Segment.uz
71.8K subscribers
5.96K photos
1.45K videos
145 files
7.38K links
Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси

Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam

📲 https://segment.uz
Download Telegram
“Бир миллион дастурчи” лойиҳаси доирасида қарийб 1 млрд сўм пул талон-торож қилинди

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги “Ўқув таълим-таъминот” давлат муассасаси билан Тошкентда жойлашган “Smart Sales Leader” корхонаси керакли электрон воситаларни етказиб бермасдан, жами 919 млн 360 минг сўм бюджет маблағини ўзлаштирган.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Telegram | Instagram | Facebook
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Устоз — яхшилик, тажриба, маёқ!

“Биз ҳаммамиз — шогирдмиз, ҳаммамиз — устозмиз”

“Одамни ҳаётда суянадиган зотлари бўлиши керак. Шулар — Устозлар”

Республика Маънавият ва маърифат маркази томонидан тақдим этилаётган “Устоз” лойиҳасининг навбатдаги меҳмони — Ўзбекистон халқ ёзувчиси Эркин Aъзам.

Telegram | Instagram | Facebook
Шавкат Мирзиёев тадбиркорлар фаолиятини кенгайтириш ва экспортга жалб этиш бўйича таклифлар тақдимоти билан танишди.

Таҳлилларга кўра, ўтган йили экспортчи корхоналарга 665 млрд сўмлик ёрдам кўрсатилиб, 3,2 млрд долларлик экспорт таъминланган. Лекин айрим тармоқ ва ҳудудларда бу маблағлардан самарали фойдаланилмаган. Уюшмалар томонидан 2,7 мингта салоҳиятли экспортчилар қамраб олинмаган, уларга ҳалигача бирор ёрдам кўрсатилмаган.

❗️ Шу боис ҳудудларда ишлаб чиқариш, саноат зоналари ва экспорт масалаларини яхлит тизимда бирлаштириш мақсад қилинмоқда. 12 та тармоқ ва саноат уюшмасини Савдо-саноат палатаси тизимига ўтказиш таклиф этилмоқда. Бу орқали лойиҳа тайёрлаш ва экспорт тизими давлатдан тадбиркорлар ўзини ўзи бошқарадиган ташкилотга ўтади.

Ривожланган мамлакатлар тажрибасидан келиб чиқиб, соҳадаги агентлик ва жамғармалар ўрнига Савдони ривожлантириш компанияси ташкил этилади. Бу компания томонидан субсидия, компенсация ва бошқа кўмаклар тадбиркорларнинг барқарорлик рейтинги асосида ажратилади.

Шунингдек, “Ўзбекэкспертиза” АЖнинг бошқаруви ҳамда ССП билан алоқалари кучайтирилади. Барча туманда Тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш лойиҳа офислари иш бошлайди.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️Президент фармонига кўра:

2024 йил 1 апрелдан
бошлаб “Ташаббусли бюджет” доирасидаги лойиҳалар ташаббускорлар, маҳалла раиси ва фаолларининг иш сифати юзасидан розилиги олинганидан кейингина фойдаланишга қабул қилиш тартиби жорий этилади.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️Президент қарорига кўра:

2024 йил 1 апрелдан 2026 йил 1 апрелгача меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи тадбиркорлар меҳмонхонанинг камида 3 та хонасини ногиронлиги бўлган шахслар ўриндиқли аравачадан фойдаланиши учун қулай тарзда жиҳозласа, шунингдек, эшитиши ва кўриши учун дисплей ҳамда овозли қурилмалар ўрнатса, уларга ҳар бир махсус жиҳозланган хона учун қуйидаги миқдорларда субсидия берилади:

▫️юлдузли тоифадаги меҳмонхоналарга – 2 миллион сўм;
▫️юлдузли тоифа олмаган меҳмонхоналарга – 1 миллион сўм.

Telegram | Instagram | Facebook
Рақамлаштиришга масъул раҳбар ўринбосарлари махсус курсларда ўқитиладиПрезидент қарори

2024 йил 1 апрелдан давлат органлари ва ташкилотлари раҳбарларининг рақамлаштиришга масъул ўринбосарлари ва ходимлари рақамлаштириш соҳасидаги қоидалар ва қонунчилик талаблари бўйича “ҳаёт давомида таълим олиш” тамойили асосида ўқитилади.

Бунда ўқувлар махсус ахборот платформаси орқали ташкил этилади.

Telegram | Instagram | Facebook
Камбағалликдан чиқариш дастурига кирган ва турар жойи ночор аҳволдаги оилаларга, “маҳалла еттилиги” тавсияси асосида, ўз ҳовлисида уй қуриш ва таъмирлашга 120 миллион сўмгача ипотека кредити ажратиш йўлга қўйилади.

Бунда кредитнинг 15 фоизи ва дастлабки беш йилда фоиз ставкасининг 6 фоизгача банди бюджетдан қоплаб берилади.

Telegram | Instagram | Facebook
Мусурмонқул Хатамов Сирдарё вилоятининг Сирдарё тумани ҳокими лавозимига тайинланди.

Бунга қадар у Боёвут тумани “Ижодкор” МФЙда тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ҳоким ёрдамчиси лавозимида ишлаб келаётганди.

Telegram | Instagram | Facebook
“Ташаббусли бюджет”га овоз бериш мумкин. Техник носозликлар бартараф этилди

“Ташаббусли бюджет”нинг 2024 йилги 1-мавсуми учун овоз бериш жараёни 1 апрель куни соат 23:59 гача давом этади.

Telegram | Instagram | Facebook
“Ташаббусли бюджет”га овоз бериш жараёни вақтинча тўхтатилади

“Очиқ бюджет” портали ишида айрим техник носозликлар кузатилаётгани сабабли портал фаолиятида узилишлар бўлмоқда. Носозликларни тўлиқ бартараф этиш мақсадида овоз бериш жараёнлари вақтинча тўхтатилади ва 16 март соат 00:00 дан бошлаб давом эттирилади.

Айни вақтда мутахассислар томонидан камчиликларни бартараф этиш бўйича зарур чоралар кўрилмоқда.

Telegram | Instagram | Facebook
Отабек Қазоқов Бухоро вилоятининг Когон тумани ҳокими лавозимига тайинланди.

Бунга қадар у “Ғиждувон” эркин иқтисодий зонаси директори лавозимида фаолият юритган.

Туманнинг аввалги ҳокими Муҳиддин Эсанов соғлиги ёмонлашганлиги сабабли лавозимидан озод этилди.

Telegram
| Instagram | Facebook
2024 йил 1 апрелдан бошлаб иссиқлик таъминоти хизматлари учун ҚҚС бўйича имтиёз бекор қилинади.

Бу нимани англатади?

1 апрелдан бошлаб иситиш тизими ва иссиқ сув таъминоти хизматлари учун тўловларни амалга оширишда 12% қўшилган қиймат солиғи (ҚҚС) белгиланган тарифга қўшилади. Илгари ушбу хизматларни тақдим этиш учун товар айланмаси ноль ставка бўйича ҚҚСга тортилар эди.

ҚҚС олдиндан тўловга таъсир қиладими?

Таъсир қилади, фақат 2024 йил 1 апрелдан эътиборан. Бунда тарифни қайта ҳисоблаш мумкин эмас. ҚҚС тарифнинг бир қисми эмас, балки солиқ ҳисобланади, шунинг учун 1 апрелдан бошлаб иссиқлик таъминоти хизматлари учун барча тўловлар ҚҚС билан амалга оширилади.

Telegram | Instagram | Facebook
“Ташаббусли бюджет”га овоз бериш 16 мартдан давом эттирилади

“Очиқ бюджет” портали ишида айрим техник носозликлар кузатилаётгани сабабли портал фаолиятида узилишлар бўлмоқда. Носозликларни тўлиқ бартараф этиш мақсадида овоз бериш жараёнлари вақтинча тўхтатилади ва 16 март соат 00:00 дан бошлаб давом эттирилади.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️Тадбиркорлар учун сўровнома

Фаолиятингиз давомида ҳал қилиниши мушкул бўлган муаммо пайдо бўлса, қонуний ҳал этиш учун биринчи навбатда қайси давлат органи ёки ташкилотга мурожаат қиласиз?
Anonymous Poll
42%
Савдо-саноат палатасига
58%
Бизнес-омбудсманга
Президентнинг “Республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳмда хўжалик бирлашмалари фаолияти самарадорлигини баҳолаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони қабул қилинди.

Фармонга кўра:

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси ўринбосарларининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимлари ўринбосарлари фаолиятининг самарадорлик кўрсаткичлари Вазирлар Маҳкамаси томонидан ишлаб чиқилади;

самарадорлик кўрсаткичларига эришиш бўйича “йўл хариталари” ҳокимлар томонидан тасдиқланади.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️Президент фармонига кўра:

Туман (шаҳар) ҳокимлари ўринбосарлари фаолиятининг самарадорлик кўрсаткичлари Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси ўринбосарларининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимлари томонидан тасдиқланади.

Бунда, смарадорлик кўрсаткичлари Президент ва Вазирлар Маҳкамаси қарорлари ва топшириқларида белгиланган кўрсаткичлардан паст бўлмаган даражада чораклар кесимида белгиланади.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️Президент фармонига кўра:

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси ўринбосарларининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳамда туман (шаҳар) ҳокимлари ўринбосарлари фаолиятининг самарадорлик кўрсаткичлари бажарилиши тўғрисидаги маълумот ҳар чоракда Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг samaradorlik.uz платформасига киритилади.

▪️Платформада раҳбарлар ва уларнинг ўринбосарлари фаолиятининг самарадорлиги рейтинги шаклланади.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️Президент фармонига кўра:

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси ўринбосарлари, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳамда туман (шаҳар) ҳокимлари ўринбосарлари фаолиятининг самарадорлик кўрсаткичлари қуйидагича баҳоланади:

▪️ ҳар бир самарадорлик кўрсаткичига белгиланадиган салмоқ ўлчови йиғиндисидан келиб чиқиб, самарадорлик кўрсаткичлари улар бажарилиши:

70 фоиздан кам бўлганда — “қониқарсиз”;
70 дан 85 фоизгача — “қониқарли”;
85 дан 100 фоизгача — “яхши”;
100 фоиз ва ундан юқорига — “аъло” деб баҳоланади.

▪️Самарадорлик кўрсаткичларининг бажарилиши тўғрисидаги маълумот платформага ўз вақтида ва сифатли киритилиши ҳамда тасдиқланиши танланма тартибда Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги томонидан мониторинг қилинади.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️Самарадорлик кўрсаткичи "қониқарсиз" бўлган раҳбарлар ва уларнинг ўринбосарлари эгаллаб турган лавозимига лойиқлиги масаласи кўриб чиқилади.

Президент фармонига кўра:

Самарадорлик кўрсаткичларининг бажарилишида раҳбарларнинг шахсий масъулиятини ошириш мақсадида:

республика ижро этувчи ҳокимият органлари, хўжалик бирлашмалари раҳбарлари ва уларнинг ўринбосарларини рағбатлантириш тўловлари миқдори уларнинг самарадорлик кўрсаткичларини баҳолаш натижаларидан келиб чиқиб белгиланади;

чорак якуни бўйича самарадорлик кўрсаткичларига эришиш натижалари "қониқарсиз" деб баҳоланган раҳбарлар ва уларнинг ўринбосарларига рағбатлантириш тўловлари келгуси уч ой учун тўхтатилади ва уларга нисбатан интизомий таъсир чораларини қўллаш масаласи кўриб чиқилади, бундан Вазирлар Маҳкамаси Раёсатида самарадорлик кўрсаткичлари асослантирилган сабабларга кўра бажарилмаганлиги тасдиқланган ҳоллар мустасно;

йил якуни бўйича самарадорлик кўрсаткичларига эришиш натижалари "қониқарсиз" деб баҳоланган раҳбарлар ва уларнинг ўринбосарларига нисбатан уларнинг эгаллаб турган лавозимига лойиқлиги масаласи кўриб чиқилади.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️Энди самарадорлик кўрсаткичларининг бажарилиши ҳисоботи Олий Мажлисда эшитилиб борилади

Президент фармони билан:

Олий Мажлис Қонунчилик палатасига республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва хўжалик бирлашмалари раҳбарлари ва ўринбосарларининг самарадорлик кўрсаткичлари бажарилиши юзасидан ҳар бир ташкилот бўйича ҳисоботларни ҳар йили эшитиб бориш тавсия этилди.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️Президент фармонига мувофиқ, Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги:

икки ой муддатда республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда хўжалик бирлашмалари раҳбарлари ва уларнинг ўринбосарларининг фаолиятини самарадорлик кўрсаткичлари асосида платформа орқали баҳолаш тартибини Вазирлар Маҳкамасига киритади.

республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда хўжалик бирлашмалари раҳбарлари ва уларнинг ўринбосарлари фаолиятини самарадорлик кўрсаткичлари асосида баҳолаш ишларини услубий жиҳатдан мувофиқлаштиради, самарадорлик кўрсаткичлари натижалари бўйича таҳлилий маълумотларни Президент Администрациясига киритиб боради.

Telegram | Instagram | Facebook