Segment.uz
73.1K subscribers
5.93K photos
1.45K videos
132 files
7.28K links
Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси

Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam

📲 https://segment.uz
Download Telegram
❗️Тошкентда Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг 16-саммити ўтказилиши муносабати билан 8-10 ноябрь кунлари қуйидаги йўналишларда транспорт ҳаракати чекланади:

Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аеропортидан Бобур кўчаси бўйлаб Бобур - Шота Руставели чорраҳасигача;

Нукус кўчаси — Бобур чорраҳасидан Нукус кўчаси бўйлаб Мовароуннаҳр кўчасигача;

Ойбек — Туркистон чорраҳасидан Ойбек, Афросиёб ва Олмазор кўчалари;

Ислом Каримов — Бунёдкор чорраҳасидан Ислом Каримов кўчаси бўйлаб Амир Темур — Ислом Каримов чорраҳасигача;

Шароф Рашидов — Афросиёб чорраҳасидан Шароф Рашидов кўчаси бўйлаб Кичик ҳалқа айланма йўлигача;

Навоий — Мустақиллик чорраҳасидан Навоий — Лабзак чорраҳасигача;

Фурқат — Бешёғоч чорраҳасидан Бешёғоч кўчаси бўйлаб Ислом Каримов — Бешёғоч чорраҳасигача;

Олмазор — Ислом Каримов чорраҳасидан Олмазор кўчаси бўйлаб Навоий кўчасигача.

Telegram | Instagram | Facebook
Президент Фармони билан айрим қонунчилик ҳужжатларини янги таҳрирдаги Конституцияга мувофиқлаштириш бўйича ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Шунга кўра:

Судьялар олий кенгаши раиси ва аъзоларини, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директорини ҳамда Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси раисини президентнинг тақдимига биноан Олий Мажлис Сенати томонидан сайлаш тартиби белгиланди;

янги таҳрирдаги Конституциядаги давлат хизматини ўташ билан боғлиқ чекловлар қонун билан белгиланишига оид талабдан келиб чиқиб, қонуности ҳужжатлардаги бундай чекловлар бекор қилинади;

меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорини белгилашда инсоннинг муносиб турмуш даражасини таъминлаш зарурати ҳисобга олинади.

Вазирликлар, Бош прокуратура ва Олий суд 2024 йил 1 январгача ўзларига бириктирилган соҳа ва тармоқлар кесимида қонуности ҳужжатларни янги таҳрирдаги Конституцияга мувофиқлаштириш бўйича Адлия вазирлигига таклиф киритади.

▪️Батафсил

Telegram | Instagram | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
10 ноябрь куни республика бўйлаб “Биз бир бўлсак — ягона халқмиз, бирлашсак Ватанмиз” шиори остида Маънавият марафони ўтказилади.

Юрт тақдири, фарзандлар тарбияси, жамият истиқболига бефарқ бўлмаган юртдошларимизни марафонда кутиб қоламиз!

Марафон давомида китобхонлик тадбирлари, спорт мусобақалари, бадиий кечалар ва турли лойиҳаларда иштирок этишингиз мумкин.

Иштирокчиларни гала-концерт дастури ҳам кутмоқда.

Telegram | Instagram | Facebook
Президент Шавкат Мирзиёев Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти бош котиби Хусрав Нозирийни қабул қилди.

Telegram | Instagram | Facebook
Шавкат Мирзиёев Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти саммити тадбирлари доирасида Бош вазир Анвар ул-Ҳақ Какар бошчилигидаги Покистон Ислом Республикаси делегацияси билан музокара ўтказди.

Telegram | Instagram | Facebook
Президент Шавкат Мирзиёев ИҲТ саммитида иштирок этиш учун мамлакатимизда бўлиб турган Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаров билан учрашув ўтказди.

Telegram | Instagram | Facebook
Шавкат Мирзиёевнинг Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти 16-саммитида иштирок этиш учун мамлакатимизга келган Туркия Республикаси Президенти Режеп Таййип Эрдоған билан учрашуви бўлиб ўтди.

Telegram | Instagram | Facebook
Бугун Халқаро конгресс марказида Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг Тошкент саммити ўз ишини бошлайди. Унда президент Шавкат Мирзиёев нутқ сўзлайди.

Саммит очилишининг жонли трансляциясини қуйидаги ҳаволалар орқали томоша қилинг:

Facebook


YouTube

Telegram | Instagram | Facebook
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент Шавкат Мирзиёев ИҲТ саммитида Савдони соддалаштириш тўғрисидаги битимни қабул қилишга чақирди

Telegram | Instagram | Facebook
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон Президенти: Фаластин халқи Бирлашган Миллатлар Ташкилоти резолюциялари билан тасдиқланган ҳуқуққа, яъни, ўзининг мустақил давлатини барпо этиш ҳуқуқига эга, деган қатъий позициямизни яна бир бор билдирамиз

Telegram | Instagram | Facebook
Кўксаройда Италия президенти Сержо Маттарелла тантанали кутиб олинди.

Шундан сўнг, Шавкат Мирзиёев ва Сержо Маттарелла икки томонлама музокара ўтказдилар. Унда икки томонлама стратегик шерикликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

Италия Ўзбекистоннинг ЖСТга тез фурсатда киришини ҳамда Европа Иттифоқи билан кенгайтирилган шериклик тўғрисидаги битимнинг қабул қилишини қўллаб-қувватлашга тайёрлиги билдирилди.

Telegram | Instagram | Facebook
Сурхондарё вилоятида ёшлар бандлиги таъминланмоқда

Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш масалаларини мувофиқлаштириш бўйича республика комиссияси Сариосиё тумани “Себзор” маҳалласида ер олиш истагини билдирган ишсиз ёшлар билан учрашди.

“Себзор” маҳалласида 20 гектар токзор оралари 70 нафар ёшларга “тўқсонбости” экинларини экиш учун ажратилмоқда.

Telegram | Instagram | Facebook
Янги Тошкент тумани ташкил этилади

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг қарор лойиҳасига Тошкент вилоятининг Юқори Чирчиқ ва Ўрта Чирчиқ туманларидан Тошкент шаҳрига ўтказиладиган қарийб 20 минг гектар ҳудудда Янги Тошкент туманини ташкил этиш назарда тутилмоқда.

Telegram | Instagram | Facebook
13-17 ноябрь кунлари жуда илиқ ҳарорат кузатилади

“Ўзгидромет” хабарига кўра, иш ҳафтаси давомида республика бўйича қуруқ об-ҳаво сақланиб туради. Ҳафта бошида баъзи жойларга туман тушиши мумкин.

Ҳаво ҳарорати кундан-кунга кўтарилиб, иш ҳафтасининг иккинчи ярмида кундуз кунги ҳаво ҳарорати +21...+24 даражагача, республика жанубида баъзи жойларда +25...+27 даражагача бўлади.

Telegram | Instagram | Facebook