#Сўраган_эдингиз
Қандай ҳолларда хорижга чиқиш биометрик паспорти берилганлиги учун давлат божи тўланмайди?
Адлия вазирлиги матбуот хизмати мазкур савол юзасидан қуйидагиларни маълум қилди.
Қайд этилишича, “Давлат божи тўғрисида”ги қонунга мувофиқ, қуйидаги ҳолларда хорижга чиқиш биометрик паспорти берилганлиги учун давлат божини тўлашдан озод қилинади:
– яқин қариндошлари вафот этган ёки улар дафн этилган жойларни зиёрат қилганда;
– фуқаролик, оилавий ва жиноят ишлари бўйича ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги шартномаларга (битимларга) биноан улар хориж судларига фуқаролик ва жиноят ишлари юзасидан тарафлар, гувоҳлар ва экспертлар сифатида чақирилган тақдирда;
– вояга етмаган шахсга, шунингдек, унга ҳамроҳлик қилувчи шахсга хорижий давлатда ихтисослашган тиббий ёрдам кўрсатилганда ёки жарроҳлик амалиёти ўтказилганда;
– вояга етмаган шахс илм-фан, таълим, спорт ёки маданият соҳаларидан биридаги халқаро тадбирда ёки мусобақада иштирок этганда;
– «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри»га киритилган шахсга, шунингдек, унга ҳамроҳлик қилувчи шахсга хорижий давлатда ихтисослашган тиббий ёрдам кўрсатилганда ёки жарроҳлик амалиёти ўтказилганда;
– биометрик паспорт Ўзбекистон ёки чет давлатлар ҳудудида табиий ва техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлар, шу жумладан маиший тусдаги офатлар юз берганлиги натижасида жабрланган жисмоний шахслар томонидан йўқотилган ёхуд яроқсиз ҳолга келганда.
Шунингдек, корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар томонидан хорижга хизмат сафарига юбориладиган фуқароларнинг хорижга чиқиш ҳуқуқини берувчи ҳужжатлар учун давлат божи белгиланган тартибда ушбу корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар томонидан тўланади.

Uza.uz

#Сўраган_эдингиз_жавоб_берамиз
Блогерларнинг қандай ҳуқуқлари бор? Мажбуриятлари-чи?
Бугунги кунда блогерлар, ижтимоий тармоқ фаоллари ва инфлюэнсерлар фаолияти жамиятимиз ахборот майдонида катта аҳамиятга эга. Улар ахборот тарқатиш орқали юз минглаб, миллионлаб кузатувчиларга маълумот етказадилар ва у ёки бу ҳолат тўғрисида жамоатчилик фикрининг шаклланишига ҳисса қўшадилар. Пировардида, жамиятда очиқлик, шаффофликни таъминлаш, жамоатчилик назоратини амалга оширишда блогерликнинг ва халқ журналистикасининг ўрни муҳим.
Сўнгги вақтларда Адлия вазирлигига блогерликнинг ҳуқуқий асослари, уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари ҳақида кўплаб саволлар келиб тушмоқда.
Шунга кўра Адлия вазирлиги соҳага оид муҳим саволларни умумлаштириб, амалдаги қонунчилик нормалари асосида қуйидаги жавобларни эълон қилади.
➡️https://bit.ly/3RRNctO

Teletype
Блогерларнинг қандай ҳуқуқлари бор? Мажбуриятлари-чи?
Бугунги кунда блогерлар, ижтимоий тармоқ фаоллари ва инфлюэнсерлар фаолияти жамиятимиз ахборот майдонида катта аҳамиятга эга. Улар...
#Сўраган_эдингиз
Эски намунадаги миллий ҳайдовчилик гувоҳномани алмаштириш муддатлари қандай?
Эски намунадаги миллий ҳайдовчилик гувоҳномани алмаштириш муддати қуйидагича:
• 2010 йилгача бўлган даврда берилганлари – 2023 йил 31 мартгача;
• 2010 – 2012 йилларда берилганлари – 2023 йил 30 июнгача;
• 2013 – 2015 йилларда берилганлари – 2023 йил 30 сентябргача;
• 2015 йилдан кейин берилганлари – 2023 йил 31 декабргача.
Юқоридаги муддатларгача алмаштирилмаган гувоҳномалар ҳақиқий эмас деб ҳисобланади.
📣Унутманг: амал қилиш муддати ўтган ҳайдовчилик гувоҳномалари ҳақиқий эмас деб ҳисобланади.
❗️Муддати ўтгандан кейин ҳам фуқаролар транспорт воситасини бошқарадиган бўлса, ҳайдовчилик гувоҳномасисиз бошқарган ҳисобланади ва ЙҲХБ ходимлари томонидан маъмурий жавобгарликка тортилишига ва ҳайдовчига нисбатан БҲМнинг беш баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
❗️Эски “права”ни янгисига алмаштириш учун нафақат ДХМларга, балки бeвосита ваколатли идора ИИББ ЙҲХБ бўлимларига ҳам мурожаат қилиш мумкин.

❓Зарурат туфайли корхонамни ёпмоқчи эдим. Бунинг учун давлат хизматлари марказига ташриф буюрмасдан онлайн тарзда амалга оширишим мумкинми?
❗️Жавоб:
✅Албатта, Сиз корхона таъсисчисининг ёки таъсисчиларини умумий йиғилиш корхонани ихтиёрий тугатиш тўғрисидаги қарори қабул қилингандан сўнг, бир иш куни ичида new.birdarcha.uz портали орқали юридик шахснинг шахсий кабинетига кирган ҳолда амалга оширишингиз мумкин.
❗️Муҳим: Ариза бериш жараёнида тайинланган тугатувчи розилиги талаб қилинади.
📍Бунда, аризада тугатувчи маълумотлари киритилгандан сўнг, тугатувчининг шахсий кабинетига ундан розилик олиш учун хабарнома юборилади.
📑Асос: Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 21 августдаги 704-сон қарори билан тасдиқланган “Тадбиркорлик субектларини ихтиёрий тугатиш ва уларнинг фаолиятини тўхтатиш тартиби тўғрисида”ги Низом.

❓Ходимларни ишга қабул қилиш тартибини биласизми?
Ишга қабул қилинган фуқаролар билан меҳнат шартномаси тузилиши ҳамда бу ҳақида буйруқ расмийлаштирилиши лозим.
Ишга 16 ёшдан қабул қилишга рухсат этилади.
15 ёшга тўлган ўқувчилар кейин отаси ёки онасининг розилиги билан енгил ишларга кириши мумкин.
Меҳнат шартномаси муддатли ёки муддациз тузилиши мумкин. Меҳнат шартномасида ходимнинг:
🔹меҳнат вазифаси;
🔹иш ҳақи;
🔹меҳнатнинг бошқа муҳим шартлари кўрсатилади.
Ишга қабул қилишда талаб қилинадиган ҳужжатлар.
🔹паспорт ёки унинг ўрнини босадиган бошқа ҳужжат, ўн олти ёшгача бўлган шахслар эса, — туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома ва турар жойидан маълумотнома;
🔹меҳнат дафтарчаси, биринчи маротаба ишга кираётган шахслар бундан мустасно. Ўриндошлик асосида ишга кираётган шахслар меҳнат дафтарчаси ўрнига асосий иш жойидан олган маълумотнома;
🔹ҳарбий хизматга мажбурлар ёки чақирилувчилар тегишинча ҳарбий билетни ёки ҳарбий ҳисобда турганлик ҳақидаги гувоҳнома;
🔹қонун ҳужжатларига мувофиқ махсус маълумотга ёки махсус тайёргарликка эга шахсларгина бажариши мумкин бўлган ишларга кираётганда олий ёки ўрта махсус, касб-ҳунар ўқув юртини тамомлаганлиги тўғрисидаги дипломни ёхуд мазкур ишни бажариш ҳуқуқини берадиган гувоҳнома ёки бошқа тегишли ҳужжат.
Агар ишга кираётган шахснинг паспорти ёки шахсини тасдиқловчи бошқа ҳужжати ҳақиқий бўлмаса, уни ишга қабул қилиш рад этилиши мумкин.
ДИҚҚАТ!!! Ишга қабул қилишда бошқа ҳужжатларни талаб қилиш тақиқланади.
🖇 Меҳнат шартномасининг намунавий шакли бу ерда. 👈

b-advice.uz
Biznesga maslahat - o'z biznesingizni biz bilan rivojlantiring
Web site created using create-react-app
#Сўраган_эдингиз
Оммавий ахборот воситасини ташкил этиш бўйича 5 та фойдали маълумот
Батафсил 👉 https://hudud24.uz/ommavij-ahborot-vositasini-tashkil-etish-uchun-5-ta-fojdali-malumot/

🏠Яшаш жойига доимий рўйхатга туриш қандай амалга ошириш мумкин?
📝Бугунги кунда Яшаш жойига доимий рўйхатга туриш учун фуқароларимиз Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмалари ёки Давлат хизматлари марказларига ташриф буюриши ёхуд my.gov.uz орқали амалга оширишлари мумкин.
🧐 Фуқаролар Қорақалпоғистон Республикаси ҳамда вилоятлар бўйлаб доимий рўйхатга туриш учун мурожаат қилишлари мумкин.
📌 Шунингдек, мазкур хизматдан Ўзбекистон Республикасининг “Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олиниши лозим бўлган шахслар - Ўзбекистон Республикаси фуқаролари тоифаларининг рўйхати тўғрисида”ги Қонунга мувофиқ:
🔵Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида кўчмас мулкка эга фуқаролар;
🔵Тошкент шаҳрида доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинган фуқаролар - Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятидаги доимий яшаш манзилига доимий рўйхатга туришлари;
🔵Тошкент вилоятида доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинган фуқаролар - Тошкент вилояти бўйлаб бошқа манзилга доимий рўйхатга туришлари мумкин.
💡Хизматдан my.gov.uz орқали фойдаланганда тўлов 10 фоиз чегирма билан амалга оширилади.
📄 Аризалар 1 иш куни ичида кўриб чиқилади.
❗️Эслатиб ўтамиз, мазкур давлат хизматидан фақатгина Ўзбекистон Республикаси фуқаролари фойдаланиши мумкин.

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Сўраган_эдингиз
Адлия вазирлиги томонидан яна бир лойиҳа йўлга қўйилди
Фойдаланувчиларга қулайлик яратиш мақсадида #Сўраган_эдингиз рукни остидаги мантли хабарлар энди видео форамтда ҳам бериб борилади.
Мазкур роликда Патент ва унинг эгаси қандай ҳуқуқларга эга бўлиши ҳақида маълумот берилади.
Кузатиб боринг...

"Litsenziya" ахборот тизими орқали "Хусусий нотариал фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензия" олиш мумкин.
✅Давлат хизматини кўрсатувчи субект:
– Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари.
🔸Мурожаатлар қабул қилинади:
– "Litsenziya" АТ - license.gov.uz орқали;
– YIDXP – my.gov.uz;
🔰Хизматдан фойдаланувчилар:
Жисмоний шахслар — Ўзбекистон Республикаси фуқаролари
💠Тўланадиган йиғим миқдори:
— Аризани кўриб чиқиш учун йғим ундирилмайди
— Лицензия берилганлиги учун давлат божи миқдори: БҲМнинг 1 баробари
⏱Аризани кўриб чиқиш муддати – 5 кун.
📌Лицензиянинг амал қилиш муддати — чекланмаган
❗️Маълумот учун: Қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган нотариал ҳаракатларни амалга ошириш ҳамда жисмоний ва юридик шахсларга ҳуқуқий ва техник тусдаги хизматлар кўрсатиш билан боғлиқ фаолият нотариал фаолият ҳисобланади.

❓📲 Савол: Мактабда ўқийдиган фарзандимнинг телефонини ўқитувчиси олиб қўйибди. Шахсий мулк бўлса, уни олишга ҳаққи борми? (Тошкент шаҳридан М. Ҳожиева)
❕Жавоб: Қонунчиликка асосан, ўқув машғулотлари ва тадбирлар бошланишидан олдин таълим олувчилар телефонини ўчириб қўйиши ҳамда сумкасига солиб қўйиши шарт.
🚫 ТАҚИҚЛАНАДИ
🔰Таълим олувчиларга қуйидагилар қатъиян тақиқланади:
🔹 телефонини бўйнига осиб олиш, кўкрак чўнтакларида, шим, юбкалари чўнтакларида ва шу кабиларда сақлаш;
🔹 телефон аккумуляторини зарядлаш учун таълим муассасаси электр тармоқларига улаш;
🔰 телефони ёрдамида:
🔹 атрофдагиларга зўравонлик, шафқатсизлик, порнографияни тарғиб қилувчи видео ва суратларни намойиш қилиш;
🔹 таълим муассасасининг нуфузига, шу жумладан, зўравонлик ва вандализм ҳолатларини суратга олиш ва кейинчалик уларни атрофдагиларга намойиш этиш йўли билан зарар етказиш;
🔰 ўқув машғулотлари вақтида:
🔹 телефон орқали сўзлашиш ҳамда SMS (ММS) ва бошқа турдаги хабарларни жўнатиш;
🔹 телефонни стол устига қўйиш;
🔹 мусиқа тинглаш;
🔹 сурат ва видео тасвирларни кўрсатишда телефондан фойдаланиш, тасвир кўриш, диктофон, калкулятор, календарь, блокнот, ён дафтарча кабилар сифатида фойдаланиш;
🔹 суратга олиш ва видео тасвирга тушириш;
🔹телефон орқали бошқа хизматлардан фойдаланиш.
⚠️ РУХСАТ ЭТИЛАДИ
➡️ Таълим муассасасида таълим олувчиларга машғулотлар ва тадбирлар оралиғида фақат асосли ва кечиктириб бўлмайдиган зарур ҳолатларда ота-онаси (уларнинг ўрнини босувчилар), яқин қариндошлари, таълим муассасаларининг раҳбарлари ёки ходимлари билан зудлик билан боғланиш мақсадида телефонлардан фойдаланишга рухсат этилади.
‼️ТАРТИБНИ БУЗСА
Ушбу талаблар бузилган тақдирда таълим муассасасининг ҳар қандай педагог ходими таълим олувчидан телефонни олиб қўйиш, билдиришнома расмийлаштириш ва уни телефон билан бирга таълим муассасасининг директорига ёки директор ўринбосарига, кейинчалик уни ота-оналарга бериш ҳуқуқига эга.
Демак, таълим муассасасида мобил телефондан фойдаланиш тартиби бузилган тақдирда, ўқитувчи унинг телефонини муассаса раҳбариятига ёки ота-онасига бериш шарти билан олиб қўйиши мумкин.