Segment.uz
71.9K subscribers
5.96K photos
1.45K videos
144 files
7.38K links
Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси

Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam

📲 https://segment.uz
Download Telegram
Бугун Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳридаги саноат ва ижтимоий соҳа объектларига ташриф буюради, маҳаллалардаги ободонлаштириш ва бунёдкорлик ишлари билан танишади.

Президент, шунингдек, баҳорги дарахт экиш тадбирида иштирок этиши режалаштирилган.

Telegram | Instagram | Facebook
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент Сергелидаги Ёшлар боғида дарахт экди

Telegram | Instagram | Facebook
Сизнингча Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ўқувчиларнинг чорак якуни бўйича таътили кунлари ҳақидаги расмий хабарни таътил бошланишидан неча кун олдин эълон қилиши мақсадга мувофиқ?
Anonymous Poll
30%
10 кун олдин
28%
Камида 1 ҳафта олдин
25%
Ҳеч бўлмаганда 3 кун олдин
17%
Ўқув йили бошланиши олдидан
Тошкент-Хива йўналишига қўйиладиган тезюрар поезд учун Жанубий Кореянинг “Hyundai Rotem” компаниясидан юқори тезликдаги электропоезд олиб келиниши мўлжалланган. 7 вагонга эга электропоезд 351 та ўриндиққа эга бўлади. Соатига 250 километр тезликда ҳаракатлана олади.

Telegram | Instagram | Facebook
Мактаб ўқувчиларининг баҳорги таътили 21 март кунидан бошланади

Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 мартдаги 140-сонли қарори билан тасдиқланган “Умумий ўрта таълим тўғрисида”ги Низомга кўра, мамлакатимиздаги умумтаълим мактаблари ўқувчилари учун баҳорги таътил 2024 йил 21 март кунидан бошланади ва 27 март куни (7 календарь кун)га қадар давом этади.

IV ўқув чорак дарслари 28 март кунидан бошланади.

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

Telegram | Instagram | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Президент “Мурувват” интернат уйидаги болалар ҳолидан хабар олди.

Telegram | Instagram | Facebook
Об-ҳаво маълумоти

Бугун кундузи
Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида, куннинг иккинчи ярмида Бухоро, Навоий, Қашқадарё вилоятларида, кечга томон Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё, Сурхондарё вилоятларида ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли бўлади.

Фарғона водийси вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат 19-24° илиқ бўлади.

Тоғли ҳудудларда ёғингарчилик, баъзи жойларда кучли бўлади. Қор кўчиши хавфи бор. Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️Бугун қисқартирилган иш куни

Меҳнат кодексининг 187-моддасига биноан, байрам (ишланмайдиган) кунлари арафасида кундалик иш муддати барча ходимлар учун камида бир соатга қисқартирилади.

Эртага 21 март — Наврўз байрами, дам олиш куни сифатида белгиланган байрам.

Telegram | Instagram | Facebook
Хидоятов Даврон Абдулпаттахович – “Ўзавтосаноат” АЖ Бошқарув раисининг инновация ва инвестициялар бўйича ўринбосари лавозимига;

Сахапов Александр Александрович – “Ўзавтосаноат” АЖ Бошқарув раисининг сотувни ривожлантириш ва маркетинг бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️Доллар курси кўтарилишда давом этмоқда

25 март санасидан бошлаб, 1 АҚШ долларнинг расмий курси 12 575 сўм (+13,13 сўм) этиб белгиланди.

Telegram | Instagram | Facebook
Ўзбекистон МДҲ давлатлари ичида энг бахтли давлат бўлди

БМТнинг Халқаро бахт куни муносабати билан эълон қилинган йиллик ҳисоботида Ўзбекистон МДҲ давлатлари орасида энг бахтли мамлакат сифатида эътироф этилди ва World Happiness Report рейтингида 47-ўринни эгаллади. Ўтган йили мамлакатимиз 54-ўринда эди.

Ўтган йили ушбу минтақада етакчилик қилган Қозоғистон иккинчи ўринни эгаллади (49-ўрин), ундан кейинги позицияларда Россия (72), Қирғизистон (75) ва Тожикистон (88) қайд этилган.

Финляндия, Дания ва Исландия дунёдаги энг бахтли давлатлар рўйхатида, Афғонистон эса энг бахтсиз давлат бўлиб қолмоқда.

Telegram | Instagram | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
💐 Наврўз айёми муборак бўлсин, азиз юртдошлар!

Telegram | Instagram | Facebook
Президент Шавкат Мирзиёев Россиянинг Москва вилоятидаги "Крокус Сити Холл" концерт залида содир бўлган фожиа оқибатида ўнлаб бегуноҳ инсонлар қурбон бўлгани ва жиддий жароҳат олгани муносабати билан Президент Владимир Путинга таъзия йўллади.

Мактубда Ўзбекистон тинч аҳолига қарши қаратилган бу террорчилик ҳаракатини қатъий қоралаши билдирилган.

Давлатимиз раҳбари вафот этганларнинг яқинларига бардамлик, барча жароҳат олганлар тез фурсатда соғайиб кетишини тилади.

Telegram | Instagram | Facebook
Ўзбекистоннинг Москвадаги элчихонасига “Крокус Сити холл”даги теракт натижасида ҳозирча жабрланган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ҳақида маълумот келиб тушмаган.

Элчихона ҳуқуқ-тартибот идоралари билан яқин алоқада бўлиб турибди.

Ўзбекистоннинг Москвадаги элчихонаси консуллик бўлимининг колл-маркази: +7 499 238-36-20; +7-499 230-00-76. Электрон почта манзиллари: uzkorus@mail.ru

Telegram | Instagram | Facebook
Бугун Шавкат Мирзиёев Наманган вилоятига ташриф буюради.

Президент иқтисодиётнинг турли тармоқларида амалга оширилаётган лойиҳаларни кўздан кечиради ва йирик энергетика объектлари қурилишини бошлаб беради, маҳаллалар ҳаёти билан танишади. Вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг келгуси вазифалари белгилаб берилади.

Шунингдек, ифторлик дастурхони ёзилиши режалаштирилган.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️Тошкент шаҳрида иситиш мавсуми 26 мартдан якунланади.

Газета.uz'нинг пойтахт ҳокимлигига таяниб ёзишича, иситиш даври ташқи ҳавонинг ўртача суткалик ҳарорати 8 даража целсийдан юқори бўлган 5 кунлик давр тамом бўлган куннинг кейинги кунидан якунланиши керак.

Telegram | Instagram | Facebook
26 мартдан Ўзбекистоннинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин. Ёмғирли об-ҳаво республика ҳудудларида 30 мартгача сақланиб қолади.

Telegram | Instagram | Facebook
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент Шавкат Мирзиёев Наманган вилояти Уйчи туманидаги "Қумтепа" кичик саноат зонасида ишлаб чиқариш жараёнини кўздан кечирди.

Telegram | Instagram | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Президент Шавкат Мирзиёев Наманганда ифторлик қилди.

Telegram | Instagram | Facebook
Ишга кириш жараёнларида кузатилаётган коррупциявий ҳолатлар

Коррупцияга қарши курашиш агентлигига кўра:

2022-2023 йиллар давомида 876 нафар шахс давлат органлари ва ташкилотларига ишга қабул қилиш билан боғлиқ ҳолда содир этилган коррупциявий жиноятлар учун жавобгарликка тортилган.

Мазкур жиноятларни содир этганларнинг 282 нафари соғлиқни сақлаш, 72 нафари халқ таълими, 65 нафари мактабгача таълим, қолгани бошқа соҳа вакилларидир.

Ушбу ҳолатнинг юзага келишига иш қидираётган фуқароларга давлат корхона, муассаса ва ташкилотларидаги бўш иш ўринлари ҳақида шаффоф маълумотлар бериш тизими лозим даражада шаклланмаганлиги ўз таъсирини кўрсатмоқда.

Telegram | Instagram | Facebook
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Давлат раҳбарига Янги Наманган қурилишининг келгуси босқичлари тақдимот қилинди.

Telegram | Instagram | Facebook