Segment.uz
72K subscribers
5.96K photos
1.45K videos
143 files
7.37K links
Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси

Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam

📲 https://segment.uz
Download Telegram
Равшан Маматов Президент Администрацияси ҳузуридаги Наркотикларни назорат қилиш миллий маркази директори лавозимига тайинланди.

Эслатиб ўтамиз, Президент фармони билан Наркотик моддаларни назорат қилиш миллий ахборот-таҳлил маркази Президент администрацияси ҳузуридаги Наркотикларни назорат қилиш миллий маркази этиб қайта ташкил этилганди.

Марказ директорининг мақоми президент маслаҳатчиси ўринбосарига тенглаштирилган.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️Олий таълим муассасаларида янги ўқув йили 9 сентябрь, душанба кунидан бошланади.

Бу ҳақда олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг 2024 йил 21 августдаги 321-сонли буйруғида белгиланди.

Академик лицейларда эса янги ўқув йили 4 сентябрь, чоршанба кунидан бошланади.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️Президент томонидан “Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкаларига ҳамда уларда қурилган бинолар ва иншоотларга бўлган ҳуқуқларни эътироф этиш тўғрисида”ги Қонун имзоланди

Қонунга кўра, фуқаролар қуйидаги кўчмас мулкларни ўз номига (ижара ва мулк ҳуқуқи асосида) қонуний ўтказиб олиши мумкин:

2018 йил 1 май кунигача якка тартибдаги уй-жой қуриб ўзбошимчалик билан эгаллаган ер ҳамда ундаги бино ва иншоотлар;

2018 йил 1 май кунигача фуқаролар ва ташкилотлар томонидан ҳужжатда кўрсатилган майдондан ортиқча эгалланган ер ҳамда ундаги бино ва иншоотлар;

“бир марталик акция” доирасида ҳуқуқларни эътироф этиш охирига етмаган ер ҳамда ундаги бино ва иншоотлар;

2021 йил 8 июнга (ҳокимларнинг ваколати бекор қилингунига) қадар туман (шаҳар) ҳокимлари қарори билан ажратилган, лекин вилоят ҳокими ёки халқ депутатлари Кенгаши томонидан тасдиқланмаган ер;

боғдорчилик ва узумчилик ширкатлари ҳудудидаги турар жойлар ҳамда улар эгаллаган ер;

кичик саноат зоналари ҳудудига 2020 йил 9 мартгача жойлаштирилган тадбиркорларнинг ери;

давлат ордери билан хусусийлаштирилган бинолар ва уйлар эгаллаган ер;

ҳоким қарори билан мулк ҳуқуқи эътироф этилган бинолар ва уйлар эгаллаган ер участкаси.

❗️Кўчмас мулкни қонунийлаштириш учун улар қуйидаги талабларга жавоб бериши лозим:

▫️ер бошқа шахсга ажратилмаган ёки аукционга чиқарилмаган бўлиши;
▫️ер участкасидан фойдаланишда низо мавжуд эмаслиги;
▫️ер ва мол-мулк солиғи бўйича қарздорлик мавжуд эмаслиги;
▫️муҳофаза зонасида, суғориладиган ерда жойлашмаганлиги;
▫️бош режа талабларига зид эмаслиги (мавжуд бўлса);
▫️ҳар бир категорияга хос бошқа шартлар (инвестиция мажбурияти бажарилганлиги, ширкат аъзоси ҳисобланиши ва бошқалар).

Қонун 3 ойдан сўнг кучга киради. Қонун 2028 йил 1 январга қадар амал қилади.

Telegram | Instagram | Facebook
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🌱 Ҳашар – нафақат иш, балки қўшнилар, дўстлар билан мулоқот қилиш учун яхши имкониятдир!

Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси

Telegram | Instagram | Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Мустақилликнинг 33 йиллиги муносабати билан фан, таълим, соғлиқни сақлаш, адабиёт, маданият, санъат соҳалари ва оммавий ахборот воситалари ходимларидан бир гуруҳи мукофотланди — Президент фармони

Улар орасида вазирлар Адхам Икрамов («Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган соғлиқни сақлаш ходими» фахрий унвони) ва Конгратбай Шарипов («Дўстлик» ордени) мукофотланди.

Шунингдек, Тоир Қўзиев, Айгул Надирова, Севара Назарханова, Валихан Умаров, Камолиддин Уринбаев, Нигина Амонқулова «Ўзбекистон Республикаси халқ артисти» фахрий унвонига сазовор бўлишди.

Академиклар Машхура Мавлоний («Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси» фахрий унвони) ва Тахир Арипов («Дўстлик» ордени) ҳам мукофотланди.

▪️ Мукофотланганларнинг тўлиқ рўйхати

Telegram | Instagram | Facebook
Президентнинг "Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг ўттиз уч йиллиги муносабати билан давлат хизматчилари ҳамда ишлаб чиқариш ва ижтимоий-иқтисодий соҳалар ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги Фармони қабул қилинди.

Telegram | Instagram | Facebook
«Фидокорона хизматлари учун» ордени билан:

Абдурахманов Шухратбек Кушақбаевич – Андижон вилояти ҳокими;

Мирзаев Зойир Тоирович – Тошкент вилояти ҳокими;

Турдимов Эркинжон Оқбутаевич – Самарқанд вилояти ҳокими мукофотланди.

Telegram | Instagram | Facebook
«Меҳнат шуҳрати» ордени билан:

Қосимов Улуғбек Бердиқобилович – Сурхондарё вилояти ҳокими;

Оринбаев Аманбай Тлеубаевич – Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси;

Рахимов Жўрабек Рахимович – Хоразм вилояти ҳокими мукофотланди.

Telegram | Instagram | Facebook
Президентнинг "Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг ўттиз уч йиллиги муносабати билан ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги Фармони қабули қилинди.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️Ўзбекистонга салқин ҳаво оқими кириб келади

27-29 август кунлари рeспубликанинг тоғли ҳудудларида ҳаво ҳарорати кечаси 10-15 даражагача тушади, кундузи 20-25 даража бўлади.

Бошқа ҳудудларда кечаси 15-20° кундузи 28-33° бўлади.

Telegram | Instagram | Facebook
“Умра – 2024”нинг навбатдаги мавсуми 10 сентябрдан бошланади. Зиёратчилар Мадина шаҳрида 3 кун, Макка шаҳрида эса 7 кун бўлади.

Эслатиб ўтамиз, мазкур зиёрат Ўзбекистон мусулмонлари идораси ва Дин ишлари бўйича қўмита томонидан ташкил этилади.

Telegram | Instagram | Facebook
Президент фармони билан Қозоғистоннинг давлат ва жамоат арбобларидан бир гуруҳи "Дўстлик" ордени билан мукофотланди.

Telegram | Instagram | Facebook
Президент фуқаролик жамияти институтларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштиришга қаратилган Фармонни имзолади.

Фармон билан мамлакатимиз тараққиётининг бугунги босқичида соҳани давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг фуқаролик жамияти институтларининг ўрнини оширишга хизмат қиладиган энг муҳим олтита йўналиши белгилаб берилди.

Президент давлат грантлари ва ижтимоий буюртмалари учун муносиб лойиҳаларни танлаб олиш сифати ва шаффофлигини ошириш мақсадида соҳадаги институционал ўзгаришларни қўллаб-қувватлади.

Хусусан, Парламент ҳузурида Фуқаролик жамияти институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди ва унинг ҳудудий бўлинмалари ташкил этилиб, ижтимоий лойиҳаларнинг манзиллилиги таъминланади, бюрократияга чек қўйилади.

Фуқаролик жамияти институтларига давлат субсидиялари, грантлари ва ижтимоий буюртмаларини ажратиш билан боғлиқ барча жараёнларнинг шаффофлигини таъминлашга қаратилган ягона электрон платформа ишга туширилади.

Фармонга кўра, ижтимоий шерикликни ривожлантиришга қаратилган қуйидаги механизмлар жорий этилмоқда:

ҳар йили давлат органлари ижтимоий буюртма танловлари ҳамда фуқаролик жамияти институтлари вакиллари билан очиқ мулоқот ўтказади;

давлат органларига фуқаролик жамияти институтларининг ташаббусли ижтимоий шериклик лойиҳаларини БҲМнинг 1 000 бараваригача танловларсиз молиялаштириш ҳуқуқи берилади;

ҳар йили Ҳукумат ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурлари ижросига фуқаролик жамияти институтларини ижтимоий шериклик асосида жалб қилиш бўйича дастур қабул қилади.

Ижтимоий аҳамиятга молик фаолиятни оммалаштириш мақсадида фуқаролик жамияти институтларига қуйидаги имтиёзлар берилмоқда:

давлат грантлари ва ижтимоий буюртма лойиҳалари доирасида даромад солиғи ва ижтимоий солиқ ставкалари 3 йил муддатга 50 фоизга камайтирилмоқда;

2025 йил 1 январдан бошлаб ногиронлар, фахрийлар, хотин-қизлар ва болалар ташкилотларини рўйхатдан ўтказиш учун ундириладиган давлат божи 2 бараварга камайтирилмоқда;

ҳомийлик ташкилотларининг ижтимоий ҳимояга муҳтож шахсларга хайрия пулининг солиқ солинмайдиган миқдори амалдаги 15 млн сўмдан 34 млн сўмгача (БҲМнинг 100 баравари) оширилмоқда.

Telegram | Instagram | Facebook
Президент Шавкат Мирзиёев 26 август куни Самарқандга ташриф буюриб, “Шарқ тароналари” халқаро мусиқа фестивалининг тантанали очилиш маросимида иштирок этади.

Telegram | Instagram | Facebook
Янги ўқув йилининг бошланиш саналари:

мактабларда — 4 сентябрь;
академик лицейларда — 4 сентябрь;
касб-ҳунар мактабларида — 4 сентябрь;
коллеж ва техникумларнинг иккинчи ва ундан юқори курслари учун — 4 сентябрь.

Олий таълим муассасаларида (барча курслар учун) — 9 сентябрь;

❗️Коллеж ва техникумларнинг 1-курслари учун қабул давом этмоқда, шу сабабли янги ўқув йилининг бошланиш санаси ҳали аниқ эмас, бу бўйича кейинроқ қўшимча маълумот берилади.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️Олий Мажлис ҳузуридаги Фуқаролик жамияти институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди ҳамда унинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги алоҳида бўлинмалари ташкил этилади

Фонд жами 45 та, шу жумладан, ижро этувчи девон – 17 та, алоҳида бўлинмалар – 28 та штат бирлигидан иборат бўлади

Президент фармони

Telegram | Instagram | Facebook
❗️Президент фармонига кўра:

Давлат органлари ҳузуридаги жамоатчилик кенгашлари раислари фуқаролик жамияти институтлари вакиллари орасидан тасдиқланади.

Ҳар йили жамоатчилик кенгашларининг фаолияти самарадорлиги баҳоланади ва унинг натижалари эълон қилинади;

Жамоатчилик кенгашларининг фаол аъзолари давлат органининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан моддий рағбатлантириб борилади.

“Юксалиш” ҳаракатига ҳар йили жамоатчилик кенгашлари фаолият самарадорлигини баҳолаш ва унинг натижаларини ўз расмий веб-сайти ҳамда ижтимоий тармоқларда эълон қилиб бориш тавсия этилди.

Telegram | Instagram | Facebook