтилмаган)нинг "нутқи" акс этган. Овоз эгаси мактаб ҳамшираларини "Ҳамшира" журналига обунага оғзаки пўписалар билан мажбурлаётгани, акс ҳолда ҳамшираларнинг маоши берилмаслиги билан таҳдид қилаётганини эшитиш мумкин. Мажбурий обуна биз учун янги гап эмас. Аммо овоздаги қатъият, ходимларнинг ҳуқуқларига тупуриб, қонунларни бузиб, шантаж қилишга журъат одамни сескантиради 😡🤬
Соҳа масъуллари ушбу ҳолатни ўрганиб, изоҳ беришларини кутиб қоламиз.
@shahnozxon
Соҳа масъуллари ушбу ҳолатни ўрганиб, изоҳ беришларини кутиб қоламиз.
@shahnozxon
Shahnoza Soatova blogi
<unknown> – 650790153
Бош ҳамшира бўла туриб мажбурлаб обуна қилдираётган нашрининг номини ҳам тўғри айта олмаётган ушбу амалдорча - маъмурий буйруқбозликнинг юзи. Бу занжирнинг қуйи бир ҳалқаси, биламиз.
Нашрлар қанчалик маърифат ташимасин, улар мажбурий обуна билан яшар экан, қиёфаю обрўси мана шу тарзда тушиб кетаверади. Бир томонда асли сифатли, савияли нашрлар ёпилиб кетяпти. Бошқа томондан мажбурий обуна муаммоси фуқароларнинг давлат органларига норозилигини оширишга сабаб бўляпти.
Маърифат тарқатиш - эзгулик. Аммо 21-асрда замонавий дунёда озод инсонни ҳеч нимага мажбурлаш мумкин эмас! Эркин танлов - муқаддас ғоя.
Матбуот майдонида ҳаммага тенг шароитлар йўқлиги, қайси нашр тизимнинг нашри бўлса, қўлида маъмурий ричаглари бўлса, яшаб қолиши, қолганлари ёпилиб кетиши - ҳам адолатсизлик, ҳам мантиқсизлик. Бу умумий ғояга зид - ривожланамиз деган ғояга.
P.s. Тошкент вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати шунчалик кеч бўлишига қарамай алоқага чиқди - тезкорлик учун раҳмат. Ўрганиш бошланганини, тез орада муносабат билдирилишини айтишди Кутамиз.

Forwarded from Orif Tolib
#Талабларига_биноан
Фамилияларимиз ҳақида
XIX аср охири – XX аср бошларида Чор Россияси таъсирида ҳозирги тушунчадаги фамилиялар истеъмолга кирди. Ота исмларига -ов, -ев қўшимчаларини қўшиш бошланди. Бу пайтда -ий қўшимчали фамилиялар ҳам кўп қўлланган: Абдулла Қодирий, Саид Аҳрорий, Ҳамза Ҳакимзода Ниёзий. Фамилиялар баъзида -зода сўзи билан тугаган: Муҳаммадшариф Сўфизода. Бу даврдаги манбаларда ота исмидан сўнг ўғли сўзи ҳам ишлатилганини кўриш мумкин.
Бугун биз фамилияларимизда ишлатадиган -ов, -ев русчадан кирган. Тўғрироғи, киритилган.
Фамилия Собиқ Иттифоқда XX асрнинг 30-йилларида паспортлаштириш туфайли оммалашди. Бироқ бошқа миллат вакилларининг фамилиялари ҳам русча қўшимчалар орқали ясалди. Бу кечмишни бошдан кечирган ўзбек исмлари бошқа кўргиликларга ҳам рўпара келди: исмлар русча талаффузга мос равишда ўзгартириб ёзилди. Ходжаев, Ахмедов, Мухамедов, Иргашев, Иминов, Гиясов, Алимджан, Сагдулла, Бурхан, Мамасидигали ва ҳоказо.
-ов, -ев қўшимчали сўз рус тилида сифат кўринишида кимники, кимларники, кимга ёки кимларга тегишли сўроқларига жавоб беради. Иванов – Ивановлар оиласига тегишли одам демакдир.
Мустақилликдан сўнг баъзи мамлакатларда, жумладан, Озарбойжон ва Тожикистонда русча қўшимчалардан воз кечилди. Маълумотларга кўра, 2017 йили 33 мингдан ортиқ қирғизистонлик фамилияларидаги -ов ва -ев ни -уулу/-кызы ёки тегинга ўзгартирган. Ўзбек тили эса фақат ота исмларидаги -вич, -овнадан қутула олди, улар ўрнига ўғли, қизи сўзлари ишлатила бошлади. Лекин ҳозир ҳам Фалончи Пистончиевич шакли урфда, айниқса, катта-кичик амалдорларга мурожаатда.
👉 Тўлиқ ўқиш
@oriftolib

"Toshkent yoshlar forumi 2020"да "Ёшлар ва гендер тенглиги" мавзусидаги сессияда спикер сифатида қатнашадиган бўлдим. Бир ўзим эмас, анча номдор шериклар ҳам бўлади. Келинглар, суҳбатлашамиз.
Форумда иштирок этиш учун tashkent2020.uz сайтида рўйхатдан ўтиш керак.
@shahnozxon
Форумда иштирок этиш учун tashkent2020.uz сайтида рўйхатдан ўтиш керак.
@shahnozxon
Ҳаммаси ўша чорраҳаларга камералар ўрнатиш ҳуқуқи хусусий секторга берилиши тўғрисидаги хабардан бошланди. Фуқаро бошқа фуқаронинг қоидабузарлиги ҳақида тегишли ташкилотларга хабар беришининг ахлоқий жиҳатлари борасида фейсбукда бир неча кун баҳс қизиди.
Мен ҳам шу баҳсларда фаол бўлдим. Ва натижада бугун "Daryo.uz"да эълон қилинган ушбу таҳлилий мақола ёзилди. Мақолада хабар етказувчилик, фош этувчилик, "whistleblowing" ҳақида, унга нисбатан постсовет мамлакатлари аҳолиси ва ривожланган ғарб мамлакатларидаги қарашнинг тубдан фарқ қилиши ва бунинг сабаблари ҳақида сўз боради.
Мақоладан парчалар:
👉"Ўтмишда халқимиз мустамлака билан бирга бир неча миллий, диний, сиёсий характерга эга қатағонларни ҳам бошдан кечирди. Бу қатағонларда «хабар етказувчи»лар муҳим рол ўйнагани сир эмас. Етказилган хабарларнинг рост ё ёлғонлиги, далилланган ё далилланмагани муҳим эмасди кўпда."
👉«Терпила», «стукач» деган атамаларнинг бугун биз тушунган маъноларда қўлланиши 80-90 йиллардаги ижтимоий ҳолатга ва криминал субмаданиятга бориб тақалади."
👉"Америкалик талабадан «кўчирмакашлик қилиш» ва «кўчирмакашлик ҳақида профессорга хабар етказиш» деган икки хатти-ҳаракатга ахлоқий баҳо беришини сўрасангиз, у «кўчирмакашлик – ёмон, у ҳақида префоссорга маълум қилиш яхши» деб жавоб беради. Яъни кўчирмакашлик – қоидаларнинг ҳаммага тенг қўлланилиши принципига зид ҳаракатдир. Бу ҳақида айтиб бериш эса – адолатни тиклашдир."
👉"Бир асосий жиҳатни эътиборда тутиш зарур: ҳар қандай маълумот ҳам факт бўлавермайди. Хабар етказувчилар фаолиятини оқловчи ва ахлоқий жиҳатдан асословчи асосий омил – бу улар етказаётган маълумотнинг ҳаққонийлигидир. Моҳиятан, хабар етказувчи хабар, маълумот ё хулоса эмас, асосан, ДАЛИЛ етказади..."
👉"Қонун устувор бўлишида давлатнинг ҳам, жамиятнинг ҳам ўзига яраша масъулияти бор. Томонлар қоидаларни келишиб олсалар ва уларга амал қилсалар кифоя.
Давлат органлари зиммасидаги масъулият қонунларнинг ҳаммага бирдек қўлланилиши, шоҳга ҳам, гадога ҳам жазо муқаррарлигини таъминлаш, адолатли ва ҳуқуққа зид бўлмаган (бузишга мажбур қилмайдиган) қоида ва тартибларнинг яратиш билан ифодаланади.
Жамият эса жараёнларда ўзини талаб қилувчи ва томошабин эмас, иштирокчи ва ташаббускор сифатида кўриши керак".
Батафсил бу ерда

Daryo
Қоидабузарлик ҳақида хабар бериш — иллатми ё фазилат?
Келинг, ушбу қарашларнинг фалсафий, маънавий ва ахлоқий илдизларини таҳлил қилиб кўрамиз. Зораки, бу бир-биримизни тушуниш учун қадам бўлади, — дейди муаллиф
Мажбурий равишда ходимларни обуна қилдириш ёки уларнинг иш ҳақидан ушлаб қолиш мумкинми
Сўнгги вақтларда ижтимоий тамоқларда ходимларнинг турли босма оммавий ахборот воситаларига (газета ва журналларга) мажбурий обуна бўлишга ундаш, иш ҳақларидан мажбурий ушлаб қолиш каби ҳолатлари кузатилмоқда.
Ваҳоланки, Меҳнат кодексининг 164-моддасига мувофиқ ходимларни уларнинг ёзма розилигисиз, жумладан шундай розилик беришга мажбур қилинган ҳолда иш ҳақидан обуна, коммунал тўловлар ва бошқалар учун ушлаб қолиш қонунга зид ҳисобланади.
Қуйидаги ҳоллар бундан мустасно: Меҳнат кодексига асосан солиқлар ундириш, суд қарорлари ва бошқа ижро ҳужжатларини ижро этиш ва шу каби ҳолатлар ходимнинг розилигисиз ушлаб қолиниши.
Агар шундай ҳолатга дуч келсангиз Адлия вазирлигининг ишонч телефонига (1008) ёки туман (шаҳар) адлия бўлимларига мурожаат қилинг.
Адлия вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

Ушбу овоз эгаси Юқори Чирчиқ туман тиббиёт бирлашмаси катта ҳамшираси Г.Жўраевага нисбатан обунага тарғиботни нотўғри олиб борганлиги учун интизомий чора кўрилибди.
Обунага мажбурлаш мумкин эмас, бу ғайриқонуний. Умуман, ҳеч нарсага мажбурлаш мумкин эмас, фақат қонунда назарда тутилган меҳнат муносабатлари бўлиши керак ишда. Мансабдорлар шуни тушунсинлар.
Лекин ўзи умуман обуна, газета-журнал ўқиш ёмон иш эмас, аксинча, жуда зарур. Асли кўп муаммоларимизнинг, жумладан, бизга мана шу овоз эгасидек тўраларча муомала қилишларининг сабабчиси ҳам шу ўқимаганлигимиз.
Ўқиган ҳақини танийди. Интернетданми, газета-журналданми, босма китобданми – нимадан бўлса ҳам ўқинг, яхши, пишиқ матнларни ўқинг, фарзандларингизни ўқитинг.

ФҲДЁ аттестацияси якунланди:
473 нафар ходимдан 163 таси лавозимига лойиқ деб топилди.
Қолганлар-чи?
Албатта, ушбу синов ходимлар томонидан турлича қабул қилинди. Кимдир уни қўллаб-қувватлаган бўлса, қарши бўлганлар ҳам йўқ эмасди.
Батафсил:
https://t.me/davxizmat/4823

Telegram
Davlat xizmatlari agentligi - Агентство государственных услуг
ФҲДЁ аттестацияси якунланди:
473 нафар ходимдан 163 таси лавозимига лойиқ деб топилди.
Қолганлар-чи?
Албатта, ушбу синов ходимлар томонидан турлича қабул қилинди. Кимдир уни қўллаб-қувватлаган бўлса, қарши бўлганлар ҳам йўқ эмасди.
Батафсил:
https:/…

Forwarded from Shokirjonov news
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📹 Мустақил тадқиқотчи Гулбаҳор Султонова: “Ёзда учта Ўзбекистонга етадиган газимиз қишда етмай қолишининг сабаблари бор”
Аҳолини газ билан таъминлаш соҳаси бугунги кун талабига жавоб бермай қолгани кундек аён. Айниқса, қишли-қировли кунларда ҳаммани бир савол қийнайди – нега Ўзбекистон газ қазиб олувчи илғор мамлакатлардан бири бўла туриб ўзи газга ёлчимайди? Муҳандис Гулбаҳор Султонованинг фикрича, ҳаммаси соҳага нотўғри ёндашув оқибатида шу ҳолга келган.
Kun.uz мухбири Гулбаҳор Султонова билан айни шу масалалар бўйича суҳбатлашди
➡️ Батафсил ўқинг
Видеода Г.Султонов битта газ нуқтасида бир йилда қанча миқдордаги табиий газ исроф бўлишини кўрсатиб берган.
👉 @shokirjonov

Адлия вазири Русланбек Давлетов ёшлар форумида иштирок этади
18 декабрь куни “Tashkent City Congress Hall”да «Тошкент ёшлар форуми – 2020» доирасида ҳукумат вакиллари ва ёшлар иштирокида бир қатор очиқ мулоқотлар ўтказилади.
Жумладан, адлия вазири Русланбек Давлетов иштирокида “Ҳуқуқий Тошкент − 2030” мавзусида очиқ мулоқот бўлиб ўтади.
Тадбир жойи ва вақти: “Tashkent City Congress Hall”нинг “Кўкча Дарвоза” залида соат 14:30

Ситига кириш пуллик бўлгани тўғрисида
Хорижда ям-яшил паркларни кўрамиз, катта ҳудудларда, дарахтлар, ўсимликлар, кўллар, олмахонлар ўйнаб юради... Халқ теппа-текинга шаҳар ўртасида табиат қўйнида ҳордиқ чиқариш мумкин.
Эсимда бор, Лондонда паркка борамиз деганимизда бир шеригимиз “Качели учарканмиз-да, қимматмасмикан” дегани ва кулганимиз.
Бизда текин ва табиий парклар тушунчаси умуман зеҳниятимизда йўқ, табиатни асраш, умумхалққа тегишли нарса, халқ бўлиб уни асраш, ҳимоя қилиш деган тушунча ҳам заиф шунга.
Биз парк деганда пуллик арғимчоқ учадиган жойни тушунамиз. Энди эса, арғимчоғи ҳам йўқ, бетон ва алукбонд бинолар билан тўла бир ҳудудга кириш ҳам пуллик қилинибди. Номи парк. Мабодо ичида олмахони бўлса ҳам, уни кўриш пуллик бўларди.
Шаҳар ўртасидаги шу ҳудуд, арча ва яна бошқа байрам шара-баралари бугун озгина бўлса ҳам позитив улашадиган жой эди. Одамлар интернетдаги негативдан чалғиб, кўчага чиқиб, ўзаро биргаликни, кўтаринкиликни ҳис қиладиган, умид оладиган жой деб билардим. Пули бору йўқ бир айланиб, байрам қилиб кетарди. Яна бу гўёки биз қурмоқчи бўлаётган янги Ўзбекистоннинг рамзларидан деб тақдим қилинганди. Фалонча одамга уй-жой, яна фалонча одамга иш жойи, бўлади, “кириш бепул бўлади, халқимиз учун текин” дейилганди.
Шунча қилингани бир жойга тиқилди, мана.
Тушунинглар, ўзи одамлар тўлиб турибди, ҳадеб сабрни синаш яхши эмас.
Ўзи Tashkent City давлат-хусусий шерикчилигидаги лойиҳа. Мен билмайман, давлат улуши қанча, хусусийники қанча, келишув шартлари қанақа, умуман, бошида бир кун келиб бу ҳудудга кириш пуллик бўлиши назарда тутилганми-йўқми, яна нималар пуллик бўлиши мумкин ва бизни яна қандай сюрпризлар кутяпти... Лекин шаҳар ҳеч кимнинг онасининг маҳрига тушмаган.
Байрам арафасида, ўзи газ-чироқ тақчиллиги, нархлар ошиши фонида руҳан чўкиб турган халқ учун яхши мужда бўлмади.

Shopirlar ✅🚗🚘
Бир пайтлар барчаси халқимиз учун ва кириш бепул деган эканлар )))
Бугундан :
❗️#Расман "Tashkent city" боғига кириш пуллик бўлди
Янги йил кунлари Tashkent City Park'ка кириш 5–12 ёшли болалар ва пенсионерлар учун 5 минг сўм, 12 ёшдан катталар учун…