2023 йилда Ўзбекистонда иш ҳақи, пенсия ва нафақаларни яна бир бор ошириш режалаштирилган. Биринчи ўсиш доирасида 1 апрелдан пенсия ва нафақалар ўртача 7 фоизга, 1 майдан эса бюджет соҳаси ходимларининг иш ҳақи ошди.
❗️Иккинчи ўсиш 1 сентябрдан режалаштирилган — давлат сектори ходимларининг иш ҳақи, пенсия ва нафақалар яна 10 фоизга ошиши керак.
2023 йилда иш ҳақи ва пенсияларнинг икки баравар ошиши ҳисобига умумий ўсиш ўртача 17,7 фоизни ташкил этади. Натижада, иш ҳақини индексация қилиш прогноз қилинган инфляция даражасидан (10% доирасида) юқори бўлади.
Telegram | Instagram | Facebook

❗️Самарқандда танловсиз ишга қабул қилинган 11 нафар шахс лавозимдан озод этилди. Тегишли мутасаддиларга чора кўрилди — ДХРА
Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги (АРГОС) томонидан давлат фуқаролик хизмати соҳасидаги ваколатли орган сифатида Самарқанд вилоятининг Қўшработ тумани ҳокимлиги ҳамда вилоят Қишлоқ хўжалиги бошқармасида давлат фуқаролик хизматига кириш бўйича танловлар жараёнини ўрганиш мақсадида мониторинг ўтказилган.
Мониторинг давомида ушбу ташкилотларда давлат фуқаролик хизмати соҳасида қатор қонунбузилишлар аниқланган. Хусусан, Қўшработ тумани ҳокимининг тегишли қарорлари билан “Шова”, “Навкат”, “Қувкалла”, “Чиммос”, “Минишкор”, “Янгиқишлоқ” маҳаллалари ҳоким ёрдамчиси лавозимлари очиқ танловга чиқарилган бўлишига қарамасдан, танлов ғолиби аниқлангунга қадар “вазифасини бажарувчи” этиб ходимлар тайинланганлиги маълум бўлган. Худди шундай ҳолат қишлоқ хўжалиги бошқармасида ҳам (5 нафар ходим танловсиз ишга қабул қилинган) аниқланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан тегишли ташкилотларга Тақдимнома киритилиб, танловсиз ишга қабул қилинган ходимларнинг барчаси эгаллаб турган лавозимидан озод этилган.
Аниқланган камчиликлар бўйича ҳар икки ташкилот кадрлар бўлинмаси раҳбарларига тегишли интизомий жазо чоралари қўлланилган.

Абдулазиз Ҳайдаров иқтисодиёт ва молия вазири ўринбосари этиб тайинланган, у бунга қадар Пенсия жамғармаси директори эди;
Отабек Фозилкаримов иқтисодиёт ва молия вазири ўринбосари этиб тайинланган, у бунга қадар соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари эди;
Бобур Ходжаев иқтисодиёт ва молия вазири ўринбосари этиб тайинланган, у бунга қадар Президент администрациясида шўъба мудири эди;
Мурод Атаджанов Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитаси раиси этиб тайинланган.

Исматов Бекзод Базарбаевич Сирдарё вилояти ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.
Б.Исматов бугунга қадар вилоят маданият ва туризм бошқармаси бошлиғи вазифасида фаолият юритиб келаётган эди.
Telegram | Instagram | Facebook
Б.Исматов бугунга қадар вилоят маданият ва туризм бошқармаси бошлиғи вазифасида фаолият юритиб келаётган эди.
Telegram | Instagram | Facebook
❗️Давлат хизматида банд бўлган фуқароларнинг иш вақтига қанчалик риоя этилиши таҳлил қилинди
Ўтказилган тадқиқотга кўра, сўровда қатнашган 560 нафар давлат хизматчиларининг ярмидан кўпи, яъни 57,3 фоизи иш вақтидан ташқари ишга жалб этилади.
Жумладан:
➖36,8 % ҳар куни қўшимча 1-2 соат;
➖13,9 % ҳар куни кечки соат 22-00 га қадар;
➖6,4 % кечки соат 24-00 га қадар ишлашини билдирдилар.
Сўровда иштирок этган давлат хизматчиларининг:
➖41,3 % бир хафтада 4 соатгача;
➖11,4 % 5-7 соат
➖15,8 % 8 соатдан кўп вақтини мажлис ва йиғилишларга сарфлайди.
Тадқиқотга кўра, ортиқча “мажлисбозлик” Бухоро, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида кузатилади.

Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 7 августдаги қарори билан:
Худайбердиев Хушнуд Ғайратович – Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги бош директорининг биринчи ўринбосари;
Ғаффоров Аловаддин Насриевич – Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги бош директорининг ўринбосари лавозимига тайинланди.
Telegram | Instagram | Facebook
Худайбердиев Хушнуд Ғайратович – Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги бош директорининг биринчи ўринбосари;
Ғаффоров Аловаддин Насриевич – Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги бош директорининг ўринбосари лавозимига тайинланди.
Telegram | Instagram | Facebook
Қорақалпоғистондаги айрим тадбиркорларга солиқ имтиёзлари берилади
Солиқ кодексига киритилган ўзгартиришга кўра, Қорақалпоғистон Республикасининг барча туманларида жойлашган ҳамда мазкур ҳудудда фаолиятни амалга ошираётган тадбиркорлар (истиснолар бор) 2028 йил 1 январгача:
➖ фойда солиғи, айланмадан олинадиган солиқ, юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ ва юридик шахслардан олинадиган ер солиғини белгиланган солиқ ставкаларига нисбатан 50 фоизга камайтирилган солиқ ставкалари бўйича тўлайди;
➖ ижтимоий солиқни 1 фоиз миқдоридаги солиқ ставкаси бўйича, ЯТТлар эса йилига БҲМнинг бир баравари (330 минг сўм) миқдорида тўлайди.
❗️ Агар солиқ тўловчи мазкур имтиёзлар билан бир қаторда бир вақтнинг ўзида бошқа асослар бўйича солиқ имтиёзларига доир ҳуқуққа эга бўлса, бундай солиқ тўловчи ўз ихтиёрига кўра энг қулай солиқ имтиёзини танлашга ҳақли бўлади.

❗️Ўзбекистон Республикаси Конституцияси: тадбиркорларга берилган энг муҳим 9 та кафолат
1️⃣ Тадбиркорлар қонунчиликка мувофиқ ҳар қандай фаолиятни амалга оширишга ва ўз фаолияти йўналишларини мустақил равишда танлашга ҳақли.
2️⃣ Товарлар, хизматлар, меҳнат ресурслари ва молиявий маблағларнинг эркин ҳаракатланиши кафолатланади.
3️⃣ Давлат қулай инвестициявий ва ишбилармонлик муҳитини таъминлайди.
4️⃣ Банк операциялари ва ҳисобварақларнинг сир тутилиши кафолатланади.
5️⃣ Барча мулк шаклларининг тенг ҳуқуқлилиги ва ҳуқуқий жиҳатдан ҳимоя қилиниши таъминланади.
6️⃣ Давлат ҳалол рақобат учун шарт-шароитлар яратади.
7️⃣ Монопол фаолият қонун билан тартибга солинади.
8️⃣ Ер хусусий мулк бўлиши мумкин.
9️⃣ Интеллектуал мулк қонун билан муҳофаза қилинади.

“Умра” тадбирларини ташкил этиш ва ўтказишда зиёратчиларнинг манфаатларини самарали ҳимоя қилиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (345-сон, 08.08.2023 й.) қабул қилинди.
Қарорга кўра, “Умра” тадбирларини ташкил этиш ва ўтказишга оид хизматларни кўрсатиш билан боғлиқ туристик фаолиятни амалга ошириш лицензияси чиқиш туризми кичик турининг алоҳида фаолият йўналиши ҳисобланиб, мазкур фаолият фақат маҳаллий туроператор томонидан амалга оширилиши белгиланди.
Туристик фаолиятни амалга ошириш лицензияси чиқиш туризми кичик турининг “Умра” хизматларини кўрсатиш фаолияти бўйича қуйидаги қўшимча лицензия талаблари ва шартлари жорий этилади:
➖ 100 минг АҚШ долларидан кам бўлмаган маблағларни Туризм қўмитасининг Хавфсиз туризм жамғармасига захира қилиб қўйиш;
➖ “Умра” хизматлари давомида зиёратчиларнинг гуруҳ раҳбари этиб Ўзбекистон мусулмонлари идораси билан тузиладиган шартнома асосида унинг диний билим ва кўникмаларга эга бўлган мутахассисларини тайинлаш;
➖ “Умра” хизматларини кўрсатувчи туроператор штатида диний (исломий) таълим йўналишлари бўйича республика таълим муассасаси ёки Ўзбекистон халқаро ислом академиясининг тегишли бакалавриат таълим йўналиши ёхуд магистратура мутахассислиги битирувчиси бўлган камида бир нафар мутахассиснинг бўлиши;
➖“Умра” хизматларини вояга етмаган фуқароларга кўрсатмаслик;
➖ “Умра” хизматларини Саудия Арабистони Подшоҳлигидаги ҳамкор ташкилот ўртасида имзоланадиган шартномага мувофиқ амалга ошириш.
“Умра” хизматларини кўрсатувчи туроператор мурожаати асосида Ўзбекистон мусулмонлари идораси мутахассисини зиёратчиларга гуруҳ раҳбари (элликбоши) сифатида жалб этиш бўйича қуйидаги тартиб жорий этилади:
➖мутахассиснинг зиёратчилар гуруҳларига раҳбарлик қилиши билан боғлиқ хизмати беғараз амалга оширилади, унинг сафар харажатлари (транспорт, меҳмонхона, озиқ-овқат, суғурта, виза тўловлари ва бошқалар) “Умра” хизматларини кўрсатувчи туроператор томонидан қопланади;
➖ мутахассис туроператорнинг сўровига кўра Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан 3 иш кунида ажратилади;
➖1 нафар гуруҳ раҳбарига 50 нафардан ошмаган зиёратчилар гуруҳи бириктирилади.
➖2023 йил 1 октябрдан “Умра” хизматларини кўрсатувчи туроператорлар фаолиятини рейтинг асосида баҳолаш тизими жорий этилади.
Қарорда белгиланган қўшимча лицензия талаб ва шартлари 2023 йил 1 ноябрдан қўлланилади ҳамда улардан лицензияни қайта расмийлаштиришда аризани кўриб чиқиш учун тўланадиган йиғим ва лицензия учун давлат божи ундирилмайди.

Генерал-майор Даврон Назармухамедов Ички ишлар вазири ўринбосари — Маънавий - маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш департаменти бошлиғи лавозимига тайинланди.
Тайинловга қадар у Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи лавозимида хизмат қилган. Бундан ташқари, Д.Назармухамедов 2017-2019 йилларда Ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари бўлган.