Segment.uz
73K subscribers
5.93K photos
1.45K videos
131 files
7.26K links
Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси

Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam

📲 https://segment.uz
Download Telegram
❗️ Фарғона тумани чегараолди ҳудудида ўз хизмат вазифасини ўтаётган Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари томонидан маҳаллий фуқаролар бошқарувидаги автотранспорт воситаси тўхтатилиб, белгиланган тартибда кўрикдан ўтказилганида мазкур автотранспорт воситасининг салон қисмида мамлакат ҳудудига ноқонуний равишда олиб кирилган товар-моддий бойликлари борлиги аниқланган.

Ушбу ҳолатга аниқлик киритиш мақсадида Чегара қўшинлари бўлинмасига бориш таклиф этилганида, фуқаролар А.М. ва О.Ю. ҳамда воқеа содир бўлган ҳудуд яқинида йиғилган уларнинг ўн нафарга яқин шериклари, спиртли ичимлик таъсирида ҳарбий хизматчиларнинг қонуний талабларига бўйсунмаганлар ва чегарачиларга фаол қаршилик кўрсатиб, уларга нисбатан куч ишлатишган.

Натижада ҳарбий хизматчилар турли кўринишдаги тан жароҳатларини олган. Қаршилик кўрсатаётган кучлар тенг келмаганлиги боис, чегарачилар фуқароларнинг ноқонуний ҳаракатларини тўхтатиш мақсадида огоҳлантирувчи ўқ узишига қарамасдан, улар ғайриқонуний хатти-ҳаракатларини давом эттирганлар.

Огоҳлантиришдан тўғри хулоса қилмай, ҳарбий хизматчиларга фаол қаршилик кўрсатишда давом этган фуқароларнинг икки нафари қурол қўлланилиши натижасида воқеа жойида вафот этган.

Мазкур ҳолат бўйича тегишли ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан текширув ишлари олиб борилмоқда.

Telegram | Instagram | Facebook
Президент “очиқ эшиклар” сиёсати ҳақида

Салкам юзта мамлакат фуқаролари учун Ўзбекистонга визасиз кириш тизимини қўллаяпмиз. Яна 55 та давлат фуқаролари учун соддалаштирилган электрон виза тартиби жорий этилди.

Ўзбекистонга келаётган хорижлик сайёҳлар сони икки баробар кўпайди. Туризм экспортидан тушаётган даромад 4 баробар ўсди. Мисол учун, сайёҳлар сони бу йил Япониядан – 5 баробар, Ҳиндистон ва Италиядан – 3,5 баробар, АҚШдан – 2 баробарга ортди.

Шавкат Мирзиёевнинг Бутунжаҳон туризм ташкилоти Бош Ассамблеяси 25-сессиясидаги нутқидан

Telegram | Instagram | Facebook
Сохибназаров Шамсиддин Шарафидинович Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти раҳбари этиб тайинланди. Бунга қадар у департаментининг Тошкент шаҳар бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаган.

Telegram | Instagram | Facebook
Шавкат Мирзиёев Си Цзиньпин билан музокаралар ўтказди.

Унда Ўзбекистон билан Хитой ўртасидаги дўстлик ва ҳар томонлама стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлашнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди.

Ўзбекистон юқори қўшилган қийматли инновацион маҳсулотлар ишлаб чиқаришни биргаликда ташкил этиш орқали юқори технологик лойиҳаларни кўпайтиришдан манфаатдорлиги билдирилди.

Ўзбекистонда, айниқса ёшлар орасида хитой тилини ўрганишга қизиқиш ортиб бораётгани мамнуният билан қайд этилди. Тошкент ва Самарқанддаги Конфуций институтининг самарали фаолияти бунга катта ҳисса қўшмоқда. Хитой тилини ўқитишни ва ёш олимлар ўртасидаги алмашинувни кенгайтириш режалари белгилаб олинди.

Ўзбекистон президенти Тошкентда Хитойнинг етакчи Цинхуа университети ва Пекин университети филиалларини очишни таклиф қилди.

“Ягона Хитой” сиёсати ҳамда “уч ёвуз куч”га қарши курашиш борасидаги позиция ўзгармас экани тасдиқланди.

Telegram | Instagram | Facebook
Шавкат Мирзиёев рафиқаси билан бирга “Бир макон, бир йўл” учинчи халқаро форумида иштирок этаётган делегациялар раҳбарларини расмий кутиб олиш маросимида иштирок этди.

Меҳмонларга театрлаштирилган концерт дастури тақдим этилди.

Форумнинг асосий тадбирлари эртага бўлиб ўтади.

Telegram | Instagram | Facebook
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги баёноти

Ғазо секторидаги «Ал-Аҳли» касалхонасига уюштирилган ҳаво ҳужуми оқибатида кўплаб инсонлар ҳалок бўлгани ҳақидаги хабарни чуқур қайғу билан қабул қилдик.

Бу даҳшатли зўравонлик ҳаракатини кескин қоралаймиз ва буни халқаро гуманитар ҳуқуқнинг қўпол бузилиши деб ҳисоблаймиз.

Вафот этганларнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдирган ҳолда, можаро томонларини зудлик билан ҳарбий ҳаракатларни тўхтатишга ҳамда ўт очишдан тийилишга чақирамиз.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️Электр, иссиқлик энергияси, газдан фойдаланиш қоидаларини бузиш билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги фотосуратлар ва видеоёзувларни қабул қилиш, кўриб чиқиш ҳамда уларни тақдим этган шахсларни рағбатлантириш мақсадида 1 ноябрга қадар “Uzenergo” мобил иловаси ишлаб чиқилади.

Ҳуқубузарлик ҳолатлари тўғрисидаги видеоёзувларни тақдим этган шахслар тўғрисидаги маълумотлар ошкор этилишига йўл қўйилмайди ва уларга мурожаати натижалари юзасидан маълумотлар юборилади.

Жисмоний шахсларнинг видеотехника воситалари орқали қайд этилган ҳуқуқбузарлик ҳолатлари бўйича ҳуқуқбузарлардан ундирилган жарималар қуйидагиларга йўналтирилади:

“Ўзенергоинспекция” ҳисобварағига — ундирилган сумманинг 50 фоизи;

Тегишлилиги бўйича электр ва иссиқлик энергияси ҳамда табиий газ таъминоти корхоналари ҳисобварақларига — ундирилган сумманинг 50 фоизи.

▪️ Шунингдек, 2023 йил 1 декабрга қадар ҳуқуқбузарлик ҳолатлари, шу жумладан, табиий газдан фойдаланиш қоидаларини мунтазам равишда қасддан бузган истеъмолчиларнинг ягона электрон реестри жорий этилади.

Telegram | Instagram | Facebook
Шавкат Мирзиёев Пекин шаҳрида “Бир макон, бир йўл” халқаро форумининг очилиш маросимида ҳамда “Инсон ва табиат уйғунлиги йўлида “Яшил ипак йўлини” биргаликда барпо этиш” мавзусидаги ялпи йиғилишида иштирок этди.

Хитойнинг ҳар томонлама стратегик шериги сифатида Ўзбекистон биринчилардан бўлиб “Макон ва йўл” ташаббусини қўллаб-қувватлаган ва мазкур ташаббуснинг асосий мақсад ва вазифаларини янада илгари суришнинг қатъий тарафдоридир.

Марказий Осиёда “яшил” тараққиёт соҳасидаги мақсадларга эришиш йўлида фикр алмашиш ва саъй-ҳаракатларни бирлаштириш учун Ўзбекистон президенти 2024 йилда Самарқанд халқаро иқлим форумини ўтказиш ташаббуси билан чиқди.

Президент кам углеродли иқтисодиёт ва “тоза” технологияларни ривожлантириш, шунингдек, минтақа мамлакатларида юқори экологик стандартларни жорий этиш мақсадида Ўзбекистонда “Яшил молиялаштириш” жамғармасини таъсис этишни таклиф қилди.

Telegram | Instagram | Facebook
Рахимов Дилшод Фахриевич Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директорининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.

У тайинловга қадар Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти бошлиғи лавозимида фаолият юритган.

Telegram | Instagram | Facebook
Бекзод Умматов Андижон вилоятининг Aсака тумани ҳокими лавозимидан озод этилди.

Вилоят ҳокими ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келган Насибилло Мўминов Aсака тумани ҳокими вазифасини вақтинчалик бажарувчи этиб тайинланди.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️Жорий йилда нуфузли халқаро ташкилотлар томонидан глобал иқтисодиёт 3 фоиз ўсиши прогноз қилинаётган пайтда, Ўзбекистон иқтисодиёти камида 5,6 фоизга ошиши кутилмоқда.

Бу ҳақда Шавкат Мирзиёев ҳузурида жорий йилнинг 9 ойида эришилган иқтисодий натижалар, йил якунигача кутилаётган кўрсаткичлар ва 2024 йилга мўлжалланган макроиқтисодий прогнозлар бўйича ўтказилган йиғилишда маълум қилинди.

Жорий йилнинг 9 ойида мамлакатимиз иқтисодиёти 5,8 фоизга ўсди. Жумладан, саноат 5,7 фоиз, қишлоқ хўжалиги 4,1 фоиз, хизматлар 12,1 фоизга ошди.

2024 йилда 13 миллиард долларлик 300 дан зиёд лойиҳани ишга тушириш, энергия таъминотини барқарорлаштириш, тармоқлар самарадорлиги ошириш ҳисобига саноатда 6 фоиз ўсиш имконияти бор.

Telegram | Instagram | Facebook
Бугун Тошкентда Туркий давлатлар ташкилотига аъзо давлатлар Хавфсизлик кенгашлари котибларининг иккинчи йиғилиши бошланди.

Президент Шавкат Мирзиёевнинг йиғилиш иштирокчиларига йўллаган мурожаатини Ўзбекистон Хавфсизлик кенгаши котибининг ўринбосари, президентнинг ташқи сиёсат масалалари бўйича махсус вакили Абдулазиз Камилов ўқиб эшиттирди.

Ш.Мирзиёевга кўра, ушбу йиғилиш халқаро миқёсда мураккаб вазият ҳукм сураётган бир шароитда бўлиб ўтмоқда. Бугунги кунда жаҳон прогноз қилиш қийин бўлган ва ҳатто олдиндан айтиб бўлмайдиган оқибатларни келтириб чиқарадиган фундаментал ўзгаришларни бошидан кечирмоқда.

Халқаро майдонда ўзаро ишонч ва бир-бирини тушуниш инқирози кескин сезилмоқда. Глобал ва минтақавий хавфсизликка қарши таҳдидлар кучаймоқда ва янги хавф-хатарлар вужудга келмоқда.

Тадбирда терроризм, экстремизм ва ёшларнинг радикаллашуви, кибержиноятчилик, наркотик воситаларнинг тарқалиши, трансчегаравий жиноий гуруҳлар фаолиятига қарши курашишда кучларни бирлаштириш ҳамда бошқа долзарб вазифалар юзасидан фикр алмашиш кўзда тутилган.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️Ҳакерлар 200 мингдан ортиқ ўзбекистонлик фойдаланувчиларнинг логин-паролларини сиздирди

Сиздирилган пароллар OneID, ДТМ, кўплаб давлат ва таълим ташкилотлари, қидирув ва тўлов тизимларига алоқадор.

Шундай ҳолат юз берганини Ўзбекистон Республикаси ДХХ ҳузуридаги Киберхавфсизлик маркази ҳам тасдиқлади. Киберхавфсизлик марказига кўра, киберҳужумга учраган фойдаланувчилар сони 200 мингдан ортади.

▪️Уларнинг аксарияти долзарб аҳамиятга эга бўлиб, давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг ахборот тизимлари хавфсизлигига кибертаҳдидларни келтириб чиқармоқда. Сўнгги пайтларда фойдаланувчининг ошкор қилинган маълумотлар базасининг бундай ҳолатлари тез-тез учраб турибди. Илгари бундай маълумотлар сизиб чиқиши фақат ёпиқ форумларда ёки Darknet'да учраб турар эди”, — дейилади марказ баёнотида.

Киберхавфсизлик маркази @CSEC_Login_Bot Теlegram-боти орқали фуқаролардан логин пароллари сиздирилганини текшириб олиш хизматини йўлга қўйган. Ушбу ҳавола орқали сиз ҳам ўз паролларининг сиздирилмаганини текширишингиз мумкин.

▪️ Киберхавфсизлик маркази тавсиялари

Telegram | Instagram | Facebook