Segment.uz
73.6K subscribers
5.93K photos
1.44K videos
129 files
7.25K links
Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси

Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam

📲 https://segment.uz
Download Telegram
❗️Тўлов-контракт миқдорлари оширилмайди

2023/2024-ўқув йили учун барча босқичдаги талабаларнинг тўлов-контракт асосида ўқитиш қиймати миқдори давлат олий таълим муассасалари, жумладан, молиявий мустақиллик берилган олийгоҳларда ҳам базавий тўлов-контракт қиймати 2022/2023-ўқув йили учун белгиланган миқдорларда сақлаб қолинади.

Шу билан бир қаторда, 2023/2024-ўқув йили табақалаштирилган тўлов-контракт миқдорлари ўтган ўқув йили учун белгиланган миқдорларда ўзгаришсиз қолади.

2023/2024-ўқув йили қабулида тўплаган баллари тасдиқланган қабул параметрлари чегарасига етмаган, лекин табақалаштирилган тўлов-контракт асосида таҳсил олиш истагини билдирган абитуриентларга, истисно тарақасида янги ўқув йили бошланишидан шартномалар расмийлаштиришга, шунингдек бир йиллик ўқитиш қийматининг 50 фоизини тўлаганларни талабалар сафига қабул қилишга рухсат берилди.

❗️Шунингдек, яна бир енгиллик – тасдиқланган табақалаштирилган тўлов-контракт қийматини 2023-йил 15-октябрига қадар тўлиқ тўлаган абитуриентлар учун 10 фоиз миқдорида чегирма берилмоқда.

Telegram | Instagram | Facebook
Марказий банк хабари: OSON тўлов тизими юзасидан

Ижтимоий тармоқларда тўлов ташкилотлари учун трансчегаравий пул ўтказмаларига доир ўрнатилаётган чекловлар юзасидан тарқатилаётган хабарлар бўйича Марказий банк қуйидагиларни билдиради:

❗️ “BRIO GROUP” МЧЖ тўлов ташкилоти томонидан Ички назорат қоидаларининг (рўйхат рақами 3266, 2020 йил 30 июнь) 31¹-банди талаблари, яъни олувчиси ва (ёки) жўнатувчиси ҳақидаги талаб қилинган маълумотларни акс эттирмасдан ва ушбу турдаги халқаро пул ўтказмаларини аниқлаш бўйича асосли ва имкони мавжуд бўлган зарурий чоралар кўрилмаганлиги маълум қилинади.

“Валютани тартибга солиш тўғрисида”ги Қонунга мувофиқ, резидент юридик шахсларга чет элда ҳисобварақлар очиш ва ундаги валюта маблағларини тасарруф этиш Ўзбекистон Республикаси Президенти ёки Ҳукуматининг қарорлари доирасида амалга оширилиши мумкин.

Бироқ, амалиётда “BRIO GROUP” МЧЖ (OSON) тўлов ташкилоти хорижий банкда ҳисобварақ очиб, мазкур банк ҳисобварағи орқали юқоридаги Қонун талабларига зид равишда амалиётлар ўтказган.

Батафсил

Telegram | Instagram | Facebook
Жисмоний шахслар томонидан нақд валютани божхонадан декларациясиз олиб ўтиш миқдори оширилди — Ҳукумат қарори

Жисмоний шахслар томонидан олиб кирилаётган ва олиб чиқиб кетилаётган 100 миллион сўм эквивалентидан ортиқ миқдордаги Ўзбекистон Республикасининг нақд валютаси ва (ёки) нақд чет эл валютаси йўловчи божхона декларациясини тўлдириш ва божхона органи ходимига тақдим этиш йўли билан божхона назоратидан ўтказилади. Илгари 70 миллион сўм эди.

Жисмоний шахслар декларация тўлдириш талаб этиладиган белгиланган эквивалентдан ортиқ миқдордаги нақд валюта маблағларини божхона назорати шакллари қўлланилмасдан олдин декларацияламаган ҳолда божхона органлари ходимларига маслаҳат олиш мақсадида тақдим этганда, божхона органлари ходимлари томонидан жисмоний шахсларга декларация тўлдириш қоидалари билан боғлиқ умумий тушунтиришлар берилади. Илгари бу қоида мавжуд эмас эди.

Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан 3 ой ўтгач кучга киради.

Telegram | Instagram | Facebook
Янги Тошкент “ақлли” ва “боғ шаҳар” бўлиши назарда тутилмоқда.

Маъмурий марказда давлат идоралари, Янги Ўзбекистон университети, кутубхона, тарих музейи, маданият саройлари жойлашади. Шунингдек, шаҳарда ишбилармонлик ва инновация туманлари, таълим, тиббиёт ва туризм кластерлари бўлади.

420 гектар майдонда марказий боғ, мавзелар орасида сунъий канал ва кўллар, Чирчиқ ва Қорасув дарёлари бўйида сайилгоҳлар ташкил қилиниб, одамларнинг дам олиши учун сўлим шароитлар яратилади. “Тошкентнинг яшил белбоғи” лойиҳаси шу жойдан бошланади.

Нима учун бу лойиҳани шошмасдан, қайта-қайта кўряпмиз? Бу шаҳар юз йиллаб халққа хизмат қилиши керак. Одамлар биринчи ўринда бўлиши, келажакдаги қурилишлар ҳам инобатга олиниши зарур. Биринчи босқич мукаммал қурилса, мактаб бўлади, — деди Шавкат Мирзиёев.

Telegram | Instagram | Facebook
Қамоқдан чиққан фуқароларни ишга олган ташкилотларга давлат субсидия ажратади

2023 йил 1 октябрдан бошлаб:

жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган шахсларни ишга қабул қилган иш берувчиларга (бюджет ташкилотлари, давлат корхоналари, устав (фонди) капиталида давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган юридик шахслар бундан мустасно) ҳар бир шахс учун уч ойдан ортиқ муддатда меҳнат фаолиятини давом эттиргандан сўнг базавий ҳисоблаш миқдорининг уч баравари миқдорида бир марталик субсидия ажратилади.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️ Тошкент халқаро аэропортида сўнгги 30 йил ичидаги энг йирик миқдордаги — 8,5 тонна гиёҳвандлик моддаси қўлга олинди — ЎзА

Telegram | Instagram | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Кадрлар иши тўлиқ рақамлаштирилади, айни дамда hrm.argos.uz ахборот тизимига 4 мингдан ортиқ ташкилот уланди

Тизим қандай имкониятларга эга?

◽️Қоғоз сарфини камайтиради;
◽️Вақтни тежайди;
◽️Кадрлар билан ишлаш жараёнини тезкор бошқариш имконини беради;
◽️Ахборот хавфсизлигини таъминлайди;
◽️Давлат органлари ва ташкилотларининг барча ходимлари бўйича ягона марказлаштирилган маълумотлар базасини шакллантиради.

Telegram | Instagram | Facebook
ИИВ Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати маълумотларига кўра, жорий йилнинг етти ой давомида республика ҳудудида 4 772 та ЙТҲ қайд этилган. Шундан 2 453 таси ёки 51,4 фоизи ҳайдовчилар йўл ҳаракати қоидаларига эътибор бермаслиги оқибатида келиб чиққан. Натижада 1 115 киши ҳалок бўлган, 4 минг 564 нафари турли тан жароҳатлари олган. Ҳалок бўлганларнинг 1 078 нафари ёки 96,7 фоизи хавфсизлик камарини тақмаган.

Биргина Тошкент шаҳар ИИБ маълумотларида айтилишича, жорий йилнинг ўтган етти ойида пойтахтда 675 та йўл-транспорт ҳодисаси қайд этилган. Ҳодиса оқибатида 71 киши ҳалок бўлган, 787 киши турли тан жароҳатлари олган. Бахтсиз ҳодисаларнинг энг кенг тарқалган сабаби тезликни ошириш бўлган — 199 та ҳолат. Ҳайдовчилар томонидан 90 та ҳолатда тақиқловчи светофор ишорасига эътибор бермаслик, маст ҳолатда ҳайдовчилар иштирокида 8 та ЙТҲ содир этилган.

Telegram | Instagram | Facebook
Шавкат Мирзиёев Бутунжаҳон этноспорт конфедерацияси раиси Нажмиддин Билол Эрдоған бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.

Миллий спорт турлари ва халқ ўйинларини янада ривожлантириш ва оммалаштириш масалалари юзасидан фикр алмашилди.

Илк бор Хива шаҳрида дунёнинг 60 дан зиёд мамлакатидан қарийб 2 минг нафар спортчи иштирокида ўтказилаётган Халқаро этноспорт фестивали қўллаб-қувватлангани ва юксак даражада ташкил этилгани учун самимий миннатдорлик билдирилди.

Суҳбатда қўшма “йўл харитаси” асосида таълим дастурларини ишлаб чиқиш, тажриба алмашиш, мутахассислар, мураббий ва ҳакамларни тайёрлаш, ёшларни этноспортга кенг жалб қилиш бўйича ҳамкорликни кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.

Telegram | Instagram | Facebook
Глобал очлик индексида Ўзбекистон 21-ўринни эгаллади

Global Hunger Index 2022 йил учун халқаро миқёсдаги очлик индексида Ўзбекистон энг яхши деб топилган мамлакатлар орасида 5,6 балл билан 21-ўринни эгаллади.

Ушбу кўрсаткич мамлакат озиқ-овқат етишмовчилигига дучор бўлмаслигини англатади.

Глобал очлик индексининг етакчи поғоналарида Беларусь, Босния ва Герцеговина, Чили давлатлари жойлашган. Энг кичик кўрсаткичлар Мадагаскар, Марказий Африка Республикаси ва Яман мамлакатларида кузатилмоқда.

МДҲнинг қолган давлатлари қуйидаги ўринларни эгаллади: Қозоғистон — 24; Россия — 28; Арманистон — 32; Озарбойжон — 36; Украина — 36; Қирғизистон — 40; Тожикистон — 67.

Жорий йилда Глобал очлик индексда 121 та мамлакат иштирок этди. Бу индекс ҳар бир мамлакат учун тўртта кўрсаткични жамлаш орқали аниқланади: тўйиб овқатланмайдиган аҳоли улуши; беш ёшгача бўлган вазни меъёрдан паст болалар улуши; беш ёшгача бўлган бўйи меъёрдан паст болалар улуши; беш ёшгача бўлган болаларнинг ўлим даражаси.

Telegram | Instagram | Facebook
25 та туман ва шаҳарда саноат ҳажми 10 фоиздан кўпайган

Бўзатов, Кегейли, Қўнғирот, Хўжайли, Андижон, Олот, Шофиркон, Ғаллаорол, Китоб, Нишон, Конимех, Чортоқ, Оқдарё, Булунғур, Иштихон, Пахтачи, Олтинсой, Бандихон, Бойсун, Қизириқ, Паркент, Бувайда, Учкўприк туманлари, Каттақўрғон ва Нурафшон шаҳарларида саноат юқори суръатда ўсган.

Жумладан, тўқимачилик корхоналарини кўпайтириш орқали, саноат кўрсаткичини Бандихон 45 фоизга, Қизириқ 18 фоиз, Олот ва Бувайда 15 фоиздан, Кегейли 14 фоиз, Оқдарё ва Бойсун 13 фоиздан, Андижон тумани 10 фоизга ошган.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️Бош вазир бошчилигидаги комиссияга бир ой давомида барча ҳудудларга бориб:

қўшимча ишлаб чиқаришни ҳисобга олган ҳолда, ойма-ой ҳудудларнинг энергия балансини ишлаб чиқиш;

жорий йилда ишга тушадиган лойиҳаларни бирма-бир хатловдан ўтказиб, уларга зарур энергия ресурслари ажратишни назарда тутиш топширилди.

Энергетика вазирлигига жойларда саноат корхоналарини олдиндан хабардор қилмасдан электр таъминотидан узиш амалиётига қатъий чек қўйишга топшириқ берилди.

Telegram | Instagram | Facebook
Бош вазир бошчилигида туну-кун ишлайдиган республика штаби тузилади. Жойларда ҳам вилоят ҳокимлари бошчилигида ҳудудий штаблар ташкил этилади.

Штабда иқтисодиёт, инвестиция, солиқ, божхона, банк, энергетика, стандарт, кадастр вакиллари корхоналардан 24 соат давомида муаммоларини қабул қилиб, уларни тезкор ҳал қиладиган тизим бўлади.

Ҳафта якунида ҳокимлар ва тармоқ раҳбарлари билан бирга барча масалалар Бош вазир ҳузурида муҳокама қилинади ва қолоқликларга йўл қўйган раҳбарларга чора кўрилади.

Telegram | Instagram | Facebook
⚡️ UZUMning yangi bozori bilan tanishing:

20 toifadagi tovarlar: ish yuritish va o'yinchoqlardan tortib kiyim-kechak va elektronikagacha - UZUMda

1 kun ichida yetkazib berish punktlariga bepul yetkazib beriladi, 490 000 so'mdan bepul kuryer, arzon narxlar, chegirmalar va aksiyalar.

SEGMENTpromokod orqali 150 000 so'mdan yuqori birinchi buyurtmaga 35 000 so'm chegirma beriladi.

👉 Ilovani yuklab oling va xarid qiling: https://uzuuuum.prfl.me/segmentuz/cc3a23cd897e
1 октябрдан бизнес учун электр ва газ тарифлари оширилиши мумкин

“Ёқилғи-энергетика соҳасида бозор механизмларини жорий этишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси муҳокамага қўйилди.

Ҳужжат лойиҳасига кўра, 2023 йил 1 октябрдан бошлаб юридик шахслар учун электр энергияси ва табиий газ тарифларини ошириш таклиф этиляпти.

Хусусан, 1– ва 2-гуруҳдаги электр энергияси истеъмолчилари (ОКМК, НКМК, “Ўзметкомбинат” ва бюджет ташкилотлари)га 1 kWh учун 1 000 сўмгача (ҳозирда 450 сўм), қолган юридик шахслар учун 900 сўмгача (ҳозирда 450 сўм)деб белгиланиши мумкин.

Табиий газ тарифлари эса ОКМК, НКМК, “Ўзметкомбинат” ва бюджет ташкилотларига 1 куб метр учун 1 800 сўмгача (ҳозирда 660 сўм), бошқа ташкилотларга 1 500 сўмгача (ҳозирда 660 сўм) миқдорида белгилаш таклиф этилган.

❗️Лойиҳада аҳоли учун электр энергияси, табиий ва суюлтирилган газ тарифлари ўзгаришсиз, амалдаги нархларда қолиши кўзда тутилган.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️Аёл раҳбарлар бошқарувидаги корхоналарнинг соф даромади 9,2 трлн сўмга ошган

Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йилнинг 1 январь ҳолатига Ўзбекистонда аёл раҳбарлар бошқарувида кичик корхона ва микрофирмаларнинг маҳсулот сотишдан тушган соф даромади 31,8 трлн сўмни ташкил этган.

Аёл раҳбарлар бошқарувидаги кичик корхона ва микрофирмаларнинг соф даромади ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда қарийб 9,2 трлн сўмга ошган.

1 январь ҳолатига Ўзбекистонда аёл раҳбарлар бошқарувидаги кичик корхона ва микрофирмалар сони 39 078 тани ташкил этган.

Telegram | Instagram | Facebook
Илхомжон Тухтасинов Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети ректори лавозимига;

Жахонгир Каршибаев Гулистон давлат педагогика институти ректори лавозимига тайинланди.

Telegram | Instagram | Facebook
Марокаш ҳудудида юз берган кучли зилзила оқибатида кўплаб одамлар қурбон бўлгани ва жиддий жароҳат олгани, катта талафотлар кўрилгани муносабати билан Шавкат Мирзиёев Марокаш подшоҳи Муҳаммад VIга таъзия йўллади.

Ўзбекистон президенти вафот этганларнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдирди, жабрланганлар тез фурсатда соғайиб кетишини тилади.

Эслатиб ўтамиз, Марокашда юз берган зилзила оқибатида ҳалок бўлганлар сони 1 мингдан ошиб кетган.

Telegram | Instagram | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Янги Тошкентда трамвай ва метронинг ягона тармоғи қурилади

Тошкент ва Янги Тошкентни иккита метро линияси билан боғлашни режалаштирилмоқда. Бу ҳақда қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазири ўринбосари Давронжон Одилов маълум қилди:

«Авваламбор, Тошкентнинг транспорт модели яратилди, у макромодель дейилади. Янги шаҳарга иккита метро линияси — „Буюк Ипак йўли“ ва „Дўстлик“ бекатлари орқали боғланилади. Янги шаҳарга метрода 30−35 дақиқада етиб келиш имконияти яратилади… Автомобилда келишга эҳтиёж қолмайди».

Telegram | Instagram | Facebook