Segment.uz
71.8K subscribers
5.96K photos
1.45K videos
144 files
7.37K links
Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси

Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam

📲 https://segment.uz
Download Telegram
❗️Суперконтракт миқдорлари тасдиқланди

2024/2025-ўқув йили қабулида бакалавриат таълим йўналишлари учун табақалаштирилган тўлов-контракт қийматининг минимал миқдори тасдиқланди.

Унга кўра, қабул чегарасига 4,05 баллдан ортиқ етмаган, 56,7 баллдан кам тўпламаган ҳамда қўшимча равишда ўқиш истагини билдирган абитуриентлар биринчи ўқув йили учун базавий тўлов-контракт миқдорларига нисбатан супер-контракт қийматини тўлаган ҳолда ўқишлари мумкин.

Табақалаштирилган тўлов-контракт қийматини 2024 йил 15 октябрга қадар тўлиқ тўлаган абитуриентларга 10 фоизлик чегирма берилади.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️Мактабгача таълим ташкилотига директор тайинлашнинг янги тартиби жорий этилади

Вазирлар Маҳкамасининг (27.08.2024 й. №531-сон) қарорига мувофиқ:

2025 йил 1 январдан бошлаб, Малака ошириш институтида Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тизимидаги давлат мактабгача таълими ташкилоти (МТТ) директори лавозимига номзодларни менежерлик ўқув курсида ўқитиш ва уларга махсус портал орқали менежерлик сертификатини электрон шаклда бериш тизими этилади.

2025 йил 1 сентябрдан бошлаб менежерлик сертификатига эга бўлган МТТ директорига ушбу сертификатнинг амал қилиш муддати давомида лавозим маошига ҳар ойлик 30 фоиз қўшимча устама тўланади.

2025 йил 1 январга қадар директор лавозимида ишлаб келаётган ходимларни ўқитиш ва сертификат олиш билан боғлиқ харажатлар Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қопланади.

Telegram
| Instagram | Facebook
❗️9 сентябрдан метро бекатларига яқин 27 та ОТМда дарс жараёнининг бошланиш вақти белгиланди

Тошкент шаҳар метрополитенида йўловчи оқимини тўғри тақсимлаш, талабаларнинг ўз вақтида дарс машғулотларига етиб боришлари учун қулайлик яратиш мақсадида бекатларга яқин жойлашган олий таълим муассасаларининг мақбуллаштирилган иш графиги тасдиқланди.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️“Сиёсий-маърифат соати”нинг навбатдаги сони тақдим этилди

Давлат хизматчилари учун мўлжалланган сиёсий-маърифий соатларда бугунги куннинг энг муҳим ва долзарб мавзулари ҳақида сўз боради.

Бугунги сиёсий-маърифат соатида:

Ўзбекистон ва жаҳон янгиликлари;
“Жадид” газетасида давлат ва жамоат арбобларининг долзарб мавзудаги мақолалари анонси билан танишасиз;
“M-дайжест”да маънавий ҳаёт янгиликлари;
Давлат тилида иш юритиш қоидалари;
“Маҳалладан гапирамиз” рукнида маҳаллалар ҳаётида юз берган янгиликлар ҳақида сўз боради;
“Ижтимоий тармоқ — ижтимоий қармоқ”: чуқур мулоҳазалар;
“10 та факт” рукнида Нажмиддин Кубро ҳақида билган ва билмаганингиз;
Халқимизнинг забардаст адиби — Шуҳрат ҳаёти ва ижоди ҳақида сўз боради.

Мазкур лойиҳа — Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги, Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳамда Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси томонидан тақдим этилмоқда.

▪️ YouTube'да кўриш

Telegram | Instagram | Facebook
Рақобат қўмитаси Фарғона вилоятида иситиш мавсуми давомида аҳоли хонадонларига етарли даражада иссиқлик таъминоти етказиб берилмаганлигида 6,1 мингдан ортиқ истеъмолчининг хонадонларига деярли 4,2 млрд сўм нореал дебитор қарздорликлар ҳисобланганлигини аниқлади.

Амалга оширилган ишлар натижасида Фарғона вилояти “Иссиқлик манбаи” томонидан кўрсатилмаган хизматлар учун ҳисобланган қарздорликлар бекор қилинди.

Telegram | Instagram | Facebook
Янги ўқув йилининг бошланиш саналари:

мактабларда — 4 сентябрь;
академик лицейларда — 4 сентябрь;
касб-ҳунар мактабларида — 4 сентябрь;
коллеж ва техникумларнинг иккинчи ва ундан юқори курслари учун — 4 сентябрь.

Олий таълим муассасаларида (барча курслар учун) — 9 сентябрь;

❗️Коллеж ва техникумларнинг 1-курслари учун қабул давом этмоқда, шу сабабли янги ўқув йилининг бошланиш санаси ҳали аниқ эмас, бу бўйича кейинроқ қўшимча маълумот берилади.

Telegram | Instagram | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Асила Мирзаёрова Паралимпия ўйинлари рекордини ўрнатди

Айни дақиқаларда давом этаётган пара енгил атлетика бўйича аёллар ўртасида Т11 классида узунликка сакраш баҳсида 🇺🇿Асила Мирзаёрова дастлабки уринишида 5,22 метр натижа қайд этиб, ушбу йўналишда Паралимпия ўйинлари рекордини ўрнатди.

❗️Аввалги рекорд 1996 йил Атлантада 5,07 метр натижа билан ўрнатилган эди.

Telegram | Instagram | Facebook
Ўзбекистонда 1 сентябрдан нималар ўзгаради?

Пенсия ва нафақалар миқдори оширилади;

Солиқчиларга янги ваколат берилади;

Заргарлар учун солиқ имтиёзи берилади;

Ов туризми ривожлантирилади;

Йўл объектлари алоҳида рухсатнома олингач таъмирланади;

Ногиронликни белгилашнинг янгича тартиби жорий этилади;

Тамаки маҳсулотлари транзити учун талаблар белгиланади.

Telegram | Instagram | Facebook
🇺🇿Асила Мирзаёрова – Паралимпия ўйинлари ғолиби!

Ҳозиргина пара енгил атлетика бўйича аёллар ўртасида Т11 классида узунликка сакраш беллашувлари якунланди. Унда иштирок этган Асила Мирзаёрова 5.24 метр натижа қайд этган ҳолда Паралимпия ўйинлари рекордини янгилади ва олтин медалга сазовор бўлди.

Маълумот учун, Асила Мирзаёрова бундан аввал Токио-2020 ёзги Паралимпия ўйинларида ушбу йўналишда кумуш медални қўлга киритган эди.


Telegram | Instagram | Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон делегацияси Францияда бўлиб ўтаётган Паралимпия ўйинларида 🥇1 та олтин, 🥈2 та кумуш ва 🥉1 та бронза медали билан умумжамоа ҳисобида 6-ўринга чиқди.

Telegram | Instagram | Facebook
Президент Шавкат Мирзиёев Мустақиллик байрами арафасида 522 нафар маҳбусни афв этди

Афв этилган шахсларнинг 159 нафари асосий жазодан озод этилди, 303 нафари жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди, 60 нафарининг озодликдан маҳрум этиш жазоси енгилроқ жазо билан алмаштирилди.

Telegram | Instagram | Facebook
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси тақдим этади!

31 август – Қатағон қурбонларини ёд этиш куни

Турналар карвони эслатар сизни...


Ижод мактабида сизга шеър айтар,
Сизнинг изингиздан гавҳар терганлар.
Сизга армон бўлган мактаб очилди,
Мактаб очаман деб, жонин берганлар!

Telegram | Instagram | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев Франция пойтахти Париж шаҳрида ўтаётган Паралимпия ўйинларида терма жамоамизнинг илк олтин медалларини қўлга киритган енгил атлетикачиларимиз Асила Мирзаёрова ва Қудратиллохон Маъруфхўжаев билан телефон орқали мулоқот қилди.

Асила Мирзаёрова узунликка сакрашда 5,22 метр натижа қайд этиб, салкам 30 йил олдинги паралимпия рекордини янгилади. Қудратиллохон Маъруфхўжаев ядро улоқтириш баҳсида ғолиб бўлди.

Telegram | Instagram | Facebook
Мустақиллик тантаналари бошланди

Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 33 йиллигига бағишланган байрам тантанасини Президент матбуот хизматининг Тelegram мессенджери, YouTube видеохостинги, Facebook ва Х ижтимоий тармоқларидаги саҳифаларида томоша қилинг.

Telegram | Instagram | Facebook
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент Янги Ўзбекистонни барпо этиш йўлидаги 5 та устувор йўналиш ҳақида

Telegram | Instagram | Facebook
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Мен ҳурматли ота-оналарга қарата айтмоқчиман: қизларингизни ўқитинг, орзу-умидларини рўёбга чиқаришларида уларга кўмакчи бўлинг!"

Telegram | Instagram | Facebook
❗️ОТМга кирган хотин-қизлар диққатига!

Қонунчиликка кўра, давлат ОТМлари магистратура босқичига контракт асосида қабул қилинган ва таълим олаётган хотин-қизларнинг тўлов-контрактнинг тўлиқ суммаси бюджетдан қоплаб берилади.

Бунинг учун хотин-қизлар ректор номига 15 сентябргача ариза бериши керак.

Ушбу муддатдан кейин тақдим этилган аризалар кўриб чиқилмайди.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️Талабалар учун ижара тўловларининг бир қисмини қоплаб бериш учун онлайн ариза бериш бошланди

Вазирлар Маҳкамасининг 605-сонли қарорида ижара ҳуқуқи асосида яшайдиган давлат олий таълим муассасаларининг кундузги таълим шаклида таҳсил олаётган талабаларига ойлик ижара тўловининг бир қисми Давлат бюджети ҳисобидан қоплаб берилиши белгилаб қўйилган.

Ариза бериш қуйидагича амалга оширилади:
▪️ kontrakt.edu.uz ахборот тизимидан рўйхатдан ўтилади ва шахсий кабинетга кирилади.
▪️«Ариза юбориш» тугмаси босилади ва ариза юборилади.

Бунда биринчи босқич талабалари учун жорий ўқув йилининг сентябрь ва октябрь ойлари учун ижара шартномаси талаб этилмайди.

Иккинчи ва ундан юқори курс талабалари учун ижара шартномаси (ijara.soliq.uz) бўлиши талаб этилади.

Telegram | Instagram | Facebook