Sevara Urinbayeva
2.72K subscribers
9.85K photos
1.09K videos
23 files
4.37K links
Журналист, PR, илмий изланувчи

Youtube https://youtube.com/channel/UCRS61lIXqMhtjTJFIxLlXeg?si=aJefot5rkBBDAEWd
Download Telegram
Forwarded from Huquqiy axborot
#ОАВ_масъулияти

Журналист оммавий ахборот воситаларида ҳақиқатга мос келмайдиган материалларни тарқатганлик учун қуйидаги ҳолларда жавобгар бўлмайди:

👉 агар бу маълумотлар расмий хабарлардан, қонун ҳужжатларидан ёки расмий статистика ҳисоботлари маълумотларидан ёхуд ахборот агентликлари ёки давлат органларининг матбуот хизматлари орқали, шунингдек уларнинг расмий веб-сайтларидан олинган бўлса;

👉 агар бу маълумотлар олдиндан ёзиб олинмасдан эфирга бериладиган муаллифлик чиқишларида мавжуд бўлса ёки чиқишларнинг сўзма-сўз такрорланиши (стенография, аудио-, видеоёзуви) бўлса.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Адлия_хабари #танлов_журналист_блогер

Ёдингизда бўлса Адлия вазирлиги томонидан “Пандемия 2020: чақириқлар, хулосалар, оқибатлар” номли танлов ўтказилаётганлиги ҳақида эълон берган эдик.


Жорий йилнинг 14 ноябрь кунига қадар танловда иштирок этиш учун 30га яқин журналист ва блогерлардан жами бўлиб 140 га яқин материал келиб тушди. Ҳозирда комиссия аъзолари томонидан танловга келиб тушган материаллар ўрганиб чиқилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, танловда иштирок этиш учун 2020 йилнинг
30 ноябрь куни соат 23:59 гача қуйидаги ҳужжат ва материаллар Tanlov@adliya.uz электрон почтасига юборилиши лозим:

1. Иштирокчи ҳақида маълумот
2. Иштирокчининг фотосурати
3. Танловда иштирок этувчи материал (Word дастурида ёзилган матн ёки аудио/видеофайл, файлнинг ўзи ёки у жойланган сайт/файл манбасига ҳавола). Барча материаллар эълон қилинганлиги тўғрисида скриншот, pdf-нусха, ҳавола билан тасдиқланиши керак.

Танлов ҳақидаги тўлиқ маълумот билан ушбу манзил орқали танишишингиз мумкин – www.adliya.uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📹 АОКА пресс-холида Адлия вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Севара Ўринбоева иштирокида бўлиб ўтган брифинг видеоси

@Rasmiy_xabarlar_Official
#Сўраган_эдингиз

Асосий иш ўрнимдан ташқари ўриндошлик асосида бошқа жойда ҳам ишлайман. Меҳнат дафтарчасига ўриндошлик ишим ҳақидаги маълумотларни киритса бўладими?

📎“Меҳнат дафтарчаларини юритиш тартиби тўғрисида”ги йўриқноманинг 1.6-бандига асосан, ўриндошлик асосида ишлаётганларнинг меҳнат дафтарчаси асосий иш жойларида сақланади.

🔰 Меҳнат кодексининг 81-моддасидаги қуйидаги кўра ходимнинг илтимосига кўра меҳнат дафтарчасига ўриндошлик асосида ишлаган ва вақтинча бошқа ишга ўтказилган даврлар ҳақидаги ёзувлар киритилади.

——————-

Яқинда ОТМни битирдим. Ишга кириш учун мурожаат қилганимда, иш берувчи менга 3 ой дастлабки синов муддати билан ишга қабул қилишини айтди. Қонунчиликда кимларга нисбатан дастлабки синов муддати қўлланилмайди?

📎 Меҳнат кодексининг 84-моддасига кўра қуйидаги тоифадаги шахсларга дастлабки синов муддати қўлланилмайди:

🔹ҳомиладор аёллар;

🔹3 ёшга тўлмаган боласи бор аёллар;

🔹корхона учун белгиланган минимал иш жойлари ҳисобидан ишга юборилган шахслар;

🔹таълим муассасасини тамомлаган кундан эътиборан 3 йил ичида биринчи бор ишга кираётган битирувчилар;

🔹ходимлар билан 6 ойгача муддатга меҳнат шартномаси тузилиб, ишга қабул қилинганда дастлабки синов белгиланмайди.

——————

Волонтёрлик (кўнгилилар) фаолияти билан шуғулланмоқчи эдим. Бунинг учун волонтёрлик ташкилоти билан шартнома тузишим керакми?

🌀 Волонтёрлик фуқаролар, уларнинг гуруҳлари ёки волонтёрлик ташкилотлари томонидан жисмоний ва (ёки) юридик шахсларнинг манфаатларини кўзлаб ихтиёрий фаолиятни амалга ошириш ҳисобланади.

🖇 2019 йил 2 декабрдаги “Волонтёрлик фаолияти тўғрисида”ги қонуннинг 12-моддасига мувофиқ 18 ёшга тўлган жисмоний шахслар волонтёрлик фаолиятини амалга оширишлари мумкин.

📌 Қонуннинг 16-моддасига мувофиқ волонтёрлар бу фаолият билан ойига 20 соатдан кўпроқ банд бўлса, волонтёрлик фаолиятининг ташкилотчиси ўртасида ёзма шаклда тузилган шартнома асосида амалга оширилиши белгилаб қўйилган.
#Сўров

Азизлар! Сизнинг фикрингиз биз учун муҳим.

Айнан Сизнинг жавобларингиз давлат хизматлари соҳаси ривожланишининг кейинги босқичдаги йўналишларини белгилайди.

Сўровдан ўтиш: 👇🏻👇🏻👇🏻
https://davxizmat.uz/uz/polls/dxm-ishidan-rozimiz

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Отасининг ўлимига 8 йил бўлганидан сўнг Адлия ёрдами билан ўлим гувоҳномасини олди.
@adliya_fargona
Меҳнат қонунчилигида аёлларга берилган имтиёзлар ҳақида нималарни биламиз?
#Тест_синови

Байроқ ҳақида 10 савол

🇺🇿 18 ноябрь –
Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилинган кун муносабати билан Адлия вазирлиги томонидан ўтказилаётган тест синовида фаол иштирок этинг.

🖥 10 та тест саволига жавоб топинг! Уни ишлаш учун бир неча дақиқа кифоя қилади. Ўз билимингизни синовдан ўтказинг.

➡️ Тест саволларини ишлаш учун: http://t.me/QuizBot?start=wu7ElKTZ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Миллий_ғурур #Байроғим_фахрим

🇺🇿18 ноябрь – Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилинган кун

Доим юксакда бўл, Ватан байроғи🇺🇿!
#Adliya_hudud #Бир_мурожаат_изидан #Адлия_аралашгач

Адлия аралашуви билан ўқитувчиларга устама пуллари тўлаб берилди

Фарғона вилоят адлия бошқармаси томонидан туман (шаҳар) халқ таълими бўлимлари фаолиятида “Иқтидорли ёшларни аниқлаш ва юқори малакали кадрлар тайёрлашнинг узлуксиз тизимини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори талабларига риоя этилиши ҳолати ўрганилди.

Таълим муассасалари ўқитувчиларидан халқаро олимпиадалар ғолиблари лавозим маошига ҳар ой 150 фоиз ҳамда асосий олимпиадалар республика босқичи ғолиблари лавозим маошига ҳар ой 100 фоизлик устама ҳақлари тўланиши керак бўлса-да, амалда вилоят бўйича олимпиада ғолиби бўлган Учкўприк ва Сўх туманларидаги мактабларда ишловчи 7 нафар ўқитувчига устамалар тўланмаганлиги аниқланган.

Вилоят адлия бошқармаси томонидан ўтказилган ўрганиш якуни бўйича вилоят халқ таълими бошқармасига киритилган тақдимнома муҳокама қилинди.

Унга кўра, Сўх ва Учкўприк туман ХТБ мудирларига жорий йилнинг 5 октябрь кунига қадар устама ва мукофот пулларини тўлаб берилиши юклатилган бўлса-да, амалда ушбу ўқитувчиларга 164 миллион 303 минг сўм устама пуллари тўланмаган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан фуқаролик ишлари бўйича Риштон ва Қўқон туманлараро судига 7 та суд буйруғи тартибида 164 миллион 303 минг сўмни ундириш юзасидан аризалар киритилиб, ҳозирда 5 та ариза юзасидан 121 миллион 855 минг сўмни ундириш юзасидан суд буйруқлари чиқарилди. 2 та 42 448 000 сўм устама суммаларини ундириш ҳақидаги аризалар фуқаролик судида кўриб чиқилмоқда.

Бундан ташқари, Фарғона вилоят адлия бошқармасининг Сўх ва Учкўприк туман ХТБ мудирларига нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 49-моддаси 1-қисми маъмурий ҳуқуқбузарликка оид иш қўзғатиш юзасидан вилоят бандлик бош бошқармасига киритилган маъмурий таклифларга асосан Сўх туман ХТБ мудири А.Темиров ва Учкўприк туман ХТБ мудири Д.Аюповаларга базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 (беш) баробаридан маъмурий жарима тайинлаш юзасидан қарор қабул қилиниб, қонунбузилиш ҳолатларини бартараф қилиш юзасидан бошқарманинг ёзма кўрсатмаси юборилди.


Адлия вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими
#Адлия_хабари
Сардоба, Оқолтин ва Мирзаобод туманларидаги аҳолига янги уй-жойлар тақсимланмоқда

Бунда турли коррупцоген омилларнинг олдини олиш ва уй-жойларни адолатли тарзда эгаларига топшириш учун жамоатчилик назорати ва шаффофлик тамойиллари асосида иш ташкиллаштирилган.

Бош вазир А.Арипов бошчилигидаги Ҳукумат йиғилиши баёнига асосан жорий йилнинг октябрь ойида шу мақсадда Ишчи гуруҳлар тасдиқланди. Мирзаобод ҳамда Сардоба туманларидаги 3 та маҳаллада барпо этилган кўп қаватли уйларни тақсимлаш бўйича 3 та кичик ишчи гуруҳлар тасдиқланиб, уларга Адлия вазирининг ўринбосарлари раҳбар этиб белгиланди.

Янги қурилган уй-жойлар қуръа ташлаш йўли билан ўз эгаларига тақсимланмоқда. Бунда талафот кўрган оила вакили ишчи гуруҳ ва бошқа турар-жой эгалари олдида хонадоннинг қавати ҳамда рақамини қуръа асосида танлайди. Бу турли қаватлардан хонадонларни тақсимлаш адолатли бўлишини таъминлайди. Ногиронлар ва кексалар учун пастки қаватдаги хонадонлар бошқа хонадон эгаларининг 100 фоиз маъқуллаши асосида берилмоқда
Бугун — давлат байроғи қабул қилинган кун. Ушбу рамз ҳақида нималарни биласиз?

Кўпчиликни қизиртирган саволларга жавоблар👇🏻👇🏻👇🏻

📌Давлат байроғининг давлат рамзи сифатидаги аҳамияти нималарда кўринади?

Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи Ўзбекистон Республикаси давлат суверенитетининг рамзи ҳисобланади.

📌Давлат байроғи халқаро муносабатларда Ўзбекистон Республикасининг тимсоли бўлади.
Давлат байроғи қаерларда доимий равишда кўтарилган бўлиши керак?

Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи:
Ўзбекистон Республикаси Президентиқароргоҳларининг;
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг;
Республика давлатбошқаруви органларининг;
Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизматининг;
Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлик хизматининг;
Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг;
Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг;
Ўзбекистон Республикаси Ҳисобпалатасининг;
Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг;
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва Вазирлар Кенгашининг;
маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг;
судларнинг;
прокуратура органларининг биноларида кўтарилади.

📌Давлат байроғининг тасвири туширилган белгилардан фойдаланиш тартиби қандай?

Давлат байроғи тасвири туширилган белгилардан Ўзбекистон Республикасига тегишлиликни белгилаш мақсадида предметларда,
ўқув-тарбия жараёнида (мавзуни тушунтириш, болаларга керакли тушунчаларни ҳосил ва шу кабилар), шунингдек Ўзбекистон Республикаси давлат мукофотларининг элементи сифатида фойдаланилиши мумкин.
Давлат байроғи элементлари ва белгиларидан қай ҳолларда фойдаланишга йўл қўйилмайди?
Давлат байроғи элементлари ва белгиларини
нодавлат ташкилотлари ҳужжатларининг реквизитлари ёки реклама материалларига киритиш;
ишлаб чиқарилаётган ёки реализация қилинаётган товарлар, ишлар ёки хизматларни ўтказиш учун тижорат мақсадларида фойдаланиш мумкин эмас.
Нодавлат нотижорат ташкилотларининг рамзлари Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғига ўхшаш бўлиши мумкин эмас.

📌Давлат байроғини ўрнатиш қай тартибда амалга оширилади?

Давлат байроғи:
биноларнинг асосий кириш жойида ёки бунинг учун мақбул бўлган бошқа жойда;
тегишли тутқичи бўлган дастада;
флагштокда байроқнинг дастаси бинонинг олд томони билан кўпи билан 45 градусли бурчак ҳосил қиладиган тарзда ўрнатилади.
Ўрнатилган Давлат байроғининг матоси ер сатҳидан камида 2,5 метр баландликда бўлиши керак.

📌Давлат байроғини ҳурмат қилишда фуқароларнинг мажбурияти нимадан иборат?

Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари, шунингдек Ўзбекистонда чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар ҳам Давлат байроғини ҳурмат қилишлари шарт.
“The Korea Post” о мерах по совершенствованию системы противодействия коррупции в Узбекистане

Подробнее

Telegram | Facebook | Twitter| Telegram (O'zbekcha)
“Нотариуслар томонидан айрим нотариал ҳаракатларни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги маъмурий регламентларни тасдиқлаш ҳақида” Ҳукумат қарори (726-сон 18.11.2020 й.) қабул қилинди.
Ёнғинга эмас, сохта “ўт ўчирувчи ва мўри тозаловчилар”га қарши курашинг

Одамларнинг ишончига кириб, ўзларини “ўт ўчирувчи ва мўри тозаловчилар” деб таништириб, кўплаб фуқароларнинг пулларини ўзлаштириш ҳолатлари кузатилмоқда.

Адлия вазирлиги огоҳлантиради: Эҳтиёт бўлинг! Сохта “ўт ўчирувчи ва мўри тозаловчилар”га алданиб қолманг.

Батафсил

Minjust.uz | Telegram | Twitter | Facebook | Instagram

Каналга уланиш: https://t.me/joinchat/AAAAAFZCEkvVhtOzezh5Hw