Segment.uz
71.5K subscribers
6.02K photos
1.47K videos
147 files
7.51K links
Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси

Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam

📲 https://segment.uz
Download Telegram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❗️2026 йил 1 июндан Тошкент, Навоий ва Қашқадарё вилоятларидаги, 2027 йил 1 мартдан республиканинг бошқа ҳудудларидаги жазони ижро этиш муассасаларидаги ёшларни замонавий рақамли касбларга ўқитиш тизими йўлга қўйилади.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️2026 йил 1 июндан бошлаб Юқори Чирчиқ, Қибрай, Янгийўл, Зангиота ва Тошкент туманларида атмосфера ҳавоси сифатини яхшилаш мақсадида кўмир, мазут ва атмосферага зарарли ёқилғилардан фойдаланишни назарда тутувчи янги иссиқхона хўжаликларини ташкил этиш ва давлат рўйхатидан ўтказишга рухсат берилмайди.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️2026 йил 1 июндан бошлаб соҳалар назоратига масъул инспекцияларда коррупциявий хавф-хатар даражаси “юқори” ва “ўрта” бўлган функциялар юклатилган лавозимларда фаолият юритаётган ходимлар ҳамда ушбу лавозимларга номзодлар учун коррупцияга қарши барқарорлик даражасини диагностикадан ўтказиш тизими жорий этилади.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️2026 йил 1 июлдан муддатли ҳарбий хизматни ўтаб бўлган ҳамда олий таълим ташкилотларида ўқиш истагини билдирган ёшларга хорижий тил ва фан сертификати харажатларини “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшларни қўллаб-қувватлаш жамғармалари маблағлари ҳисобидан қоплаб бериш амалиёти йўлга қўйилади.

Telegram | Instagram | Facebook
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
❗️Ўзбекистонда илк бор қишлоқ ва сув хўжалиги учун ёш талантлар миллий танлови ўтказилмоқда

Танловнинг 50 нафар энг муносиб иштирокчиси FAO (БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти) ва IFAD (Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш халқаро жамғармаси) тизимида чет элда стажировка ўтайди.

❗️Эслатиб ўтамиз, аризалар жорий йилнинг 8 май кунига қадар қабул қилинади.

Танловга оид саволларга @young_talent_bot орқали жавоб олишингиз мумкин.

Батафсил видеолавҳада.

Telegram | Instagram | Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❗️Президент қарори (ПҚ–164-сон, 04.05.2026 й.) билан Угом дарёси давлат гидрологик табиат ёдгорлиги деб эълон қилинди.

2026 йил 1 июндан дарёнинг соҳил бўйи минтақалари ҳамда сувни муҳофаза қилиш зоналарида табиий гидрологик тизим ва экологик мувозанатга салбий таъсир кўрсатиши мумкин бўлган ҳар қандай қурилиш, ер ишлари ва сунъий иншоотларни барпо этиш қатъиян ман этилади.

Telegram | Instagram | Facebook
“Даромади ўртачадан юқори давлатлар қаторига киришни мақсад қилганмиз” — Президент

4 май куни Президент Шавкат Мирзиёев Самарқандда Осиё тараққиёт банки Бошқарувчилар кенгашининг йиғилишида нутқ сўзлади.

Давлат раҳбари глобал беқарорлик шароитида ҳам Ўзбекистон иқтисодиёти биринчи чорак якуни бўйича 8,7 фоизли ўсишга эришганини таъкидлади.

“Биз 2030 йилга қадар Ўзбекистонда барча соҳаларни технологик ва инновацион ўсиш моделига ўтказиш орқали иқтисодиёт ҳажмини 240 миллиард доллардан ошириш ниятидамиз.

Натижада даромади ўртачадан юқори давлатлар қаторига киришни ҳамда камбағалликка тўлиқ барҳам беришни мақсад қилганмиз”, — деди Президент.


Telegram | Instagram | Facebook
Биринчи хоним Зироат Мирзиёева ва Президент администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева 4 май куни Ўзбекистонга ташриф буюрган Малайзия қироличаси Ража Зарит Софиа билан учрашдилар.

Telegram | Instagram | Facebook
Қайси ҳолатда қарздорнинг хорижга чиқиши чекланади?

Фуқаронинг Ўзбекистон Республикасидан чиқишини вақтинча чеклаш фақат қонунда белгиланган ҳолларда амалга оширилиши мумкин.

Кредит ташкилотларидан кредит олган шахсларнинг хорижга чиқишига ўз-ўзидан ҳеч қандай чеклов ўрнатилмайди.

Қарздор жисмоний шахснинг Ўзбекистондан чиқиши эса суд ҳужжати асосида берилган ижро ҳужжатидаги талаблар белгиланган муддатда, узрсиз сабабларга кўра бажарилмаган тақдирда вақтинча чекланиши мумкин.

Бундай ҳолатда давлат ижрочиси:
ундирувчининг аризасига кўра
ёки ўз ташаббуси билан
қарздор жисмоний шахснинг хорижга чиқишини вақтинча чеклаш тўғрисида қарор чиқаришга ҳақли.

Фуқаролар чет элга чиқишга вақтинча қўйилган чекловларни my.gov.uz портали ёки МИБнинг mib.uz сайти орқали текширишлари мумкин.


Telegram | Instagram | Facebook
Инвестиция самарадорлиги бўйича ТОП-35 ҳокимлар

«Юксалиш» ҳаракати томонидан туман ва шаҳар ҳокимларининг 2025 йил натижалари асосида инвестиция самарадорлиги бўйича илк рейтинги эълон қилинди.

Telegram | Instagram | Facebook
Аҳоли мурожаатларининг назорати кучайтирилади: янги тартиб тасдиқланди

Президент фармонига кўра, 2026 йил 1 майдан:

Ўзбекистон Республикаси Президенти Виртуал қабулхонаси ахборот тизимига келиб тушган мурожаатлар бўйича назорат вақти режими ўрнатилади, бунда кўриб чиқилиши белгиланган муддатдан ўтган мурожаатлар ижро учун автоматик юқори турувчи давлат органига ўтади;

Виртуал қабулхона ахборот тизимида мурожаатларни қабул қилишда улар “шошилинч”, “одатий”, “маслаҳат талаб қилувчи” тоифаларига ажратиш амалиёти йўлга қўйилади, назоратга қайтарилган мурожаатлар 3 иш куни ичида юқори турувчи органлар томонидан қайта ўрганиб чиқилади;

аҳоли мурожаатлари билан ишлаш бўйича давлат органлари ва ташкилотлари раҳбарлари ҳисоботларини Қонунчилик палатаси ва Сенатда, ҳокимлар ҳамда ҳудудий давлат органлари ва ташкилотлари раҳбарлари ҳисоботларини эса тегишлича Сенатда ёки маҳаллий кенгашларда ҳар чоракда камида 1 марта эшитиб бориш тартиби жорий қилинади;

давлат органлари ва ташкилотларининг ахборот хизматлари Халқ қабулхоналари билан ҳамкорликда ҳудудда мурожаатлар билан ишлаш ҳолатини ёритади, шунингдек, оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқлардаги мурожаатларнинг кўриб чиқилишига оид эътирозларни ўрганиб боради ва бу улар фаолиятининг самарадорлиги кўрсаткичларида акс эттирилади.

Telegram | Instagram | Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❗️Президент қарори:

2026 йил 1 майдан
эксперимент тариқасида Тошкент, Самарқанд ва Фарғона вилоятлари ҳамда Қорақалпоғистон Республикасида 1 тадан туман (шаҳар) миграция ва персоналлаштириш бўлинмаларида ўзига ўзи хизмат кўрсатиш имконияти яратилган, сунъий интеллект асосидаги “Ақлли” миграция шохобчалари ташкил этилади. Бунда:

▪️ дастлабки босқичда “Ақлли” миграция шохобчаларида белгиланган давлат хизматлари кўрсатилади;
▪️ Ички ишлар вазирлиги томонидан ўзига ўзи кўрсатиладиган хизматлар турлари кенгайтириб борилади.

2026 йил 1 майдан Миграция ва персоналлаштириш департаменти ва унинг ҳудудий бошқармаларига Ўзбекистонга электрон кириш визаси асосида кириб келган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг электрон визалари амал қилиш муддатини 1 маротаба 30 кунгача узайтириш ҳуқуқи берилади.

2026 йил 1 сентябрдан талабалар ётоқхонасига жойлашиш бўйича шартнома тузиш билан бир вақтда талабаларни турган жойи бўйича рўйхатга олишнинг композит тартиби жорий этилади.

Telegram | Instagram | Facebook