Segment.uz
73.1K subscribers
5.94K photos
1.45K videos
129 files
7.26K links
Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси

Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam

📲 https://segment.uz
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон ҳар йили Россиядан тижорий шартнома асосида 2,8 миллиард куб метр газ сотиб оладиган бўляпти

Эртага Россиядан Ўзбекистонга газни импорт қилишга старт берилади. Бу тадбирда Мирзиёев, Тоқаев ва Путиннинг иштирок этиши кўзда тутилган.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️2023 йил 1 ноябрдан бошлаб республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари инсон ресурсларини бошқаришга оид ҳужжатлари ягона электрон платформада (hrm.argos.uz) шакллантирилади ва юритилади — Ҳукумат қарори

Telegram | Instagram | Facebook
❗️2023 йилда 75 000 дан зиёд ногиронлиги бўлган шахслар пенсиялари қайта ҳисоб-китоб қилиниб 300 минг сўмгача ошди

2023 йил 1 январдан
бошлаб I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларнинг пенсия тайинланганидан кейин камида 1 йиллик иш стажи мавжуд бўлган тақдирда иш стажи ва иш ҳакиларини инобатга олган ҳолда ҳар 2 йилда бир маротаба қайта ҳисоблаб чиқилмоқда.

2023 йил 1 январдан эътиборан Пенсия жамғармаси маблағлари ҳисобидан йилига қўшимча равишда ўртача 275 млрд сўм маблағ ажратилди.

Telegram | Instagram | Facebook
“Маҳалладан — республикагача” тамойили асосида ҳоким ёрдамчилари, ёшлар етакчилари ва хотин-қизлар фаоллари орасидан лавозимга тайинланган салоҳиятли кадрлар

◽️Салоҳиятли кадрлар резерви ҳақида

Telegram | Instagram | Facebook
Нилуфар Аллабергенова Тошкент шаҳрининг Яккасарой тумани ҳокими лавозимига тайинланди.

Тайинловга қадар у Яккасарой тумани прокурори лавозимида фаолият юритган.

Telegram | Instagram | Facebook
Қонунчилик палатаси сайловини аралаш сайлов тизими асосида ўтказиш таклиф этилмоқда

Конституциявий қонун лойиҳаси билан Сайлов кодексига Қонунчилик палатаси сайловини аралаш (мажоритар, пропорсионал) сайлов тизими асосида ўтказиш тартибини киритиш таклиф этилмоқда. Шунда сайлов округлари бир мандатли ва ягона сайлов округларига ажратилмоқда.

Қонунчилик палатасининг 75 нафар депутати мажоритар сайлов тизими асосида бир мандатли сайлов округларидан, қолган 75 нафари пропорсионал сайлов тизими асосида, яъни сиёсий партияларга берилган овозлар бўйича ягона сайлов округидан сайланиши белгиланмоқда.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️Энди Ҳисоб палатаси назоратчилари ишхонасида туриб вазирлик ва ташкилотлар базасини кузатиб боради

Давлат бюджетини самарали назорат қилиш мақсадида Ҳисоб палатасида «Масофавий назорат» маркази ташкил этилди. Марказда 28 та вазирлик ва давлат идораларининг 115 турдаги маълумотлари шакллантирилган.

Telegram | Instagram | Facebook
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“Эл-юрт умиди” жамғармаси 2023 йилги 2-очиқ стипендия танловини эълон қилди

Жамғарма томонидан илғор хорижий давлатлар нуфузли университетлари ва илмий марказларида бакалавриат, магистратура ва докторантурада таълим олиш учун:

▪️бакалавриат таълим дастури учун — 22 ўрин,
▪️магистратура таълим дастури учун — 193 ўрин,
▪️докторантура таълим дастури учун — 130 ўринга стипендиялар ажратилиши маълум қилинди.

❗️Стипендия танловига номзодлар ҳужжатини қабул қилиш жорий йилнинг 10 ноябрига қадар, республиканинг барча ҳудудлари вакиллари учун ягона тартиб ва тенг имконият асосида қабул қилинади.

▫️Батафсил

Telegram | Instagram | Facebook
Республика комиссияси Россия Федерациясидаги ўзбекистонлик ёш меҳнат муҳожирларига кўмаклашиш учун иш бошлади

Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш масалаларини мувофиқлаштириш бўйича республика комиссияси раиси Қаҳрамон Қуранбоев бошчилигидаги делегация Новосибирск шаҳридаги хорижлик фуқароларни вақтинча сақлаш марказида ҳамда ўзбекистонлик меҳнат муҳожирлари истиқомат қиладиган ётоқхоналарда бўлиб, у ерда истиқомат қилаётган 100 нафардан ортиқ ҳамюртларимиз билан очиқ мулоқот ўтказдилар.

Ўрганилган масалаларнинг айримлари жойида ҳал этилди, қолганлари эса мулоқотлар якунида ишлаб чиқиладиган йўл харитасига киритилиши ва ҳал этилиши белгиланди.

Telegram | Instagram | Facebook
Сурайё Раҳмонова Олий Мажлиснинг бола ҳуқуқлари бўйича вакили (болалар омбудсмани) лавозимига тасдиқланди.

Ҳуқуқшунос С.Раҳмонова аввал Бош прокуратура матбуот хизмати раҳбари, АОКАда бўлим бошлиғи каби лавозимларда ишлаган.

Telegram | Instagram | Facebook
Жорий йилнинг 12-14 октябрь кунлари Ўзбекистон ҳудудига нам ва совуқ ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда.

12-13 октябрь кунлари республика бўйича ёмғир ёғади, 13 октябрда Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида, Ўзбекистоннинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларининг баъзи жойларда кучли ёмғир ёғади, тоғларда қорга айланади.

Республика бўйича баъзи жойларда шамол тезлиги 15-20 м/с гача кучайиши кутилмоқда, айрим жойларда 22-25 м/с гача кучайиши мумкин.

❗️ 13-14 октябрда ҳаво ҳарорати кундуз кунлари 10-15 даражагача, кечалари 2-5 даража илиққача пасаяди, шимолда 1-3 даража совуққача бўлиши мумкин.

Telegram | Instagram | Facebook
Рихсиев Боходир Тўлаганович Ўзмиллийбанк бошқарув раиси ўринбосари — Трансформацион офис директори лавозимига тайинланди.

Telegram | Instagram | Facebook
Амиров Алишер Хуррамович Сурхондарё вилояти ҳокимининг қурилиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.

А.Амиров бунга қадар Автомобиль йўллари қўмитаси бошқарма бошлиғи лавозимида фаолият юритган.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️“Ўзбекистон темир йўллари” АЖ ва унинг таркибидаги корхоналар негизида 2024 йил 1 январгача қуйидагилар ташкил этилади:

“Темирйўлинфратузилма” АЖ;

“Темирйўлкарго” АЖ;

“Темирйўлэкспресс” АЖ (юқори тезликда ҳаракатланувчи электропоездларда йўловчи ташиш);

“Темир йўл вокзаллари”
МЧЖ;

“Шаҳар атрофида йўловчи ташиш” МЧЖ (шаҳар атрофида йўловчилар ташиш);

“Темир йўл ижтимоий хизматлар” муассасаси (лагерлар, соғломлаштириш, спорт муассасалари).

Telegram | Instagram | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Наманганда давлат фуқаролик хизматчилари учун сайёр қабул ташкил этилди

Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ташаббуси билан вилоят ҳокимлиги ҳамкорлигида ташкил этилган қабулда 200 нафарга яқин давлат хизматчилари иштирок этди.

Мурожаатларнинг аксар қисмини давлат фуқаролик хизматига кириш, меҳнат қонунчилигига оид ҳуқуқий маслаҳат, давлат фуқаролик хизматчиларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва улар учун шарт-шароит яратиш йўналишларига оид масалалар ташкил қилди.

14 та мурожаат жойида, ижобий ҳал бўлди, 28 тасига ҳуқуқий тушунтириш берилди.

Telegram | Instagram | Facebook
Шавкат Мирзиёев МДҲ Давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлисида иштирок этиш учун 13 октябрь куни амалий ташриф билан Бишкек шаҳрида бўлади.

Telegram | Instagram | Facebook
Ортиқов Шаҳобиддин Ҳамроевич Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат асиллик даражаси назорати инспекцияси бошлиғи лавозимига тайинланди.

Telegram | Instagram | Facebook