Segment.uz
73.7K subscribers
5.92K photos
1.44K videos
129 files
7.24K links
Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси

Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam

📲 https://segment.uz
Download Telegram
Президент Шавкат Мирзиёев Миллий тиббиёт маркази ҳамда Республика ихтисослаштирилган оториноларингология ва бош-бўйин касалликлари илмий-амалий тиббиёт марказида яратилган шароитлар билан танишди.

Миллий тиббиёт маркази, бошқа шифохоналардан фарқли равишда, универсал бўлади. Бу ерда жарроҳлик, урология, трансплантология, травматология-ортопедия, гинекология, кардиохирургия, нефрология, кардиология, эндокринология, кардиоревматология, стоматология ва бошқа бўлимлар ташкил этилган. Жами 169 турдаги мингтадан кўп илғор тиббий асбоб-ускуналар ўрнатилган.

Бундай имкониятларга эга марказ мамлакатимизда биринчиси.
Қорақалпоғистон ва вилоятларда фаолият юритаётган кўп тармоқли клиникалар у билан боғланади.

Республика ихтисослаштирилган оториноларингология ва бош-бўйин касалликлари илмий-амалий тиббиёт маркази мазкур касалликларни даволаш билан бирга мамлакатимизда оториноларингология йўналишидаги ишларни мувофиқлаштиради.

Telegram | Instagram | Facebook
Атажанов Камал Атабаевич Хоразм вилоятининг Янгиариқ тумани ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.

К.Атажанов ушбу лавозимга қадар "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ бошқарма бошлиғи вазифасида фаолият юритган.

Telegram | Instagram | Facebook
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Истеъдодли ёшларни қўллаб-қувватлаш «Улуғбек» жамғармаси раҳбари Оқил Салимов ўтмиш ва бугун, янги Ўзбекистоннинг шиддати ҳақидаги фикрларини бўлишади.

Telegram | Instagram | Facebook
Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги (АРГОС) давлат органлари ва ташкилотлари ходимлари орасида давлат фуқаролик хизматини янада ривожлантиришга қаратилган сўровномалар ўтказмоқда.

1️⃣ Янги ишга кирган ходимларнинг ташкилотга мослашиш (адаптация) жараёнидаги муаммоларни ўрганиш бўйича сўровнома

2️⃣ Иш режимини муқбуллаштириш, давлат фуқаролик хизматчиларининг иш вақтини самарали ташкил этиш чораларни кўриш бўйича сўровнома

❗️Сўровномалар аноним шаклда бўлиб, натижалари умумлаштирилади, аниқланган муаммоларни бартараф этиш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси ишлаб чиқилади.

Сўровномада иштирок этиш ихтиёрий, бироқ айнан сизнинг фикрингиз соҳани ривожлантириш учун аҳамиятли бўлиши мумкин!

Telegram | Instagram | Facebook
1 сентябрдан Ўзбекистон қонунчилигида рўй берадиган айрим ўзгаришлар

Сайёҳлик фирмаларига енгилликлар берилади;

Ўзбошимча қурилган конструкцияларга “рейд” ўтказилади ҳамда маданий объектлар ҳимоя қилинади;

ОТМларнинг экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, ўрмончилик, “яшил” иқтисодиёт ва гидрометеорология ва бошқа талаб юқори бўлган йўналишларидаги энг иқтидорли талабалари учун Экология вазири стипендияси берилади;

Энергетика соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар ҳақида хабар бериш ва мукофот пули олиш мумкин бўлади;

Банклар устав капитали 2 баробарга оширилади;

Аёлларнинг меҳнат ҳуқуқи ҳимояси кучайтирилади ҳамда ногиронларга енгилликлар берилади;

Судланганликни бепул “олиб ташлаш” мумкин бўлади.

Telegram | Instagram | Facebook
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент фармонига мувофиқ марҳум Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф «Олий Даражали Имом Бухорий» ордени билан тақдирланган эди.

Бугун ушбу мукофотни унинг ўғли, «Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф» масжиди имом хатиби Муҳаммад Юсуф Исмоил Муҳаммад Содиқ қабул қилиб олди

Telegram | Instagram | Facebook
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси" фахрий унвонини олган профессор Нажиматдин Ансатбаев Қорақалпоғистондаги ўзгаришлар ҳамда ўзбек ва қорақалпоқ халқларининг бирлиги ҳақида

Telegram | Instagram | Facebook
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Маросимда Саудия Арабистонининг “ACWA Power” компанияси бошқаруви раиси Муҳаммад Абдулла Абунайянга "Дўстлик" ордени топширилди

Telegram | Instagram | Facebook
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент Шавкат Мирзиёев мустақиллигимизнинг 32 йиллиги муносабати билан давлат мукофотларини топширди

Telegram | Instagram | Facebook
Шаҳидлар хотираси хиёбонида қатағон қурбонларини ёд этиш маросими бўлди. Маросимда Президент Шавкат Мирзиёев иштирок этди.

Мустабид тузум даврида юртимизда минг-минглаб одамлар қатағонга учраган. Оилалари хонавайрон бўлиб, болалари етим қолган. Биргина 1937-38 йиллардаги катта қирғин даврида 7 мингга яқин ватандошимиз отилган.

Жадид боболаримиз ҳаётини ўрганиш, ноҳақ қатағонга учраган инсонлар хотирасини абадийлаштириш бўйича хайрли ишлар қилинаётгани таъкидланди.

Бу борада адолатни тиклаш бўйича кўп ишлар қиляпмиз. Тарихчи олимлар иштирокида комиссиялар тузилди, архив ҳужжатлари ўрганилаяпти. Охирги икки йилда Ўзбекистон Олий суди 850 нафардан зиёд, бу йил 240 нафар ана шундай жабрдийда ватандошларимизнинг номини оқлади. Бундай изланишларни ҳеч қачон тўхтатмаслигимиз керак. Негаки ҳақиқатни халқимиз билиши керак, — деди Шавкат Мирзиёев.

Telegram | Instagram | Facebook
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қатағон қурбонлари ёд этилди

Telegram | Instagram | Facebook
Одилбек Исаков иқтисодиёт ва молия вазирининг давлат қарзи, халқаро рейтинглар билан ишлаш ҳамда давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш бўйича консультант-маслаҳатчиси сифатида жалб этилди.

У 2019-2023 йилларда молия вазири ўринбосари лавозимида ишлаган.

Telegram | Instagram | Facebook
Президент Шавкат Мирзиёев Мустақиллик байрами муносабати билан 286 нафар маҳкумни афв этди.

Афв этилган шахсларнинг:

109 нафари асосий жазодан озод этилди;

116 нафари жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди;

25 нафарининг озодликдан маҳрум этиш жазоси енгилроқ жазо билан алмаштирилди;

36 нафар шахсларга тайинланган озодликдан маҳрум этиш жазосининг муддатлари қисқартирилди.

Telegram | Instagram | Facebook
Президент Шавкат Мирзиёев: “Ишонч билан айта оламанки, мен эркин фикрли журналистлар тарафида бўлганман ва доимо шу позицияда бўламан”

“Бизга, биринчи навбатда, кучли фуқаролик жамияти зарур, чунки ҳар қандай ислоҳот ҳар биримизнинг юрагимиздан, онгимиздан бошланиши лозим. Адолатли қонунлар бўйича виждонан яшашга тайёр бўлишимиз, мамлакат келажаги учун бир ёқадан бош чиқариб, олға қадам босмоғимиз керак.

Бугун ривожланган фуқаролик жамиятини шакллантириш ҳақида гап борар экан, буни сўз ва матбуот эркинлигисиз тасаввур қилиб бўлмайди. Бутун дунёда журналистлар ўзлари ва жамиятни ўйлантираётган, хавотирга солаётган мавзулар ҳақида гапириш ва ёзиш ҳуқуқи учун, ҳақиқат учун курашганлар ва бундан кейин ҳам курашадилар.

Аммо, ишонч билан айта оламанки, мен эркин фикрли журналистлар тарафида бўлганман ва доимо шу позицияда бўламан. Айни вақтда ахборот маконида ҳаққонийлик ва холислик бош мезон бўлиши керак”, деди давлат раҳбари.

Telegram | Instagram | Facebook
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Биз бир бўлсак – ягона халқмиз, бирлашсак – Ватанмиз! Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 32 йиллиги муборак бўлсин, азиз ватандошлар!

Telegram | Instagram | Facebook