Segment.uz
71.9K subscribers
5.96K photos
1.45K videos
144 files
7.37K links
Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси

Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam

📲 https://segment.uz
Download Telegram
Давлат ташрифи билан Душанбе шаҳрига борган Шавкат Мирзиёевни Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон кутиб олди.

Олий мартабали меҳмон шарафига фахрий қоровул саф тортди ва икки мамлакат давлат байроқлари кўтарилди. Ўзбекистон президентини кутиб олишда Тожикистон ёшлари ва ижодий жамоалари вакиллари ҳам қатнашди.

Сўнг Шавкат Мирзиёев “Дўстий” майдонига ташриф буюриб, Исмоил Сомоний ҳайкали пойига гул қўйди.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️ Душанбедаги “Қасри Миллат” қароргоҳида давлат ташрифи билан Тожикистонга борган Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевни расмий кутиб олишга бағишланган тантанали маросим бўлди.

Шундан сўнг, президентлар тор доирада учрашув ўтказдилар. Унда Иттифоқчилик муносабатлари тўғрисидаги тарихий шартноманинг имзоланиши Ўзбекистон-Тожикистон муносабатларида сифат жиҳатидан янги босқичга ўтиш экани таъкидланди.

Шу маънода, иттифоқчилик муносабатларининг салоҳиятини рўёбга чиқариш барча даражалардаги мулоқотлар натижадорлигини оширишни тақозо этиши қайд этилди.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️Инфратузилманинг эскирганлиги энергетик барқарорликка тўсиқ бўлмоқда

Ўзбекистонда электр ускуналарининг қарийб 40 фоизи эскирган. Хусусан, 10 киловольт кучланишга эга электр узатиш тармоқларининг:

40 фоизи 40 йилдан ортиқ;
31,5 фоизи 25 йилдан 40 йилгача;
13,5 фоизи 10 йилдан 25 йилгача муддатдан буён фойдаланиб келинмоқда.

Шунингдек, 6 киловольт кучланишга эга электр узатиш тармоқларининг:

41 фоизи 40 йилдан ортиқ;
30 фоизи 25 йилдан 40 йилгача;
15,5 фоизи 10-25 йилдан буён хизмат қилиб келмоқда.

Бундан ташқари, мамлакатдаги мавжуд 94 мингта трансформаторнинг 33 мингтаси (35,5 фоизи) таъмирталаб аҳволда.

Электр узатиш тармоқларининг эскиргани оқибатида 2023 йилда ишлаб чиқарилган 78 миллиард киловатт.соат электр энергиясининг 15,3 фоизи истеъмолчиларга етиб бормай йўқотилган.

Магистраль газ қувурларининг эса 63 фоизи 30 йилдан ортиқ, 29 фоизи 13-30 йил давомида узлуксиз фойдаланиб келинмоқда.

Telegram | Instagram | Facebook
II жаҳон уруши қатнашчиларига 20 млн. сўмдан пул берилади

Президент 2024 йил 16 апрел куни “Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида”ги ПФ-65-сонли фармонни имзолади.

Бунда барча харажатлар республика бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилиши белгиланган.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йили уруш қатнашчиларига 18 млн. сўмдан бир марталик пул мукофоти берилган эди.

Telegram | Instagram | Facebook
Шухрат Джаббаров Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари;

Абрар Акбаров Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси раисининг ўринбосари этиб тайинланди.

Telegram | Instagram | Facebook
Бобир Хамраев Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги директорининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.

Улуғбек Юнусов Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги директори ўринбосари этиб тайинланди.

Telegram | Instagram | Facebook
Президент Шавкат Мирзиёевнинг топшириқларига мувофиқ Қозоғистонда юз берган сув тошқинлари оқибатида зарар кўрган аҳолига инсонпарварлик ёрдами юборилди.

15 та катта юк ҳажмли автоуловлардаги инсонпарварлик ёрдамида озиқ-овқат маҳсулотлари, аёллар, болалар ва эркаклар уст-бош кийим-кечаклари, кўрпача, ёпинғич, ёстиқлар, гигиеник воситалар, махсус қурилмали чодирлар, резина қайиқ тўпламлари ва бошқа зарур маҳсулотлар ўрин олган.

Telegram | Instagram | Facebook
2026 йилга қадар «яшил» энергия манбалари улуши 25 фоизга етказилади

Ўзбекистонда 2026 йилга қадар қайта тикланувчи энергия манбаларининг улушини 25 фоизга етказиш режалаштирилмоқда. Натижада 3 миллиард кубометр табиий газ иқтисод қилинади.

Шу мақсадда айни пайтда мамлакатда умумий қуввати 6540 мегаваттга тенг бўлган 18 та қуёш фотоэлектр станцияси, қуввати 5200 мегаваттга тенг бўлган 12 та шамол электр станцияси, қуввати 600 мегаваттли 1 та гибрид электр станцияси ҳамда 1050 мегаватт қувватга эга 9 та электр энергияси сақлаш тизимини қуриш бўйича лойиҳалар амалга оширилмоқда.

Шунингдек, Қорақалпоғистонда Марказий Осиёдаги энг йирик шамол электр станцияси қурилиши режалаштирилган. Умумий қуввати 1,5 гигаватт бўлган станция 2 миллион 190 минг хўжаликни электр энергияси билан таъминлайди.

Telegram | Instagram | Facebook
Шавкат Мирзиёев 2024 йил 22 апрелдан қисқа муддатли меҳнат таътилига чиқди.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️Долларнинг расмий курси 12 700 сўмдан ошди

23 апрелдан АҚШ долларнинг расмий курси 12 711 сўм этиб белгиланди.

Telegram | Instagram | Facebook
🤳 Telegram-каналларда ҳам Stories'лар қўйиб бориш функцияси пайдо бўлди. Бунинг учун обуначиларнинг овози керак.

Segment.uz Telegram-каналида ҳам қизиқарли Stories'лар кузатиш учун овоз беринг 👇

https://t.me/segmentuz?boost
“Ёқилғи-энергетика соҳасида бозор механизмларини жорий этишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарори қабул қилинди.

Унга кўра, 1 майдан аҳоли учун электр ва газ нархи оширилади.

Шунингдек, ижтимоий норма электр энергияси учун 200 кВт соатни, газ учун ёзги мавсумда 100 куб, қишки мавсумда 500 куб миқдорида белгиланади.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️Президент фармони:

2024 йил 1 майдан
ижро этувчи ҳокимиятнинг ҳудудий бўлинмалари ва улар тасарруфидаги ташкилотлар edo.ijro.uz — ижро интизоми назоратини таъминловчи электрон ҳужжат айланиш тизимига тўлиқ ўтказилади.

Telegram | Instagram | Facebook
Президент фармони:

2024 йил 1 майдан бошлаб фуқаролар ва тадбиркорлик субъектлари учун янги мажбурий тўловлар ва йиғимларни фақатгина қонунда белгилаш амалиёти киритилади.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️ Фото ва видео-радар маълумотлари 48 соат ичида юборилмаган бўлса, ҳайдовчи жаримага тортилмайди

Йўлларда фото ва видеорадар орқали қайд этилган йўл ҳаракати қоидалари бузилишига оид маълумотлар жарима солиш тўғрисида қарор чиқаришга ваколатли бўлган мансабдор шахсга 48 соат ичида юборилмаган бўлса, ишни кўриб чиқиш тугатилади.

Тегишли қонун лойиҳаси депутатлар томонидан биринчи ўқишда қабул қилинди.

UPD: Хабар ИИВ томонидан расман тасдиқланмаган.

Telegram | Instagram | Facebook