Sevara Urinbayeva
2.72K subscribers
9.85K photos
1.09K videos
23 files
4.37K links
Журналист, PR, илмий изланувчи

Youtube https://youtube.com/channel/UCRS61lIXqMhtjTJFIxLlXeg?si=aJefot5rkBBDAEWd
Download Telegram
Forwarded from "YUKSALISH" HARAKATI
«Юксалиш» УМҲ ҳар йиллик рейтингни янгилади

Стратегик фикрлаш, юқори малака, ташаббускорлик, ўзгаришларга очиқлик ва кенг дунёқараш. Муваффақиятли бошқарувчиларни ушбу сифатлар билан таърифлаш мумкин.

«Юксалиш» умуммиллий ҳаракати Ижтимоий ва иқтисодий ташаббуслар институти билан ҳамкорликда давлат идораларидаги Топ-40 истиқболли раҳбарлар рўйхатини шакллантирди. Унга 26 ёшдан 40 ёшгача бўлган ўзбекистонлик ёш кадрлар киритилди. Улар ёш бўлишларига қарамай, салмоқли тажриба орттиришган. Сўнгги бир неча йил давомида турли соҳаларда ўз салоҳиятларини намоён этишга, илғор ғоя ва нуқтаи назарларини илгари суришга ҳам улгуришган.

Рейтингни шакллантиришда раҳбарларнинг маълумоти, билими, жамоатчилик орасида танилганлик, уларнинг ислоҳотлар жараёнида иштирок этиш ва таъсир даражаси инобатга олинди.

👉Батафсил

yumh.uzTelegramFacebookTwitterInstagram
Sevara Urinbayeva
«Юксалиш» УМҲ ҳар йиллик рейтингни янгилади Стратегик фикрлаш, юқори малака, ташаббускорлик, ўзгаришларга очиқлик ва кенг дунёқараш. Муваффақиятли бошқарувчиларни ушбу сифатлар билан таърифлаш мумкин. «Юксалиш» умуммиллий ҳаракати Ижтимоий ва иқтисодий…
«Юксалиш» умуммиллий ҳаракати Ижтимоий ва иқтисодий ташаббуслар институти билан ҳамкорликда давлат идораларидаги Топ-40 истиқболли раҳбарлар рўйхатини шакллантирди. Унга 26 ёшдан 40 ёшгача бўлган ўзбекистонлик ёш кадрлар киритилди. Улар ёш бўлишларига қарамай, салмоқли тажриба орттиришган. Сўнгги бир неча йил давомида турли соҳаларда ўз салоҳиятларини намоён этишга, илғор ғоя ва нуқтаи назарларини илгари суришга ҳам улгуришган.

Рейтингни шакллантиришда раҳбарларнинг маълумоти, билими, жамоатчилик орасида танилганлик, уларнинг ислоҳотлар жараёнида иштирок этиш ва таъсир даражаси инобатга олинди.

Ушбу Топ-40 рейтингда адлия вазири Русланбек Давлетов ва адлия вазири ўринбосари Худаёр Мелиевлар ҳам ўрин олган.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🌐 Ўзбекистон шаҳарларидаги кўплаб марказий бинолар 19-20 ноябрь кунлари Бутунжаҳон болалар куни муносабати билан кўк рангда товланади. 20 ноябрь БМТ томонидан 1954 йилда Бутунжаҳон болалар куни деб эълон қилинган.

#ForEveryChild (#ДляКаждогоРебенка, #HarBirBolaUchun)

#WorldChildrensDay (#ВсемирныйДеньДетей, #JahonBolalarKuni)

Каналга уланиш: 👇
t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
Forwarded from MTRK ǀ Rasmiy kanal
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Факт 24 | Сохта ўт ўчирувчи ва мўри тозаловчилардан эҳтиёт бўлинг!
#19nov #uzbekiston24

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram
#Адлия_хабари

Шанба ва якшанба куни ишлайдиган нотариуслар
2020 йил 21 - 22 ноябрь кунлари республика бўйича ишлайдиган нотариуслар рўйхати:

e-notarius.uz сайтига киринг ва ўзингизга қулай вақтда, сиз истаган нотариус қабулига ёзилинг.
Батафсил:👉 https://telegra.ph/palata-11-20-2
#Адлия_вазири #онлайн_мулоқот_илк_бора #Халқ_билан_мулоқот #очиқ_адлия

📢📢📢Эълон❗️
Ҳурматли ҳамюртлар❗️
❗️Илк бора шахсан Адлия вазири Русланбек ДАВЛЕТОВ билан ОНЛАЙН МУЛОҚОТ.

Айнан СИЗ учун❗️
Мулоқотда фаол иштирок этинг, ўзингизни қизиқтирган саволларга жавоб олинг❗️

Батафсил👆🏻👆🏻👆🏻
⚡️ ⚡️ Ўзбекистон Миллий матбуот марказида Адлия вазирлигининг матбуот анжумани бошланди

📲 Матбуот анжумани трансляциясини UzReport TV телеканали ва телеканалнинг Youtube ва Facebookдаги саҳифалари орқали ЖОНЛИ томоша қилинг.

👉 Савол, мурожаат, ариза ёки шикоятларингизни @MARKAZ16Uz. га юборинг.

📲 Обуна бўлинг 👇 👇 👇
Каналга уланиш: @MARKAZ16Uz.

https://youtu.be/kuE2qqPsycs
Forwarded from Huquqiy axborot
#Адлия_хабари

Эслатма: Зўравонлик тарғиботи учун жавобгарлик бор

Ахборот тўғрисидаги барча қонун ҳужжатларида зўравонлик ва шафқатсизликни тарғиб қилиш қатъий тақиқланган.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Сўраган_эдингиз

Эслатиб ўтамиз, шахснинг шахсий ёки оилавий сирини ташкил этувчи шахсий ҳаёти тўғрисидаги маълумотларни унинг розилигисиз қонунга хилоф равишда йиғиш ёки тарқатиш, шунингдек шахсга доир маълумотлардан қонунга хилоф равишда турли кўринишда фойдаланиш қонун билан таъқиқланади.
Forwarded from Yuksalish — LIVE
⚡️Президент Халқ қабулхоналари томонидан Тошкент шаҳри аҳолиси учун оммавий қабуллар ҳафталиги бошланди.

Ҳафталик жадвали

Yuksalish_live
Forwarded from MTRK ǀ Rasmiy kanal
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Янгиликлар 24 | Адлия вазирлиги томонидан журналист ва блогерлар учун матбуот анжумани ташкил этилди
#24nov #uzbekiston24

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram
#Адлия_онлайн_халқаро_ҳамкорлик

Айни дамда адлия вазири Русланбек Давлетов Ҳуқуқни ривожлантириш халқаро ташкилоти иштирокчи давлатларнинг ҳар йилги ассамблеяси доирасида ташкиллаштирилган “Машаққатли вақтларда қонун устуворлигини мустаҳкамлаш йўлида ҳамкорлик” мавзусида видеоконференцалоқа орқали “давра суҳбати”да иштирок этмоқда.

Унда вазир Ўзбекистонда қонун устуворлиги соҳасида олиб борилаётган ислоҳотлар тўғрисида нутқ сўзлади.

Маълумот учун: Ҳуқуқни ривожлантириш халқаро ташкилотининг ҳукуматлараро ташкилот ҳисобланиб, қонун устуворлигини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш, манфаатдор мамлакатларга ҳуқуқий ислоҳотларни амалга оширишида ёрдам кўрсатиш билан шуғулланади. ҲРХТ ҳамкор давлатларга тинчлик, қонун устуворлиги, ижтимоий тараққиёт ва барқарор иқтисодий ривожланишни таъминлаш мақсадида ҳуқуқий тизимдаги ислоҳотларни амалга оширишига кўмаклашади.

Ҳавола👇🏻👇🏻👇🏻
https://m.facebook.com/story.php?story_fbid=3381106645339267&id=100003198935530
Адлия вазири тўғридан тўғри эфирда.

Онлайн мулоқотни кузатиб боринг!

Ҳавола👇

https://m.facebook.com/groups/649483048588031/permalink/1602391263297200/
ИККИ СОАТДА МИНГТА САВОЛ: адлия вазири фуқаролар билан Facebook орқали жонли мулоқот қилди

👉Батафсил

Minjust.uz | Telegram | Twitter | Facebook | Instagram

Каналга уланиш: https://t.me/joinchat/AAAAAFZCEkvVhtOzezh5Hw
#VazirBilanOnlaynMuloqot

Адлия вазири маҳаллалардан бола пулини беришдаги бюрократия ҳақида гапирди

Бугун адлия вазири Русланбек Давлетовнинг Facebook даги “Халқ билан мулоқот/диалог с народом” гуруҳида бўлиб ўтган онлайн мулоқоти давомида маҳаллаларда “бола пули” ва бошқа ижтимоий нафақаларни олиш жараёнидаги бюрократия ҳақидаги саволга қуйидагича жавоб берилди:

“Ижтимоий нафақаларни тақсимлашда, афсуски, республика бўйича ягона амалиёт бор деб айта олмаймиз. Сабаби, норасмий секторда даромадга эга бўлган оилалар бор. Уларнинг даромадини ҳисоблаб чиқишда субъективлик мавжуд. Шунингдек, бюрократик ҳолатлар, бир маҳалла иккинчисидан фарқли равишда ўзи ўйлаб топадиган (бизга ёқмайдиган) маълумотномалар талаб қилиш ҳолатлари ҳам кузатилади. Шунинг учун бу борада Вазирлар Маҳкамасининг 44-сон қарори бўйича ҳаракат қилиниши керак. Агарда маҳаллаларда шу нарсага амал қилинмаётган бўлса, улар фаолиятини бошқарадиган, мувофиқлаштирувчи ташкилотлар бор. Шу билан бирга, адлия бўлими ҳам ушбу масалани кўриб чиқиши мумкин. Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ҳамда прокуратура органлари бунга ҳуқуқий баҳо бера олади.

Ҳозирда янги қарор асосида Сирдарёда эксперимент асосида ижтимоий нафақалар бўйича ягона реестр шаклланяпти. Бу ерда ҳаммаси автоматизация бўлиши кўзда тутилган. Мезонлар масаласи ҳам жуда катта аҳамиятга эга. Янги йилдан кейин янги тартиб асосида иш бошланса, соҳа тартибга тушади. Лекин барибир инсон омили сақланиб қоляпти. Чунки даромадни аниқлаш масаласи осон эмас. Оиланинг мол-мулки, даромади, тушаётган пуллар ҳисобга олиниши керак”
– дея жавоб берди Р. Давлетов.

Адлия вазири Русланбек Давлетовнинг онлайн мулоқотидан

Minjust.uz | Telegram | Twitter | Facebook | Instagram

Каналга уланиш: https://t.me/joinchat/AAAAAFZCEkvVhtOzezh5Hw
#VazirBilanOnlaynMuloqot

Адлия вазири: “Машинани ишончнома орқали бошқариш келажакда тарихга айланиши керак”

"Автомашиналарни бошқаришда ишончнома масаласи доимо долзарб бўлиб келган. Президентимиз қарорига асосан яқин қариндошлар бўладиган бўлса, ишончнома зарур эмас деган норма киритилди, яъни яқин қариндошлар ўртасидаги муносабатлардан келиб чиқиб шу янгилик жорий этилди. Бу яхши қадам, енгиллик. Кўп вазирликлар бунга қарши бўлди, бироқ ҳукуматимиз қўллаб-қувватлади ва Президентимиз қарорни имзоладилар. Керак бўлса, бу жараённи соддалаштиришни яна давом эттиришимиз лозим. Чунки машинани бошқариш асосан суғурта асосида тартибга солинса ҳам етарли бўлади. Ишончнома каби ҳужжатлар, ўйлаймизки, келажакда тарихга айланади", — адлия вазири Русланбек Давлетовнинг онлайн мулоқотидан.

Minjust.uz | Telegram | Twitter | Facebook | Instagram

Каналга уланиш: https://t.me/joinchat/AAAAAFZCEkvVhtOzezh5Hw
#VazirBilanOnlaynMuloqot

Қашқадарёда юридик университет филиали очиладими?

Ўзбекистон Республикаси адлия вазири Русланбек Давлетов билан онлайн мулоқот чоғида ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларидан бири “Қарши шаҳрида Тошкент давлат юридик университетининг филиали очиладими?” деб савол берди.

“Университет филиалини очиш айтишга осон,деди адлия вазири. — Бунинг учун шу соҳада таълим бера оладиган профессор ўқитувчилар, моддий-техник база ва инсон ресурслари етарли бўлиши керак. Айни пайтда Нукус, Наманган, Самарқанд давлат университетларида ҳуқуқшунослик факультетлари очилган. Нисбатан яқин ҳудуд бўлгани учун Қашқадарёдан Самарқандга келиб ўқиш мумкин”.

Адлия вазири Русланбек Давлетовнинг онлайн мулоқотидан

Minjust.uz | Telegram | Twitter | Facebook | Instagram

Каналга уланиш: https://t.me/joinchat/AAAAAFZCEkvVhtOzezh5Hw