Shahnoza Soatova blogi
7.1K subscribers
1.36K photos
406 videos
3 files
1.81K links
Ki har ne olami sug‘roda mavjud,
Bori ul olami kubroda mavjud.
(Alisher Navoiy)

Murojaat uchun: @shahnozchatbot
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тасаввур қилинг, оддий кунларнинг бирида эшингингиздан Президент кириб келса. Тошкентдаги 21-сонли меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари ҳаётида оддий кун ана шундай тарзда оддий бўлмаган кунга айланди.
“Меҳрибонлик уйи” жумласини ҳар эшитганида, ичида бир эзгинлик туймаган одам бўлмаса керак. Лекин бу болаларга давлат раҳбари томонидан кўрсатилаётган ғамхўрликни кўриб, кўнгил таскин топгандек бўлади. Президент Юнусобод туманидаги 21-сонли меҳрибонлик уйига бориб, у ердаги энг майда муаммоларгача сўраб чиқибдилар, ҳар бир болага келгусида ким бўлмоқчисан, деган саволни берибдилар. Бу болаларнинг кўзи эшикда. Ким келиб, мен билан гаплашар экан, ичимда айтилмай қолган гапларимни эшитар экан деб кутишади. Ана шу эшикдан шахсан давлат раҳбарининг ўзи кириб келиши ва “Мен сизларнинг отангизман” деб айтиши улар учун қанчалик катта мотивация эканлигини тасаввур қилиш қийин эмас. Видеони кўрсангиз, бунга амин бўласиз.
Ҳеч бир бола дунёга келгани учун айбдор эмас. Улар бахтли бўлишга ва орзуларига эришишга ҳақли.
Азиза айтган муаммога мен уч йиллар аввал дуч келгандим. Қуйида ўша постни такрор эълон қиляпман.

Бугун “Яндекс-такси” ҳайдовчиси билан айтишиб қолдим.

Бошланғич 1 км ни юргач, иловадаги ҳисоблагични ўчириб, машинадаги масофа ўлчагичга кўра ҳисоблашайлик, кунига 10 фоиздан буларга бериш алам қиляпти, етказолмаяпман деб қолди.

– Йўқ, – дедим.
– Сизга нима зарари бор?
– Зарари бор!
– Қандай?
– Сиз тўламаган ўша 10 фоизни эртага бошқа йўловчилар тўлайди ёки яна ўзим тўлайман. Ҳамма шунақа қилса, компания зарарни яна ўзимиздан ундиради-ку.
– Ёмонам ақлли экансиз-де. Бойга бало урармиди, булар бой...

Али десам, бали деди, охири йўлизга қаранг, ҳозир арз ёзвораман деганимдан кейин жим бўлди.

Нега шунақамиз а? Ҳамма рози бўлган 10 фоизни кимдир тўлагиси келмай қора схема ўйлаб топади. Кейин бошқалар буни ўзлаштириб кетади. Натижада баттар ботиб бораверамиз.

Ҳамма ёқни қора схемалар босиб кетди. Биз бундай нарсаларни ўйлаб топишда жуда олдинга ўтиб кетдик. Тирикчилик баҳона.

Аммо оч қолсак ҳам, ҳаром деб чўчқа гўшти емаймиз-ку. Нега ҳаромлигини билсак ҳам, бировнинг ҳақини еяверамиз?

Бизнинг ҳалол-ҳаром тушунчаларимиз ҳам “ўзбеклашиб” кетди. Афсус...

Ки ҳар не олами суғрода мавжуд,
Бори бу олами куброда мавжуд.

дейди Алишер Навоий. Атрофимизни босиб кетган коррупция, қонунбузарликлар, ваҳшийлигу, алда-алдалар ичимиздаги оламнинг акси эмасмикан?

“Буни биз бошламадик” деяпсизми? Балки.. Лекин кимдир тугатиши керак. Майда қоидабузарликларга (шахсий манфаат зарарига бўлса ҳам) йўқ дейиш қўлимиздан келиши керак (бутунлай тамом бўлмаган бўлсак).

Каналга уланиш:
@shahnozxon
Forwarded from davletovuz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Адлия вазиримиз Русланбек Давлетов мажбурий эмлаш бўйича қонунчиликка киритилаётган ўзгартиш ҳақида

1. Агар фуқаро олишни рад қилса, оёқ-қўлини боғлаб, милиция юбориб, тиббиёт муассасасига оборилмайди. Фақат бошқа ҳуқуқлари, масалан, меҳнат ҳуқуқлари чекланиши мумкин.

2. Иш берувчи эмланмаган ходимни ишдан ҳайдамайди, ишдан четлатади. Ишдан четлатилса, бу вақтинчалик бўлади, ойлик тўланмайди.

3. Антивакциначилар бор. Ҳамма ҳам илм-фан ютуқларини тан олмайди, ернинг думалоқлигига ишонмайдиганлар бор.

4. Инсон ҳуқуқлари абсолют ҳуқуқ эмас. Инсон ҳуқуқлари жуда кўп ҳолатда чекланади, Европада юқори стандартда ишлайдиган суд инстанциялар ҳам мажбурий эмлашда давлат тарафини олган. Жамоавий ҳуқуқ индивидуал ҳуқуқдан доимо устун туради.
Хушнудбек тест синовлар ҳақидаги хотиралар билан ўртоқлашишни таклиф қилибди. Мен ҳам ўша кунни эслагим келди.

Менинг ҳаётимда “1 август” 5 августда рўй берган.

1994 йилда кириш тест синовлари 5 августда ўтказилган. Ўша йили абитуриентлар биринчи марта тест асосида ўқишга қабул қилинган. Мен бу тарихнинг бошини кўрганман))

3 август куни ҳаммамизни тўплаб қўлимизга имтиҳон варақаси топширишди. Мактабни эндигина битирган, ўзининг билимига жуда кам ишонган қиз эдим. Абитуриентлар орасида республика фан олимпиадасида юқори балларни олган йигит-қизларни кўриб бир қўрқсам (улар ростан кучли эди), аввалги йиллар йиқилиб, такрор ҳаракат қилаётганлардан ўн қўрқардим (улар менинг назаримда ўта тажрибали, генийлар).

Қўлимга имтиҳон варақамни олиб қарасам, исмимни Раҳима деб ёзиб қўйишибди. Шоҳиста, Шоҳида каби яқинроқ исмлар бўлса ҳам майли эди, Шаҳноза қаёқдаю Раҳима қаёқда? Отамнинг исми Мирзараҳим, шунга адаштиришганми, билмадим.

Варақани янгилаб берамиз, ўша куни эртароқ келсангиз оласиз деб олиб қолишди.

5 август эрта тонг соат 7 да университетга етиб келдим. Бироз ўтиб абитуриентларни киритиш бошланди. Менинг имтиҳон варақамдан дарак йўқ. Менга ўхшаган яна бир-икки йигит-қиз чеккароқда кутиб турибмиз.

Соат 8:30, онам етиб келдилар, лекин имтиҳон варақам келмади(((

Наҳотки, дугонам Феруза (“инязга” топширган) билан кечалари ухламай тайёрланганимиз, муҳит ва шароитнинг қаршилигини енгиб ҳаракат қилганларим бекор кетса, шу арзимас хатони деб қолиб кетсам? Бошқалар учун балки бир йилгина ҳеч нима эмасдир, аммо менга шарт қўйилган: бу йил ўқишга кира олмасанг, узатиб юборамиз! Узатиб юборишарди ҳам...

Соат 8:45. Ҳамма кириб кетди, фақат 4 тагина “номи адашган” абитуриентлар турибмиз. Кўзимда ёш айлана бошлади. Атрофдагиларнинг раҳми келяпти, университет маъмуриятини уришяпти, бизга судга беринглар дейишяпти. Мен эса ҳозир уйга қайтиб борганимдан кейин қандай аччиқ ва узоқ йиғлашимни тасаввур қилиб турибман.

Узоқдан таниш маъмур йигит кўринди. Олдига югуриб бордик – қўлида варақаларимиз! У йўл-йўлакай варақаларни бизга тарқатиб, узр сўрай-сўрай “чопинглар” деди. Ғирт кино.

Аудиторияга кирсам, барча пана жойлар банд, менга 1-парта қолибди. Аммо аудиторияга кирганимдан, 1-партага етиб келганимдан жуда хурсанд эдим.

Ўша йили 30 кишилик аудиторияга фақат 2 та вариантда тест саволлари тарқатилди. Ахборономалар чиқмаган, саволлар банки жуда камбағал, қандай йўналиш ва типдаги саволлар бўлишини абитуриентлар билишмайди, ҳатто машқ учун ечиб кўришга ҳам тестлар йўқ. Тестлар тузилиши ва ифодаланиши ҳозиргидан соддароқ эдию, лекин осон эмасди.

Яхши томони, ҳали“бункер”, “паравоз”лар ўйлаб топилмаганди.

Албатта, бир-биридан кўчиришлар, шпаргалкадан фойдаланишларга кўзим тушди, аммо менинг диққатим фақат ўзим ечаётган тестда. Соат 12 да жавоблар варақасини топшириб чиқдим.

24 август куни жавоблар эълон қилинди. Мен 207 балл тўплаб, рўйхатнинг 8-қаторида, давлат гранти асосида ўқишга қабул қилингандим. Ўтиш балли 180 бўлган.

У вақтлар саволлар сони кўп эди, ҳар бир йўналиш бўйича 48-50 тача савол берилганди. Биринчи йўналиш – она тили ва адабиётидан 48 та саволнинг 47 тасига тўғри жавоб берибман, тарихдан 26 та, инглиз тилидан 20 та.

Мен ўқишга кирдим, демак кириш имтиҳонлари адолатли ўтказилди деган субъектив хулосам ўқишнинг биринчи ойидаёқ тубдан ўзгарди. Рейтингда энг юқори балларни олиб кирганлар кимларнингдир қариндошлари, энг қуйи балл олиб, тўлов-контракт асосида ўқиётганлар эса жуда билимли курсдошларимиз бўлиб чиқишди.

Бир қизимиз 180 балл тўплаганидан норози бўлиб аппеляцияга берганди, ДТМдан текширишса, у аслида 201 балл тўплаган бўлиб чиқди. Негадир ДТМдан университетга етиб келгунча айримларнинг баллари ўзгариб қолганди. Хуллас, ўзига яраша қандайдир ўйинлар бўлганини, фақат омадим чопиб ўша ўйинлар мени четлаб ўтганини билдим.

Кейинги йилларда эса тест саволларининг вариантлари кўпайди, мураккаблашди, айланма йўллар, айёрроқ кулранг схемалар ўйлаб топилди.

Бу ёғи энди ўзингиз билган бошқа тарих.

@shahnozxon
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қоиданггаям деди, камеранггаям деди, пагонинггаям деди, қонун эмас, мен айтганим бўлади деди, шарт телефон қилди.Шу қоидабузарлик учун нари борса жарима тўларди ё қонундаги жавобгарликка тортиларди. Наҳотки, шунга ҳам рози эмас? Биз йўллардаги қоидабузарликларни суратга олиш керак, қоидабузарлар туфайли одамлар ўляпти деб баҳслашсак, бу ёқда айримлар чиқиб бунақа ҳол қўйишади. “Сеҳрли қўнғироқ” қонундан қўрқинчлироқ экан, қонун устуворлиги деганда овозимиз писиллаб ўчиб қолмасинми? Ким ўзи бу қора Малибудаги қўли узун? Нима қилиб қўйганини тушундими??? Узр сўраб қутулса ё қуйи бўғиндаги кимгадир чора кўрилиб иш ёпилса, мисқоллаб йиғилаётган ишончга жиддий путур етади. Бу ўринда ҳатто “ўрганиляпти, кейин батафсил маълумот берилади” деган ифодалар ҳам иш бермайди. Фактлар очиқ, “шессекундда” ҳаммасини аниқлаш мумкин, аллақачон аниқлаб ҳам бўлишгандир.
Халқ номидан гапиролмайману, шахсан ўзим қонуний чора кўрилишини талаб қиламан!
“Сув бу оби ҳаёт”... бўлди бу ёғи.
@shahnozxon
28 июль куни Президент Шавкат Мирзиёев кам таъминланган оилалар ҳамда меҳрибонлик уйларида истиқомат қилувчи болаларни қўллаб-қувватлашга бағишлаб видеоселектор ўтказди.

Меҳрибонлик уйлари – жамиятимизнинг оғриқли нутқаларидан бири. Ота-она меҳридан мосуво болалар тақдири, беғубор кўзлардаги мунг...

Президентимиз мазкур масала юзасидан фикр билдирар экан, ушбу болажонлар учун ОТА тарбиясининг аҳамиятига эътибор қаратди.

«Очиқ айтиш керак, бугунги кунда халқ таълими тизимига қарашли «Меҳрибонлик уйлари» ва «Болалар шаҳарчалари»даги тарбиячиларнинг 95 фоизи аёллар бўлиб, болалар уларни «она» деб чақиришади. Лекин, «ота» тарбияси-чи? Бу ердаги фарзандларимизни оилага имкон қадар яқин муҳитда тарбиялашимиз учун, албатта, «ота» ва «она» меҳрини бера оладиган тизим яратишимиз керак».

Бу сўзлар ҳар бир онгли инсонни мулоҳазага чорлайди. Кези келганда, ўз фарзандига ғамхўрлик қилишни истамайдиган ота-оналар борлигини кўрамиз, лекин ҳар бир бола бахтли бўлишга ҳақли! Давлат раҳбарининг қайғуси шу.

Видеоселекторда Меҳрибонлик уйлари битирувчиларининг келгусида тўлақонли ҳаёт кечириши учун бир қанча шароитлар яратишга кўрсатма берилди.

Жумладан,

- 18 ёшга тўлган, уй-жойга муҳтож етим болаларга янги қурилган уй-жойлардан бепул ажратиш, хусусан, 757 нафар болага уй-жой сотиб олишга жорий йилда бюджетдан 120 миллиард сўм йўналтириш;
- вилоят ҳокимлари томонидан 1 октябрга қадар 757 нафар етим болани уй-жой билан таъминлаш.
- етим ёки ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган иқтидорли талабалар стипендиясини 50 фоизга ошириш;
- ота-онасидан ажраган талабаларга пенсия тўлаш муддатини амалдаги 18 ёшдан 23 ёшгача узайтириш ва ҳоказо.

Албатта, ота-она меҳрини ҳеч нарса билан алмаштириб бўлмайди, лекин давлат томонидан кўрсатилаётган ғамхўрлик болаларда эртанги кунга ишонч, оёқда мустаҳкам туриш учун куч, юксак чўққиларни забт этишга қанот бўлиши мумкин.

Болалар учун ОТА ҳам онадек муҳим.

@shahnozxon
⚡️«Агар боғча очсангиз, менинг сиёсатимни бажарган бўласиз. Сизга кредит ҳам берамиз, 50 та фарзандимни тарбия қилиб берсангиз, мен сизга орден бераман», деган эди Президент, ёдингиздами?


Бугун бир қизиқ статистикага кўзим тушди. Болаларнинг мактабгача таълим муассасаларига жалб этилиши кўрсаткичи сўнгги 4 йилда деярли 3 баробарга ошиб, 1 миллион 800 мингтага яқинлашиб қолибди.
Бола тарбиясида боғчанинг ахамиятини исталган ота-онадан сўрашингиз мумкин. Олдинлари «миннатдорчилик пули» ёки фалончи акани номидан болани зўрға боғчага жойлаштирган ота-оналар сизга тизимдаги ҳозирги ўзгаришлар, қулайликлар тўғрисида соатлаб гапириб бериши аниқ. Хўш, бу натижага эришиш учун нималар қилинди
❗️Умуман таълим тизимида ижобий ўзгаришлар бошланар экан, Шавкат Мирзиёев биринчи навбатда сўнгги йилларда эътибордан четда қолиб келгани сабабли оқсаб қолган мактабгача таълим тизимини тубдан ислоҳ қилишга алоҳида эътибор қаратди. Бир томондан болаларнинг таълим жараёнига эрта жалб қилиниши, иккинчи томондан эса ота-онанинг бахавотир меҳнат қилиши учун бу жуда муҳим. Айниқса, аёлларимизнинг ижтимий фаоллашуви, турли соҳаларда иштироки учун боғчаларнинг аҳамияти катта - боласидан хотиржам аёлгина ишлай олади. Ислоҳот тизимли ва комплекс олиб борилишини таъминлаш мақсадида алоҳида вазирлик ташкил қилинди, малакали кадрлар қабул қилинди, хорижий мутахассислар жалб қилинган ҳолда илғор тажрибалар ўрганилди ва улар бугун соҳага кенг татбиқ қилиняпти.
📌 Коррупциянинг олдини олиш, ортиқча қоғозбозликни камайтириш ва соддалаштириш мақсадида МТМга жойлаштириш давлат ҳизматлари марказларига ўтказилди.
📌 Тизимга хусусий сектор вакиллари жалб этила бошланди. Аввалига аниқ режа билан давлат хусусий шерикчилик МТМ ташкил этилиб, ҳамкор тадбиркорларга йиллик 1% миқдорида кредитлар ажратилди, солиқ ва коммунал тўловларда уларга имтиёзлар берилди. Бу эса ҳамкорлик қилишни истовчи тадбиркорлар сонини ошиши билан бирга, табиий рақобатни ҳам яратди. Шавкат Мирзиёевнинг Сурхондарёга ташрифи вақтида бир аёл президентга боғча очиш нияти борлигини айтганида «Агар боғча очсангиз, менинг сиёсатимни бажарган бўласиз. Сизга кредит ҳам берамиз, 50 та фарзандимни тарбия қилиб берсангиз, мен сизга орден бераман», деган эди, ёдингиздами?
📌 Ҳукумат шерикчилик вазифалари сифатида болалар таълими ва уларни озиқлантиришни ҳамда ишчилар маошларини ўз бўйнига олди.

Айтишингиз мумкинки, асосан хусусий боғчалар ҳисобига қамров ошди деб. Тўғри, улар қимматроқ, бироқ талаб бор эканки, шу боғчалар ҳам тўлиб кетди. Агар танлов имконияти бўлса, имкони борлар хусусий боғчаларга бераверади, давлат боғчалари эса ижтимоий лойиҳалар сифатида мавжуд бўлади. Ҳеч бир мамлакатда давлат боғчаларга бўлган талабни 100 фоиз қамраб олмаган. Хусусий сектор учун эса бу яхши рағбат.
​​Менга «Тафаккур» журналидан шундай савол беришди:
“Ўткан кунлар”ни эслайлик. Оилада рўй берган фожиалар, йўқотишларда Ўзбек ойимнинг айби оппа-очиқ. Ҳатто давлат идорасида ўз сўзига эга Юсуфбек ҳожидек тадбирли одам-да унинг қарорига таслим бўлади. Ўзбек ойим деган ном ҳам рамзийдек. Ҳаётнинг пасту баландини хўп кўрган бир онахондан “аёл кучли, ўктам бўлса, эр-ўғиллар бўшроқ бўлади, руҳини бой бериб қўяди” деб эшитганман... Тўй маъракаларимиз жадид боболаримиз давридан буён эпга келмаяпти; маиший турмушимиз болохонадор ҳашамлару, лузумсиз жиҳозларга тўлиб-тошган; сарпо-суруқ тортишувлари тинмаяпти... Шулар барида воқеланган мешчанлик – хонаки можарога ўхшаб кўринса-да – ижтимоий хавфи ҳазилакам эмас. Яхшилаб мулоҳаза қилсак, бугун давлат сиёсатининг муҳим қисмига, элу халқнинг шўрига айланган оилавий ажралиш, коррупция, меҳнат муҳожирлиги каби фожиаларнинг илдизи, бир жиҳати, хотинларнинг орзу-ҳаваси, ўзаро пойгасига бориб тақалмайдими? Нима қилсак, қонимиздаги бу кўринмас балони енга оламиз?

Шундай жавоб бердим:
“Ўткан кунлар”даги сиз айтаётган чизиқда бир қанча айбдорлар бор, сиз фақат Ўзбек ойимни ажратиб кўрсатяпсиз. Ўзингиз таъкидлагандек, “унинг қарорига таслим бўлган” эркаклар-ку барибир. Умуман, Қодирий биз каби аёл-эркак деб масалани жўн кўрмаган. У фожиалар сабабчиси сифатида жаҳолатни кўрсатади. Асарда жаҳолатнинг Ўзбек ойимдан ташқари Азизбек, Худоёрхон, Мусулмонқул, Ҳомид, Мингбоши, Содиқ каби ўнлаб номлари борки, бири диктатура, бошқаси иродасизлик, учинчиси коррупция, тўртинчиси зулм, бешинчиси қотиллик каби иллатларни ўзида тамсил қилади.

Лекин мен аёлларимизнинг жоҳиллигини оқламоқчи эмасман, сиз тилга олган муаммолар албатта мавжуд ва миқёси катта. Аёлларимизни ўқитмай, кўпроқ “уй қизи” қилиб тарбиялаганимиздан кейин, улардан жоҳилона одатлару жоҳил фарзандлар туғилмай, яна нима туғилсин? Ўзбек Ойим ҳар ҳолда отин аёл эмасди! Ўн олти-ўн етти ёшли қизини узатадиган ҳам, унга уйланадиган ҳам – эркаклар. На ота ва на эр қизнинг таълими ҳақида ўйлайди. Бир кун келиб тўрт девор ва латта-путтадан бошқасини кўрмаган аёл маиший доиралардагина орзу-ҳавас қила бошласа, мантиқий ва табиий якун шудир....

Тўлиқ савол-жавобни "Тафаккур" журналининг 2021 йил 2-сонида ўқишингиз мумкин.
Умуман, Нодира опа Афоқова билан жиддий баҳслашдик аёллар, таълим, қонун ва китоблар ҳақида. Айрим саволлари ҳатто ёқмади, лекин суҳбатга рози бўлгач, жавобни ҳам берсиз, ўйин қоидаси шундай.

"Тафаккур" унча-бунча одамни интервьюга чақирмайди. Қарийб 30 йиллик тарихи давомида ўз анъаналарига ва юқори стандлартларига содиқ бўлиб келаётган ушбу журнал менга яна бир бор минбар берганидан беҳад миннатдорман.

Суҳбатни албатта ўқинг, мулоҳазалар, фикрлар, эътирозларни ботга ёзишингиз мумкин, мардонавор қабул қилишга сўз бераман)

@shahnozxon
Яхши бухгалтер ташкилотнинг бир фойдасини ўн қила олади. Шунинг учун меҳнат бозорида уларга эҳтиёж катта.

«Бухгалтерия ҳисоби» бўйича репетитор Сизга фойдали бўлиши мумкин.

Бошланғич бухгалтерлар учун амалиёт шаклидаги дарслар: 80% амалиёт, 20% назария.
1C бухгалтерия ва бухгалтерия ҳисоби бўйича мукаммал курслар.

Маълумот учун телефон:
☎️ +998712349202,
☎️ +998909519131
✏️ @RanoJuraeva
🌏 www.lagom.uz
Фейсбукда Нилуфар Жумаева ёзмоқда.
(имло ва услубият сақланган ҳолда улашилмоқда)

Ўзбекистон Гимнастика федерациясига чизгилар

Ўзбекистон гимнастика федерациясини ислоҳ қилиш керак! Икки йил умрим шу федерацияда ўтган она сифатида айта оламанки, бу ердаги тренерларга шогирдининг ютуғи мутлақо аҳамиятсиз. Юқоридан ким бу Федерацияни Крышовать қилади, билмайманку, лекин ўша одам Ўзбекистоннинг душмани экан. Акс ҳолда бу федерация ўзини шу пайтга қадар намоён этган бўларди. Сабина Тошкенбоева, Федерация эшигидан киришдан чиққунча шу қизнинг исмини эшитасиз. Бироқ адашмасам энг катта натижаси Осиё ўйинларида иштирок этгани, холос. Ҳозиргина "O'zbekiston" телеканали орқали намойиш этилган бадиий гимнастика бўйича якка баҳс мусобақаларини томоша қилдим. Олимпиадага бориши керак бўлган Тошкенбоева (1-расм)да Ковид аниқлангани боис, энг сўнгги дақиқаларда Екатерина Фетисова (2-расм) унинг ўрнига борибди.🙀🙀🙀.

Гимнастикачимизнинг кайфияти хаминқадар, хавотири юзида ҳозир. Шарҳловчи-гимнастика бўйича тренер Замира Санақулованинг фикрича, Фетисова бундай нуфузли мусобақага тайёр эмас экан🙄🙄🙄. Бошқача бўлиши мумкинми?

Яқиндагина спорт гимнастикаси бўйича жамоавий баҳсларни кузатдим. АҚШ терма жамоаси сардори, 4 карра Олимпиада чемпиони Симона Байлз жароҳатлангани боис баҳсларда унинг ўрнига иштирок этиш учун олдиндан тайерланган ва заҳира сифатида олиб келинган гимнастикачи бн алмаштирилди. Бу тўгри тактика. ОЛҚИШЛАР!!!

Хўш, биздачи, бизда заҳира тайёрланадими? Фетисова 17 балл тўплаб энг паст натижани қайд этди, шарҳловчи уни бу мусобақага кутилмаганда келганини айтишдан чарчамади. Ие, бу ёги жуда ғалатию? Қандай даврда яшаяпмиз? Иссиқ жон, касал бўлиши мумкинлиги нега инобатга олинмайди. Бир йил кечиккани билан ҳисоблаганда 5 йил давомида Ўзбекистон Гимнастика федерацияси наҳот 3-4 нафар қизларни тайёрлай олмаган бўлса? Бизда Алина Кабаева даражасидаги, опа- сингил Авериналардек махоратлилар йўқми? Бор!!! Бўлгандаки. Бироқ гимнастика федерациясидагилар истеъдодлиларни ўзларининг совуқ муомаласию, дағал, қўрс, безбет муносабати бн ўлдириш билан овора.

Ҳозирги мусобақада гимнастикачиларнинг деярли ҳаммаси хатога йўл қўйди, бироқ шунга қарамай, тренерлар шогирдларини қучоқлаб, қўллаб-қувватлаяпти. Бечорагина ФЕТИСОВАни кўрганингизда эди. Тренернинг қовоғидан қор ёғяпти. Бўлди, сен шу ернинг ўзида кўмилдинг, гимнастикага бошқа келмай қўяқол, деган маънони уқиб олиш қийинмас унинг совуқ юзидан. Фетисова йиғлаворай деб турибди. Нега? Кутилмаганда бировнинг ўрнина келиб, муваффақиятсиз қатнашгани учун Фетисова айбдорми, ёки худбин тренерларми? Ўзбек гимнастикасини ислоҳ қилиб бўлмайдими? Заҳирага спортчи тайёрласа, гегемонлар тренерни еб битиришадими? Ўз пайтида Алина Кабаева ҳам Ўзбекистон Гимнастика Федерациясининг чиркка ботган тренерлари томонидан истеъдодсизсан, дея қувилган. Алина онаси бн Москвага Виннернинг олдига бориб, шуғуллана бошлагач, Ирина Виннер номига Ўзбекистон гимнастика федерациясидан Алинанинг устидан балчиққа қориштирилган хат боради. Ирина Виннер бир кўрсатувда ўзи айтиб берганди. Ўша "истеъдодсиз" қиз Виннернинг қўлидан дунёнинг биринчи рақамли гимнастикачиси бўлиб чиқади. Ғалати парадокс шундай эмасми?🙄🙄🙄.

Ўзбекистонга истеъдодлилар керакмасми? Наҳот мана шунақанги халқумидан бошқасини ўйламайдиган тренерлардан воз кечиб бўлмаса? Туризм ва спорт вазирлиги сиздан ўзгариш кутамиз. Акс холда ҳаливери сифат учун ишлашимиз даргумон.

Nilufar Djumayeva
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бугун ижтимоий тармоқларда бир журналист аёлга нисбатан туҳмат ва иғволардан иборат монтаж видео тарқалди. Унга нисбатан фаоллар ўз кескин муносабатини билдиришмоқда. Биз ҳам “Мумтоз давра” гуруҳи номидан ушбу хатти-ҳаракатларга қарши ўз норозилигимизни билдирамиз. Сиз, мен, у - ҳаммамиз Ферузамиз!
Мен Ферузаман!

#men_feruzaman

@shahnozxon
Forwarded from Saida Mirziyoyeva
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ҳурматли журналист опа-сингилларим!

Бугунги жирканч воқеа асло шаштингизни сўндирмасин! Шантаж, бўҳтонлар сизни синдириб қўймасин! Мен сиз биланман!

#мен_ферузаман
#men_feruzaman
Кеча ўша видео фейсбукдаги бир 35 минг кишилик гуруҳда деярли ярим кун турди, шунча тўпалонларда ҳам олинмади, ярим тундан ўтиб иш жуда катталашгач ўчирилди. Блогерларни пости тагида ёзилган шарҳгача жавобгар дейишди, ўзи ёзмаган, аммо саҳифасида туришига у ёки бу сабаб билан қаршилик қилмагани учун катта жарималар белгиланди. Ўша 35 минг кишилик гуруҳ админлари эса тап тортмай бўҳтонни ўтказишди, ушлаб туришди, шарҳларда-ку нималар дейилмади. Видеони жойлаштирган троллдан ташқари уни тарқатишга имкон берган гуруҳ/гуруҳлар эгалари ҳам жавобгарликка тортиладими? Тўғри, гап оддий журналист аёл шаъни устида боряпти. Аммо қонун ҳаммага баробарлигини кўрсатиш учун яхши фурсат.
Админлар ва модераторлар ҳам топилсин, қилмишига яраша жавоб берсин.

#men_feruzaman

@shahnozxon
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Баҳодир Жалолов олтин олди!
Биз рейтингда, адашмасам, МДҲ давлатлари орасида 2-ўринга кўтарилдик.(1-ўринда Россия).
Ушбу ролик Адлия вазирлиги томонидан бундан қарийб уч йил аввал суратга олинган ва унда Баҳодир Жалолов Ватан ҳимоячиси ролини ўйнаганди. У бугун амалда Ватанимиз шаънини мардонавор ҳимоя қилди.

Раҳмат, Баҳодир!

@shahnozxon
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️Bugun.uz Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган янгиликларни батафсил билиб боришни истаганлар учун ахборот узатишнинг қулай усулидан фойдаланади.

@bugunrasmiy, @bugunuzlive, @bugunoqshomi телеграм-каналларига обуна бўлиб, барчасига ўзингиз гувоҳ бўлинг.
Forwarded from davletovuz
Ички ишлар вазирлиги ахбороти

Тошкент шаҳрининг Олмазор туманида жойлашган кўп қаватли уйларнинг бирида, балконда тасвирланган одамлар икки фарзандли, расмий никоҳдаги оила, эр-хотин, чет эл фуқаролари бўлиб, Тошкент шаҳрида тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланишади.

Мазкур хонадондан расмий ижарада фойдаланишган. Улар томонидан ҳеч қандай қонун бузилиш ҳолатлари аниқланмаган. Ушбу оиланинг шахсий ҳаёти тасвирланган видеолавҳани ижтимоий тармоқларда тарқалишига сабабчи бўлган фуқаронинг ҳаракатлари ҳуқуқий баҳоланади.

Видеолавҳани ясаб, ижтимоий тармоқларда тарқатиш орқали журналистни обрўсини тўкишга ҳаракат қилган фуқароларни аниқлаш бўйича тезкор тадбирлар давом этмоқда. Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 139 моддаси 3 қисми, “г” банди ҳамда 141 прим 2-моддаси 2 қисми, “в” банди бўйича жиноят иши қўзғатилган.

Манба
Демократик жамиятларда қонунлар жамоатчилик муҳокамаси асосида қабул қилинади. Бизда бу билан боғлиқ вазият қандай?

2020 йил октябридан норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси портали (regulation.gov.uz) янгиланган ҳолатда ишга туширилгани ҳақида кўпчилик билмаса керак. Мазкур порталда рўйхатдан ўтган фуқаролар муҳокамадаги норматив ҳужжат лойиҳалари билан танишиб, уларга ўз муносабатини билдириши мумкин.

Айни пайтда фойдаланувчилар тегишли лойиҳа нима учун ишлаб чиқилгани, унда нима назарда тутилгани, давлат бюджетидан қанча харажат талаб қилиниши мумкинлиги ва уни қабул қилишнинг бошқа оқибатлари ҳақидаги маълумотлар билан танишиш имкониятига эга.

Ҳозиргача порталда жами 9755та ҳужжат муҳокамага қўйилган. 2020 йил апрелидан бошлаб порталга лойиҳалар давлат тилида ёки давлат тилидаги таржимаси бўлган ҳоллардагина ўтказилиши белгиланди.

Президен Шавкат Мирзиёев барча соҳаларда жамоатчилик назорати муҳимлигини таъкидлаб келади.
“Қонунларимиз қанчалар халқпарвар ва мукаммал бўлмасин, уларнинг мазмун-моҳиятини билмасак, ҳуқуқий онгимиз ва маданиятимиз етарли бўлмаса, ҳуқуқий бурч ва масъулият кундалик турмуш тарзимизга айланмаса, ислоҳотлардан кўзлаган мақсадларимизга етишимиз мавҳум бўлиб қолаверади”, дейди Шавкат Мирзиёев.

Шундай экан, конституциявий ҳуқуқингиздан фойдаланган ҳолда, ҳар бирингиз жамият ҳаётида фаол қатнашиб, давлат аҳамиятига молик ҳужжатлар муҳокамасида иштирок этинг. regulation.gov.uz ни худди севимли телеграм каналингиз ё ижтимоий тармоқларни кузатган каби кузатинг. Саволларингизни, эътирозларингизни, таклифларингизни билдиринг.

Бу - ўзингиз истаган келажакни яратиш йўлидаги жуда катта имконият.

@shahnozxon
Менинг жаҳлимни чиқаришди: бошқа аёлларни гапирмайсанлар, журналист бўлгани учун Ферузани гапирдинглар, хайп қилиб очко обердинглар, индамасанг ўтиб кетарди ва ҳоказо таъналар билан. Қуйидаги ушбу мавзудаги охирги пост.

Бу мавзуни атай аёллар, гендер масаласига буриб, сўз эркинлигидан чалғитмоқчи бўлаётганларга сўзим - ўхшамайди!

Биринчидан, бу фақат аёллар масаласи эмас, урғуни тўғри қўйишингизни сўрайман. Бу шахснинг шаъни ва қадр қимматини энг жирканч йўл билан таҳқирлаш орқали сўз эркинлигига таҳдид.

Иккинчидан, жамиятда таҳқирланган аёлларга муносабатни биз доим билдириб келамиз: масалан Мустаҳкам масаласида қанчалик тортишдик, самарқандлик сувга чўкиб кетган 17 ёшлик қиз, хоразмлик ўз жонига қасд қилган ёш келинчак мавзуларида ҳалиям сўроқларимиз тинмади (айтганча, нима бўлди шу ишлар, кимлардир назоратга олганди, мантиқий якунини кутяпмиз). Мустаҳкамнинг кейинги ҳолатини бу ерда келтирманг, у бошқа масала – эр-хотин ярашишни истабди, ярашибди, масъулият ўзларида. Лекин биз зўравонликка қарши чиқаверамиз. Миллионлаб аёлларни номма-ном санаб ҳимоя қилолмаймиз, албатта, лекин ҳар бир тилга олинган аёл тимсолида миллионларни ҳимоя қиламиз.

Учинчидан, Феруза масаласида гапнинг ёлғон-ростлиги иккинчи планда, бу ҳатто рост бўлганда ҳам, уни тарқатиш шантаж дейилади, биз шантажга қарши чиқдик ва буни ёзиб ҳам қўйдик мурожаатимизда таъкидлаб, тушунчаларни чалкаштирмаслигингизни сўрайман.

Тўртинчидан, мавзу бўрттирилганми, индамасак ўтиб кетармиди ёки яна ёнармиди - ҳеч ким аниқ билмайди. Лекин ҳатто индамасак шундай ўтиб кетганда ҳам, бундай ишлар тор доираларда қолиб кетганда ҳам, биз аёл журналистлар, уларнинг турмуш ўртоқларининг фикри бузилади, кўнглига ғулгула тушади, айримлар энг жирканч усуллардан тап тортмаслигини била туриб, улар жазосиз қолишини била туриб, сўз айтиш осонми? Қанча аёл журналист янаям эҳтиёткорроқ бўлади, бу сўз эркинлигига путур етказади. Агар кимдир шу томонларини ўйламаётган калтаўй бўлса ё масалани атай бошқа томонга буришга интилаётган бети қаттиқ бўлса, бир кун шантаж ва туҳматда қолиб, атрофида ҳеч кимни тополмаслигини тилайман.

Ким ахборот уруши қилса, ҳалол майдонда жанг қилсин, тақиқланган, жирканч усуллардан фойдаланмасин. Биз усулларга қарши чиқдик.

Тамом!

@shahnozxon
Forwarded from Rasul Kusherbayev
Жарималар кескин камайтирилмоқда

Адлия вазирлиги янги қонун лойиҳасини жамоатчилик муҳокамасига тақдим қилибди.

Унга кўра:

☑️ муддати ўтган суғурта полиси ёки суғурта полисида назарда тутилмаган шахс автотранспорт воситасини бошқарганлиги учун жарима миқдори икки бараварга (122,5 минг сўм) камайтирилмоқда;

☑️ транспорт воситалари эгалари томонидан суғурта полисини олмаганлик учун жарима фуқаролар учун икки бараварга (122,5 минг сўм), мансабдор шахсларга эса учдан бир қисмга (490 минг сўм) камайтирилмоқда;

☑️ йўловчиларни лицензиясиз ташиш билан шуғулланганлик учун жарима миқдори (фуқаролар учун 1,715 млн. сўм, мансабдор шахслар учун 7.35 млн. сўм) уч бараварга камайтирилмоқда;

☑️ паспорт тизими қоидаларини бузганлик учун жарималар миқдори икки баравардан ҳам кўпроққа камайтирилмоқда;

☑️ транспорт воситасини бошқариш вақтида ҳайдовчиларга bluetooth, қулоқчин ва бошқа қўлни банд қилмайдиган гарнитуралар фойдаланишга рухсат берилмоқда;

☑️ транспорт воситаси салонининг олд қисмига ўзбошимчалик билан монитор (дисплей) ўрнатиш учун жавобгарлик бекор қилинмоқда;

☑️ транспорт воситалари ҳайдовчиларининг белгиланган ҳаракат тезлигини ошириб юборганда тезликни ўлчайдиган махсус ускуналар қайд этган тезликдан соатига 5 километр айириб ташлаб ҳисоблаш белгиланмоқда.

☑️ транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳужжатлари, суғурта полиси ва тех. паспорти ёнида бўлмаган ҳайдовчиларга, Ўзбекистон Республикасида берилган шахсини тасдиқловчи ҳужжати асосида транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқи берилмоқда. Бунда, ушбу ҳужжатлар мавжудлиги ДЙҲХХ ходими томонидан электрон тизим орқали транспорт воситаси тўхтатилган жойда мустақил текширилади.

Шунингдек, лойиҳада бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботини юритиш тартибини бузганлик, валюта бойликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш учун белгиланган жарима миқдорларини ҳам камайтириш назарда тутилмоқда.

Қонун 2021 йил 1 декабрдан кучга кириши кўзда тутилган.

P/S: Ушбу ўзгаришлар қаторига ноқонуний тонировка учун белгиланган мантиқсиз катта жарима миқдорини камайтиришни ҳам киритиш ҳам мақсадга мувофиқ.

Мана бу ерда муҳокамада иштирок этиб, таклифлар бериш мумкин.

👉 @deputat_kusherbayev
Жарималар қисқартирилиши мумкин, агар муҳокамада фаол бўлсак.

Бугун Адлия вазирлиги томонидан йўл ҳаракатига оид қатор жарималарни қисқартириш ва жавобгарликларни бекор қилишга доир қонун лойиҳаси муҳокамага қўйилди.

Ушбу лойиҳани тайёрланиш жараёнида шахсан иштирок этдим. Ишчи гуруҳ охирги 6 ой давомида соҳаларни ўрганди, таҳлиллар қилди. Очиғи, келишиш жараёнлари осон кечмади, кўп тортишувлар, аргументлар, ишонтиришлар натижасида лойиҳа ушбу ҳолатга келди.

Уни янада бойитиш ё қисқартириш, таҳрирлаш, янги таклифлар қўшиш, такомиллашитриш мумкин – жамоатчилик муҳокамасида фаоллик кўрсатинг, ҳурматли фуқаролар.

Албатта, бир томондан қоидабузарликларга нисбатан жамоатчилик назоратини кучайтириш ғояси илгари сурилар экан, бошқа томондан жарима ва жавобгарлик тизими ҳам мутаносиб ва адолатли бўлиши лозим. Масалан, паспорт режимини бузиш, уни йўқотиш ва зарар етказиш, бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи тартибини бузиш, йўловчиларни лицензиясиз ташиш учун тўланадиган отнинг калласидек жарималарни оқлаш қийин.

Жамоатчилик томонидан баъзи ҳуқуқбузарликлар учун тайинланган жазо чораларининг жазо тайинлашдан кўзланган мақсадга мувофиқ эмаслиги, йўл ҳаракати соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар учун белгиланган маъмурий жавобгарликлар миқдори ҳозирги замон талаблари ва хавфлилик даражасига мос эмаслиги бежиз кўп гапирилмайди.

Нима учун жарималар бунчалик катта?
Навигаторлардан фойдаланиш ривожланган бир пайтда, автомашина салонига дисплей ўрнатишни тақиқлашдан маъно борми?
Қўлларини ишлатмасдан телефонда мулоқот қилиш имконини берувчи минигарнитуралар (блутус, наушник) кўпайиб кетган замонда, нега ҳайдовчига улардан фойдаланиши мумкин эмас? Ахир ёнида кетаётган йўловчи билан гаплашиш тақиқланмаган ҳолда, узоқдаги билан гаплашишни тақиқлаш мантиқлими? Қўли банд бўлмаса бўлди-да.
ID-карта ёнида бўлганда, бошқа ҳужжатлар (техпаспорт, талон, права)га на ҳожат?

Битта ID-карта барча ҳужжатларнинг ўрнини босиши учун эса 2021 йил 1 декабрга қадар бир қанча базалар интеграция қилиниши керак. Бу кейинчалик яна бир қатор манфаатли лойиҳалар учун қулайликлар келтириб чиқаради дегани.

Лойиҳада нималар назарда тутилаётгани ҳақида мана бу ерда ўқишингиз мумкин.
https://regulation.gov.uz/uz/d/48571

Лекин бу ҳали лойиҳа. У пишиши, такомиллашиши керак. Муҳокамада фаол бўлинг, эътироз, таклиф, таҳрир – бари кўриб чиқилади.

@shahnozxon
Кечагина қозоғистонлик спортчиларнинг формаси биздан зўр деётувдик, бугун биз 32, Қозоғистон 83-ўринда! Лекин биз барибир норозимиз. Биз норози бўлмасак, ер чаппа айланса керак!

Энди бизга охирги кун ютган Баҳодирни сал кўпроқ олқишлангани ёқмаяпти. Ахир унинг янгигина ғалабасини нишонлашга бир кунгина қўйиб беринглар. Акбарни шахсан Президент селекторда қутлади. Бу яна кимга насиб этди?

Тэйквондодан олган олтинимиз, биринчи олтинимизни қандай шукуҳ билан нишонлагандик, унутдингларми?

Чусовитина ўтган гал олимпиадада бирон соврин олмаган бўлса ҳам, Малибу берилганди. Бу сафар ҳам нималардир берилса керак. Кеча Бош вазир Абдулла Арипов айтди-ку: “Президентимиз ҳеч бир спортчи беэътибор қолмайди дедилар” деб. Сабр қилайлик, бирам бесабрмизей)))

Умуман, бизда олимпиада ғолиблари фақат бир кун, бир марта тақдирланмайди, улар ҳали яна кўп соврину эътирофларга лойиқ кўрилса керак. Одатда, шундай бўлиб келган.

Сизлар ҳам мазза қилиб байрам қилсанглар-чи! Қўшнилар бизга ҳавасда, МДҲ ҳавасда, туркий давлатлар ҳавасда, биз эса уни бунга солиштириб, йўқ жойдан хафа бўлиб ўтирибмиз. Қўйингларе!

@shahnozxon