Segment.uz
73.1K subscribers
5.93K photos
1.45K videos
132 files
7.28K links
Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси

Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam

📲 https://segment.uz
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
10 ноябрь куни республика бўйлаб “Биз бир бўлсак — ягона халқмиз, бирлашсак Ватанмиз” шиори остида Маънавият марафони ўтказилади.

Юрт тақдири, фарзандлар тарбияси, жамият истиқболига бефарқ бўлмаган юртдошларимизни марафонда кутиб қоламиз!

Марафон давомида китобхонлик тадбирлари, спорт мусобақалари, бадиий кечалар ва турли лойиҳаларда иштирок этишингиз мумкин.

Иштирокчиларни гала-концерт дастури ҳам кутмоқда.

Telegram | Instagram | Facebook
Президент Шавкат Мирзиёев Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти бош котиби Хусрав Нозирийни қабул қилди.

Telegram | Instagram | Facebook
Шавкат Мирзиёев Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти саммити тадбирлари доирасида Бош вазир Анвар ул-Ҳақ Какар бошчилигидаги Покистон Ислом Республикаси делегацияси билан музокара ўтказди.

Telegram | Instagram | Facebook
Президент Шавкат Мирзиёев ИҲТ саммитида иштирок этиш учун мамлакатимизда бўлиб турган Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаров билан учрашув ўтказди.

Telegram | Instagram | Facebook
Шавкат Мирзиёевнинг Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти 16-саммитида иштирок этиш учун мамлакатимизга келган Туркия Республикаси Президенти Режеп Таййип Эрдоған билан учрашуви бўлиб ўтди.

Telegram | Instagram | Facebook
Бугун Халқаро конгресс марказида Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг Тошкент саммити ўз ишини бошлайди. Унда президент Шавкат Мирзиёев нутқ сўзлайди.

Саммит очилишининг жонли трансляциясини қуйидаги ҳаволалар орқали томоша қилинг:

Facebook


YouTube

Telegram | Instagram | Facebook
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент Шавкат Мирзиёев ИҲТ саммитида Савдони соддалаштириш тўғрисидаги битимни қабул қилишга чақирди

Telegram | Instagram | Facebook
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон Президенти: Фаластин халқи Бирлашган Миллатлар Ташкилоти резолюциялари билан тасдиқланган ҳуқуққа, яъни, ўзининг мустақил давлатини барпо этиш ҳуқуқига эга, деган қатъий позициямизни яна бир бор билдирамиз

Telegram | Instagram | Facebook
Кўксаройда Италия президенти Сержо Маттарелла тантанали кутиб олинди.

Шундан сўнг, Шавкат Мирзиёев ва Сержо Маттарелла икки томонлама музокара ўтказдилар. Унда икки томонлама стратегик шерикликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

Италия Ўзбекистоннинг ЖСТга тез фурсатда киришини ҳамда Европа Иттифоқи билан кенгайтирилган шериклик тўғрисидаги битимнинг қабул қилишини қўллаб-қувватлашга тайёрлиги билдирилди.

Telegram | Instagram | Facebook
Сурхондарё вилоятида ёшлар бандлиги таъминланмоқда

Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш масалаларини мувофиқлаштириш бўйича республика комиссияси Сариосиё тумани “Себзор” маҳалласида ер олиш истагини билдирган ишсиз ёшлар билан учрашди.

“Себзор” маҳалласида 20 гектар токзор оралари 70 нафар ёшларга “тўқсонбости” экинларини экиш учун ажратилмоқда.

Telegram | Instagram | Facebook
Янги Тошкент тумани ташкил этилади

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг қарор лойиҳасига Тошкент вилоятининг Юқори Чирчиқ ва Ўрта Чирчиқ туманларидан Тошкент шаҳрига ўтказиладиган қарийб 20 минг гектар ҳудудда Янги Тошкент туманини ташкил этиш назарда тутилмоқда.

Telegram | Instagram | Facebook
13-17 ноябрь кунлари жуда илиқ ҳарорат кузатилади

“Ўзгидромет” хабарига кўра, иш ҳафтаси давомида республика бўйича қуруқ об-ҳаво сақланиб туради. Ҳафта бошида баъзи жойларга туман тушиши мумкин.

Ҳаво ҳарорати кундан-кунга кўтарилиб, иш ҳафтасининг иккинчи ярмида кундуз кунги ҳаво ҳарорати +21...+24 даражагача, республика жанубида баъзи жойларда +25...+27 даражагача бўлади.

Telegram | Instagram | Facebook
Ўзбекистон делегацияси жорий йил 1-2 декабрь кунлари Дубай шаҳрида бўлиб ўтадиган Иқлим ўзгаришларига қарши курашиш соҳасидаги ҳаракатлар бўйича жаҳон саммитида иштирок этади. Унда Ўзбекистон миллий, минтақавий ва глобал даражада иқлим ўзгаришига қарши курашни кучайтириш юзасидан қатор таклиф ва ташаббусларни илгари суради.

Ўзбекистон глобал экологик хатарларга қарши курашиш бўйича кўп томонлама саъй-ҳаракатларда фаол иштирок этмоқда. Хусусан, 2023 йил 13-17 ноябрь кунлари Самарқанд шаҳрида 130 дан ортиқ мамлакат делегациялари иштирокида БМТнинг Чўлланишга қарши курашиш конвенцияси бажарилишини кўриб чиқиш қўмитасининг 21-йиғилиши бўлиб ўтмоқда.

Келгуси йилда Самарқандда Халқаро иқлим форуми бўлиб ўтади, унда Марказий Осиё мамлакатларининг иқлим билан боғлиқ таҳдидларга қарши курашиш бўйича саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлаш бўйича БМТ Бош Ассамблеяси резолюцияси лойиҳаси муҳокама қилинади.

Telegram | Instagram | Facebook
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“Гўдаклар ўлдирилишини қабул қилиб бўлмайдиган ноҳақлик деб биламиз” — Абдулла Арипов

Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов Саудия Арабистонида ўтган араб ва мусулмон мамлакатлари давлат ҳамда ҳукумат раҳбарларининг навбатдан ташқари саммитида Ўзбекистон Фаластин билан бирга эканини яна бир бор қатъий билдирди.

Шунингдек, Абдулла Арипов Ўзбекистон Фаластиннинг БМТ ва Ислом ҳамкорлик ташкилотининг муқаддам қабул қилинган резолюцияларига мувофиқ ўз мустақил давлатини барпо этишга бўлган ҳуқуқини қўллаб-қувватлашини таъкидлади.

Бундан ташқари, Ўзбекистон Бош вазири барча аъзо давлатларни муқаддас Ал-Ақсо масжиди ва Қуддусдаги бошқа табаррук масканларнинг дахлсизлигини таъминлаш учун ўз имкониятларини сафарбар этишга чақирди.


Telegram | Instagram | Facebook