Segment.uz
73K subscribers
5.93K photos
1.45K videos
132 files
7.27K links
Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси

Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam

📲 https://segment.uz
Download Telegram
❗️ Президент фармонига кўра, жамият ва давлат ҳаётининг муҳим масалаларини ҳал этишда маҳаллий вакиллик органларининг ролини ошириш мақсадида 33 та функция ва ваколатлар халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларига ўтказилди.

Масалан, давлат боғча ва мактабларини ташкил этиш, атмосфера ҳавосига таъсир этувчи корхоналарни қуриш жойларини, чиқиндилар кўмиб ташланадиган жойларни белгилаш, йўловчи ва юк ташиш тарифлари, жумладан фуқароларнинг алоҳида тоифалари учун имтиёзли тарифлар, табиий объектларга, транспорт ва муҳандислик-техника инфратузилмаси объектларига ном бериш ва бошқалар.

Фармонга мувофиқ, маҳаллий Кенгашлар зиммасига вазифа ва функциялар фақатгина қонун ҳужжатлари билан юкланади.

❗️ Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари томонидан маҳаллий Кенгашлар фаолиятига аралашишга йўл қўйилмайди.

Telegram | Instagram | Facebook
Тошкент вилояти ИИБ бошлиғи ўринбосари — ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси бошлиғи, полковник Ашрапов Рамазон Аҳмадҳўжаевич Ички ишлар вазири ўринбосари — Тергов департаменти бошлиғи лавозимига тайинланди.

Telegram | Instagram | Facebook
Доллар курси кўтарилишда давом этмоқда

Эртадан бошлаб 1 АҚШ долларининг расмий курси 12 484,00 (+14,11) сўм қилиб белгиланди.

Telegram | Instagram | Facebook
Бектемир тумани ҳокими Тапил Маҳамадзияев лавозимидан озод қилинди.

Т.Маҳамадзияев 2021 йил июнь ойидан буён Бектемир туманига раҳбарлик қилиб келаётган эди.

Telegram | Instagram | Facebook
Ўткир Шукуров Андижон вилоятининг Хўжаобод тумани ҳокими лавозимидан озод этилди. У бу лавозимда 2022 йил февраль ойидан буён ишлаб келаётган эди.

Унинг ўрнига Акмалжон Мирзаолимов ҳоким вазифасини бажарувчи этиб тайинланди. У бунга қадар Хўжаобод тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.

Telegram | Instagram | Facebook
Президент фармонига асосан Садиков Шухрат Мухамаджанович Бош вазир котибияти раҳбари лавозимига тайинланди.

Ш.Садиков бунга қадар Бош вазир котибияти раҳбарининг ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.

Telegram | Instagram | Facebook
Александр Лукашенко 7-9 февраль кунлари расмий ташриф билан Ўзбекистонда бўлади.

Ташриф дастурига мувофиқ олий даражадаги музокаралар ўтказилиши, уларда Ўзбекистон ва Беларусь ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликни янада кенгайтиришнинг амалий жиҳатлари кўриб чиқилиши режалаштирилган.

Telegram | Instagram | Facebook
Энди IT йўналишидаги хотин-қизлар ҳам Зулфия номидаги давлат мукофотини олиши мумкин

Президент фармони билан киритилган ўзгаришлар билан эндиликда ахборот технологиялари йўналишида алоҳида ютуқларга эришган иқтидорли хотин-қизлар Зулфия номидаги Давлат мукофоти билан тақдирланади.

Шунингдек, Зулфия номидаги Давлат мукофоти комиссияси Оила ва хотин-қизлар қўмитаси ҳузурида жамоатчилик асосида фаолият кўрсатиши ҳамда унга Бош вазир ўринбосари – Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раиси раҳбарлик қилиши белгиланди.

Telegram | Instagram | Facebook
Шавкат Мирзиёев ва Александр Лукашенко тор доирада ҳамда икки мамлакат расмий делегациялари иштирокида музокара ўтказдилар.

Томонлар халқаро тузилмалар, шу жумладан БМТ, МДҲ, ШҲТ доирасидаги сиёсий мулоқот ва ўзаро қўллаб-қувватлашни давом эттиришга аҳдлашиб олдилар.

Қўшма ташқи савдо компаниясини ташкил этиш, экспорт-импорт етказиб беришни қўллаб-қувватлаш механизмлари ва маҳсулотларни сертификатлаштириш электрон тизимини жорий қилиш бўйича келишувга эришилди.

Бундан ташқари, томонлар юк ташиш учун қулай шароит яратиш, халқаро автомобилда ташувчиларни тайёрлаш, Жанубий Осиёнинг катта бозорларига элтувчи мультимодал коридорлардан самарали фойдаланишга келишиб олдилар.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️Молия ва Фискал институтлари “Нархоз” таркибига ўтказилди

Президент қарорига асосан, Тошкент давлат иқтисодиёт университети, Тошкент молия институти ва Солиқ қўмитаси ҳузуридаги Фискал институт бирлаштирилди.

Ҳукумат қарори билан, иқтисод фанлари доктори, профессор Тўлқин Тешабоев Тошкент давлат иқтисодиёт университети ректори этиб тайинланди. У 2020 йил октябрдан буён Тошкент молия институти ректори лавозимида ишлаётганди.

Telegram | Instagram | Facebook
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Кимки жаҳон аҳлида инсон эрур,
Билки, нишона анга иймон эрур!


Aлишер Навоий ижоди ва фаолияти билан туркий адабиётни янги босқичга кўтариб, халқимизнинг маънавий тараққиётига улкан ҳисса қўшган.

▪️Манба

Telegram | Instagram | Facebook
Шавкат Мирзиёев ва Александр Лукашенко “Амирсой” тоғ дам олиш масканига ташриф буюрдилар.

Жаҳон даражасидаги ҳар мавсумга мос ушбу мажмуага ташриф давомида давлат раҳбарлари спортчилар ва сайёҳлар учун яратилган шароитлар билан танишдилар, икки мамлакат ўртасидаги туризм алмашинувини кенгайтириш юзасидан фикр алмашдилар.

Президентлар самимий мулоқотни тоғ-чанғи трассасида давом эттириб, биргаликда чанғи учдилар.

Telegram | Instagram | Facebook
Президент қарорига мувофиқ, 2024 йил 1 мартдан қуйидагилар жорий этилади:

нодавлат таълим ташкилотларига битирувчиси IT-хизматларни экспорт қилувчи ташкилотга ишга жойлашганда БҲМнинг 75 бараваригача, ногиронлиги бўлган ёш битирувчиси бундай ташкилотга ишга жойлашган ҳолларда эса 105 бараваригача бир марталик субсидия ажратиш тизимини назарда тутувчи дастур;

халқаро IT-сертификатларга эга ёшларнинг ўқиш ҳамда ушбу сертификатларни олиш харажатларининг 60 фоизгача қисмини қоплаб бериш тартиби;

инглиз тилини билиш бўйича B2 ва ундан юқори даражадаги сертификатга эга ёшларнинг халқаро IT-сертификатлар олиш харажатларини тўлиқ қоплаб бериш тартиби.

Telegram | Instagram | Facebook
Президент фармонига мувофиқ, 2024 йил 1 мартдан қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини ижарага беришда очиқ электрон танлов ўрнига электрон онлайн аукцион савдолари жорий этилади.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️Президент қарорига кўра:

2024 йил 1 апрелдан 2026 йил 1 апрелгача меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи тадбиркорлар меҳмонхонанинг камида 3 та хонасини ногиронлиги бўлган шахслар ўриндиқли аравачадан фойдаланиши учун қулай тарзда жиҳозласа, шунингдек, эшитиши ва кўриши учун дисплей ҳамда овозли қурилмалар ўрнатса, уларга ҳар бир махсус жиҳозланган хона учун қуйидаги миқдорларда субсидия берилади:

▫️юлдузли тоифадаги меҳмонхоналарга – 2 миллион сўм;
▫️юлдузли тоифа олмаган меҳмонхоналарга – 1 миллион сўм.

Telegram | Instagram | Facebook
Президент раислигида аграр соҳадаги устувор вазифалар ва режаларга бағишланган йиғилиш бошланди.

Соҳада сўнгги йилларда амалга оширилган ислоҳотлар натижасида деҳқон-фермерларнинг манфаати, даромади ошиб, маҳсулот кўпайди, кластер тизими ривожланиб, юқори унумли техника ва чуқур қайта ишлаш кириб келди, янги навлар ва агротехнология кўпаймоқда.

Жумладан, ўтган йили соҳада ишлаб чиқариш 4,1 фоизга ўсиб, 426 триллион сўмни ташкил қилди. Экспорт эса қарийб 2 миллиард долларга етди. 152 минг гектар боғ ва токзорлар барпо қилинди.

Бу йил илк бор 3 миллион 700 минг тонна пахта, 8 миллион тонна ғалла ҳосили олинди. Бундай рақамлар яқин тарихимизда ҳеч қачон бўлмаган.

Telegram | Instagram | Facebook
Жорий йилда пахтадаги каби ғаллада ҳам имтиёзли кредитни тўғридан-тўғри фермерга бериш тизими жорий қилинади.

Бундан ташқари, давлат ресурси учун харид қилинган буғдойни даладан ташиб келиш ва сақлаш харажати 2024 йилда ҳам тўлиқ бюджетдан қопланади.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️ Кластерларнинг фермерлар олдидаги қарздорлиги ҳали тўлиқ тўланмаган.

Янги тизимга кўра, олдинги қарзини 1 апрелгача ёпмаган кластер билан фьючерс шартномаси бекор қилинади ва фермерга пахтани биржада сотишга рухсат берилади.

Маълумотни электрон платформага тўлиқ киритган ва фьючерс шартнома имзолаган фермерга кредит кўпи билан уч кун ичида ажратилиши шартлиги таъкидланди.

Telegram | Instagram | Facebook
Эндиликда ҚҚСни қайтариб бериш бўйича имтиёз миллий валютада экспорт қилган тадбиркорларга ҳам татбиқ қилинадиПрезидент

Telegram | Instagram | Facebook