Shahverse.
188 subscribers
1.21K photos
1.16K videos
8 links
—in my opinion.
Download Telegram
Мусиқа — инсониятнинг табиий эҳтиёжи

(с) Фаробий
Спорт танани тетиклаштирса, санъат руҳни озиқлантиради.
Forwarded from toxic
Ҳозир мутолаа қилаётган китобимда қизиқарли фактни ўқиб қолдим. У ерда ёзилишича Франциянинг қамоқхоналаридаги маҳбусларнинг маданиятсизлашиб кетишини олдини олиш учун улар учун махсус тадбир чоралар кўрилар экан:
– театр, кино, жонли концертлар
– маҳбусни тасвирий санъат билан шуғуллантириш
– классик ва джазз йўналишидаги мусиқалар
– унга китоб ўқиттириш
– нуфузли университетлардаги профессорлар келиб, уларга тарих ва фалсафадан лекциялар ўтиши.
Бу тадбир чоралардан мақсад нима? Фақатгина маҳбусни маданиятсизлашиб кетишини олдини олишгина эмас, балки уни қайтаттан руҳан тарбиялаш. Жиноятлар сонини камайтириш ва маданиятли шахсларни кўпайтириш. Мақсад шу.

Яна энг қизиғи бу тадбир чоралар нафақат Франция, балки бошқа қатор ривожланган давлатларда ҳам ўтказилар экан. Шу жумладан Норвегия, Германия,Швеция ва АҚШда. Бу мамлакатлар маҳбусни фақатгина жазолабгина қолмай уни қайтадан тарбиялайди. Инсоний тушунчаларни онгида қайтадан ривожлантиради. Бу эса мамлакат равнақига ўз ҳиссасини қўшмай қолмайди, албатта.


Маданият— руҳий ҳимоя. Маданиятли одам жиноятга камроқ мойиил бўлади.




Ва мени ўйлантирган бошқа бир катта муаммо бор. Ана, қаранг, қанчадан-қанча ривожланган давлатларда қамоқхоларда санъат тарғиб қилинади. Аммо, бизда-чи бизда? Жонажон Ўзбекистонда эса, деярли ҳеч ким санъат нималигини ҳам тушунмайди хатто. Кўча-кўйда юриб халқи қанчалик даражада маданиятсиз ва санъатдан йироқ эканлигини сезасан киши. Бу маконга гуёки маданият ва санъат билан ҳамохангликдан умуман йироқда кишилар йиғилган наздимда.

Жамияти белгилаб берган хаёт тарзи — мактаб, ўқиш, диплом, иш, никоҳ, тўй, фарзанд, тамом. Ҳеч бири хаётдан қай тарзда завқ олишни билмайди. Мени ўзидан тўқиб, осмондан олиб гапиряпти деяётган бўлангиз, ўзингиз ҳам бир атрофга эътибор билан назар ташлаб кўринг, азизлар. Узоқдан қидирманг, ўз ота-онангиз, қавм-қариндош ва таниш-билишларга назар ташланг. Уларни хаётдан завқ олиш тарзи– ҳашаматли уй, қимматбаҳо машина, катта тўй ва сўнгги русумдаги телефон. Бўлди. Бори шу. Хаётнинг асл моҳияти шу улар учун. Сўнг эса халқимизга қаранг, жамоат жойларига(бозор, озиқ-овқат расталари, жамоат транспорт воситалари) бориб одамларни зимдан 20 дақиқа кузатинг, шу етади. Жамоат жойида юриш-туриш, ўзини тутиш, уяли алоқа воситаларидан фойдаланиш, ўзаро суҳбат қуриш ва одоб сақлаб гапириш маданиятларидан умуман хабари йўқ кимсалар. Аслида бу ачинарли холат, дўстлар.Ўта ачинарли. Бу муаммоларни тўғирлаш керак.

Халқимиз руҳан қашшоқ. Одамлар ҳаётни фақат моддий бойликлар орқали баҳолашади. Бундай руҳий қашшоқликка олиб келувчи асосий сабаб – санъатдан узоқлик, эстетик ҳиснинг сустлиги, таълимда инсон қалбига таъсир қилувчи жараёнларнинг йўқлиги.


Ечим — санъат. Театр, мусиқа, адабиёт, тасвирий санъат, турли хил маданий концертлар ва кино. Халқимиз орасида санъатни тарғиб қилиш зарур. Ягона ечим шу.

Йилида камида 3 та китоб ўқинглар. Бу «қашшоқлик» гирдобидан чиқиш лозим.


Санъат орқали инсон ўзини англайди ва тузалади. Санъат — руҳни поклайди.
қуйидаги канал ҳам каминаники)
Forwarded from toxic
Охирги пайтларда шахсийимга (личка) кўпчилик ёзадиган бўлди. Айнан каналдаги фикрларимни ўқиб, самимий суҳбат қуриш ниятида, фикр ва мулоҳаза алишмоқчи ёинки китоблар хақида гаплашмоқчи кимсалар.

Ушбу каналга шунчаки фикрларимни баён этаман, холос. Менга бошқаси керак эмас. Кўришлар ва обуначилар сони аҳамиятсиз. Бу ҳақида аввал ҳам кўп бор таъкидлаганман. Шунчаки ёзаман. Аммо, одамларни фикрларимга нисбатан билдираётган гаплари кўнглимга илиқлик бахшида этди. Кимдирлар фикрларимга яхши муносабат билдирганини айтди, кимларнидир ўйлашга ундаганини айтди ва яна кимлардир қарши фикр билдириб шахсийимга ёзяпти.

Китоб ўқишга қизиқиши уйғониб, бошланишига қанақа китоб ўқиш маъқуллиги ҳақида сўраётганлар ҳам бор орангизда.

Менинг фикрларим кимнидир ниманидир хақида ўйлашга ундаса, мен сабабли ҳеч бўлмаса бир киши мутолаа ва санъатга бўлган қизиқиши, китобларга меҳри уйғонса бундан мамнунман.
Кимгадир озроқ бўлсада фойдам тегаётганидан бағоятда хушнудман, оғайнилар.

Ҳа, оғайнилар, хаёт ёмон инсонлар билан тўла, бироқ орасида яхшилари ҳам кам эмас. Худди сиз каби.

Баъзида инсон бўлиб туғилганингдан мамнун бўлиб кетасан киши.)
Ақл ва маърифат — саодатга(бахт) олиб борадиган ягона йўл. Инсон ўз ақлини тўлиқ ривожлантириб, илм ва маърифат орқали камолотга етади.

(с) Форобий
Хозир ўқиётган асарим Франц Кафканинг «Эврилиш» романи. Асарни ўқир эканман, бутун онгимни саволлар қуршаб олди. Ҳеч хаёлингизга келганми, агар Яратган мени ногирон ёки меҳнатга лаёқатиз қилиб яратганда, ота-онам менга қандай муомалада бўлишарди каби саволлар. Менда кўп бўлган. Ва бу саволга жавобни «Эврилиш» орқали деярли топдим.

Фикримни силлиқроқ ва одам боласи тушунадиган тилда ифодалашга уринаман. Мана, қаранг, сиз соппа-соғ бўлиб туғилдингиз. Аниқки, келажагингиздан умид бор. Ота-онангиз аслида сиз туғилмасингиздан олдиноқ сизга вазифалар юклаб бўлган бўлишади. «Фарзанд бўлса, ота-онанинг белидан куч кетганда тиргак бўлади-да» , «Боламиз биз қариганда бизни боқувчимиз-да» каби сўзларни ўзингиз ҳам ота-онангиздан кўп бор эшитгансиз. Инкор қилишга уринманг. Демак, ота-она фарзанд дунёга келтиришидан асосий мақсад ўз манфаати экан-да. Агар сен меҳнатга лаёқатли бўлсанг улар сени парвариш қилишади. Мабодо, ногирон ёки бирон-бир нуқсон билан туғилсанг ҳудди бир ахлатдек сени иложи борича узоқроққа улоқтириб юборишади.

Сомерсет Моэмнинг «Ой ва сариқ чақа» романида ёш йигит 40 ёшли отага шундай дейди:
—Нега уларни ташлаб кетдинг. Жин урсин сени. Ахир улар сендан бу лаънати дунёга келтиришингни илтимос ҳам қилишмаган.
— Улардан наф йўқ. Менга санъат керак. Мабодо, улардан наф бўлса ҳам менга барибир.
Ҳа, Моэм бу хақиқатни абсурдизм ичига силлиққина тиқиб ўтиб кетган.


Мен бун гапларни осмондан олиб ёзмаяпман. Йўқ, йўқ оғайни. Ишонмасанг атрофга назар сол, биронта оила ногирон боласини парваришлаб , ундан ҳеч қандай фойда бўлмаса ҳам унга меҳр бераётганларни кўряпсанми? Йўқ. Ҳа, балки, ора-чорада битта-иккита топилиб қолади , бўлиши мумкин. Унақалар мингтадан битта.


Бу билан нима демоқчиман? Агар сендан наф йўқ бўлса, хатто ота-онангга ҳам ортиқчалик қиласан. Сенга шунчаки бир сарқитга қарагандек қарашади. Кафка ушбу асарида ўқувчини хақиқатга тик боқишга чорлаяпти. Бу инкор этиб бўлмас аччиқ хақиқатлардан бири.



Ҳа, одам боласи шундай мақлуқот. Ҳар бир қилаётган ишининг замирида ўз манфаати ётади. Сенга яна бир мисол. Агар Яратган савоб қилгувчилар абадий роҳатга эришади ва ҳассослар абадий дўзах азобидан азият чекади демаганда эди, бу Ер юзида ҳеч ким яхшилик қилмасди. Нега, нега яхшилик қилиши керак? Энди ундан нима наф? Яхшилик эвазига нима ваъда берилдики унга, яхши инсон бўлса?


Ҳа, оғайнилар, шунақа гаплар...
Кафкани ўқинг! Кафкани уқиб ўқинг! Бир умр ўқинг! Қайта-қайта ўқинг! ... Зеро, у каби ижодкорлар хамиша, хамма вақт инсон ва замон юзига кўзгу тутиб турадиларки, гоҳ-гоҳида ҳаёт қувончларию ташвишларидан андак бош кўтариб, ойнадаги аксимизга кўз ташлаб олсак, чакки бўлмасди.

Ўлуғбек Ҳамдам бекорга бундай демаган экан...
Men—gulxanda yongan Bruno,
Men— dorlarga osilgan “buntar”
Men—Temurning quli,shahidi.
Men— och qolgan, yalang'och dehqon,
Men—ko'mirga aylangan yulduz.
Men—haramda zo'rlangan bir qiz,
Men—begunoh ko‘p ezilgan jon.
Men— odamman. Olam taniydi.
Odam battar!—dedik; yuksaldi,
Odam— odam haqini oldi!


(c) Usmon Nosir
🎨 Morning Music, 1867
Муаллиф: Данте Габриэль Россетти

🎨 Асар ҳақида:

«Morning Music» (Ёруғлик Мусиқаси) асарида Россетти эҳтимол, лирик бир манзарани тасвирлаган бўлиб, унда мусиқа ижро этаётган ёки кимдир томонидан серенада қилинган аёл кишининг образи бўлиши мумкин. Бу асар муаллифнинг ўрта асрлар ва Ренессанс мавзуларига бўлган қизиқишини Виктория даври услубида қайта талқин этишини ифода этади. Асар номи — «Тонг мусиқаси» — янгиланиш, ҳар кунлик одат ёки маросимни англатади, шу билан бирга тасвирланган лавҳанинг шахсий ва яқин табиатини таъкидлайди.
Дунё лаънатланган — @shaetoxic
Forwarded from The Stranger
Ming betli kitobni oʻqishga sabri yetmaydi. Ikki-uch soatlik filmni chalgʻimasdan bir oʻtirishda koʻrishga sabri yetmaydi. Bunday avloddan sadoqat kutishning oʻzi xato. Muhabbat borgan sari kamyob narsaga aylanmoqda. Kelajakda uni faqat yaxshi kitoblar va yomon filmlardangina topish mumkin.
Тинчликни севадиган кишиларни қадрланг. Уларни севинг, асраб-авайланг, ардоқланг. Зеро у кабилар фақат шуларга арзийди. Ремарк ўқийдиганлар эса тинчлик севувчилардир.
Forwarded from toxic
Ҳаётимиз олдингидек эмас. Қандайдир рангсиз. Хақиқий ҳаётдан узоқлашиб кетяпмиз. Соф ҳислар йўқ. Яхши суҳбатдош топиш ўта қийин. Самимий инсонлар кам.


Ҳамма юмушлар, ҳамма-ҳаммаси жин ургир ижтимоий тармоқларда ҳал бўляпти. Инсонларда самимийлик йўқолиб боряпти.


Ҳеч эътибор беряпсанми, кўчаларда олдингидек болалар ўйнаб юришмяпти. Қариялар ҳам камнамо. Ҳамма шу лаънати смартфонларига зулук каби ёпишиб олишган. Кеча туғилган боладан тортиб, бир оёғи гўрда қарилар ҳам.


Яқин кишилар билан кўришиб, йиғилишлар деярли йўқолди. Бари шу номинг қурғур тармоқларда мужассам. Туғулган кун табригидан тортиб, жанозага айтишлар ҳам.


Ҳа, балки, улар хақ. Биз ижтимоий тармоқлар пайдо бўлишдан аввалроқ, ижтимоийроқ эдик.


Муҳаббат, меҳр каби муҳташам ҳислар ёш болаларни қўлида эрмак бўляпти.


Биз— барчамиз борган сарм реал ҳаётдан узоқлашиб кетяпмиз.

Одамлар олдингидек эмас...
Forwarded from toxic
Барибир, ҳар бир инсонда исталган нарсасини бемалол айта оладиган инсони бўлиши керак экан. Билмадим, у дўсти, суюклиси ёки бошқа кимидир.

Шу пайтгача «Менга ҳеч ким керак эмас» деган тушунчани ўзимга сингдириб келганман. Ҳеч кимсиз ҳам яшаса бўлади деб ўйлардим. Ҳа, тўғри, яшайсан, аммо "яшай олмайсан" экан. Шуни англадим-ки, сени тинглайдиган, шунчаки тинглайдиган, фикрларингни, ва муаммоларингни тортинмасдан айта оладиган, ҳар қандай мавзуда суҳбат қура оладиган инсонинг бўлиши керак экан. У сен учун кимлиги аҳамиятсиз, муҳими шундай инсонинг бўлсин.


Каминани дўстлик борасида ҳеч омади чопмаган. 3 та мактабда ўқиган бўлсам, биронтасида ўзимга яқин инсон топа олмадим. Ҳаммаси қандайдир ғалати эди. Қизлар нуқул йигитлар, йигитлар эса фақат қизлар ҳақида ўйларди. Баъзида қизларни йигитчаси ташлаб кетгани учун йиғлаб ўтирган ҳолларини ҳам кўрардим. Ичимда «Шуларни йиғлашга йигитдан бошқа сабаби йўқмикин» деб ҳам ўлардим. Хатто, йигитини деб томирини кесган қизларни ҳам кўрардим. Ахир, ўйлаб кўр, жин ургур 13-14 ёшар қизча битта болани деб ўзига зарар етказяпди. Чинданам, ҳали хамон тушунмайман шу кабиларни. Қўштирноқ ичидаги "севги" деган балосидан бошқа дарди йўқ. Шу сабаб қизлар билан унчалик чиқишолмасдим.

Тўғри, синфда ҳаммадан ажралиб юрган қиз эмасман. Аксинча, ҳамма ишда фаол бўлганман. Кўпчилик билан яхши келишардим, бироқ дўстим бўлмаган. Йўқ , бўлган, аммо, биронтаси билан дўстлигимиз 1 йилдан ошмаган. Энди яхши келишдим деганда, битта йигитчани топарди-да, шунисига бориб зулукдек ёпишволарди. Менга бунақа қизлар ёқмасди. Йўқ, тўғри-да, ёш боши билан йигит билан гаплашишга бало борми? Китобингни ўқи.



Хуллас, аҳмоқлар қуршовида бўлганман. Биронта онгли мавжудот бўлмаган. Дўст дейишга арзигулик инсон топа олмаганман. Ҳали хамон шунақа.



Аммо, барибир, дўст керак экан. Сен ёнида хақиқий менингни кўрсата оладиган инсонинг бўлиши керак. Энди англадим. Бироқ, бунақа мақомга арзийдиганини топиш— азоб. Айниқса, атрофинг амёбалар билан тўлган бўлса. Бу деярли имконсиз.
Forwarded from toxic
Қизлар, қайсидир йигит билан муносабатга киришдан олдин яхшилаб ўйланг. Унинг бўйи, чиройи ёки хозир нима ишда ишлашига аҳамият берманг. Чунки булар иккинчи даражали масалалар. Энг биринчи навбатда унинг келажакда фарзандларингизга яхши ота, сизга мехрибон умр йўлдош бўла олишига ишончингиз комил бўлсин. Зеро сиз фақатгина ўзингизга жуфт эмас, балки, бўлажак фарзандингизга ота танлаяпсиз.



Билимли, дунёқараши кенг, мехрибон ва энг муҳими ҳотиржам эркакни танланг. Шусиз ҳам ҳаёт оғир. Ёнингизда маслахатгўй, ақлли ва соғлом фикрга эга жуфтингиз бўлсин.


Сизни кучли эмас, бахтли аёл қиладиганини танланг. Сиз уни севинг, у сизни севсин. Ҳаётни қийинлаштирманг, биргаликда ундан роҳат олинг. Фикрларингиз, қизиқишларингиз ва қарашларингиз ўхшаш бўлсин. Улар тўғри ёки нотўғрилиги аҳамиятсиз. Муҳими бир хил фикрланг.

Илмлисини танланг.


Танловда адашманг. Адашсангиз бадали ҳаётингиз ёки бутун бир умрингиз бўлади. Адашмаслик учун эса ўқинг. Мен шунчаки олий маълумотли диплом соҳибаси бўлишлик хақида гапирмаяпман. Йўқ , йўқ, асло. Ўқинг, қуруқ дипломли товуқмия эмас, том маънода ўқимишли, дунёқараши кенг қиз бўлинг. Токи ёш чоғингизда нафсингизга эрк бериб номингизга доғ туширмайдиган,соғлом муносабат ўрната олишга ақлингиз етадиган, токи яхши ва ёмонни, оқ ва қорани фарқлай оладиган даражага чиққунингизга қадар ўқинг. Фақат ўқинг!
Like a Tattoo
Sade
Uyqudan oldin silliqqina ketadi)