Segment.uz
73K subscribers
5.93K photos
1.45K videos
131 files
7.27K links
Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси

Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam

📲 https://segment.uz
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Кечаги видеоселектор йиғилишида Президент Шавкат Мирзиёев йўлларимиздаги ҳаракат хавфсизлиги билан боғлиқ вазият анча аянчли аҳволда эканини кўрсатиб ўтди.

"Ёшлар ўляпти, 4000 та, 4200 та одам авариядан ўляпти. Бекордан бекор. Сен ҳам, транспорт вазири бўла туриб, шунга бефарқ бўлмасдан, Президент қабул қилган қарорини, светофорларни жой-жойига қўйишга масъулмисан, йўқми? Нимага одамлар ўлиши керак чорраҳалар тўғирланмагани учун?" - дея савол қўйди Президент транспорт вазирига.

Масъулларнинг қониқарсиз фаолиятига депутатларимиз бефарқ бўлиб ўтиргани ҳам афсус билан қайд этилди.

"Нимага Президент ташвиш қилиб, ҳаммани "ёндириши" керак? Нимага сизлар (депутатлар) "ёнмайсизлар"? Шунча одам ўлиб кетяпти, ижтимоий тармоқларга қараб бўлмайди - дод-фарёд одамлар ўлгани учун. Ижтимоий тармоқ дегани - халқни овози дегани", - деди давлатимиз раҳбари.

Умуман, транспорт вазири ва бошқа мутасаддиларга жамоат транспортини ривожлантириш, тирбандликнинг олдини олиш, 2024 йил бу борада жиддий ўзгаришлар йили бўлишини таъминлаш вазифаси қўйилди.

Telegram | Instagram | Facebook
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Самарқанд шаҳрида Туркий Давлатлар Ташкилотига аъзо мамлакатларнинг инсон ресурсларини ривожлантиришга масъул идоралари раҳбарларининг II йиғилиши бўлиб ўтмоқда.

Telegram | Instagram | Facebook
Президент Шавкат Мирзиёев ҳудудлар ривожи, аҳоли турмуши билан танишиш мақсадида Қашқадарё вилоятига жўнаб кетди.

Ташриф давомида саноат корхоналари, таълим ва тиббиёт муассасалари, маҳаллаларда бўлиш режалаштирилган. Шунингдек, вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича йил якунигача ва келгуси йилда амалга ошириладиган вазифалар юзасидан йиғилиш ўтказиш кўзда тутилган.

Telegram | Instagram | Facebook
Ойбек Ҳамраев Самарқанд вилояти ҳокимининг ўринбосари-вилоят инвестициялар, саноат ва ташқи савдо бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

Тайинловга қадар у инвестициялар, саноат ва савдо вазирининг ўринбосари лавозимида фаолият юритган.

Telegram | Instagram | Facebook
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Янги Ўзбекистон «Яшил макон»га айланади

Умуммиллий лойиҳа юртимизнинг барча туман ва шаҳарлари бўйлаб давом этмоқда.

Telegram | Instagram | Facebook
Бобомуродов Бекзод Нуриддинович Навоий вилоятининг Қизилтепа тумани ҳокими лавозимига тайинланди.

Б.Бобомуродов тайинловга қадар Навоий вилояти ҳокимининг қурилиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари лавозимида фаолият юритган.

Telegram | Instagram | Facebook
Адизов Умиджон Ҳасанович Навоий вилоятининг Хатирчи тумани ҳокими этиб тайинланди.

У.Адизов тайинловга қадар Навоий вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритган.

Telegram | Instagram | Facebook
Иброҳим Абдураҳмонов қишлоқ хўжалиги вазири лавозимига тайинланиши кутилмоқда

Қарши шаҳрида Президент Шавкат Мирзиёев раислигида Қашқадарё вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалалари юзасидан ўтаётган йиғилишда олий таълим, фан ва инновациялар вазири Иброҳим Абдураҳмонов қишлоқ хўжалиги вазири этиб тайинланиши ҳақида эълон қилинди.

Telegram | Instagram | Facebook
Абат Файзуллаев Ўзбекистоннинг Италиядаги элчиси этиб тайинланди. Бунгача у мамлакатимизнинг Австриядаги элчиси эди.

Telegram | Instagram | Facebook
Депутатлар Иброҳим Абдураҳмонов номзодини қишлоқ хўжалиги вазири лавозимига маъқуллади.

Аввалроқ Президент олий таълим, фан ва инновациялар вазири Иброҳим Абдураҳмонов қишлоқ хўжалиги вазири этиб тайинланишини эълон қилган эди.

Telegram | Instagram | Facebook
Алиқулов Зоир Халилович Қашқадарё вилоятининг Қарши тумани ҳокими лавозимига тайинланди.

Тайинловга қадар у Деҳқонобод тумани ҳокими лавозимида ишлаб келаётган эди.

Telegram | Instagram | Facebook
👨‍👩‍👧‍👦 Barcha kafe va restoranlar bir ilovada!

🍔 Ovqatni esa kafe va restoranlardan 15 daqiqada UZUM TEZKOR sizga yetkazib beradi!

– Restoran va kafelardan taomlarning katta assortimenti.
– 15 daqiqadan boshlab tez yetkazib berish.
DOIMIY BEPUL!

📱Ilova orqali buyurtmangiz statusini kuzatishingiz mumkun.

ZALQQ - promo-kodi orqali birinchi 3 ta 90 000 so'mdan boshlangan buyurtmangizga 21 000 so’mdan chegirmaga ega bo’ling!

👆Tezroq buyurtma bering: https://uzumtezkor.prfl.me/segmentuz/b52a316820c4
Сулаймонов Акром Исомиддинович Қашқадарё вилоятининг Деҳқонобод тумани ҳокими лавозимига тайинланди.

Тайинловга қадар у Шаҳрисабз шаҳар ҳокими лавозимида ишлаб келаётган эди.

Telegram | Instagram | Facebook
⚡️ UZUMning yangi bozori bilan tanishing:

20 toifadagi tovarlar: ish yuritish va o'yinchoqlardan tortib kiyim-kechak va elektronikagacha — UZUMda!

1 kun ichida yetkazib berish punktlariga bepul yetkazib beriladi, 490 000 so'mdan bepul kuryer, arzon narxlar, chegirmalar va aksiyalar.

SEGMENTpromo-kodI orqali 150 000 so'mdan yuqori birinchi buyurtmaga 35 000 so'm chegirma beriladi.

👉 Ilovani yuklab oling va xarid qiling: https://uzuuuum.prfl.me/segmentuz/8ee8fa0d96cd
Азизов Абдулла Абдисаламович Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори этиб тайинланди.

Бунга қадар у “Олмалиқ кон-металлургия комбинати” АЖ бошқаруви раисининг рақамлаштириш бўйича ўринбосари лавозимида ишлаб келаётганди.

Telegram | Instagram | Facebook
IMEI бўйича янгиликлар:

эндиликда жисмоний шахслар хориждан ўзи билан олиб кирган иккита мобил қурилма (телефон)ни божхона тўловларисиз рўйхатдан ўтказиши мумкин. Бунгача битта телефонни рўйхатдан ўтказишга рухсат берилган эди;

телефонларни UzIMEI тизимида рўйхатга олишда масофадан туриб (онлайн) шахсни биометрик идентификация (Face-ID) қилиш жорий этилди;

Ўзбекистонга хизмат сафари ёки туризм учун келаётган хорижий фуқаролар мобил қурилмаларидан рўйхатдан ўтказмасдан фойдаланиш даври амалдаги 30 календарь кунидан 60 календарь кунигача узайтирилди.

Telegram | Instagram | Facebook
Узоқов Акамурод Авазович Қашқадарё вилоятининг Шаҳрисабз шаҳри ҳокими вазифасини вақтинча бажарувчи этиб тайинланди.

У шу вақтгача Шаҳрисабз шаҳри ҳокимининг молия-иқтисод ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётганди.

Telegram | Instagram | Facebook
Кейинги йилларда геология-қидирув ишлари олдинги даврга нисбатан 3 баробар ошди

Жорий йилнинг ўзида геология ишларига 180 миллион доллар хорижий инвестициялар киритилди.

Президент Шавкат Мирзиёев геология ишларини кенгайтириш, фойдали қазилмаларнинг истиқболли конларини аниқлаш ва ўзлаштириш режаларига бағишланган тақдимот билан танишди.

Таъкидланганидек, 3D сейсморазведка, аэрогеофизика, космогеология, рақамли геология каби илғор усулларни жорий этиш бошланди. Геология фанлари университети ташкил этилиб, ҳозирги кунда 1,5 минг нафар ёшлар замонавий билим ва кўникмаларни эгалламоқда.

Соҳадаги лойиҳаларга хусусий инвестицияларни кенг жалб қилиш учун қонунчилик базаси такомиллаштирилиши натижасида конларни излаш ва ўзлаштириш билан шуғулланаётган тадбиркорлар сони 4 баробарга ошди. Амалга оширилаётган лойиҳаларнинг умумий қиймати эса 2 миллиард доллардан ошди.

Telegram | Instagram | Facebook
Сурайё Раҳмонова Болалар омбудсмани лавозимига сайланди

Сенат ялпи мажлисида Сурайё Раҳмоновани Олий Мажлиснинг Бола ҳуқуқлари бўйича вакили (Болалар омбудсмани) лавозимига сайлаш тўғрисида қарор қабул қилинди.

С.Раҳмонова 2018-2019 йилларда Бош прокуратуранинг Жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот хизматида бўлим бошлиғи ва раҳбари, 2019 йилдан АОКА бўлим бошлиғи бўлган, 2022 йилдан Сенатнинг жамоатчилик билан алоқалар бўлимида фаолият кўрсатган.

Telegram | Instagram | Facebook