2024 йил 1 июндан бошлаб маиший чиқиндилар таркибидаги иккиламчи хомашёни реализация қилиш фақат биржа орқали амалга оширилади. Чиқиндиларни «қайта ишланадиган», «қайта ишланмайдиган» ва «озиқ-овқат» тоифаларига ажратган ҳолда йиғиш ташкил этилади.
Чиқиндиларни белгиланмаган жойларга ташлаганлик учун жарима миқдорини ошириш, чиқинди ташлаб кетилган жойни тозалаш ва олиб чиқиб кетиш мажбуриятини белгилаш чоралари кучайтирилмоқда.
Telegram | Instagram | Facebook

Маҳаллада ижтимоий хизматлар кўрсатиш электрон платформаси ишлаб чиқилади.
Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигига вилоят ҳокимлари билан бирга барча маҳаллаларда ижтимоий ходимлар фаолиятини ташкил қилиш топширилди.
Протез воситаларини бериш, нафақа ва қаровсиз қолган болаларга васийликни расмийлаштириш, ўзгалар парваришига муҳтож кексаларни ёлғиз деб эътироф этиш каби 49 та ижтимоий хизмат маҳаллагача туширилиши белгиланди.

1 октябрдан аҳолига кўрсатиладиган барча ижтимоий ёрдамларни “ижтимоий карта” орқали молиялаштиришни жорий этилади.
Бунда, энг аввало, “Саховат ва кўмак”, “Аёллар”, “Ёшлар” дафтарлари жамғармалари, кейинчалик босқичма-босқич 74 турдаги ижтимоий нафақа ва ёрдамлар ўтказилади.
Ушбу карта орқали транспорт ва коммунал соҳалардаги имтиёзлардан ҳам фойдаланиш мумкин бўлади.

❗️ Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигида мономарказларда ногиронлиги бўлганлар таълим олиши учун қулай муҳит ва зарур инфратузилмани яратиб, уларга стипендия тўлаш тартибини жорий қилиш топширилди.
Ногиронлиги борлар касаначилик ва ҳунармандчилик асосида яратган маҳсулотларини электрон платформа орқали сотиш тизими йўлга қўйилади.
Вазирлик ва ҳудуд раҳбарларига йил якунига қадар барча бюджет ташкилотларига 20 минг нафар, банкларга камида 1 минг нафар ногиронлиги борларни ишга қабул қилиш топширилди.

❗️Вазирлар Маҳкамасига олийгоҳни тамомлаган, ота-она меҳридан маҳрум бўлган ёшларни давлат ташкилотларига ишга жойлаштириш бўйича тизим яратиш топширилди.
Бундай ёшларга уй-жой бериш тизими ҳам тубдан қайта кўриб чиқилади.
Бунда “Инсон” марказлари томонидан ҳақиқатда уй-жойга муҳтож ёшлар рўйхати шакллантирилади, уларга бериладиган уй-жойнинг нархи бозор баҳосидан келиб чиқиб, ҳудудлар кесимида белгиланади. Шундан келиб чиқиб, жорий йилда бу мақсадлар учун ажратиладиган маблағлар 140 миллиард сўмга етказилади.
Мутасаддиларга 1 июнга қадар навбатда турган 500 нафар етим болаларни уй-жой билан таъминлаш топширилди.

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев 21 февраль куни “Келажак Ўйинлари” мусобақасининг тантанали очилиш маросимида иштирок этиш учун амалий ташриф билан Россиянинг Қозон шаҳрида бўлади.
Telegram | Instagram | Facebook
Telegram | Instagram | Facebook
IQAir хизмати рейтингида 21 февраль соат 09:55 ҳолатида ҳавонинг ифлосланиш даражаси бўйича Тошкент шаҳри — 1-ўринда (жуда зарарли). Асосий ифлослантирувчи — PM2.5.
Пойтахтдаги PM2.5 концентрацияси ҳозирда ЖССТ тавсия қилган йиллик ўртача ҳаво сифатидан 39 баравар юқори.
Telegram | Instagram | Facebook
Пойтахтдаги PM2.5 концентрацияси ҳозирда ЖССТ тавсия қилган йиллик ўртача ҳаво сифатидан 39 баравар юқори.
Telegram | Instagram | Facebook
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
❗️Раҳбарликка қуйида ишлаб, натижа кўрсатган кадрлар тавсия этилмоқда
Давлатимиз раҳбари кўрсатмаси асосида, Салоҳиятли кадрлар резервидаги номзодларни масъул лавозимларга тайинлаш жараёнлари бошланди.
2022 йил 4 август куни Президентимиз давлат хизматини ислоҳ қилиш йўналишида ўтказган мажлисида бундан буён раҳбарлик лавозимларига номзодлар маҳаллада одамлар билан ишлаган, уларнинг муаммосини ўз кўзи билан кўриб, ҳал қилган кадрлар орасидан танлаб олиниши ҳақида таъкидланган эди.
Ушбу кўрсатма ижросини таъминлаш мақсадида Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги томонидан маҳалладаги ҳоким ёрдамчилари, ёшлар етакчилари ва хотин-қизлар фаолларидан иборат 1000 нафар номзод Салоҳиятли кадрлар резервига танлов асосида саралаб олинган эди.
Ўтган давр мобайнида номзодлар учун масофавий малака ошириш курси ташкил этилди, уларнинг 859 нафари курсни мувафаққиятли якунлади. Шунингдек, номзодлар учун маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, вазирлик ва идораларнинг ҳудудий бошқармаларида 2 ҳафталик стажировка ташкил этилди. Энг яхши натижа кўрсатган 247 нафар номзод вилоят ҳокими ўринбосари, туман (шаҳар) ҳокимларига 1 ой давомида дублёрлик қилди. 30 нафардан ортиқ номзод Россия, Хитой ва Франция давлатларида малака ошириб қайтди.
Бугунги кунга келиб, Резервдаги 12 нафар номзод вилоят ва туман (шаҳар) даражасидаги ташкилотларнинг раҳбарлик лавозимларига, шунингдек, 7 нафар номзод туман (шаҳар) ҳокими ва ўринбосари лавозимларига тайинланди.

Файзуллажон Қосимов Бош вазир котибияти “Маҳалла еттилиги”, ёшлар сиёсати ва маънавият масалалари департаментининг раҳбари лавозимига тайинланди.
Тайинловга қадар у Фарғона вилояти ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари лавозимида ишлаган.
Telegram | Instagram | Facebook
Тайинловга қадар у Фарғона вилояти ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари лавозимида ишлаган.
Telegram | Instagram | Facebook
❗️Чет элдан туриб айрим нотариал битимларни расмийлаштириш тартиби йўлга қўйилади — Президент қарори
Қарорга кўра, “Ўзбекистон – 2030” стратегиясининг қонун устуворлигини таъминлаш, халқ хизматидаги давлат бошқарувини ташкил этиш йўналиши доирасида:
2024 йил 1 мартдан нотариал идорага келмасдан, шу жумладан чет элдан туриб мол-мулкдан фойдаланиш билан боғлиқ битимларни (мулк ҳуқуқини бошқа шахсга ўтказишдан ташқари) электрон рақамли имзодан фойдаланиб, видеоконференцалоқа орқали расмийлаштириш тартиби йўлга қўйилади.
2024 йил 1 январдан қуйидаги тартиблар жорий этилади:
➖ биринчи марта жиноят содир этган шахсни, агар у суд маслаҳатхонага киргунига қадар солиқлар ва йиғимлар, шу жумладан пенялар ва бошқа молиявий санкциялар тарзида давлатга етказилган зарарнинг ўрнини тўлиқ қопласа, жавобгарликдан озод қилиш;
➖ тадбиркорларга нисбатан қўзғатилган ҳар бир жиноят иши бўйича тергов ҳамда суд жараёнида тегишли мансабдор шахс жиноят иши материалларини иш юритувига қабул қилган вақтдан тадбиркорни ҳимоя қилишга Бизнес-омбудсман, Савдо-саноат палатаси, шунингдек, тадбиркорлик субъекти аъзо ҳисобланган бошқа ташкилотни жамоат ҳимоячиси сифатида жалб этиш (хабар қилиш).

2024 йил якунигача қонунда белгиланган асосларда тезкор-қидирув ва тергов ҳаракатларига санкция бериш масаласини алоҳида судьялар – тергов судьялари томонидан кўриб чиқиш тартиби жорий этилади.
2024 йил 1 январдан қуйидаги тартиблар жорий этилади:
➖ биринчи марта жиноят содир этган шахсни, агар у суд маслаҳатхонага киргунига қадар солиқлар ва йиғимлар, шу жумладан пенялар ва бошқа молиявий санкциялар тарзида давлатга етказилган зарарнинг ўрнини тўлиқ қопласа, жавобгарликдан озод қилиш;
➖ тадбиркорларга нисбатан қўзғатилган ҳар бир жиноят иши бўйича тергов ҳамда суд жараёнида тегишли мансабдор шахс жиноят иши материалларини иш юритувига қабул қилган вақтдан тадбиркорни ҳимоя қилишга Бизнес-омбудсман, Савдо-саноат палатаси, шунингдек, тадбиркорлик субъекти аъзо ҳисобланган бошқа ташкилотни жамоат ҳимоячиси сифатида жалб этиш (хабар қилиш).
Telegram | Instagram | Facebook
“Uzbekistan Airways” ва “Uzbekistan Airроrts” АЖларида трансформация жараёнлари тезлаштирилади.
Миллий авиакомпанияга халқаро кредит рейтингини олиб, уни “IPO”га чиқариш жараёни бошланиши таъкидланди. Шунингдек, Бухоро, Наманган, Урганч ва Андижон аэропортлари хусусий бошқарувга берилиб, модернизация қилинади. Жорий йилда рейслар сони 20 фоизга оширилади.
Соҳада харажатларни 20 фоизга қисқартириш чоралари кўрилади. Ёқилғи сарфи юқори бўлган эски самолётлар сотилиб, замонавий ва тежамкор ҳаво кемалари олиб келинади. 72 та йўналиш бўйича оптимал парвозлар маршрутини танлаш орқали ёқилғи сарфи сезиларли камайтирилади. Фойдаланилмаётган ва даромад келтирмаётган активлар сотувга чиқарилади.
Telegram | Instagram | Facebook
Президент Шавкат Мирзиёев 22 февраль куни авиация соҳасидаги давлат корхоналари трансформацияси бўйича тақдимот билан танишди.