Segment.uz
73K subscribers
5.93K photos
1.45K videos
131 files
7.27K links
Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси

Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam

📲 https://segment.uz
Download Telegram
“Tashkent city” халқаро ишбилармонлик маркази ҳудудида президент Шавкат Мирзиёев ва Қатар амири шайх Тамим бин Ҳамад Ол Соний иштирокида халқаро ҳамжамиятнинг коррупцияга қарши курашиш борасидаги саъй-ҳаракатларини ифодаловчи монументнинг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Кафти очиқ қўл кўринишида металлдан ишланган ушбу ўн икки метрлик композиция ҳалоллик, пок амал ва ниятларни, коррупцияга нисбатан мутлақ тоқатсизликни, дунёнинг барча мамлакатларини унга қарши курашишда бирлашишга чақириқни англатади.

Telegram | Instagram | Facebook
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Коррупцияга қарши курашиш бўйича юксак халқаро мукофотнинг айнан юртимизда ўтказилиши – Янги Ўзбекистон бу соҳада бор кучини сафарбар қилишга тайёрлигининг ёрқин ифодаси

Telegram | Instagram | Facebook
Бугун, 20 декабрь Президент Шавкат Мирзиёев Тошкентдаги IT-парк фаолияти ва ахборот технологиялари соҳасида амалга оширилаётган лойиҳалар билан танишади ҳамда IT соҳасини ривожлантириш ва давлат бошқарувини рақамлаштириш бўйича устувор вазифалар юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказади.

Telegram | Instagram | Facebook
Шавкат Мирзиёев IT соҳасини ривожлантириш бўйича устувор вазифаларни белгилаб берди

Президент мамлакатнинг ахборот технологиялари, туризм, инвестиция салоҳиятини мужассамлаштирган яхлит имижини яратиш бўйича кўрсатма берди.

2024 йилдан бошлаб, ҳар йили 5 минг нафар иқтидорли ёшларни саралаш, ўқитиш ҳамда ҳалқаро меҳнат бозорига тайёрлаш тизими жорий этилади. Хоразм вилоятида “Ал-Хоразмий ворислари” лойиҳасида ўқитиш бошланади. Умуман, IT соҳасида 300 минг нафар ёшларни халқаро компаниялар талабига мос дастурлар асосида тайёрлаш ва иш билан таъминлаш режалаштирилган.

Шу ерда космик геоахборот тизими орқали сув омборлари ҳамда ер қаъридан фойдаланиш ҳолатларини мониторинг қилиш дастури ҳақида маълумот берилди.

Шунингдек, IT-park ҳудудида Англия ҳуқуқини жорий этиш, резидентлар учун солиқ имтиёзларини 2040 йилгача узайтириш, умуман, бу соҳага 100 йиллик қулайлик яратиш бўйича таклифлар муҳокама қилинди.

Telegram | Instagram | Facebook
“Бюджетдан катта маблағ олувчи вазирликларда рақамлаштириш ҳаёт-мамот масаласи бўлиши зарур” — Шавкат Мирзиёев

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида IT соҳасини ривожлантириш ва давлат бошқарувини рақамлаштириш бўйича ўтказилаётган йиғилишда Соғлиқни сақлаш, Қишлоқ хўжалиги, Экология, Бандлик вазирликлари, карантин ва ветеринария идораларида рақамлаштириш ишлари суст кетаётгани танқид қилинди.

“Рақамли соғлиқни сақлаш” лойиҳасини амалга ошириш, Онкологик беморларнинг электрон реестрини тузиш, дала ва боғларда пестицидлар cавдоси ва қўлланилиши бўйича рақамли назорат тизимини жорий қилиш, газ ва бензин қуйиш шохобчаларида, Жамоат ишлари ва Бандлик жамғармалари харажатлари бўйича онлайн назоратни йўлга қўйишдаги оқсоқликлар кўрсатиб ўтилди.

Адлия ва Ташқи ишлар вазирликларида ҳужжатларга апостиль қўйиш жараёнини рақамлаштириш зарурлиги қайд этилди.

Геология, Ички ишлар вазирликлари, Божхона қўмитаси ҳамда Андижон, Наманган, Самарқанд, Сурхондарё вилоятлари ва Тошкент шаҳри ҳокимликларида ягона электрон ҳужжат айланиш тизими ишга тушмаган. Тошкент шаҳрида аҳоли томонидан ижобий қабул қилинган “Халқ назорати” тизимини янада такомиллаштириш кераклиги таъкидланди.

Telegram | Instagram | Facebook
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтаётган йиғилишда ўтган 11 ойда 5,5 мингта кибержиноят содир этилгани, шундан 70 фоизи банк карталари билан боғлиқ фирибгарлик ва ўғирлик жиноятлари экани маълум қилинди.

Бугунги кунда Ўзбекистонда 50 га яқин тўлов тизими бўлиб, уларнинг ҳаммаси ҳам киберхавфсизлик талабларига жавоб бермаслиги қайд этилди.

Мутасадди вазирлик ва идораларга барча электрон тўлов тизимлари учун ягона киберхавфсизлик талабларини ишлаб чиқиш ва ижросини қатъий назорат қилиш топширилди.

Telegram | Instagram | Facebook
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ҳудудларда IT хизматларини ривожлантириш учун янада қулай шароитлар яратилади – Президент

Telegram | Instagram | Facebook
Мактабларда қишки таътил 28 декабрдан бошланади

Мактабгача ва мактаб таълим вазирлиги тизимидаги умумтаълим, ижод, ихтисослаштирилган мактаблар ва мактаб-интернатлари ўқувчилари учун жорий ўқув йилининг II чорак сўнгги куни 2023 йил 27 декабрь, қишки таътилнинг илк куни 28 декабрь саналади.

Таътил 2024 йил 10 январгача (14 календарь кун) давом этади.

❗️III чорак дарслари 2024 йил 11 январдан бошланади.

Telegram | Instagram | Facebook
Қонунчиликка кўра, қуйидаги педагог кадрларининг малака тоифаси (лавозими) бир поғонага оширилиши белгиланган:

давлат мукофотлари билан тақдирланган педагог кадрлар;

Устоз” миллий мукофоти ғолиблари;

Worldskills мусобақалари совриндорларини тайёрлаган таълим ташкилотларининг педагог кадрлари;

республика миқёсидаги фан олимпиадалари ва кўрик-танловларда ғолибликни қўлга киритган ўқувчиларни тайёрлаган педагог кадрлар.

Бунда, педагог кадрларнинг малака тоифасини (лавозимини) бир поғонага оширишда “Мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал ва мактабдан ташқари таълим ташкилотлари педагог кадрларини аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги Низом кучга киргандан кейинги эришилган натижалар инобатга олинади.

Telegram | Instagram | Facebook
Россия Федерациясининг Ўзбекистон Республикасидаги Элчиси О.Мальгинов Ташқи ишлар вазирлигига таклиф этилди

2023 йил 21 декабрь куни Ташқи ишлар вазирлигига Россия Федерациясининг Ўзбекистон Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси О.Малгинов таклиф этилди. Учрашув давомида Россия вакилига «Россия сегодня» матбуот-марказида бўлиб ўтган анжуманда «Справедливая Россия – за правду» партияси ҳамраиси Захар Прилепиннинг Ўзбекистон ҳудудини Россияга қўшиб олиш зарурлиги ҳақидаги таклифи мамлакатимизда чуқур ташвиш ҳисси билан қабул қилингани қатъий тарзда етказилди.

Россия Федерацияси каби дўст мамлакат партия раҳбарларининг бундай ўйламай билдираётган муносабатлари, афсуски, Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерацияси ўртасидаги ҳар томонлама стратегик шериклик ва иттифоқчилик руҳига мос келмаслиги маълум қилинди. 
Россия оммавий ахборот воситаларида кенг тарқалган бу каби баёнотлар атайлаб провокацион руҳда бўлиб, халқларимиз ўртасида ўрнатилган тарихий дўстона муносабатларга салбий таъсир кўрсатиши мумкин.

Ўз навбатида, О.Малгинов тўлиқ масъулият билан З.Прилепиннинг баёнотлари Россия Федерацияси раҳбариятининг дўст ва мустақил Ўзбекистон тўғрисидаги расмий позициясига умуман алоқаси йўқлигини таъкидлади.

Россия Федерациясининг Ўзбекистондаги вакили сифатида Элчи «Ўзбекистон Республикасининг суверенитети, мустақиллиги ва ҳудудий яхлитлиги унинг мамлакатида ҳеч қачон шубҳага олинмаган»лигини таъкидлади.

О.Мальгинов, шунингдек, Россия Ташқи ишлар вазирлиги яқин вақт ичида ушбу ҳодиса бўйича изоҳ беришни режалаштираётганини таъкидлади.

Telegram | Instagram | Facebook
Бугун, 22 декабрь соат 12:00дан бошлаб Cobalt, Damas ва Labo учун онлайн шартнома бериш бошланади. Автосалонларнинг барчаси ёпиқ бўлади — UzAutoMotors

Telegram | Instagram | Facebook
2024 йилнинг 1 январидан умумий ўрта таълим муассасаларининг педагогик касбларига биринчи марта ишга қабул қилинаётган талабгорларни касбий сертификатлаш тизими жорий этилади.

Бунда:

2023/2024 ўқув йилидан педагогик касбларга биринчи марта ишга қабул қилинадиган олий маълумотли талабгорлар стажёр-ўқитувчи сифатида фаолият юритади ва улар ишга қабул қилинган вақтдан бошлаб бир йил муддат давомида касбий сертификатга эга бўлиши талаб этилади;

стажёр-ўқитувчиларга улар касбий сертификат олгунига қадар олий маълумотли (тоифасиз) ўқитувчининг базавий тариф ставкаси қўлланилади.

Telegram | Instagram | Facebook
Бугун Президент Шавкат Мирзиёев Республика маънавият ва маърифат кенгашининг кенгайтирилган йиғилишини ўтказади ҳамда маданият ва санъат соҳаси вакиллари билан учрашув ўтказади.

Маънавият, маърифат, маданият, санъат ва ижод соҳаларида амалга оширилаётган ислоҳотлар натижадорлиги ва келгусидаги устувор вазифалар муҳокама қилинади.


Telegram | Instagram | Facebook
Биз бугунги кескин шароитда ғоявий-мафкуравий соҳада рақобатга тайёрмизми? Ёш авлодимиз тарбияси мураккаб замон талабларига жавоб бераяптими?

"Булар оддий саволлар эмас. Одамни жиддий ўйлантирадиган, ташвишга соладиган саволлар. Агар биз бу ёруғ дунёда “ўзбек”, "ўзбекистонлик", “Ўзбекистон” деган номлар билан яшаб қолишни истайдиган бўлсак, бу саволларга бугун жавоб топишимиз ва уларни ҳал этиш бўйича амалий ҳаракатларни айнан бугун бошлашимиз шарт. Эртага кеч бўлади",

— деди давлатимиз раҳбари.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️Президент Шавкат Мирзиёев:

“Ўзини “кўча” деб атайдиган жиноий гуруҳлар бўладими, коррупцияга берилган мансабдор шахслар бўладими, ким қонунга беписанд қараб, давлат ва жамиятга зарар етказадиган бўлса, биз бунга ҳеч қачон жим қараб туролмаймиз.

Кўчаларимиз, маҳаллаларимиз, ҳаётимиз том маънода тинч ва тоза, жиноятдан холи бўлиши керак.

Янги Ўзбекистонда қонун устувор, жиноятга жазо муқаррар бўлиши шарт. Ва албатта шундай бўлади”.

Маълумот учун, сўнгги вақтларда коррупция ва жиноятчиликка қарши курашиш бўйича тезкор тадбирлар амалга оширилмоқда.

Telegram | Instagram | Facebook
Ўзбек тили ва адабиёти” фани ўқитувчиларига ҳам қўшимча ҳақ тўланиши адолатдан бўлади — Президент

Ўзбек тилининг давлат тили сифатидаги нуфузини оширишга алоҳида эътибор қаратилади.


Президент “Ўзбек тили ва адабиёти” фани ўқитувчиларига ҳам халқаро сертификатга эга бўлган бошқа фан ўқитувчиларидан кам бўлмаган миқдорда қўшимча ҳақ тўланиши адолатдан бўлишини таъкидлади.

Шу мақсадда миллий сертификатга эга бўлган “Ўзбек тили ва адабиёти” фани ўқитувчиларига келгуси ўқув йилидан бошлаб 50 фоиз устама тўланади.

Ўзбек тили бўйича халқаро фан олимпиадаси ўтказилиши, ғолиб ва совриндорлари пул мукофоти билан тақдирланиши ҳамда олийгоҳларга ўзбек тили филологияси йўналиши бўйича давлат гранти асосида ўқишга қабул қилиниши белгиланди.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️Келгуси ўқув йилидан бошлаб миллий сертификатга эга бўлган “Ўзбек тили ва адабиёти” фани ўқитувчиларига 50 фоиз устама тўланади — Президент

Telegram | Instagram | Facebook
Маданият ва санъат, кутубхона ва музейлар соҳасида фаолият олиб бораётган ходимларнинг ойликлари 2024 йил 1 апрелдан 20 фоизга, 2025 йил 1 январдан яна 15 фоизгача бўлган миқдорда оширилади Президент

Telegram | Instagram | Facebook
Ўзбекистонда 2024 йил учун қўшимча дам олиш кунлари белгиланди

Президент фармони билан 2024 йилда қўшимча ишланмайдиган ва кўчирилган дам олиш кунлари белгиланди. 


2024 йилда қуйидаги қўшимча дам олиш кунлари белгиланди:

барча ходимлар учун (иш ҳафтасининг туридан қатъи назар):
22 март – жума; 
11 апрель – пайшанба; 
18 июнь – сешанба; 
3 сентябрь – сешанба; 
31 декабрь – сешанба.

6 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун: 
2 январь – сешанба; 
23 март – шанба; 
12 апрель – жума; 
31 август – шанба; 
30 декабрь – душанба.

5 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун дам олиш кунлари қуйидаги тартибда кўчирилади:

6 январь – шанба кунидан 2 январь – сешанба кунига;
13 апрель – шанба кунидан 12 апрель – жума кунига;
14 декабрь – шанба кунидан 30 декабрь – душанба кунига.

Telegram | Instagram | Facebook