Segment.uz
73.1K subscribers
5.94K photos
1.45K videos
129 files
7.26K links
Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси

Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam

📲 https://segment.uz
Download Telegram
Мутахассислар РМ2.5 дисперс заррачаларидан ҳимояланиш бўйича қандай тавсиялар беришади?

Сўнгги вақтларда Тошкент ҳавоси таркибида РМ2.5 дисперс заррачалари меъёридан бир неча ўн баробар кўпайганлиги муҳокама мавзусига айланди.


Атмосфера ҳавосидаги муаллақ турувчи РМ2.5 заррачалари нафас йўлидан ўтувчи заррачалардир. Соҳа мутахассислари улардан сақланиш учун қуйидагиларни тавсия этади:

1️⃣ Хона ёки иншоотларнинг пол ва токчалари, улар ичидаги буюм ҳамда ашёларни нам латта билан тозалаб туринг. Уй ёки бино ичига, атрофига сув солинган идишлар қўйиш чанг даражасини пасайтиришга хизмат қилади. Қолаверса, нам сочиқларни осиб қўйинг.

2️⃣ Деразаларни ёпиқ ҳолда сақланг. Айниқса, кечаси ва эрта тонгда эшик ва ойналарни зичлаб ёпинг!

3️⃣ Кўпроқ сув ичинг!

4️⃣ Очиқ ҳавода ҳаракат қилишни чекланг! Тез-тез душ қабул қилинг! Айниқса, ташқаридан уйга киргач, бу жараён нафас олишни енгиллаштиради.

5️⃣ Оғиз ва бурун бўшлиғини тузли эритма билан ювиб ташланг!

6️⃣ Нафас олиш тизими касалликларига чалинганлар тиббий ниқобдан фойдаланишлари ва уларни ҳар 2 соатда алмаштиришлари зарур!

7️⃣ Кўзларни ювиш тавсия этилади. Айниқса, линзадан фойдаланувчилар учун бу жуда муҳим.

Telegram | Instagram | Facebook
Президент Шавкат Мирзиёев инвестиция вазирлигини танқид қилди

Ҳозирги мураккаб вазиятда тизимда инвестиция ва экспорт бўйича чуқур таҳлил йўқлиги танқид қилинди.

Президент бевосита инвестиция, саноат ва экспортга масъул 11 та вазирлик ва идора, 10 та уюшма, хориждаги дипломатик ваколатхоналар, бундан ташқари, барча вазирлик, тармоқ ва ҳудудларда экспорт ва инвестицияга масъул раҳбар ўринбосари фаолият юритаётган инвестициялар ва ташқи савдо тизимининг фаолияти жуда сустлигини кўрсатиб ўтди.

Асосий бозорларимиз бўлган мамлакатлардаги девальвация, жаҳонда рўй бераётган зиддиятлар ва логистика ҳисобига уларга экспорт камайган.

Бундай мураккаб вазият бугун ёки кеча бошланмагани, Инвестиция вазирлиги ва тармоқлар раҳбарлари экспорт бозорларини диверсификация қилиш устида ўз вақтида бош қотирмагани кўрсатиб ўтилди.

Telegram | Instagram | Facebook
Техник тартибга солиш агентлиги тўлиқ ислоҳ қилиниб, Ҳукумат таркибига ўтказилиши белгиланди.

Умуман, ушбу соҳадаги барча ҳуқуқий жараёнларни талаб даражасига етказиш учун адлия вазири А.Тошқулов масъул этиб белгиланди. Икки ойда соҳани тартибга солмаса, лавозимидан озод этилиб, ушбу агентликка раҳбар этиб тайинланиши ҳақида огоҳлантирилди.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️ Нукус, Жиззах, Бекобод шаҳарлари, Шароф Рашидов, Деҳқонобод, Учқўрғон, Урганч туманларида саноат маҳсулотларини ишлаб чиқаришда ўсиш бўлмагани муносабати билан Бош вазирга ушбу 7 та ҳудуд ҳокимларининг лавозимига лойиқлигини кўриб чиқиш топширилди.

Telegram | Instagram | Facebook
Президент Шавкат Мирзиёев Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпиннинг таклифига биноан 23-25 январь кунлари давлат ташрифи билан ушбу мамлакатда бўлади.

Telegram | Instagram | Facebook
Ер участкалари электрон аукцион орқали 30 йилга ижарага берилади — Президент фармони

2024 йил 1 мартдан бошлаб қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини ижарага беришда очиқ электрон танлов ўрнига электрон онлайн-аукцион савдоларини жорий этиш белгиланмоқда.

Бунда:

ижара муддати – 30 йил, бошланғич нарх – ер участкасининг норматив қиймати миқдорида белгиланади;

аукцион ғолибларига ер нархини 3 йилга, “дафтарлар”да турган фуқаролар ва меҳнат мигрантларига эса – 5 йилга фоизсиз бўлиб-бўлиб тўлашга рухсат берилади;

аукциондан тушган маблағлар харажатлар чиқариб ташлангандан кейин, тегишли туман маҳаллий бюджетига ўтказилади.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️Президент фармони билан 2024 йил 1 майдан Чирчиқ, Сангзор, Зарафшон, Норин, Қашқадарё ва Сурхондарё дарёлари ўзанларидаги норуда материалларни қазиб олишга муддатсиз мораторий жорий қилинади.

Мораторий даврида дарё ўзанлари, соҳил бўйи минтақалари ва сувни муҳофаза қилиш зоналаридан қум-шағал материалларини ноқонуний қазиб олиш натижасида табиатга етказилган зарар учун ундириш суммалари 10 бараварга оширилган ҳолда қўлланилади.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️Президент қарори (ПҚ-7, 09.01.2024й)

Ижтимоий солиқ тўлаётган ўзини ўзи банд қилган шахслар учун «Бизнесга биринчи қадам» банк карталари орқали 5 миллион сўмгача миқдорда бир йил муддатгача микроқарзлар тақдим этилади.

Камида 6 ой фаолият юритган ва ҳисобварақларида (банк карталарида) пул айланмаларини амалга оширган кичик тадбиркорлик субъектларига фаолиятини кенгайтириш учун микрокредитлар ажратилади.

Ушбу тадбирларни молиялаштириш учун 2024 йилда тижорат банклари томонидан 1 триллион сўм, шу жумладан Ўзмиллийбанк томонидан 100 миллиард сўм маблағ ажратилади.

Шунингдек, ўзини ўзи банд қилган шахсларга тадбиркорлик фаолиятини бошлаши учун Бизнесни ривожлантириш банки томонидан 100 миллион сўмгача гаровсиз ажратиладиган кредитларнинг 50 фоизини уларнинг банк картасига ўтказиб беришга рухсат берилади.

Telegram | Instagram | Facebook
Ёшлар ишлари агентлиги Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги таркибидан чиқарилиб, Вазирлар Маҳкамаси бўйсунувига ўтказилди.

Шунингдек, Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги негизида Спорт вазирлиги ташкил этилди.

Telegram | Instagram | Facebook
Ҳукумат бўйсунувига ўтказилган Ёшлар ишлари агентлиги ва қайта ташкил этилган Спорт вазирлигининг ташкилий тузилмаси

Telegram | Instagram | Facebook
Вазирлар Маҳкамаси ижро этувчи тузилмасида “Маҳалла еттилиги”, ёшлар сиёсати ва маънавият масалалари департаменти ташкил этилади — Президент фармони

Telegram | Instagram | Facebook
Шавкат Мирзиёевга соғлиқни сақлаш соҳасидаги ислоҳотларни жадаллаштириш бўйича таклифлар тақдимот қилинди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги тузилмасида давлат муассасаси шаклида “Соғлиқни сақлаш лойиҳалари маркази” лойиҳа офисини ташкил қилиш таклиф этилмоқда. Унинг фаолиятига ихтисослаштирилган тиббиёт марказлари, олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасаларининг тажрибали мутахассислари, шунингдек, хорижий эксперт ва маслаҳатчилар шартнома асосида жалб қилинади.

Тошкент тиббиёт академиясида жамоат саломатлиги, профилактик тиббиёт, жисмоний фаоллик ихтисосликлари бўйича магистрлик йўналишлари очилади.

Келгуси ўқув йилидан бошлаб, ҳудудлардаги эҳтиёждан келиб чиқиб, тиббиёт олийгоҳларининг 200 нафар битирувчиси магистратура ва клиник ординатура дастурлари асосида етакчи хорижий таълим муассасаларида ўқитилади.

Telegram | Instagram | Facebook
Президент Шавкат Мирзиёевга спорт соҳасида эришилган натижалар ва халқаро мусобақаларга кўрилаётган тайёргарлик бўйича ахборот берилди.

Маълумки, бу йил Париж шаҳрида тўрт йилликнинг энг нуфузли мусобақаси – ёзги Олимпия ва Паралимпия ўйинлари бўлиб ўтади. Ҳозирга қадар атлетларимиз уларга, мос равишда, 17 та ва 34 та йўлланмани қўлга киритган.

“Беш ташаббус олимпиадаси” доирасидаги мусобақаларда 6 млн. 400 минг нафар ёшлар қамраб олинди. Бунинг натижасида миллий терма жамоаларга спортчи етказиб бериш кўрсаткичи ҳам ошмоқда.

2025 йилда Тошкентда ўтказилиши режалаштирилган ёшлар ўртасида Осиё ва Параосиё ўйинларига ҳам тайёргарлик кўрилмоқда. Олимпия шаҳарчаси қурилиши жадал давом этмоқда.

Давлат раҳбари спорт таълимини ривожлантириш, спортчиларни халқаро мусобақаларга тайёрлашда илғор ёндашувларни қўллаш бўйича кўрсатмалар берди.

Telegram | Instagram | Facebook
IQAir хизмати рейтингида 22 январь соат 19:35 ҳолатида ҳавонинг ифлосланиш даражаси бўйича Тошкент шаҳри — 3-ўринда (зарарли). Асосий ифлослантирувчи — PM2.5.

Пойтахтдаги PM2.5 концентрацияси ҳозирда ЖССТ тавсия қилган йиллик ўртача ҳаво сифатидан 24,4 баравар юқори.

Telegram | Instagram | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Зилзила вақтида нима қилиш керак? Видео-йўриқномани кўринг.

Яқинларингизга улашинг!

Telegram | Instagram | Facebook
❗️ Президент фармонига кўра, 2024 йил 1 мартдан янги қуриладиган, баландлиги ер юзасидан 12 метрдан баланд ва (ёки) умумий майдони 500 квадрат метрдан ортиқ бўлган бино ва иншоотлар, агар уларга туташ ҳудудлардаги ерларнинг камида 25 фоизи кўкаламзорлаштириш майдонларига ажратилмаган ва уларда кўкаламзорлаштириш тадбирлари амалга оширилмаган тақдирда, давлат қабул комиссияси томонидан қабул қилинмайди.

Шунингдек, 2024–2026 йилларда Тошкент шаҳри атрофида жами 441 гектар майдонда “яшил белбоғ”лар барпо этилади.

Жисмоний ва юридик шахсларнинг буюртманомалари асосида дарахт ва бута кўчатларини экишни ташкиллаштиришни қўллаб-қувватлаш мақсадида электрон тўлов тизимларидан фойдаланувчилар ва бошқа истеъмолчилар томонидан ихтиёрий хайрия ўтказмалари бўйича хизмат кўрсатувчи “Яшил тўлов” платформаси жорий қилинади.

Telegram | Instagram | Facebook
Ер участкалари электрон аукцион орқали 30 йилга ижарага берилади — Президент фармони

2024 йил 1 мартдан бошлаб қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини ижарага беришда очиқ электрон танлов ўрнига электрон онлайн-аукцион савдоларини жорий этиш белгиланмоқда.

Бунда:

ижара муддати – 30 йил, бошланғич нарх – ер участкасининг норматив қиймати миқдорида белгиланади;

аукцион ғолибларига ер нархини 3 йилга, “дафтарлар”да турган фуқаролар ва меҳнат мигрантларига эса – 5 йилга фоизсиз бўлиб-бўлиб тўлашга рухсат берилади;

аукциондан тушган маблағлар харажатлар чиқариб ташлангандан кейин, тегишли туман маҳаллий бюджетига ўтказилади.

Telegram | Instagram | Facebook